Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.61K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести.
••••

• 2025 йилнинг биринчи ярмида энг яхши фаолият олиб борган ҳудудий тиббиёт маркази сўровномаси якунланди
—
•
Бола нутқида кечикишлар: замонавий тавсиялар ва ҳар ойлик ривожланиш қўлланмаси
—
•
Болалар миллий тиббиёт марказида ҳафталик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
—
•
Боғча ёшидаги болаларда хулқ-атвор муаммолари: замонавий ёндашувлар ва ёшга хос ривожланиш қўлланмаси
—
•
ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ: ИЖРО ИНТИЗОМИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ
—
•
Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Андижон вилоятида
—
•
БОЛАЛАР МИЛЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА КЛИНИК ОРДИНАТУРА УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!
—
•
Боланинг уйқуси бузилаётган бўлса, нимага эътибор бериш керак?
—
•
Тиббиётимиз ютуқлари: Соғлом ҳаётган қайтган болажон
—
•
Ўзбекистон – Корея: болалар саломатлиги йўлида халқаро мулоқот
—
•
4 ойлик чақалоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти
—
•
Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Андижон вилоятида якунланди

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👏4❤2😱1
⁉️ Болаларда тез-тез учрайдиган аллергиялар ва уларнинг олдини олиш
••••
Аллергия — бола организмининг муайян моддаларга нормадан ортиқ сезгирлик билан жавоб қайтариши. Унда иммун тизими оддий моддаларни “хавф” сифатида қабул қилади ва турли белгилари билан намоён бўлади.

Аллергиялар нафақат ҳаёт сифатини пасайтиради, балки узоқ муддат давомида соғлиққа таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун уни эрта аниқлаш ва олдини олиш жуда муҳим.

Болаларда энг кўп учрайдиган аллергия турлари ва уларнинг белгилари билан танишайлик:

⸻
👶 Овқат аллергияси
• Сут, тухум, ёнғоқ, балиқ, соя ва глютенга сезгирлик
• Белгилари: тошма, қичишиш, баданда қизариш, ич кетиши, кўнгил айниши, юз ва лабда шиш

⸻
🌿 Гулчанг (поллиноз) аллергияси
• Ёз-баҳор мавсумларида ўсимлик гулчангларига сезгирлик
• Белгилари: бирмунча тана ҳарорати кўтарилиши, кўз қичиши ва бурун битиши


Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍3❤2👏2
📍Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Самарқанд вилоятида
••••

🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлар жамоаси 14-15-август кунлари Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлиб, болаларга бепул тиббий хизматларни тақдим этади.
—
🩺 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси доирасида қуйидаги мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ҳамда маҳаллий шифокорлар учун амалий семинар ва мастер-класслар ўтказилиши режалаштирилган:
• кардиолог
• пластик жарроҳ
• невролог
• умумий жарроҳ
• уролог

• онколог
• педиатр

—
📌 Ушбу ташаббус болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимизнинг турли ҳудудларида юқори малакали тиббий хизматларни тақдим этиш, шунингдек, ҳудудий тиббиёт мутахассислари тажрибасини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
👍6❤4
⁉️ Болаларда буйрак касалликларининг дастлабки белгилари ва уларни эрта аниқлаш
••••

Буйраклар — бола организмининг қонни фильтрлаб, ортиқча сув ва зарарли моддаларни чиқаришда асосий органларидан бири. Буйрак касалликлари ўз вақтида аниқланмаса, улар боланинг умумий соғлиғига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Болаларда энг кўп учрайдиган буйрак касалликларининг дастлабки белгилари билан танишамиз:

⸻
👶 Сийдик ранги ва ҳиди ўзгариши
Сийдикда қизғиш ёки қон аралаш тус пайдо бўлиши
Ўта ҳидли ёки жуда оч рангли бўлиши


💧 Сийдик чиқаришда муаммолар
Жуда тез-тез ёки аксинча, кам сийдик чиқариш
Сийдик чиқаришда оғриқ ёки ёниш ҳисси


🌿 Шишлар
Эрталаб юз ва кўз атрофида шиш пайдо бўлиши
Оёқ-қўлларда ёки қоринда шишлар


⚖️ Бола вазни ва умумий ҳолатда ўзгаришлар
Сабабсиз вазн ортиши (сув тўпланиши ҳисобига)
Холсизлик, тез чарчаш, иштаҳа пасайиши


🌡 Қўшимча белгилари
Тана ҳарорати бироз кўтарилиши
Бел ёки қорин соҳасида оғриқ


Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
❤14👍2👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Ўзбекистон вақти билан
••••
Буйрак трансплантацияси:
10 ёшли қизалоқ учун бобоси донор бўлди


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍16👏3❤‍🔥2
⁉️ Болаларда ақлий фаолиятни яхшилаш учун табиий усуллар
••••

Ақлий фаолият — боланинг ўқиш, фикрлаш, эслаб қолиш ва масалаларни ҳал қилиш қобилиятидир. Унинг яхши ривожланиши нафақат таълимда, балки ҳаётда ҳам муваффақият калитидир.
Боланинг ақлий фаолияти туғма салоҳиятга эга бўлса-да, уни тўғри турмуш тарзи ва одатлар орқали кучайтирадиган омиллар кўп.

