НАМОЗ ВАКТЛАРИ 🕒🌙
2.5K subscribers
707 photos
769 videos
1 file
2.04K links
Rosululloh ﷺ aytdilar:
"Kim bir yaxshilikka birovni yo'llab qo'ysa unga o'sha ishni qilganlik ajri bor"
(Imom Muslim)

Савол йўллаш! 👉 Savollar.islom.uz
Download Telegram
РЎЗҒОРДАН БАРАКА ҚОЧГАН

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Худога шукрки, ишим уйим ота онам бор. Аммо рўзғоримиздан Худойимнинг баракаси қочган. Ота бола салкам 5 млн маош оламиз. Лекин худди 5 сўмдек бир зумда харж бўлиб кетади. Харом ва бадишлар қилмаймиз. Онамнинг намозда нола қилишлари хар сафар ичимни тўкиб юборади. Раббимга қайтишимиз учун қайси амални илайлик? Қайси амалларни тарк этайлик? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Нуҳ" сурасида марҳамат қилади:  

فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا۝ 
10. «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим».

Нуҳ алайҳиссаломнинг тазарру ила зорланиб, ўз Роббига қилаётган нидоларидан кўриниб турибдики, у зот алайҳиссалом ўз қавм¬ларини турли усуллар билан динга чақирганлар. Келинг, у зотнинг ушбу машҳур нидоларини батафсил ўрганиб чиқайлик.
«Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим».
«Истиғфор»нинг луғавий маъноси «мағфиратни (гуноҳнинг кечирилишини) сўраш»дир. Амалда банда тилида «астағфируллоҳ» ва шу маънодаги калималарни айтиб, дил билан тасдиқлашидир. Умумий маънода эса истиғфор диндорликни ифода этади. Агар бу оятга амал қилсангиз...

يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَارًا ۝ وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَارًا۝ 
11. «Шунда устингизга ёмғирни мўл кўл қилиб юборадир.
12. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир.
  Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бемор бўлмаган одам яхши одам бўлмайди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
ҚУРЪОНИ КАРИМДА ЗИКРИ КЕЛГАН ҲАЙВОНЛАР:

1. Аждар (Катта илон).
"Шунда (Мусо тутиб турган) асосини ташлаган эди, баногоҳ у асо очиқ-ростакам аждарга айланди" (Аъроф сураси, 107 оят).
2. Туя.
"Ахир улар туянинг қандай яратилганига, (ибрат назари билан) боқмайдиларми?!" (Ғошия сураси, 17 оят).
3. Чивин.
"Аллоҳ чивин ёки ундан-да ҳақир нарсалар ҳақида масал айтишдан ҳеч тортинмайди", (Бақара сураси, 26 оят).
4. Сигир.
"Эсланг! Мусо ўз қавмига: «Албатта Аллоҳ сизларга бир сигир сўйишларингизни буюради»,- деган", (Бақара сураси, 67 оят).
5. Хачир.
"У Зот яна сизлар минишингиз учун зийнат қилиб отлар, хачирлар ва эшакларни (яратди)", (Наҳл сураси, 8 оят).
6. Эчки.
"(Аллоҳ) саккизта жуфтни (яратди). Қўйдан иккини (яъни эркак ва урғочини), эчкидан иккини яратди", (Анъом сураси, 143 оят).
7. Бит.
"Бас, биз уларнинг устиларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик", (Аъроф сураси, 133 оят).
8. Маймун.
"Орангиздан шанба кунида ҳаддан ошган кимсаларни билдингиз. Бас, биз уларга: «Бадбахт маймунларга айлангиз», дедик", (Бақара сураси, 65 оят).
9. Тўнғиз.
"Албатта У сизларга фақатгина ўлаксани, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди", (Бақара сураси, 173 оят).
10. Чигиртка.
"Гўё ёйилган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келурлар!" (Қамар сураси, 7 оят).
11. Эшак.
"Улар (устига ортиб кўйилган) китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди", (Жумъа сураси, 5 оят).
12. Пашша.
"Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам хатто бир дона пашшани ярата олмаслар", (Ҳаж сураси, 73 оят).
13. Бақа.
"Бас, биз уларнинг устиларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик", (Аъроф сураси, 133 оят).
14. Ҳудҳуд.
"У қушларни кўздан кечириб (уларнинг орасида ҳудҳудга кўзи тушмагач): "Нега мен ҳудҳудни кўрмаяпман, балки у (мендан беизн) ғойиб бўлгувчилардандир?!", (Намл сураси, 20 оят).
15. Асалари.
"(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Парвардигорингиз асаларига ваҳий-амр қилди", (Наҳл сураси, 68 оят).
16. Қўй.
"Дарвоқеъ, мана бу менинг биродарим бўлиб, унинг тўқсон тўққиз совлиқ қўйи бор, менинг эса биргина совлиғим бордир", (Сод сураси, 23 оят).
17. Ит.
"Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади", (Аъроф сураси, 176 оят).
18. Шер.
"Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан — Қуръондан юз ўгирадилар-а?!" (Муддассир сураси, 51 оят).
19. Фил.
"Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми?" (Фил сураси, 1 оят).
20. Наҳанг балиқ.
"Бас, уни (Парвардигорининг изнисиз ўз қавмини ташлаб чиқиб кетгани сабабли) маломатга лойиқ бўлган ҳолида бир наҳанг балиқ ютиб юборди", (Соффат сураси, 142 оят).
21. Қарға.
"Сўнгра Аллоҳ унга биродарининг мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ер титадиган бир қарға юборди", (Моида сураси, 31 оят).
22. Ўргимчак.
"Аллоҳдан ўзга "дўстлар"ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди", (Анкабут сураси, 41 оят).
23. Бўри.
"Мен, сизлар ғафлатда қолиб, уни бўри еб кетишидан қўрқурман", (Юсуф сураси, 13 оят).
24. От.
"Улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйинг", (Анфол сураси, 60 оят).
25. Чумоли.
"То улар чумолилар водийсига етган вақтларида", (Намл сураси, 18 оят).
26. Қуш.
"У Зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўп-тўп қушларни юборди", (Фил сураси, 3 оят).
27. Капалак.
"У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган капалаклар каби бўлиб қолурлар!" (ал Қориъа сураси, 4 оят).
28. Ёввойи эшак.
"Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан — Қуръондан юз ўгирадилар-а?!" (Муддассир сураси, 50 оят).

