Ортда қолган 35 йил тарих учун қисқа муддат. Бироқ шу йилларда Ватанимиз ҳаёти шундай улкан ўзгаришларга бой бўлдики, уларни оддий йилнома доирасида баҳолаш қийин.1991 йилда тараққиёт йўлини мустақил белгилаш имкониятига эга бўлган мамлакат бугун иқтисодий салоҳияти ортиб, ташқи дунё билан очиқ муносабатлар ўрнатиб, янги бозорлар ва ҳамкорлик майдонларини ўзлаштириб, инсон фаровонлигини ўз сиёсатининг муҳим мезонига айлантирган давлатга айланди.
Давлат мустақиллигининг дастлабки йилларидаги вазифалар билан бугунги масалалар ўртасида катта фарқ бор. Ўша пайтда миллий иқтисодиётнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини яратиш, ишлаб чиқаришни сақлаб қолиш, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш, миллий молия тизими ва иқтисодий бошқарув механизмларини шакллантириш ҳаётий зарурат эди. Бугун эса мамлакатимиз олдида рақобатбардош иқтисодиётни барпо этиш, юқори қўшилган қиймат яратиш, инсон капиталини кучайтириш, жаҳон бозорларида муносиб ўрин эгаллаш ва аҳоли фаровонлигини янги поғонага кўтариш вазифаси турибди.
Шу боис, 35 йиллик тараққиётга баҳо беришда иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзи билан чекланиб қолиш тўғри бўлмайди. Муҳими, мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти қандай шакллангани, таркибий ва сифат жиҳатдан қайси босқичларда янгича мазмун касб этгани, яратилган имкониятлар жамият ҳаётига қандай таъсир кўрсатгани ва энг муҳими, инсоннинг турмуш даражаси, фаровонлиги ҳамда келажакка ишончида қандай амалий натижаларда намоён бўлганини англашдир.
Батафсил...
Муаллифлар:
Эркин ГАДОЕВ,
Олий Мажлис Сенати қўмита раиси,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, профессор
Нодир ЖУМАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси,
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси, № 196 (1795), 2026 йил 22 сентябрь, сешанба
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
Oliy Majlis Qonunchilik palatasida Spiker Nuriddin Ismoilovning Ozarbayjon Respublikasining O‘zbekistondagi yangi tayinlangan Favqulodda va Muxtor Elchisi Rashad Mammadov bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tdi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Fan, ta’lim, madaniyat, sport va yoshlar masalalari hamda Demokratik institutlar va fuqarolik jamiyatini rivojlantirish masalalari qo‘mitalari Senatning Yoshlar, xotin-qizlar, madaniyat va sport masalalari qo‘mitasi bilan hamkorlikda qo‘shma yig‘ilish o‘tkazdi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
♟ Самарқанд — жаҳон шахматининг янги манзили
Самарқандда 16–27 сентябрь кунлари ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадаси Ўзбекистон шахмати тарихида муҳим воқеага айланди.
Мусобақада 205 давлатдан 397 жамоа ва 1 970 нафар шахматчи иштирок этди. Ўзбекистон мазкур нуфузли беллашувда 3 та эркаклар, 3 та аёллар ва 3 та парашахмат жамоаси билан қатнашди.
🇺🇿 Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси икки карра Олимпиада чемпиони бўлди. Жамоамиз Ҳиндистон, Хитой, АҚШ ва Украина каби ФИДЕ рейтингида юқори ўринларда турган рақиблар устидан ғалаба қозониб, 11 турдан 10 тасида зафар қучди ва 20 очко билан 1-ўринни эгаллади.
Шахматчиларимиз шахсий натижаларда ҳам юксак маҳорат намойиш этди: Нодирбек Абдусатторов — олтин, Жавоҳир Синдоров — бронза, Нодирбек Ёқуббоев — кумуш медаль соҳиби бўлди.
Аёллар жамоамиз ҳам муносиб натижа қайд этди. Ўзбекистон-1 аёллар жамоаси Нидерландия, Словения, Аргентина ва Перу каби рақибларни мағлуб этиб, 15 очко билан 13-ўринни эгаллади.
♿️ Парашахмат жамоамизнинг 3-ўринни эгаллаши ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Бу натижа Ўзбекистон парашахмати тарихидаги илк шундай ютуқ бўлди.
Олимпиада Самарқанд ва бутун мамлакатда шахматга бўлган қизиқишни янада кучайтирди. Ҳудудлардаги «Фан зоналари»га 500 минг нафарга яқин томошабин, Самарқанддаги мусобақаларни бевосита кузатиш учун эса 60 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий меҳмон ташриф буюрди.
Яна бир муҳим жиҳат — 46-шахмат олимпиадасида 55 нафар ўзбекистонлик шахмат арбитри илк бор баҳсларни ҳакам сифатида бошқарди.
ФИДЕ доирасида ҳам Ўзбекистон вакилларининг нуфузи ошди: Рустам Қосимжонов ФИДЕнинг фахрий вице-президенти, Хулкар Тоҳиржонова эса Марказий Осиё давлатлари бўйича ФИДЕ минтақавий президенти этиб сайланди.
Энг қувонарлиси, ФИДЕ Ўзбекистон шахмат федерациясини «FIDE Excellence Awards 2026» халқаро мукофотининг «Энг яхши федерация» номинацияси билан тақдирлади.
