Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.62K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🏊🏻‍♂️👶🏻Сув ҳавзаларида чўмилиш мавсумида болаларни қандай касалликлардан эҳтиёт қилиш керак?
••••
Ёз мавсуми ва чўмилиш даври — болалар учун севимли дам олиш вақти. Бироқ табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан нотўғри фойдаланиш баъзи инфекция ва касалликлар хавфини оширади.

—
Эътибор бериш керак бўлган касалликлар:

🔹 Ичи кетиш (дизентерия, ротавирус инфекцияси)

▪️Ифлос сув ёки инфекцияланган сув ҳавзалари орқали юқади.

▪️Болаларда шишиш, қусиш, юқори ҳарорат ва жиддий ичи кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.


🔹 Тери касалликлари (дерматит, замбуруғ инфекциялари)

▪️Сувдаги бактериялар ва замбуруғлар терида қичишиш, қизариш ва тошмалар пайдо бўлишига олиб келади.

🔹 Қулоқ инфекциялари (отит)

▪️Чўмилиш пайтида қулоққа сув кириши ва унинг тўғри тозаланмаслиги қулоқ яллиғланишига сабаб бўлади.

🔹 Кўз инфекциялари (конъюнктивит)

▪️Ифлос сув кўзларга кирса, қизариш, шишиш ва ёғлик чиқишга олиб келиши мумкин.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤2👏2
Хусусий тиббиётда тўпланган улкан тажриба, янги технологиялар, малакали кадрлар тадбиркорлар учун бу соҳа жозибадорлигини ошириб, сифатни яхшилашга туртки бермоқда.

Буни 7 йилда хусусий клиникалар 3,5 мингдан 8,5 мингтага кўпайганида ҳам кўриш мумкин.

“Сизлар билан бирга Ўзбекистонни минтақадаги юқори технологик тиббиёт хабига айлантиришимизга ишонаман. Бунинг учун яна қандай шароит керак бўлса, барчасини қилиб беришга тайёрман”,

- деди Президентимиз.

Хусусан, чегара ҳудудларда клиника, реабилитация маркази, меҳмонхона ва лабораторияларни ўз ичига олган тиббиёт кластерлари ташкил қилинади.

Уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 200 миллион долларлик имтиёзли кредит линияси очилади. Бунда тиббиёт кластерларини барпо этган тадбиркорларга 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан 17 фоизли арзон кредитлар берилади.

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x
❤7👏2
⁉️ Мактaб ёшидаги болaлaрдa ортиқчa вaзн муaммоси вa уни олдини олиш
••••

Мактaб дaври — болaнинг жисмоний вa aқлий ривожлaниши учун жудa муҳим босқич. Шу пaйтдa нотўғри овқaтлaниш, жисмоний фaолликнинг етaрли эмaслиги ёки ширинликлaргa қaттиқ қизиқаётгaнлик ортиқчa вaзн муaммосини келтириб чиқaриши мумкин. Бу ҳолaт кейинчaлик юрaк-қон томир кaсaлликлaри, қaндли диaбет вa бошқa муaммолaргa олиб келиши эҳтимолли.
Болaдa ортиқчa вaзн ривожлaнaётгaнлигини қуйидaги белгилaрдaн билиш мумкин:

⸻
🤝 Ортиқчa вaзн белгилaри
• Тeз-тeз чaршaш ёки ҳaрaкaтсизлик
• Зинaда кўтaрилишдa нaфaс қисиши
• Тeз-тeз ширинлик ёки фaст-фуд истeъмол қилиш истaги
• Дaрсдa диққaтнинг тeз чaлғиши


💡 Отa-онaлaр учун мaслaҳaтлaр:
• Бoлaнгизни ёшига мoс сoғлoм oвқaтлaниш тaртиби билaн тaъминлaнг (мeвa, сaбзaвoт, сув).
• Ширинлик вa гaзли ичимликлaрни чeклaнг, уларни фойдaли гaзaклaр билaн aлмaштиринг.

Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤3👏3😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | Ўзбекистон вақти билан
••••
Болалар миллий тиббиёт маркази: 4 ойлик чақалоқда ноёб жарроҳлик амалиёти

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👍13❤2👏2
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Тизимда коррупциявий ҳолатларга қарши кескин чоралар кўрилмоқда

📌 Маълумки, коррупция жамиятни издан чиқарадиган ҳамда тараққиётга тўсиқ бўладиган хатарли иллат ҳисобланади. Шу боис юртимизда бу муаммога қарши кескин чоралар кўрилмоқда.


🏢 Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тегишли ҳужжат ва дастурлар қабул қилиниб, янги вертикал тизим йўлга қўйилди. Муҳими, соҳада коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим ва муҳит яратилмоқда.

⚖️ Вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими шу каби ноқонуний хатти-ҳаракатларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган тадбирларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда амалга ошириб келяпти.

🔃 Мисол сифатида фуқаро Г.М.нинг қилмишини келтириш мумкин. У телеграм ижтимоий тармоғи орқали Тошкент шаҳридаги туман тиббиёт бирлашмаларида ишлаётган “ишончли” танишлари ёрдамида пойтахтдаги ҳар қандай шифохонага 1,5 – 2 млн. сўм эвазига даволаниш учун имтиёзли йўлланма (ордер) тайёрлаб беришини мунтазам эълон қилиб келган.

➡️ Ҳолат бўйича вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан жорий йил 12 августда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилиб, ушбу фуқаро, унинг шериклари ва бир неча тиббиёт ходимлари қўлга олинди.

🔎 Ўрганиш жараёнида Г.М.нинг шериги, фуқаро М.Қ.нинг ёнида М.Г.га тегишли йўлланма борлиги аниқланган. Айни чоғда Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасида даволаниш учун бериладиган ордерлар ҳам топилган.

🔎 Йўлланмани расмийлаштириш мақсадида лаборатор ва инструментал таҳлил ва бемор тиббий картасидан кўчирмаларга Шайхонтоҳур туманидаги оилавий поликлиникаларнинг бирида ишлаётган шифокорларнинг имзоси ва муассаса муҳри қўйилган.

➡️ Ҳолат юзасидан ўтказилаётган терговга қадар текширувлар давомида пойтахтимиздаги оилавий поликлиника ва бошқа муассасалар масъул шахсларидан ҳамда тиббиёт ходимларидан тушунтириш хатлари олинган.

🤔 Ҳозирги пайтда мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан жиноят иши қўзғатиш ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш масаласи кўриб чиқилмоқда.

🔀 Шундай қилиб, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли коррупциявий ҳолатларга чек қўйилди.

✅ Кези келганда юртдошларимизни бундай ёлғон ҳамда сохта хабарларга ишониб қолмасликка чақирмоқчимиз.

🌐 Расмий хабар, янгилик, имтиёз ва тартиб-таомиллар билан фақатгина вазирликнинг расмий веб-сайти ssv.uz ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари https://t.me/ssvuz орқали танишишингиз мумкин.

🤳 Агар сизда коррупциявий ҳолатлар юзасидан саволлар туғилса ёки шубҳали фаолиятни сезсангиз, 1203 рақамли “Ишонч телефони” орқали боғланишингиз ёки t.me/ssvantikor_bot телеграм ботига мурожаат йўллашингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
❤7🤝1
📌 “Terrible twos” — 2 ёшдаги инжиқликларни енгиш учун 5 муҳим тавсия
••••
2 ёш — боланинг мустақил ҳаракат қилишга бўлган интилиши фаоллашадиган, ҳис-туйғуларни бошқариш ҳали шаклланмаган давр. Шу боис, бу ёшда болаларда турли инжиқликлар, норозилик ва қаршилик ҳолатлари тез-тез кузатилади. Бу — ривожланишнинг табиий босқичидир. Ота-оналарнинг тўғри ёндашуви орқали бу жараённи осонроқ ўтиш мумкин.

—
1️⃣ Сабрли бўлинг ва боланинг ҳиссиётини инкор этманг
Бола йиғласа ёки қаршилик қилса, унга: “Мен тушуняпман, сен ҳозир ғазабланяпсан”, деб муносабат билдиринг. Бу — болада ўз ҳиссиётларини таний бошлашга ёрдам беради.
—
2️⃣ Чегараларни аниқ белгиланг
Инжиқликка йўл қўймаслик учун қатъий, лекин мулойим “йўқ” дейишни ўрганинг. Масалан: “Йўқ, стулга чиқиб юриш мумкин эмас. Бу хавфли.”

Батафсил…

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
❤4👏1
🔴 🟦🟦

✅ Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


📌 Уни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров олиб боряпти.

➡️ Тадбирда вазир ўринбосарлари, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ва вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

💻 Жойлардаги студиялардан ҳудудий соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари уланган.

‼️ Айни пайтда вазир А. Худаяров сўзга чиқиб, куни кеча давлатимиз раҳбари олдида соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимотида белгиланган вазифалар хусусида тўхталиб ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
❤4👏2
🔴 🟦🟦🟦

❓Ҳайъат йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинди?


✅ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.


📌 Уни вазир Асилбек Худаяров олиб борди.

➡️ Тадбирда вазир ўринбосарлари, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ва вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти ҳамда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди.

💻 Жойлардаги студиялардан ҳудудий соғлиқни сақлаш тизими масъуллари уланди.

📎 Дастлаб вазир куни кеча давлатимиз раҳбари ҳузурида соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимотида белгилаб берилган вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

💬 — Олдимизда жуда катта ишлар турибди, — деди А.Худаяров. — Бу эса вазир бошчилигида тизимдаги ҳар бир раҳбар зиммасига улкан масъулият юклайди. Шундай экан, давлатимиз раҳбари томонидан соҳа олдига қўйилган талабларни чуқур англаган ҳолда, энг аввало, берилган топшириқларга виждонан ёндашиш, бунинг учун барча масъуллар пастга тушиб, қуйи бўғиндан ишни ташкил қилиши, белгиланган вазифалар ижросини тизимли ва сифатли амалга оширишлари шарт.


🔎 Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 19 майдаги тегишли Фармони ижросини таъминлаш, хусусан, юртимизнинг 15 та туман (шаҳар)ида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини жорий қилиш бўйича мавжуд муаммолар ҳамда соҳадаги коррупцион ҳолатлар танқидий таҳлил қилиниб, камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар жиддий огоҳлантирилди.

📇 Шунингдек, ҳудудлар учун ажратилган тиббий ускуналардан самарали фойдаланиш, ихтисослаштирилган марказлар ишини ҳудудларда сифатли ташкил этиш, соҳани рақамлаштириш, аҳоли мурожаатлари билан тизимли ишлаш, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури доирасидаги муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берилди.

🗣 Шундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги масалалар юзасидан вазир ўринбосари Ф.Ташпулатов сўзга чиқди.

💵 Унда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, моддий-техник таъминот, соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш борасидаги ишлар хусусида ахборот берилиб, камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.

➡️ Қолаверса, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори С.Исмаилов ва Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Э.Олтиев ихтисослашган тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш, тизимдаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар хусусида ахборот берди.


‼️ Тадбир якунида бирламчи тизим фаолиятини янада ривожлантириш, соҳада коррупцияга қарши ишларни кучайтириш, рақамлаштиришни тезлаштириш, кадрларни ишга қабул қилишда шаффофликни таъминлаш каби масалалар бўйича таклифлар ва уларнинг амалий ечимлари ўртага ташланиб, бу бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
❤5👍1👏1