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌹ЭРТАГА ЖУМА🌹🌹

🌹•🌹Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,
🌹•🌹Биламан чарчабсиз роса, кечгача.
🌹•🌹Ширин уйқу тилай, осуда кеча,
🌙•🌹Яхши дам олинг хайр Сахарликгача!

. 人 ★* 。 • ˚* ˚ 🌹
. (_ _) * ЭРТАГА ★
. ┃口┃ * ЖУМА *
. ┃口┃★ * ***. . *˛•
. ┃口┃★ * •★。•˛˚˛*
. ┃口┃ •˛˚˛* 人 •˛˚ *
. ┃口┃ .-:'''"''''"''.-.
. ┃口┃ (_(_(_()_)_)_)
┃口┃_┃∩∩∩∩∩∩┃
. ┃. ┃_┃∩∩∩∩∩∩┃
. ||三||_||三三三三三||


✔️Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

•🌹•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🌹•🌹•Динимиз - Ислом
•🌹•🌹•Қибламиз - Каъба
•🌹•🌹•Айёмимиз - Жума
•🌹•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🌹•🌹•Қарзимиз - Закот
•🌹•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🌹•🌹•Амалимиз - Савоб
•🌹•🌹•Тилимиз - Тақво
•🌹•🌹•Нафратимиз - Зино
•🌹•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌹•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌹•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌸Бугун сокин осмону фалак,
🌸Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌸Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌸Қадрдонлар «ЖУМА» муборак!

🌙🎊ЭНГ ЯҚИН ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🌙

Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!📲

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
🕌 ЖУМА КУНИНИНГ СУННАТЛАРИ :

1. 📌 Ғусл қилиш;
2. 📌 Хyшбўйланиш;
3. 📌 Мисвок;
4. 📌 Чиройлик кийимларни
кийиш;
5. 📌 Каҳф сурасини ўқиш.;
6. 📌 Набий(соллаллоҳу
алайҳи ва саллам)га кўп
саловоту-саломлар
айтиш;
7. 📌 Масжидга эртароқ
бориш;
8. 📌 Жума кунидаги дуо
ижобат бўладиган
вақтни топишга харис
бўлишлик.!



••••━━━❉🌸🔮🌸❉━━━••••

Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!📲

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАСАМИНИ БУЗИШ

🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари.

Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!📲

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
ҚЎЛНИ СИЛТАШ

#Savollar_kanal 108-савол

Ассалому алайкум! Баъзилар сув томчилари бор қўлни ёки идишларнинг сувини тушириш мақсадида “силташга бўлмайди” деб айтади? Бу ишнинг ҳукми динимизда ҳам макруҳми?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Ювилган қўлни силташ макруҳлиги аниқ.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъатиЎз

яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!📲

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖐Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!

🌸Шундай кун келадики, юзингда биргина табассум пайдо бўлиши учун ўзини фидо қиладиган, ўзини сенга бахшида қиладиган инсонни топасан.
Шундай экан, қалбинг эшикларини қулфлаб олма! Чунки, қалбинг эшикларини чертувчиларнинг ҳаммаси ҳам уни жароҳатлашни ният қилмавермайди!🌸

▶️ Мутаваллий Шаъровий

🤲 Аллоҳ сизлардан уч нарса:
• Фақирлик;
• торлик;
• ғамни кетказишини;

🤲 Сиз учун уч нарса:
• Жонингиз;
• аҳл - оилангиз;
• динингизни асрашини;

🤲 Уч нарса билан:
• Кенг ризқ;
• неъматга шукур қилиш;
• узоқ умр билан бахтиёр қилишини;

🤲 Уч нарса:
• Жаҳаннам оташи;
• ҳасадчиларнинг кўзи;
• Адоватдан асрашини сўраймиз! Aмин!🤲

🌸ХАЙРЛИ_ТОНГ🌸

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
​​☝️Сизни мақомингиз қаерда қоим қилинган бўлсангиз ўша ўриндадир

Агар сен Аллоҳ ҳузуридаги қадрингни билишни истасанг, Аллоҳ сени қайси мавқега жойлаганига боқ!
Агар Аллоҳ сени зикрга машғул қилса, У зот сени эслашни хоҳлаганини бил.
Агар Аллоҳ сени Қуръонга машғул қилса, У зот сени жаннатдаги юқори даражаларга юксалишингни истабди.
Агар Аллоҳ сени ибодатга машғул қилса, У зот сени Ўзига яқинлаштиришни хоҳлабди.
Агар Аллоҳ сени дунёга машғул қилса, У зот сени Ўзидан йироқлатишни истабди.
Агар Аллоҳ сени одамларга (уларнинг гап-сўзлари, камчиликларига) машғул қилса, У зот сени хорлашни ирода қилибди.
Агар Аллоҳ сени дуога машғул қилса, У зот сенга ато қилишни истабди.

Демак, ниманинг устида машғул эканингга боқ, мақоминг нима билан машғул эканингга боғлиқ экан.


Манба: arabicuz

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
​​ЭШИК

Гоҳида сенга ризқ эшиклари беркилиб қолади. Ҳаракат қиласан, фойдаси бўлмайди. Ҳар сафар эшик тақиллатсанг эшик берк бўлади. Йўлга чиқсанг, йўлингда тўсиқ қўйилган бўлади. Ҳайрон бўлиб қоласан. Нега бундай ё Роббим?!
Бундай ҳолатларда агар Аллоҳ ҳоҳласа, сендан рози бўлса, У билан сулҳ тузсанг беркилган эшикларни очишига ишонишинг лозим. Қарабсанки, қийинчилик осонликка, торчилик кенгчиликка, қийинлаштириш осонлаштиришга, ташвишинг хотиржамликка ва Аллоҳдан узоқлик эса яқинликка айланиб турибди!
Эҳтимол Аллоҳ таоло ердаги барча эшикларни ёпиб Ўзи томон йўналишингни ҳоҳлаётгандир. Самонинг эшиги доимо очиқ. У ёпилмайди.
Демак, ер юзидаги эшиклар барчаси сен учун ёпиқ бўлса бунинг маъноси шуки, сен Аллоҳ билан сулҳ тузишингни, Унга илтижо қилишингни, Унга таваккал қилишингни, Унгагина таянишингни, сени овозингни эшитишни Аллоҳ ҳоҳлаб само эшигини очаяпди.
Ана шунда заифлигингни қувватга, ҳайратингни ҳидоятга, фақирлигингни бойликка ва хавфингни омонликка айлантиради!

Муҳаммад Ротиб Набулсий

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
​​​​​​🔶Ибодатларнинг соғлиққа фойдаси🔶

Исломнинг бешта фарзидан учтаси яхши жисмоний тайёргарлик ва мустаҳкам соғлиқни талаб қилади. Намоз мускул ва бўғимларнинг ҳаракатларидан иборат жисмоний машқларнинг хилма хил мажмуаси. Хаж ва рўза мустаҳкам соғлиқсиз амалга ошириш анча қийин бўлган ибодатлар жумласига киради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жисмоний машқлар билан шуғулланишга ҳар доим тарғиб қилганлар ва ота оналарни фарзандларига сузишни, от минишни ва камондан ўқ отишни таълим беришни тавсия қилганлар.
🔸Намоздаги ҳолатларнинг жисмоний фойдалари:🔸
✅Қиём - Тик туриш:
➖Белдаги оғриқларни 25% камайиши.
➖Тиззалардаги оғриқларни 52% камайиши.
➖Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.
✅Рукуъ холати:
➖Белдаги оғриқларни 18% камайиши.
➖Тоз бўғимларидаги оғриқларни 31% камайиши.
➖Тиззадаги оғриқларни 63% камайиши.
➖Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.
✅Сажда холати:
➖Белдаги оғриқларни 24% камайиши.
➖Кафтдаги оғриқларни 27% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 13% амайиши.
➖Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши.
➖Билаклардаги оғриқни 28% камайиши.
✅Қаъда холати:
➖Белдаги оғриқларни 37% камайиши .
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 17% камайиши.
➖Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши

muxlis.uz

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
​​ЎЛИМГА ДАВО ЙЎҚ!
(Ибратли ривоят)

Луқмони ҳаким тоғда гиёҳ териб юрса, бир гиёҳ;
-Эй, Ҳаким!... Мен юрак дардига давоман, - дебди.
Луқмони ҳаким бояги гиёҳни уйига олиб келиб қайнатаётса, бир бола чопиб келиб, "менинг онамни юраги хуруж қилиб қолди" дебди.
Луқмони ҳаким бояги доридан берибди...

Бир неча кундан кейин кўчада Луқмони ҳаким бояги болани кўриб қолибди. Бола Луқмони ҳакимни олдига келиб:
-Сен ёлғончи экансан, сени гиёҳинг онамга фойда бермади? Онам ўша куниёқ оламдан кўз юмди, - дебди.

Ўша куни луқмони ҳаким кайфияти йўқ аҳволда тоғда яна гиёҳ
териб юрса, ўша гиёҳ;
-Мен юрак дардига давоман, - деди...
Луқмони ҳаким;

-Эй, гиёҳ! Сен ёлғончи экансан, мени беморимга шифо бўла олмадинг, - деса, гиёҳ:
-Эй, Луқмон! Мен ўлимга эмас , юракка давоман. Ўлим эса Аллоҳнинг қўлида! - дебди.

Азизлар, ўлим ҳақдир, ундан ҳеч бир жонзот қочиб қутула олмаган, вақти соати етса, барибир Аллоҳга қайтамиз.

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
​​​​МЕҲНАТДА БАРАКА БОР

Али ибн Абу Толиб саҳар тонгда бола-чақаларига егулик топиш учун иш излаб чиқдилар. Лой қориш учун қудуқдан сув ташигани ишчи излаб юрган аёлга тўғри келдилар. Ишни маъқул кўриб, бир пақир сувга бир донадан хурмога келишиб, ишга рози бўлдилар.
Натижада йигирма дона хурмога яраша ишладилар. Аёлдан меҳнат ҳаққини олиб, уйга қайтаётган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учраб қолдилар ва ёнидаги нарса нималигини сўрадилар.
– Бу – хурмо! Лайф арқонда қудуқдан сув тортиш эвазига топган хизмат ҳаққим! Қўлларим қавариб кетди, – дедилар секингина ҳазрат Али розияллоҳу анҳу.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларини силаб, уқалаб қўйдилар. Сўнг юзларини сийпалаб туриб:
– Бу қўлларга Аллоҳ барака берсин! – деб дуо қилдилар ва яна: – Эй Али, хурмодан менга ҳам дориликка бир дона бер, – дедилар.

Шайх Аҳмад Муҳаммад Ассофнинг
"Қабасотун мин ҳаётир Расул" китобидан..
.

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
020 - Илм Ислом тарафида
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
#Сунний_ақийдалар

020 - Илм ислом тарафида

Манба:
t.me/bintuSodiq

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
​​Устоз...

Магистратура талабалардан бири маъруза охирида менга: «Доктор! Дарсдаги маърузангизни эшитган пайтимизда уни тушунамиз ва кейинги дарсингизни интизорлик билан кутамиз. Лекин уйга қайтиб, дарсликларни ўқисак, сиз маъруза қилган пайтдагичалик фойда ва руҳиятни топмаймиз» деди. Мен унга: «Асалари асални нимадан олади?» дедим. У: «Гуллар ширасидан», деди. Мен: «Агар сен ўша гулларнинг бирортасидан есанг, таъми қандай бўлади?» дедим. У: «Аччиқ бўлади», деди. Шунда мен: «Устознинг вазифаси мана шудир. Устозлар аччиқ гуллардан ширин ва фойдали асал чиқариш учун миллионлаб гуллар узра айланиб, сўнг талабалар олдига тўплаган шираларининг хулосасини қўйишади», дедим.

