Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
7.62K subscribers
2.21K photos
716 videos
2 files
1.47K links
✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar
🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari
—
Sog‘lom avlod uchun birgalikda!
Download Telegram
🇺🇿 Ватан учун, миллат учун, халқ учун!
••••

🔘 Бугун Болалар миллий тиббиёт марказида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
—
Тадбирда марказ раҳбарияти, бўлим мудирлари, шифокорлар, ҳамширалар ва кичик тиббий ходимлар иштирок этдилар. Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров жамоа аъзоларини байрам билан табриклаб, самарали меҳнати билан алоҳида ажралиб турган ходимларга мукофотлар ва эсдалик совғалари топширди.

—
🔹 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан:

Каримов Отабек Хуршидвич – Кардиохирургия бўлими мудири
—
🔹 Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг буйруғига асосан "Болалар миллий тиббиёт маркази 5 йиллиги" эсдалик нишони билан:

Салахитдинов Шухратжон Нажмитдинович – Директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари (бош шифокор)

Кузибаев Гиёсиддин Патхиддинович – Неврология бўлими мудири


Батафсил...

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook
👏16❤8👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муборак бўлсин!

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏10❤5🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#_Ўзбекистон_Мустақиллигининг_34_йиллиги
🔴
Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

✅ Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрамига саноқли кунлар қолмоқда. Ўтаётаётган ҳар бир кун бизни ушбу қутлуғ санага тобора яқинлаштиряпти.


🔎 Истиқлол туфайли бугун юртимизнинг барча соҳаларида улкан ўзгариш ва янгиланишлар жараёни кечмоқда. Айниқса, Янги Ўзбекистон тиббиётида ислоҳотларнинг янги даври бошланган.

🔬Ҳар бир юртдошимизнинг сифатли, қулай ва замонавий тиббий хизматдан баҳраманд бўлиши учун зарур шароитлар яратилмоқда. Соҳада инсон қадри – олий қадриятга айланган.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеоролик орқали сўнгги йилларда тиббиётда қўлга киритилган ютуқлар, эришилган салмоқли натижалар билан батафсил танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
❤8👍1👏1
🔴 🟦🟦🟦

❗️Азиз юртдошлар!
❗️Ҳурматли тиббиёт ходимлари!


➡️ Аввало, барчангизни энг улуғ, энг азиз айём — мамлакатимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман.


📌 “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган хайрли ишларни амалга оширишда Сиз, соҳа фидойиларининг хизматингиз беқиёс.

✅ Истиқлол шодиёналари арафасида Президентимиз фармонига мувофиқ бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланиши бу борадаги меҳнатингизнинг яна бир муносиб эътирофи бўлди.

🔎 Барчангизга яхши маълум, бугун соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли трансформация жараёнлари давом эттирилмоқда. Энг илғор диагностика ва даволаш усулларини туман-шаҳарлар даражасида йўлга қўйиш, бу орқали одамларимиз оғирини енгил, узоғини яқин қилиш чоралари кўриляпти.


🗺 Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига мувофиқ соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилиш бўйича 15 та ҳудудда бошланган тажриба-синов лойиҳаси, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури асосида бажарилаётган ишлар айни шу мақсадлар рўёбига хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

🏥 Бундан ташқари, жорий йилда Тошкент давлат тиббиёт университети, Миллий неврология ва нейрореабилитация тиббиёт маркази ташкил этилиши, жойларда қатор замонавий даволаш-профиликтика муассасалари очилиши тизимни халққа янада яқинлаштириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамлар бўлди.

📋 Шунингдек, бу йил биринчи марта давлат тиббиёт муассасаларига робот технологиялари кириб келди ва улардан диагностика, даволаш ҳамда жарроҳлик амалиётларида самарали фойдаланишни йўлга қўйдик. Соҳани рақамлаштириш жараёни жадаллашди.

🛬 Кадрлар салоҳиятини юксалтириш мақсадида ўтган йили 500 нафардан зиёд мутахассисларимиз АҚШ, Россия, Хитой, Германия, Франция, Туркия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Озарбайжон, Беларусь каби дунёнинг етакчи мамлакатларида давлат ҳисобидан ўз билим ва малакасини ошириб қайтган бўлса, шу йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич 300 нафардан ошди.


🧑🏻‍🏫 Ўз навбатида, жойлардаги даволаш муассасалари раҳбарлари соҳада замонавий менежмент тизими бўйича ўқитилди
ва бу тажрибани келгусида ҳам изчил давом эттирамиз.

📋 Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказига ISO 9001:2015 ҳамда ISO 7101:2023, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига эса ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими сертификатлари топширилиши ҳам 2025 йилдаги энг салмоқли ютуқларимиздандир.

🗓 Бинобарин, ихтисослашган марказлар саъй-ҳаракати билан хорижий давлатлардан инвестициялар олиб кириш, қолаверса, тизимда тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида тиббиёт муассасаларини ташқи бошқарувчиларга топшириш амалиёти жорий этилиши, тиббий туризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар дастлабки самараларини бера бошлади.

⏩ Албатта, ютуқлар — ўзимизники. Олдинда эса ечимини кутаётган масалалар, давлатимиз раҳбари олдимизга қўйган талаб ва вазифалар кўп.


💻 Шу асосда, келгусида бирламчи бўғинда сунъий интеллектни кенг қўллаган ҳолда касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича янгича ёндашувларни жорий қилиш, ихтисослашган тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш, тез тиббий ёрдам фаолиятига инновацион ютуқларни кенг жорий этиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, хусусий тиббиётни ривожлантириш, тиббий таълимни такомиллаштиришга доир қатор истиқболли режа ва мақсадларни белгилаб олганмиз.

💱 Ана шундай юксак марраларга эришишда, албатта, Сиз, азиз тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнатингиз, куч-ғайратингиз, билим ва тажрибангизга таянамиз.


❗️Ҳурматли соҳа фидойилари!

💐 Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яна бир бор ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан табриклайман!

‼️Касбингиз барокати ва роҳатини, фарзандларингиз бахту камолини кўринг! Оқ либосингизга асло гард юқмасин! Юртимиз доимо омон, мустақиллигимиз абадий бўлсин!


Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
❤9👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ | НаманганТв
••••
Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Наманган вилоятида

bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok
👏4❤2