Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.61K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
⁉️ Бола нутқида кечикишлар: замонавий тавсиялар ва ҳар ойлик ривожланиш қўлланмаси
••••
Нутқ ривожи бола психоэмоционал ва ижтимоий ҳаётининг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Уни нормал ўсиш ва боланинг ёшига мос ривожланиш жараёнида кузатиш ҳар бир онанинг асосий вазифасидир.
Нутқда кечикиш — фақат “гапирмайди” дегани эмас. Бу — эшитиш, тушуниш, жавоб қайтариш, сўзлар орасида боғланишни кўра олиш қобилияти билан боғлиқ мураккаб жараёндир.
Муҳими: боланинг нутқ ривожини баҳолашда унинг ёшига қараб аниқ мезонлар мавжуд. Келинг, шуларни биргаликда кўриб чиқамиз:

—
👶 0–6 ойда

• Она овозини таниши, унга қараб табассум қилиши
• Турли товушлар чиқариши (гугулаш, “агу-гу”)
• Қўрқса ёки хурсанд бўлса, товуш билан ифода этиши керак


👶🏻 6–12 ойда
• Сўзларга тақлид қилиш (“ба-ба”, “ма-ма”)
• Интонация сезиладиган товушлар чиқаради
• Таниш одам ёки буюмни кўрсатганда қувонч ифодалайди


Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤9👏1
📍 Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
••••
📊 Йиғилишда марказ раҳбарияти, етакчи мутахассислар ва бўлим мудирлари иштирок этди. Кун тартибида марказда амалга оширилаётган ишлар, белгиланган режалар, долзарб вазифалар ва уларнинг ижроси муҳокама қилинди.

—
🎓
Йиғилиш доирасида Болалар миллий тиббиёт маркази оториноларинголог шифокори Шерзод Гулямов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Илмий кенгаши қарорига асосан Тиббиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасига эришгани муносабати билан табрикланди.
—
📌
Ушбу ютуқ марказ жамоасининг илмий йўналишда ҳам юксак натижаларга эришиб бораётганидан далолат беради.
—
👏 Тадбирда жамоа аъзолари олимни ушбу муваффақияти билан табриклаб, унга келгусида ҳам илмий ва амалий фаолиятида янада катта ютуқлар тилашди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏14❤9
⁉️ Боғча ёшидаги болаларда хулқ-атвор муаммолари: замонавий ёндашувлар ва ёшга хос ривожланиш қўлланмаси
••••

Бола хулқи ва ҳиссиёти унинг ички дунёси, соғлиги ва муҳит билан муносабатини намоён этади. 2–6 ёш болаларда баъзи оғир хулқлар (инжиқлик, агрессия, қўрқув, инкор қилиш) бу даврга хос бўлиши мумкин. Лекин уларни ўз вақтида англаш ва тўғри ёндашиш орқали бу ҳолатларни енгиш мумкин.
Хулқ-атвор муаммоси — фақат “қаҳрланади” ёки “тингламайди” дегани эмас. Бу боланинг ҳиссий, руҳий ва ижтимоий ривожланиш босқичлари билан чамбарчас боғлиқ мураккаб жараёндир.
Муҳими: бола ёшига қараб хулқ-атвор нормалари мавжуд. Келинг, уларни биргаликда кўриб чиқамиз:

—
👶 2–3 ёшда
• “Йўқ” демасликни ўрганаётган давр – инкор рефлекси табиий
• Ижтимоий ўйинлар ўрнига индивидуал ўйинларга мойил
• Агрессия (урушиш, тишлаш) орқали ўзини ифода қилиши мумкин


👧 3–4 ёшда
• Қоидаларга риоя қилишни бошлайди, лекин доим тўғри тушунмаслиги мумкин

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤4👍4👏1
🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ: ИЖРО ИНТИЗОМИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ
••••
🗓 2025 йил 25-июль куни Президент томонидан ПФ–117-сонли Фармон қабул қилинди. Унда давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, масъулиятни ошириш, ҳамда шаффоф назорат тизимларини жорий этиш белгиланди.

—
📌 Фармон орқали:
▪️
топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;

▪️ мансабдорларнинг шахсий жавобгарлиги;

▪️ электрон мониторинг ва таҳлил механизмлари кучайтирилмоқда.

⚖️
Ҳужжат ижро интизомини таъминлашда янги босқични бошлайди.

Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤1
📍Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Андижон вилоятида
••••

🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлар жамоаси 7-8-август кунлари Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб, болаларга бепул тиббий хизматларни тақдим этади.
—
🩺 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси доирасида қуйидаги мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ҳамда маҳаллий шифокорлар учун амалий семинар ва мастер-класслар ўтказилиши режалаштирилган:
• кардиожарроҳ
• кардиолог
• пластик жарроҳ
• невролог
• умумий жарроҳ
• уролог

—
📌 Ушбу ташаббус болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимизнинг турли ҳудудларида юқори малакали тиббий хизматларни тақдим этиш, шунингдек, ҳудудий тиббиёт мутахассислари тажрибасини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤6👍5👏2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази уролог ва ортопед шифокорлари ҳамкорлигида экстрофия ташхиси қўйилган беморга мураккаб жарроҳлик амалиёти амалга оширилди.
—
📹 Батафсил лавҳада

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍17❤4❤‍🔥4🔥3👏3
📢 ЭЪЛОН‼️

📣 БОЛАЛАР МИЛЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА КЛИНИК ОРДИНАТУРА УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

Болалар миллий тиббиёт маркази 2025-2026 ўқув йили учун Клиник ординатура (резидентура) га қуйидаги йўналишлар бўйича қабул бошланганлигини эълон қилади.

Марказда мавжуд ихтисослик йўналишлари ва квоталар сони:
1️⃣ Болалалар анестезиология ва реаниматологияси – 12 та;
2️⃣ Болалар неврологияси – 6 та;
3️⃣ Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси – 12 та;
4️⃣ Болалар хирургияси – 12 та;
5️⃣ Болалар нефрологияси гемодиализ билан – 6 та;
6️⃣ Нейрохирургия – 4 та;
7️⃣ Оториноларингология – 6 та;
8️⃣ Педиатрия – 6 та;
9️⃣ Аллергология ва клиник иммунология – 6 та;

Мутахассисликлар бўйича кириш имтиҳонлари тест синовлари шаклларида ўтказилади.

Клиник ординатурада ўқиш жараёнлари замонавий талабларга жавоб берувчи ускуналар билан таъминланган бўлиб, марказ ўқув биносида симуляцион марказларда олиб борилади. Марказ халқаро JCI аккредитация стандартларидан ўтган, узининг ўқув моддий техник ва информацион ресурс базаларига эга.

Ординатура шифокор талабаларига соҳа мутахассислиги бўйича дунёнинг замонавий тиббиёт муассасаларида касбий билим ва малакаларини оширишга юборилиши учун шароитлар мавжуд.

✅ Клиник ординатурага ўқишга кириш учун талабгорлар medtoifa.ssv.uz ахборот тизими орқали хужжат топширишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, қабул жараёнлари 21 август соат 23-59 га қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Мурожаат учун:
93-351-02-02
97-109-84-84

📍Lokatsiya

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍16❤8
📌 Боланинг уйқуси бузилаётган бўлса, нимага эътибор бериш керак?
••••
6 ой — боланинг ривожланишида муҳим бурилиш даври. Бу босқичда бола фақат жисмонан эмас, балки ҳиссий ва ижтимоий жиҳатдан ҳам фаол ўсишни бошлайди. Шу билан бирга, айнан шу даврда ота-оналар уйқу тартибида турли ўзгаришларни сезиши мумкин.

Қуйида айнан 6 ойда уйқу бузилишига таъсир қилувчи омиллар ва ота-оналарга фойдали тавсиялар берилган:

⸻
🧠 1️⃣ Ривожланиш этапи (developmental leap)

6 ойда бола бошини аниқ ушлай бошлайди, ўгирила олади, қўли билан ушлаб, оғзига солади. Ақлий ва жисмоний ривожланиш кучайгани сари уйқу вақтинча нотинчлашиши мумкин. Чунки мияда янги кўникмалар шаклланмоқда.
⸻
💡 2️⃣ Ажралиш қўрқуви (separation anxiety)

6 ойга келиб бола она(асосий парваришловчи)ни танийди ва узоқлашганда безовталанади. Бу ҳолат айниқса кечаси уйғониш билан намоён бўлади.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍5❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Ўзбекистон вақти билан
••••
🏥 Тиббиётимиз ютуқлари: Соғлом ҳаётган қайтган болажон


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏15❤3
🇺🇿🤝🇰🇷 Ўзбекистон – Корея: болалар саломатлиги йўлида халқаро мулоқот
••••
☑️ Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Жанубий Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси аъзолари LEE SOO JIN хоним ҳамда жаноб KIM YOON бошчилигидаги делегация ҳамда KOFIH жамғармасининг Ўзбекистондаги вакилларини қабул қилди.
—
🔘 Учрашув доирасида томонлар марказ ва Корея ўртасидаги амалдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, келгусида икки томонлама тиббий лойиҳаларни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизимида тажриба алмашиш ҳамда мутахассислар малакасини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, меҳмонлар ушбу кунга қадар Марказда амалга оширилган ишлар тақдимоти ҳамда келгусидаги устувор вазифалар билан яқиндан танишдилар.

—
🤝 Музокаралар давомида болалар тиббиёти соҳасидаги долзарб ташаббуслар, айниқса, юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари, ўқув курслари ва малака ошириш дастурларини биргаликда ташкил этиш бўйича қатор келишувларга эришилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏8❤6