Доктор Ёсир Дарвиш.

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃
#Хайрли_тонг!

🌷🍃ал-Қодир бўлган Аллоҳдан
ўзим ва сизга...
🌷🍃Қалбларимизга кенглик...
🌷🍃Ишларимизга енгиллик...
🌷🍃Кетидан дард келмайдиган офият...
🌷🍃Узоқ умр...
🌷🍃Гўзал амаллар...
🌷🍃Чиройли хотима сўрайман!

🌷🍃Осмонлару ерда бирор нарса ожиз қолдиролмайдиган Аллоҳдан орзуларингизни беришини, ризқ бериб барчадан беҳожат қилишини, Ўзининг тоати зикри билан хушнуд этишини сўрайман!

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат ва у зотни ҳақорат қилиш ҳақида.

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
​​УЗОҚ ЙИЛ УМР КЎРИШ УЧУН...

🙂 Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соғлом, тартибли ҳаёт кечириш;

😐 Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш;

😷 Туз, шакар, ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш;

🍏 Биринчи навбатда, кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш;

🚭 Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигарет, носвойдан узоқ бўлиш;

🥩 Кўпроқ зайтун ёғи, парранда, балиқ гўшти истеъмол қилиш;

💪 Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат яёв юриш;

👨‍👩‍👧‍👦 Бахтли оила соҳиби бўлиш;

😬 Асаббузарликдан, ҳаяжонланишдан сақланиш;

😣 Иш фаолияти инсонни толиқтириб қўймаслигига ҳаракат қилиш;

👳‍♂ Аллоҳга астойдил ишониш, хотиржам, яхши кайфиятда бўлиш;

♻️ Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани чиқиндилардан тозалаш;

🙇‍♂ Қад-қоматни тўғри сақлаш;

🚶‍♂ Жисмоний, руҳий ҳаракатларни, уйқу билан уйғоқликни мўътадиллаштириш;

✅ Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос ҳолда ушлаб туриш;

😋 Кундалик овқатлар таркибидаги ҳайвон ёғи миқдорини камайтириш;

🍚 Иккита ранги оқ – шакар билан тузни иложи борича кам тановул қилиш (шакар ўрнига тоза асални хоҳлаганингизча еяверинг);

🍙 Таркибида сода бор озуқаларни тановул қилманг. Чунки сода қон таначалари парчаланишига, қон босими ортишига сабаб бўлади;

☀️ Баданни меъёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш;

👨‍⚕ Мунтазам шифокор кўригидан ўтиш;

💊 Ҳар хил дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик. Чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг асорати қолади;

🚶‍♂ Очиқ ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқлар бажариш, тартиб билан овқатланиш керак .

📚 Бахтли ҳаёт сари китобидан.

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A
​​​​​​КИМ БОЙРОҚ

Абдурахмон ибн Авф (р.а.) вафот этганларида, қолдирган бойлиги тахминан 3 103 000 000 олтин динор бўлган.

1 олтин динорда = 4,365 грамм олтин бўлса, у зотнинг жами бойлиги
3 103 000 000 X 4.365 X 39$ = 528 239 205 000 $ (528.2 млрд.$) ни ташкил қилган бўлади.

Бугунги куннинг энг бой миллиардерларидан ҳисобланган Жеф Безоснинг бойлиги 150 млрд доллар бўлганлигини инобатга олса, ҳазрат Абдурахмон ибн Авф (р.а.) Жеф Безосжан 4 баробарга бадавлатроқ бўлган экан.

Ҳазрат Абдурахмон ибн Авфнинг (р.а.) тижоратдаги учта тамойили:

1. Тижорат фақат нақд савдода амалга оширилади. Молни сотиб олишда ҳам сотишда ҳам ўз пулидан фойдаланиш. (насия ёки қарз эвазига эмас).

2. Юқори даромад кўзламаслик ва молни йиғиб сақламаслик. Фойда ҳаттоки арзимас бўлсада сотганлар. Натижада, йирик пул айланмаси юзага келган.

3. Фақат ҳалоллик ва росгўйлик билан савдо қилганлар. У зот ҳеч қачон молнинг айбини яширмаганлар. Заррача айби бўлса ҳам харидорни огоҳлантирган.

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«ИСЛАМ•УЗ» каналига уланиш учун линкни босинг👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEauAao7vJWd3Fx82A