🔴 🟦🟦
📌 Уни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров олиб боряпти.
➡️ Тадбирда вазир ўринбосарлари, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ва вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
💻 Жойлардаги студиялардан ҳудудий соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари уланган.
‼️ Айни пайтда вазир А. Худаяров сўзга чиқиб, куни кеча давлатимиз раҳбари олдида соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимотида белгиланган вазифалар хусусида тўхталиб ўтмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
📱 @ssvuz |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
✅ Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

❤4👏2
🔴 🟦🟦🟦
❓Ҳайъат йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинди?
📌 Уни вазир Асилбек Худаяров олиб борди.
➡️ Тадбирда вазир ўринбосарлари, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ва вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти ҳамда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди.
💻 Жойлардаги студиялардан ҳудудий соғлиқни сақлаш тизими масъуллари уланди.
📎 Дастлаб вазир куни кеча давлатимиз раҳбари ҳузурида соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимотида белгилаб берилган вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.
🔎 Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 19 майдаги тегишли Фармони ижросини таъминлаш, хусусан, юртимизнинг 15 та туман (шаҳар)ида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини жорий қилиш бўйича мавжуд муаммолар ҳамда соҳадаги коррупцион ҳолатлар танқидий таҳлил қилиниб, камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар жиддий огоҳлантирилди.
📇 Шунингдек, ҳудудлар учун ажратилган тиббий ускуналардан самарали фойдаланиш, ихтисослаштирилган марказлар ишини ҳудудларда сифатли ташкил этиш, соҳани рақамлаштириш, аҳоли мурожаатлари билан тизимли ишлаш, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури доирасидаги муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берилди.
🗣 Шундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги масалалар юзасидан вазир ўринбосари Ф.Ташпулатов сўзга чиқди.
💵 Унда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, моддий-техник таъминот, соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш борасидаги ишлар хусусида ахборот берилиб, камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.
‼️ Тадбир якунида бирламчи тизим фаолиятини янада ривожлантириш, соҳада коррупцияга қарши ишларни кучайтириш, рақамлаштиришни тезлаштириш, кадрларни ишга қабул қилишда шаффофликни таъминлаш каби масалалар бўйича таклифлар ва уларнинг амалий ечимлари ўртага ташланиб, бу бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

✅ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

💬 — Олдимизда жуда катта ишлар турибди, — деди А.Худаяров. — Бу эса вазир бошчилигида тизимдаги ҳар бир раҳбар зиммасига улкан масъулият юклайди. Шундай экан, давлатимиз раҳбари томонидан соҳа олдига қўйилган талабларни чуқур англаган ҳолда, энг аввало, берилган топшириқларга виждонан ёндашиш, бунинг учун барча масъуллар пастга тушиб, қуйи бўғиндан ишни ташкил қилиши, белгиланган вазифалар ижросини тизимли ва сифатли амалга оширишлари шарт.
🔎 Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 19 майдаги тегишли Фармони ижросини таъминлаш, хусусан, юртимизнинг 15 та туман (шаҳар)ида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини жорий қилиш бўйича мавжуд муаммолар ҳамда соҳадаги коррупцион ҳолатлар танқидий таҳлил қилиниб, камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар жиддий огоҳлантирилди.
📇 Шунингдек, ҳудудлар учун ажратилган тиббий ускуналардан самарали фойдаланиш, ихтисослаштирилган марказлар ишини ҳудудларда сифатли ташкил этиш, соҳани рақамлаштириш, аҳоли мурожаатлари билан тизимли ишлаш, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури доирасидаги муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берилди.
🗣 Шундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги масалалар юзасидан вазир ўринбосари Ф.Ташпулатов сўзга чиқди.
💵 Унда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, моддий-техник таъминот, соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш борасидаги ишлар хусусида ахборот берилиб, камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.
➡️ Қолаверса, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори С.Исмаилов ва Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Э.Олтиев ихтисослашган тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш, тизимдаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар хусусида ахборот берди.
‼️ Тадбир якунида бирламчи тизим фаолиятини янада ривожлантириш, соҳада коррупцияга қарши ишларни кучайтириш, рақамлаштиришни тезлаштириш, кадрларни ишга қабул қилишда шаффофликни таъминлаш каби масалалар бўйича таклифлар ва уларнинг амалий ечимлари ўртага ташланиб, бу бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
📱 @ssvuz |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
❤5👍1👏1
🇺🇿 Мустақиллик – бебаҳо неъматимиз!
••••
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллик байрами арафасида Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси ташаббуси билан умумхалқ анъанасига мос равишда шанбалик ҳашари ташкил этилди.
⸻
—
📌 Тадбирда марказнинг 100 га яқин ходимлари фаол қатнашиб, ўз ҳиссасини қўшди. Ҳашар — халқимизнинг қадимий анъанаси бўлиб, бугунги кунда ҳам жамоавий бирдамлик, тозалик ва ободлик рамзи сифатида давом этмоқда.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

✅ Тадбир давомида:
• Марказ ҳудуди ободонлаштирилди, дарахт ва гулларга парвариш қилинди;
• Ички ва ташқи ҳудудларда тозалаш ишлари олиб борилди;
• Ходимлар ўзаро ҳамжиҳатлик ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш муҳитида фаол иштирок этдилар.
—
📌 Тадбирда марказнинг 100 га яқин ходимлари фаол қатнашиб, ўз ҳиссасини қўшди. Ҳашар — халқимизнинг қадимий анъанаси бўлиб, бугунги кунда ҳам жамоавий бирдамлик, тозалик ва ободлик рамзи сифатида давом этмоқда.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏8❤5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони
📱 @ssvuz |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
📱 @ssvuz |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
❤3👏1
🔴 🟦🟦🟦
Президентимиз мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади.
Хусусан:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан:
Акбаров Миршавкат Миралимович — Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг гепатобилиар жарроҳлик ва трансплантология бўлими раҳбари, жарроҳ.
«Дўстлик» ордени билан:
Хажи Акбар Айса — Шинжон тиббиёт университети ректори, Хитой Фанлар академияси Шинжон физик-кимёвий техника институтининг академик директор ўринбосари.
II даражали «Саломатлик» ордени билан:
Ахмедов Холиёр Эргашевич — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали 1-жарроҳлик бўлими шифокор-жарроҳи;
Дадаев Хуршид Хамиджанович — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг нейрожарроҳлик жонлантириш бўлими мудири;
Жанабаев Бахтиёр Базарбаевич — Тошкент давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўлим мудири;
Машарипов Кадамбай — Урганч давлат тиббиёт институтининг нефрология, гемодиализ, травматология ва ортопедия кафедраси доценти;
Мирзаева Захида Джураевна — Олмазор туманидаги 15-оилавий поликлиникаси ҳамшираси, Тошкент шаҳри;
Содиқова Насиба Ахмадовна — Республика тез тиббий ёрдам марказининг Навоий вилояти филиали Хатирчи тумани тез тиббий ёрдам станцияси навбатчи фельдшери;
Яриев Алижон Равшанович — Гулистон шаҳридаги «Равшан даволаш маскани» хусусий клиникаси жарроҳи, Сирдарё вилояти.
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:
Ёкубова Халима Жўраевна — Муборак туманидаги «Шейх» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори.
«Соғлом турмуш» медали билан:
Абдуваитова Лариса Аминджановна — Тиббиёт бош бошқармасининг 1-марказий клиник шифохонаси бош ҳамшираси;
Қутбиддинова Наима Абдуқайимовна — Уйчи туманидаги «Ёрқатай» оилавий шифокорлик пункти тиббий бригадаси дояси, Наманган вилояти;
Сафарова Гулжаҳон Сафаровна — Оқдарё туманидаги «Узун» оилавий шифокорлик пункти мудири, Самарқанд вилояти.
«Шуҳрат» медали билан:
Ражабов Хайрилло Садиллоевич — Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг диагностика бўлими шифокори.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган барча тиббиёт ходимларини муборакбод этиб, уларнинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
📱 @ssvuz |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
❤6👏6😎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести.
••••
• Болаларда стресс ва эмоционал ҳолатни бошқариш
—
• Мактaбгa биринчи марта чиқaётгaн болaлaрдa психологик тaйёрлов
—
• ОАВ: Самарқанд вилоятида 20 нафардан зиёд бемор болаларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари
—
• Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Бухоро вилоятида
—
• Сув ҳавзаларида чўмилиш мавсумида болаларни қандай касалликлардан эҳтиёт қилиш керак?
—
• Мактaб ёшидаги болaлaрдa ортиқчa вaзн муaммоси вa уни олдини олиш
—
• #ОАВ: Болалар миллий тиббиёт маркази: 4 ойлик чақалоқда ноёб жарроҳлик амалиёти
—
• ССВ: Тизимда коррупциявий ҳолатларга қарши кескин чоралар кўрилмоқда
—
• “Terrible twos” — 2 ёшдаги инжиқликларни енгиш учун 5 муҳим тавсия
—
• Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллик байрами арафасида Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси ташаббуси билан умумхалқ анъанасига мос равишда шанбалик ҳашари ташкил этилди
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube

❤8👏2
⁉️ Болаларда сут тишларини парвариш қилишнинг аҳамияти
••••
⸻
🪥 Тишларни мунтазам тозалаш
• Биринчи тиш чиққанидан бошлаб тозалаш одатини йўлга қўйиш
• 3 ёшгача махсус болалар тиш щёткаси ва фторсиз паста қўлланилиши тавсия этилади
⸻
🥛 Тўғри овқатланиш
• Ширинлик ва газли ичимликларни чегаралаш
• Соғлом маҳсулотлар — сабзавот, мевалар ва сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
••••
Сут тишлари — боланинг илк тишлари бўлиб, улар нафақат чиройли табассум, балки тўғри нутқ ва соғлом овқатланиш учун ҳам муҳим. Кўпчилик ota-onalar улар кейин алмашади деб эътиборсиз қолдириши мумкин, аммо сут тишларига тўғри қаралмаса, келгусида доимий тишлар саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Сут тишлари боланинг жоғ шаклланиши, чакка тишларнинг тўғри жойлашиши ва овқатни яхши чайнаши учун зарур. Шунинг учун уларни эртаданоқ тўғри парвариш қилиш жуда муҳим.
Болаларда сут тишларини парвариш қилишнинг асосий қоидалари билан танишайлик:
⸻
🪥 Тишларни мунтазам тозалаш
• Биринчи тиш чиққанидан бошлаб тозалаш одатини йўлга қўйиш
• 3 ёшгача махсус болалар тиш щёткаси ва фторсиз паста қўлланилиши тавсия этилади
⸻
🥛 Тўғри овқатланиш
• Ширинлик ва газли ичимликларни чегаралаш
• Соғлом маҳсулотлар — сабзавот, мевалар ва сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
❤5👍1
🇺🇿🤝🇰🇷 Ўзбекистон – Корея: инвестицион лойиҳалар йўлида янги қадам
••••
☑️ Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Кореянинг Халқаро иқтисодий сиёсат институти вакиласи Жиҳеи Сонг хоним ҳамда KODAC компанияси вакиласи Минхи Хванг хонимни қабул қилди.
—
—
🤝 Суҳбат давомида қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, болалар тиббиёти соҳасида юқори технологияли хизматларни йўлга қўйиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини биргаликда ташкил этиш бўйича келишувларнинг дaстлабки босқичига эришилди.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
••••
☑️ Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Кореянинг Халқаро иқтисодий сиёсат институти вакиласи Жиҳеи Сонг хоним ҳамда KODAC компанияси вакиласи Минхи Хванг хонимни қабул қилди.
—
🔘 Учрашув доирасида томонлар Марказда янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари, илғор тиббий технологияларни жорий этиш ҳамда қўшма ташаббусларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар. Музокаралар жараёнида мазкур йўналишларда ҳамкорликнинг дaстлабки босқичи белгилаб олинди. Шунингдек, меҳмонларга Марказда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.
—
🤝 Суҳбат давомида қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, болалар тиббиёти соҳасида юқори технологияли хизматларни йўлга қўйиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини биргаликда ташкил этиш бўйича келишувларнинг дaстлабки босқичига эришилди.
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube
❤5👍2
🧒 Болангиз тунлари бурни билан нафас ололмаяптими? Сабаби — аденоидлар бўлиши мумкин!
🧬 Келиб чиқиш сабаблари:
▪️Тез-тез шамоллаш, вирусли касалликлар
▪️Аллергиялар
▪️Туғма мойиллик (ирсияти)
▪️Иммунитетнинг сустлиги
▪️Нам ва чангли муҳит
📌 Аденоиднинг белгилари:
▪️Оғиз орқали нафас олиш
▪️Тунлари хуррак отиш
▪️Бош оғриғи, чарчоқ
▪️Овознинг ўзгача чиқиши (бурун овоз)
▪️Тез-тез қулоқ оғриши ёки эшитиш пасайиши
⚠️ Ота-оналарга маслахат:
Агар фарзандингизда юқоридаги белгилалар мавжуд бўлса, у ҳолда ЛОР шифокорига мурожаат қилишни кечиктирманг.
Батафсил...
bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
Боланинг оғзи очиқ ҳолда нафас олиши, кечаси хуррак отиши, тез-тез шамоллаши ва қулоғи оғриши — бу аденоидлар (бурун орқа соҳасидаги лимфа тўқималари) катталашганининг белгилари бўлиши мумкин
Аденоидлар — бу организмни микроблардан ҳимоя қилувчи лимфа безларидир. Аммо баъзида улар ҳаддан ташқари катталашиб, боланинг бурни билан эркин нафас олишига тўсқинлик қилади.

❤5👏4