Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.62K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
📌 Боланинг уйқуси бузилаётган бўлса, нимага эътибор бериш керак?
••••
6 ой — боланинг ривожланишида муҳим бурилиш даври. Бу босқичда бола фақат жисмонан эмас, балки ҳиссий ва ижтимоий жиҳатдан ҳам фаол ўсишни бошлайди. Шу билан бирга, айнан шу даврда ота-оналар уйқу тартибида турли ўзгаришларни сезиши мумкин.

Қуйида айнан 6 ойда уйқу бузилишига таъсир қилувчи омиллар ва ота-оналарга фойдали тавсиялар берилган:

⸻
🧠 1️⃣ Ривожланиш этапи (developmental leap)

6 ойда бола бошини аниқ ушлай бошлайди, ўгирила олади, қўли билан ушлаб, оғзига солади. Ақлий ва жисмоний ривожланиш кучайгани сари уйқу вақтинча нотинчлашиши мумкин. Чунки мияда янги кўникмалар шаклланмоқда.
⸻
💡 2️⃣ Ажралиш қўрқуви (separation anxiety)

6 ойга келиб бола она(асосий парваришловчи)ни танийди ва узоқлашганда безовталанади. Бу ҳолат айниқса кечаси уйғониш билан намоён бўлади.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍5❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Ўзбекистон вақти билан
••••
🏥 Тиббиётимиз ютуқлари: Соғлом ҳаётган қайтган болажон


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏15❤3
🇺🇿🤝🇰🇷 Ўзбекистон – Корея: болалар саломатлиги йўлида халқаро мулоқот
••••
☑️ Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Жанубий Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси аъзолари LEE SOO JIN хоним ҳамда жаноб KIM YOON бошчилигидаги делегация ҳамда KOFIH жамғармасининг Ўзбекистондаги вакилларини қабул қилди.
—
🔘 Учрашув доирасида томонлар марказ ва Корея ўртасидаги амалдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, келгусида икки томонлама тиббий лойиҳаларни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизимида тажриба алмашиш ҳамда мутахассислар малакасини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, меҳмонлар ушбу кунга қадар Марказда амалга оширилган ишлар тақдимоти ҳамда келгусидаги устувор вазифалар билан яқиндан танишдилар.

—
🤝 Музокаралар давомида болалар тиббиёти соҳасидаги долзарб ташаббуслар, айниқса, юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари, ўқув курслари ва малака ошириш дастурларини биргаликда ташкил этиш бўйича қатор келишувларга эришилди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👏8❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Факт24
••••
🫀4 ойлик чақалоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍21👏5❤3
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

Вазирлик асосан оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган фуқаролар «ғайритабиий қобилиятларга эгалиги»ни иддао қилаётган шахсларга алданиб қолаётганини қайд этган.

👉 https://kun.uz/kr/29132813

Kun.uz расмий канали
📍 Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Андижон вилоятида якунланди
••••

🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлар жамоаси 7–8 август кунлари Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб, “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси доирасида болаларга бепул тиббий хизматларни тақдим этди.
—
🩺 Акция доирасида:
• 350 нафар бола бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
• 12 та жарроҳлик амалиёти бажарилди
• маҳаллий шифокорлар учун 4 та амалий семинар ва мастер-класслар ўтказилди

—
📌 Ушбу ташаббус болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимиз ҳудудларида юқори малакали тиббий хизматларни тақдим этиш ҳамда ҳудудий тиббиёт мутахассисларининг малакасини оширишга қаратилган.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤10👍5
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести.
••••

• 2025 йилнинг биринчи ярмида энг яхши фаолият олиб борган ҳудудий тиббиёт маркази сўровномаси якунланди
—
•
Бола нутқида кечикишлар: замонавий тавсиялар ва ҳар ойлик ривожланиш қўлланмаси
—
•
Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
—
•
Боғча ёшидаги болаларда хулқ-атвор муаммолари: замонавий ёндашувлар ва ёшга хос ривожланиш қўлланмаси
—
•
ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ: ИЖРО ИНТИЗОМИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ
—
•
Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Андижон вилоятида
—
•
БОЛАЛАР МИЛЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА КЛИНИК ОРДИНАТУРА УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!
—
•
Боланинг уйқуси бузилаётган бўлса, нимага эътибор бериш керак?
—
•
Тиббиётимиз ютуқлари: Соғлом ҳаётган қайтган болажон
—
•
Ўзбекистон – Корея: болалар саломатлиги йўлида халқаро мулоқот
—
•
4 ойлик чақалоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти
—
•
Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Андижон вилоятида якунланди

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👏4❤2😱1
⁉️ Болаларда тез-тез учрайдиган аллергиялар ва уларнинг олдини олиш
••••
Аллергия — бола организмининг муайян моддаларга нормадан ортиқ сезгирлик билан жавоб қайтариши. Унда иммун тизими оддий моддаларни “хавф” сифатида қабул қилади ва турли белгилари билан намоён бўлади.

Аллергиялар нафақат ҳаёт сифатини пасайтиради, балки узоқ муддат давомида соғлиққа таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун уни эрта аниқлаш ва олдини олиш жуда муҳим.

Болаларда энг кўп учрайдиган аллергия турлари ва уларнинг белгилари билан танишайлик:

⸻
👶 Овқат аллергияси
• Сут, тухум, ёнғоқ, балиқ, соя ва глютенга сезгирлик
• Белгилари: тошма, қичишиш, баданда қизариш, ич кетиши, кўнгил айниши, юз ва лабда шиш

⸻
🌿 Гулчанг (поллиноз) аллергияси
• Ёз-баҳор мавсумларида ўсимлик гулчангларига сезгирлик
• Белгилари: бирмунча тана ҳарорати кўтарилиши, кўз қичиши ва бурун битиши


Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍3❤2👏2
📍Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Самарқанд вилоятида
••••

🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлар жамоаси 14-15-август кунлари Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлиб, болаларга бепул тиббий хизматларни тақдим этади.
—
🩺 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси доирасида қуйидаги мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ҳамда маҳаллий шифокорлар учун амалий семинар ва мастер-класслар ўтказилиши режалаштирилган:
• кардиолог
• пластик жарроҳ
• невролог
• умумий жарроҳ
• уролог

• онколог
• педиатр

—
📌 Ушбу ташаббус болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимизнинг турли ҳудудларида юқори малакали тиббий хизматларни тақдим этиш, шунингдек, ҳудудий тиббиёт мутахассислари тажрибасини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍6❤4