Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.61K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🇺🇿🤝🇹🇷 Ўзбекистон – Туркия: Болалар саломатлиги учун қўшма лойиҳалар
••••
☑️
Бугун Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Туркиянинг етакчи тиббиёт муассасаларидан бири — Yeditepe University Hospital университети бош менежер ўринбосари, жаноб Ferhat Aktaşни қабул қилди.
—
🔘 Учрашув давомида томонлар тиббий туризмни ривожлантириш, юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини биргаликда амалга ошириш ҳамда шифокор ва мутахассислар малакасини оширишга қаратилган қўшма режаларни муҳокама қилдилар.

—
🤝 Суҳбат чоғида икки муассаса ўртасида барқарор ҳамкорликни йўлга қўйиш, болалар соғлиғини яхшилашга қаратилган долзарб ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
—
📍Ҳамкорлик доирасида тажриба алмашиш, малака ошириш курслари ташкил этиш ва биргаликда жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤5👍4👏3
⁉️ 0–5 ёшдаги болалар ривожланиш кўрсаткичлари: нимага эътибор бериш керак?
••••
Бола ҳаётининг дастлабки 5 йили — унинг жисмоний, ақлий ва эмоционал ривожланиши учун энг муҳим босқич ҳисобланади. Ҳар бир ёш даврида боланинг муайян кўникмаларга эга бўлиши кутилса-да, ҳар бир бола ўзига хос ривожланади. Шунинг учун умумий кўрсаткичлар ота-оналарга фақат йўналиш сифатида хизмат қилади. Қуйида 3 ёш даври бўйича асосий ривожланиш жиҳатлари билан танишинг:

—
👶 1. Янги туғилган чақалоқ (0–12 ой)
• Бошини тика ушлаб туриши (3–4 ойга бориб)
• Қулоққа овозга йўналиш бериши
• Кулиши ва одамларга жавоб қайтариши
• Қўллари билан ўйинчоқ ушлаши
• Эмаклаб юришни бошлаши (6–9 ой)
• “Мама”, “дада” каби сўзларни айта бошлаши (9–12 ой)

Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤9👍2👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Вақт (Сурхондарё МТРК)
••••
“Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Сурхондарёда


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍4❤1
📍 Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
••••

📊 Йиғилишда марказ раҳбарияти, етакчи мутахассислар ва бўлим мудирлари иштирок этди. Кун тартибида марказда амалга оширилаётган ишлар, белгиланган режалар, долзарб вазифалар ва уларнинг ижроси муҳокама қилинди.

—
🇺🇸 Йиғилиш доирасида Болалар миллий тиббиёт маркази Лаборатория бўлими мудираси сифатида самарали фаолият юритиб келган Джиеун Чоининг АҚШ давлатига ишлаш учун махсус таклиф асосида жўнаб кетаётгани муносабати билан марказ жамоаси билан хайрлашув маросими ўтказилди.
—
👏 Марказ жамоаси мутахассиснинг ушбу вақт мобайнидаги фидокорона меҳнати ва касбий маҳоратини юқори баҳолар экан, унинг кейинги фаолиятига улкан муваффақиятлар ва омад тилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏8❤5🔥1
📍Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Хоразм вилоятида
••••

🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлар жамоаси 31-июль ва 1-август кунлари Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб, болаларга бепул тиббий хизматларни тақдим этади.
—
🩺 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси доирасида қуйидаги мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ҳамда маҳаллий шифокорлар учун амалий семинар ва мастер-класслар ўтказилиши режалаштирилган:
• кардиожарроҳ
• пластик жарроҳ
• гемато-онколог
• невролог
• педиатр
• умумий жарроҳ
• уролог

—
📌 Ушбу ташаббус болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимизнинг турли ҳудудларида юқори малакали тиббий хизматларни тақдим этиш, шунингдек, ҳудудий тиббиёт мутахассислари тажрибасини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤6👍6
⁉️ “Sensory diet” (ҳиссий рағбатлантириш парҳези) нима? Боланинг ҳиссий эҳтиёжларига мос муҳит яратиш усуллари
••••
“Sensory diet” — боланинг кўриш, эшитиш, ҳис қилиш, ҳаракат, мувозанат ва бошқа ҳиссий тизимлари орқали қабул қилган маълумотларга мос равишда тайёрланган фаолиятлар тўпламидир. Бу ёндашув асаб тизими орқали болани тинчлантириш, рағбатлантириш ёки уйғунлаштириш мақсадида қўлланилади.
Ҳиссий эҳтиёжлар боланинг умумий ривожланиши, кайфияти ва хатти-ҳаракатларига бевосита таъсир қилади. Агар бу эҳтиёжлар етарли даражада қондирилмаса, болада безовталик, ҳаддан ташқари фаоллик ёки тескариси — пассивлик, ўйинга қизиқмаслик, овқатланиш муаммолари юзага келиши мумкин.
Қуйида турли ёш даврлари учун тавсия қилинадиган баъзи “Sensory diet” элементлари билан танишинг:

—
👶 1. Янги туғилган чақалоқ (0–12 ой)
• Юмшоқ матолар ёки текстурали салфеткалар билан таништириш
• Мусиқали ўйинчоқлар ёки табиий овозлар билан эшитиш қобилиятини фаоллаштириш

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook
❤10❤‍🔥2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Эпилепсияни жарроҳлик амалиёти йўли билан даволашда, дунёнинг ривожланган мамлакатлари билан рақобатлаша оламиз.”
-
Олим Акрамов
Болалар миллий тиббиёт маркази Нейрохирургия бўлими мудири

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍26❤5🔥3😱1
⁉️ Чақалоқлар учун қўшимча овқатлар: замонавий тавсиялар ва ҳар ойлик овқатланиш қўлланмаси
••••

Бола ҳаётидаги 6 ойлик босқич — унинг фақат она сутидан умумий овқатланишга ўтишида энг муҳим даврлардан бири ҳисобланади. Қўшимча овқатни жорий этиш — нафақат боланинг овқат қабул қилиш қобилиятини, балки ошқозон-ичак тизими, аллергияларга мойиллик ва таомга бўлган муносабатини ҳам шакллантиради.
Муҳими: ҳар бир овқат бошқа янги маҳсулотдан 3–5 кунлик фарқ билан берилиши тавсия этилади. Бу орқали боланинг маҳсулотга реакцияси кузатилади.
Қуйида 6-12 ой даврида болага қаерда, қачон ва нима овқат бериш мумкинлиги бўйича замонавий тавсиялар:

—
🍼 6–7 ойда
• Энг аввал суюқ пюре: сабзи, картошка, кабачки
• Бир компонентли глютенсиз ботқалар: гуруч, гречка
• Она сути ёки адаптирланган қўшимча аралашмалар сақланади
• Кичик миқдордами: бир неча қошиқдан бошланади

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤7👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
••••
“Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Хоразм вилоятида


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏16❤3
⁉️ Болаларда истерика: сабаблари, олдини олиш ва тиничлантириш усуллари
••••

Истерика — кичик ёшли болаларда ҳиссий бошқарувнинг етарли даражада ривожланмаганлиги сабабли кузатиладиган кенг тарқалган ҳолатдир. Бу вақтинчалик ҳолат бўлиб, боланинг ўз эҳтиёжлари ва истакларини билдиришга уринишидир.
Кўп ҳолларда истерика 1,5 ёшдан бошланади ва 3-4 ёшгача давом этади. Бу боланинг мустақил шахс сифатида шаклланиш босқичидир.

—
🧠 Сабаблари:
• Боланинг сўз билан эҳтиёжини ифода эта олмаслиги
• Чарчоқ, очлик, уйқусизлик
• Ортиқча тийилиш ёки назорат
• Ата-онанинг кескин “йўқ” жавоблари
• Эътибор етишмаслиги


Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤8👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
••••
🔘
Болалар миллий тиббиёт маркази Кам инвазив жарроҳлик бўлими шифокорлари томонидан 12кг вазнли 10 ёшлик болага буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилмоқда

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍28👏5❤2😱2❤‍🔥1😎1
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести.
••••

• “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Сурхондарёда якунланди
—
•
Чақалоқ териси парвариши: тошмалар ва аллергияларнинг олдини олиш
—
•
Ўзбекистон – Туркия: Болалар саломатлиги учун қўшма лойиҳалар
—
•
0–5 ёшдаги болалар ривожланиш кўрсаткичлари: нимага эътибор бериш керак?
—
•
Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
—
•
“Sensory diet” (ҳиссий рағбатлантириш парҳези) нима? Боланинг ҳиссий эҳтиёжларига мос муҳит яратиш усуллари
—
•
Чақалоқлар учун қўшимча овқатлар: замонавий тавсиялар ва ҳар ойлик овқатланиш қўлланмаси
—
•
“Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Хоразм вилоятида
—
•
Болаларда истерика: сабаблари, олдини олиш ва тиничлантириш усуллари
—
•
Болалар миллий тиббиёт маркази Кам инвазив жарроҳлик бўлими шифокорлари томонидан 10 кг вазнли 12 ёшлик болага буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилмоқда

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤2👏1
📢 2025 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИДА "ЭНГ ЯХШИ" ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРГАН ҲУДУДИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ АНИҚЛАНДИ! 🏆
••••
🏥 Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган "2025 йилнинг биринчи ярмида энг яхши фаолият олиб борган ҳудудий тиббиёт маркази" сўровномаси якунланди!
—
📊 Умумий овозлар сони: 29 245 ✅
—
Минглаб юртдошларимиз иштирок этган сўровнома натижасига кўра, энг яхши тиббиёт марказлари аниқланди:

—
🥇 1-ўрин – Наманган вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази – 10 873 овоз (37,2%)
🥈 2-ўрин – Жиззах вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази – 9 663 овоз (33%)
🥉 3-ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази – 6 886 овоз (23,5%)
—
🌍 1-ўринни олган марказ раҳбарига Чет элда бепул малака ошириш сертификати берилади!

✅ 1 ва 2 босқичларда фаол иштирок этган марказ раҳбарлари ҳам хорижий малака оширишга юборилади


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤8👏4🔥2
⁉️ Бола нутқида кечикишлар: замонавий тавсиялар ва ҳар ойлик ривожланиш қўлланмаси
••••
Нутқ ривожи бола психоэмоционал ва ижтимоий ҳаётининг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Уни нормал ўсиш ва боланинг ёшига мос ривожланиш жараёнида кузатиш ҳар бир онанинг асосий вазифасидир.
Нутқда кечикиш — фақат “гапирмайди” дегани эмас. Бу — эшитиш, тушуниш, жавоб қайтариш, сўзлар орасида боғланишни кўра олиш қобилияти билан боғлиқ мураккаб жараёндир.
Муҳими: боланинг нутқ ривожини баҳолашда унинг ёшига қараб аниқ мезонлар мавжуд. Келинг, шуларни биргаликда кўриб чиқамиз:

—
👶 0–6 ойда

• Она овозини таниши, унга қараб табассум қилиши
• Турли товушлар чиқариши (гугулаш, “агу-гу”)
• Қўрқса ёки хурсанд бўлса, товуш билан ифода этиши керак


👶🏻 6–12 ойда
• Сўзларга тақлид қилиш (“ба-ба”, “ма-ма”)
• Интонация сезиладиган товушлар чиқаради
• Таниш одам ёки буюмни кўрсатганда қувонч ифодалайди


Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤9👏1