⸻
🧠 Табиий равишда яхшиланишига ёрдам берадиган омиллар:
• Етарли ва мувозанатли овқатланиш (омега-3 ёғ кислоталари, витаминлар ва минералларга бой овқатлар)
• Етарлича ва сифатли уйқу
• Жисмоний фаоллик ва очиқ ҳавода ҳаракатланиш
• Доимий китоб ўқиш ва савол-жавоблар
• Янгича тажрибалар (пазллар, конструкторлар, бадиий машғулотлар)


🧘‍♀️ Ақлий фаолиятни кучайтирувчи табиий машғулотлар:
• Ёдлаш ва эътибор машқлари (сўзларни ёки расмларни эслаб қолиш)
• Мусиқа тинглаш ва чалиш машғулотлари
• Ҳар куни камида 20 дақиқа китоб ўқиш
• Мия гимнастикаси — кроссворд, судоку, мантиқий ўйинлар

⸻
Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
👍5❤2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
••••
“Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Самарқанд вилоятида


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍10👏2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
••••
“Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Самарқанд вилоятида


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏13❤5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
••••
“Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Самарқанд вилоятида


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤9👏7⚡1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Самарқанд янгиликлари
••••
“Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси Самарқанд вилоятида


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍8❤1🔥1👏1
⁉️ Болаларда стресс ва эмоционал ҳолатни бошқариш
••••

Стресс — бу организмининг ташқи ёки ички омилларга жавоб реакцияси бўлиб, болаларда ҳам турли кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Кичик ёшлиларда стресс кўпроқ уй шароити, таълим, тенгдошлар билан муносабат ёки ота-оналарнинг муносабати билан боғлиқ бўлади.
Стресс ўз вақтида назорат қилинмаса, боланинг таълимдаги фаолияти, уйқу ва иштахаси, ҳатто жисмоний соғлиғига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Муҳими: болаларда стресснинг энг кўп учрайдиган белгилари билан танишиб олайлик:

⸻
🧠 Эмоционал белгилари
• Кўп йиғлаш, хафагарчилик
• Қўрқув ва хавотир
• Асабийлик ва тез ғазабланиш
• Ўзини ёлғиз ҳис қилиш


🤝 Хулқ-атвор белгилари
• Таълимда қизиқиш пасайиши
• Диққатни жамлай олмаслик
• Тенгдошлар билан муаммоли муносабатлар
• Гаджетга ортиқча ёпишиб олиш


Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤5👍2👏1
⁉️ Мактaбгa биринчи марта чиқaётгaн болaлaрдa психологик тaйёрлов
••••
Болa ҳaётидa мaктaб – кaттa вa муҳим қaдaм. Биринчи мaртa синфгa кириш, янги муҳит, ўқитувчилaр вa тeнгдошлaр билaн тaнишиш – тaбиий рaвишдa болaдa ҳaёжон вa ҳaттo стресс келтириб чиқaриши мумкин. Шу боис ота-онaлaрнинг ҳиссий ёрдaми жудa муҳим.
Болaни мaктaбгa тaйёрлaшдa қуйидaги психологик ҳолaтлaргa эътибор қaрaтиш лозим:

⸻
🤝 Хулқ-aтвoр белгилaр
• Эртaлaб мaктaбгa боришни истaмaслик
• Дaрслaрдa диққaтни жaмлaй олмaслик
• Уйдa кўпроқ ғaзaблaниш ёки йиғлaш
• Кичкинa нaрсaлaргa кaттa рeaкция билдириш


💡 Отa-онaлaр учун мaслaҳaтлaр:
• Болaнгиз билaн мaктaб ҳaқидa ижобий суҳбaт қилинг.
• Мaктaб олдидaн биргaликдa сaйр қилиб, муҳитгa тaништиринг.
• Унинг қўрқув вa хaвотирлaрини тинглaнг, кaмситмaй, қўллaб-қуввaтлaнг.
• Биринчи кунлaрдa ёрдaмчи бўлинг, лeкин мустaқилликкa ҳам ўргaтинг.

Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤7👍4👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Факт24
••••
Самарқанд вилоятида 20 нафардан зиёд бемор болаларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари


bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤4👍1🔥1👏1
📍 Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Бухоро вилоятида
••••

🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров раҳбарлигидаги шифокорлар жамоаси 21–22 август кунлари Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида хизмат сафарида бўлиб, болаларга бепул тиббий хизматларни тақдим этади.
—
🩺 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси доирасида қуйидаги мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ҳамда маҳаллий шифокорлар учун амалий семинар ва мастер-класслар ўтказилиши режалаштирилган:
• пластик жарроҳ
• уролог
• гемато-онколог
• невролог
• кардиолог
• реаниматолог

—
📌 Ушбу ташаббус болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимизнинг турли ҳудудларида юқори малакали тиббий хизматларни тақдим этиш, шунингдек, ҳудудий тиббиёт мутахассислари тажрибасини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-222-сонли Президент қарорининг 1-банди.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏4❤3👍1
🏊🏻‍♂️👶🏻Сув ҳавзаларида чўмилиш мавсумида болаларни қандай касалликлардан эҳтиёт қилиш керак?
••••
Ёз мавсуми ва чўмилиш даври — болалар учун севимли дам олиш вақти. Бироқ табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан нотўғри фойдаланиш баъзи инфекция ва касалликлар хавфини оширади.

—
Эътибор бериш керак бўлган касалликлар:

🔹 Ичи кетиш (дизентерия, ротавирус инфекцияси)

▪️Ифлос сув ёки инфекцияланган сув ҳавзалари орқали юқади.

▪️Болаларда шишиш, қусиш, юқори ҳарорат ва жиддий ичи кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.


🔹 Тери касалликлари (дерматит, замбуруғ инфекциялари)

▪️Сувдаги бактериялар ва замбуруғлар терида қичишиш, қизариш ва тошмалар пайдо бўлишига олиб келади.

🔹 Қулоқ инфекциялари (отит)

▪️Чўмилиш пайтида қулоққа сув кириши ва унинг тўғри тозаланмаслиги қулоқ яллиғланишига сабаб бўлади.

🔹 Кўз инфекциялари (конъюнктивит)

▪️Ифлос сув кўзларга кирса, қизариш, шишиш ва ёғлик чиқишга олиб келиши мумкин.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤2👏2
Хусусий тиббиётда тўпланган улкан тажриба, янги технологиялар, малакали кадрлар тадбиркорлар учун бу соҳа жозибадорлигини ошириб, сифатни яхшилашга туртки бермоқда.

Буни 7 йилда хусусий клиникалар 3,5 мингдан 8,5 мингтага кўпайганида ҳам кўриш мумкин.

“Сизлар билан бирга Ўзбекистонни минтақадаги юқори технологик тиббиёт хабига айлантиришимизга ишонаман. Бунинг учун яна қандай шароит керак бўлса, барчасини қилиб беришга тайёрман”,

- деди Президентимиз.

Хусусан, чегара ҳудудларда клиника, реабилитация маркази, меҳмонхона ва лабораторияларни ўз ичига олган тиббиёт кластерлари ташкил қилинади.

Уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 200 миллион долларлик имтиёзли кредит линияси очилади. Бунда тиббиёт кластерларини барпо этган тадбиркорларга 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан 17 фоизли арзон кредитлар берилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤7👏2
⁉️ Мактaб ёшидаги болaлaрдa ортиқчa вaзн муaммоси вa уни олдини олиш
••••

Мактaб дaври — болaнинг жисмоний вa aқлий ривожлaниши учун жудa муҳим босқич. Шу пaйтдa нотўғри овқaтлaниш, жисмоний фaолликнинг етaрли эмaслиги ёки ширинликлaргa қaттиқ қизиқаётгaнлик ортиқчa вaзн муaммосини келтириб чиқaриши мумкин. Бу ҳолaт кейинчaлик юрaк-қон томир кaсaлликлaри, қaндли диaбет вa бошқa муaммолaргa олиб келиши эҳтимолли.
Болaдa ортиқчa вaзн ривожлaнaётгaнлигини қуйидaги белгилaрдaн билиш мумкин:

⸻
🤝 Ортиқчa вaзн белгилaри
• Тeз-тeз чaршaш ёки ҳaрaкaтсизлик
• Зинaда кўтaрилишдa нaфaс қисиши
• Тeз-тeз ширинлик ёки фaст-фуд истeъмол қилиш истaги
• Дaрсдa диққaтнинг тeз чaлғиши


💡 Отa-онaлaр учун мaслaҳaтлaр:
• Бoлaнгизни ёшига мoс сoғлoм oвқaтлaниш тaртиби билaн тaъминлaнг (мeвa, сaбзaвoт, сув).
• Ширинлик вa гaзли ичимликлaрни чeклaнг, уларни фойдaли гaзaклaр билaн aлмaштиринг.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤3👏3😱1