Самарқанддаги Олимпиада бир мусобақа натижаларидан кенгроқ маънога эга. Бу — Ўзбекистон шахмат мактабининг салоҳияти, ёш авлоднинг интеллектуал спортга қизиқиши ва мамлакатнинг жаҳон шахмат майдонидаги нуфузи тобора юксалаётганининг муҳим кўриниши.
🇺🇿 Ғалабалар муборак, Ўзбекистон!
Самарқандда 16–27 сентябрь кунлари ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадаси Ўзбекистон шахмати тарихида муҳим воқеага айланди.
Мусобақада 205 давлатдан 397 жамоа ва 1 970 нафар шахматчи иштирок этди. Ўзбекистон мазкур нуфузли беллашувда 3 та эркаклар, 3 та аёллар ва 3 та парашахмат жамоаси билан қатнашди.
Шахматчиларимиз шахсий натижаларда ҳам юксак маҳорат намойиш этди: Нодирбек Абдусатторов — олтин, Жавоҳир Синдоров — бронза, Нодирбек Ёқуббоев — кумуш медаль соҳиби бўлди.
Аёллар жамоамиз ҳам муносиб натижа қайд этди. Ўзбекистон-1 аёллар жамоаси Нидерландия, Словения, Аргентина ва Перу каби рақибларни мағлуб этиб, 15 очко билан 13-ўринни эгаллади.
♿️ Парашахмат жамоамизнинг 3-ўринни эгаллаши ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Бу натижа Ўзбекистон парашахмати тарихидаги илк шундай ютуқ бўлди.
Олимпиада Самарқанд ва бутун мамлакатда шахматга бўлган қизиқишни янада кучайтирди. Ҳудудлардаги «Фан зоналари»га 500 минг нафарга яқин томошабин, Самарқанддаги мусобақаларни бевосита кузатиш учун эса 60 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий меҳмон ташриф буюрди.
Яна бир муҳим жиҳат — 46-шахмат олимпиадасида 55 нафар ўзбекистонлик шахмат арбитри илк бор баҳсларни ҳакам сифатида бошқарди.
ФИДЕ доирасида ҳам Ўзбекистон вакилларининг нуфузи ошди: Рустам Қосимжонов ФИДЕнинг фахрий вице-президенти, Хулкар Тоҳиржонова эса Марказий Осиё давлатлари бўйича ФИДЕ минтақавий президенти этиб сайланди.
Энг қувонарлиси, ФИДЕ Ўзбекистон шахмат федерациясини «FIDE Excellence Awards 2026» халқаро мукофотининг «Энг яхши федерация» номинацияси билан тақдирлади.
Самарқанддаги Олимпиада бир мусобақа натижаларидан кенгроқ маънога эга. Бу — Ўзбекистон шахмат мактабининг салоҳияти, ёш авлоднинг интеллектуал спортга қизиқиши ва мамлакатнинг жаҳон шахмат майдонидаги нуфузи тобора юксалаётганининг муҳим кўриниши.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг шу йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони таълим ва илм-фан соҳасини изчил ислоҳ қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Мазкур ҳужжат таълим ва илм-фан тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг ўзаро уйғунлиги ва узвийлигини таъминлаш, энг муҳими, билим ва илмий салоҳиятни мамлакат тараққиётининг стратегик омилига айлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Ушбу фармон замирида таълимнинг турли босқичларини ягона мантиқ асосида боғлаш, илм-фаннинг таълим билан уйғунлигини кучайтириш ва инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган яхлит тизимни шакллантириш мақсади мужассам.
Фармоннинг стратегик аҳамияти Президентимиз томонидан илгари сурилган 7 та миллий дастур мазмуни билан ҳамоҳангдир. Давлатимиз раҳбари биринчи миллий дастур билим ва малакани тараққиётимизнинг асосий капиталига айлантиришга йўналтиришини таъкидлади.
Муаллиф:
Нодир ЖУМАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси, № 206 (1805), 2026 йил 6 октябрь, сешанба
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
Prezidentimizning shu yil 3-oktabrdagi "O‘zbekiston Respublikasi Ta’lim va ilm-fan vazirligini tashkil etish to‘g‘risida"gi farmoni ta’lim va ilm-fan sohasini izchil isloh qilish yo‘lidagi muhim qadam bo‘ldi. Mazkur hujjat ta’lim va ilm-fan taraqqiyotini yangi bosqichga olib chiqish, ularning o‘zaro uyg‘unligi va uzviyligini ta’minlash, eng muhimi, bilim va ilmiy salohiyatni mamlakat taraqqiyotining strategik omiliga aylantirishga qaratilgani bilan ahamiyatlidir.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эътироф — масъулият ва янги вазифалар мезони
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг 2026 йил 2 октябрдаги буйруғига мувофиқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси Нодир Жумаев "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мазкур юксак эътироф Нодир Жумаевнинг мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш ҳамда спортни оммавий ҳаракатга айлантиришга қўшиб келаётган муносиб ҳиссининг эътирофи сифатида аҳамиятлидир.
Ушбу мукофот эришилган натижаларнинг эътирофи билан бир қаторда, спорт, ёшлар ва таълим соҳаларидаги долзарб вазифаларга янада катта масъулият билан ёндашиш учун муҳим рағбат ва янги вазифалар мезонидир.

Oliy Majlis Qonunchilik palatasida deputatlar, olimlar va soha mutaxassislari ishtirokida jadidlar merosi, ularning milliy o‘zlikni anglash va zamonaviy taraqqiyot haqidagi qarashlari hamda bugungi islohotlar bilan hamohangligiga bag‘ishlangan “Jadid saboqlari” mavzusida seminar bo‘lib o‘tdi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM