Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.61K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
📍 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Сурхондарёда якунланди
••••

🔘 2025 йил 24-25 июль кунлари Сурхондарё вилоятида ўтказилган “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси ўз ниҳоясига етди.
—
🩺 Акция доирасида Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан қуйидаги тиббий тадбирлар амалга оширилди:
🔹 400 нафардан зиёд болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
🔹 30 га яқин жарроҳлик амалиётлари бажарилди
🔹 Маҳаллий мутахассислар учун амалий машғулотлар ва мастер-класслар ўтказилди
🔹 Онколог ва педиатр мутахассислар томонидан мамлакатнинг барча ҳудудларидаги шифокорлар учун оффлайн ва онлайн форматда семинарлар ташкил этилди

—
📺 Шунингдек, ташриф доирасида марказнинг 2 нафар шифокори Сурхондарё телерадиокомпаниясининг “Шифо истаб” дастурига меҳмон сифатида иштирок этдилар.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍3❤2
⁉️ Чақалоқ териси парвариши: тошмалар ва аллергияларнинг олдини олиш
••••

Янги туғилган чақалоқнинг териси жуда нозик ва сезувчан бўлади. Тўғри парвариш қилинмаса, терида қизариш, тошма ёки аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли, ота-оналар чақалоқ териси ҳолатини мунтазам кузатиб боришлари ва тўғри ёндашувни билишлари жуда муҳим. Қуйида эътибор қаратилиши лозим бўлган 3 асосий жиҳатни тақдим этамиз:

—
1️⃣ Тозалик ва гигиена — ҳар куни эҳтиёткорлик билан
Ҳар куни чақалоқ терисини илиқ сувда, хушбўйликсиз ва табиий болалар совуни билан ювинг. Ҳар бир таглик алмаштирилганда терини ҳаволатиш ва юмшоқ паҳта сўрғич билан қуритиш — тошмалар пайдо бўлишининг олдини олади.
—
2️⃣ Гипоаллерген воситалар ва кийимлардан фойдаланинг
Синтетик матолар ва кучли ювиш воситалари чақалоқ терида аллергия чақириши мумкин. Фақат 100% паҳтадан тикилган кийимлар ва гипоаллерген кремлардан фойдаланинг.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤7👍3
🇺🇿🤝🇹🇷 Ўзбекистон – Туркия: Болалар саломатлиги учун қўшма лойиҳалар
••••
☑️
Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Туркиянинг етакчи тиббиёт муассасаларидан бири — Yeditepe University Hospital университети бош менежер ўринбосари, жаноб Ferhat Aktaşни қабул қилди.
—
🔘 Учрашув давомида томонлар тиббий туризмни ривожлантириш, юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини биргаликда амалга ошириш ҳамда шифокор ва мутахассислар малакасини оширишга қаратилган қўшма режаларни муҳокама қилдилар.

—
🤝 Суҳбат чоғида икки муассаса ўртасида барқарор ҳамкорликни йўлга қўйиш, болалар соғлиғини яхшилашга қаратилган долзарб ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
—
📍Ҳамкорлик доирасида тажриба алмашиш, малака ошириш курслари ташкил этиш ва биргаликда жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤5👍4👏3
⁉️ 0–5 ёшдаги болалар ривожланиш кўрсаткичлари: нимага эътибор бериш керак?
••••
Бола ҳаётининг дастлабки 5 йили — унинг жисмоний, ақлий ва эмоционал ривожланиши учун энг муҳим босқич ҳисобланади. Ҳар бир ёш даврида боланинг муайян кўникмаларга эга бўлиши кутилса-да, ҳар бир бола ўзига хос ривожланади. Шунинг учун умумий кўрсаткичлар ота-оналарга фақат йўналиш сифатида хизмат қилади. Қуйида 3 ёш даври бўйича асосий ривожланиш жиҳатлари билан танишинг:

—
👶 1. Янги туғилган чақалоқ (0–12 ой)
• Бошини тика ушлаб туриши (3–4 ойга бориб)
• Қулоққа овозга йўналиш бериши
• Кулиши ва одамларга жавоб қайтариши
• Қўллари билан ўйинчоқ ушлаши
• Эмаклаб юришни бошлаши (6–9 ой)
• “Мама”, “дада” каби сўзларни айта бошлаши (9–12 ой)

Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤9👍2👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Вақт (Сурхондарё МТРК)
••••
“Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Сурхондарёда


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍4❤1
📍 Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
••••

📊 Йиғилишда марказ раҳбарияти, етакчи мутахассислар ва бўлим мудирлари иштирок этди. Кун тартибида марказда амалга оширилаётган ишлар, белгиланган режалар, долзарб вазифалар ва уларнинг ижроси муҳокама қилинди.

—
🇺🇸 Йиғилиш доирасида Болалар миллий тиббиёт маркази Лаборатория бўлими мудираси сифатида самарали фаолият юритиб келган Джиеун Чоининг АҚШ давлатига ишлаш учун махсус таклиф асосида жўнаб кетаётгани муносабати билан марказ жамоаси билан хайрлашув маросими ўтказилди.
—
👏 Марказ жамоаси мутахассиснинг ушбу вақт мобайнидаги фидокорона меҳнати ва касбий маҳоратини юқори баҳолар экан, унинг кейинги фаолиятига улкан муваффақиятлар ва омад тилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏8❤5🔥1
📍Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Хоразм вилоятида
••••

🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлар жамоаси 31-июль ва 1-август кунлари Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб, болаларга бепул тиббий хизматларни тақдим этади.
—
🩺 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси доирасида қуйидаги мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ҳамда маҳаллий шифокорлар учун амалий семинар ва мастер-класслар ўтказилиши режалаштирилган:
• кардиожарроҳ
• пластик жарроҳ
• гемато-онколог
• невролог
• педиатр
• умумий жарроҳ
• уролог

—
📌 Ушбу ташаббус болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимизнинг турли ҳудудларида юқори малакали тиббий хизматларни тақдим этиш, шунингдек, ҳудудий тиббиёт мутахассислари тажрибасини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤6👍6