Numa.uz
5.54K subscribers
1.48K photos
1.23K videos
21 files
2.79K links
NUMA Nutrition

♻️ Tabiiy mahsulotlarar yordamida tabiatga qaytish

👩‍⚕️👨🏻‍⚕️Bepul konsultatsiya

Bepul yetkazib berish xizmati

+998 55 513 33 33

@Numa_uz_admin
Download Telegram
​​🥒 Бодринг

Бодринг билан ҳам худди шундай вазият: қишда бодринг пестицид ёрдамида ўстирилади ва зарарли модда баҳорда униб чиққан сабзавот таркибида қолиб кетади.
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨ Aссалому алайкум. Душанба куни муборак бўлсин.

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Хафтанинг боши душанба  кунингиз мазмунли ўтсин!
@numauz
❤1🔥1
​​📌 Организмда омега-3 танқислигини билдирувчи 5 та белги

♻️ Балиқ ёғи ХХ аср бошларидан буён энг машҳур озуқавий моддалардан бири бўлиб келмоқда. Уни илк бор денгиз атрофида яшовчи шимолий халқлар кашф этган.

🔹 1970 йилларда эскимослар узоқ умр кўриши ва юрак-қон томир касалликларига камроқ чалиниши аниқланди. Бунга сабаб — уларнинг таомномасида доимо балиқ ёғи бўлган. Бундай ёғларда организмдаги холестерин миқдорини камайтирадиган омега-3 ёғ кислотаси мавжуд. Кейинроқ олимлар ёғ кислоталари бутун организмга ижобий таъсир қилувчи энг муҳим модда деган хулосага келди. Шу тариқа балиқ ёғи табобат ва кундалик ҳаётда қўлланила бошланди.

@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍2
​​🔰 Организмда омега-3 етишмаслигини англатувчи 5 белги

📌 Омега-3 етишмаслигининг асосий сигналларидан бири терининг қуруқлигидир. Ушбу кислота теридаги намликни ва эпидермиснинг эластиклигини сақлашда муҳим рол ўйнайди. Агар танада етарли миқдорда ёғ кислоталари бўлмаса, терида қуруқлик ва қичишиш каби ҳолатлар кузатилади.

📌 Омега-3 бош мия фаолияти учун муҳим модда ҳисобланади. Унинг етишмаслиги хотира ва диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммоларга олиб келади. Омега-3 танқислигидан азият чекадиган инсонларда янги маълумотларни эслаб қолиш ва эътиборни бирор нарсага қаратишда қийинчилик кузатилади.

📌Омега-3 ёғ кислоталари руҳий саломатликни сақлашда ҳам муҳим рол ўйнайди. Депрессия, тушкунлик ва доимий ёмон кайфият омега-3 танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

📌 Ушбу ёғ кислотасининг яна бир муҳим хусусияти — яллиғланишга қаршилиги. Омега-3 етишмаслиги ҳар қандай турдаги сурункали яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин.

📌 Омега-3 кислоталари кўз пардаси учун фойдалидир. Унинг танқислиги қоронғида ёмон кўриш ёки кўзлар қуришига олиб келиши мумкин. Ёши катталарда кўз нурининг пасайиши ҳам омега-3 танқислиги билан боғлиқ.
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!


👉 @numauz
❤3
​​Бош оғриғини дори воситаларисиз қандай бартараф этиш мумкин?

😕 Бош оғриғи режаларнинг бузилишига халақит берадиган доимий нохуш ҳодисадир. Айниқса, у тўсатдан ва сабабларсиз пайдо бўлса. Шифокорлар ҳар доим ҳам чакка ёки бош оғриғида дори қабул қилишни тавсия қилмайди. Шунинг учун, ҳар икки-уч ҳафтада бир мартадан кўпроқ мигрендан азият чексангиз, мутахассисга мурожаат қилинг ва сабабларини аниқлаш учун анализ тестларини топшириш яхшироқдир.

🔰 Агар касалликка йўлиқсангиз, қайта тикланишингиз ва дори-дармонлар қабул қилишдан тийилишингиз керак. Қуйида буни қандай уддалаш кераклигига тўхталамиз.

@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍4
​​♻️ Тоза ҳавога чиқишга ҳаракат қилинг.
Кўпинча, бош оғриғининг сабаби узоқ вақт давомида тоза ҳаво йўқ жойда бўлишдир. Хонани шамоллатиш учун деразаларни очинг ёки тоза ҳаводан нафас олиш учун ташқарига чиқинг.

♻️ Совуқ компресс қилинг. Сочиқни ёки юз учун матосини совуқ сувга ботириб, пешонага ёки чаккага қўйинг. Бу тетикланишингизга анча ёрдам беради. Асосийси, ҳаддан ошиб юбормаслик.

♻️ Ароматерапияни қўлланг.
Бир қути оғриқ қолдирувчи дорининг ўрнига бир шиша эфир ёғи бўлгани маъқул. Шунингдек, оғриқдан халос бўлишда лаванда ва ялпиз ҳам самарали ҳисобланди. Улар танадаги босимни бартараф этишга ва оғриқдан халос бўлишга ёрдам беради.
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍6❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


👉 @numauz
🔥1
​​Мустаҳкам иммунитет учун топ 4 қоида

✅ Оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг. Улар организм қурилиш ва фунционал бирлигидир.

✅ Рух ва селен. Бу элементлар иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

✅ Витамин D. Айнан шу элемент етишмаслиги аутоиммун касалликлар ривожланишига сабаб бўлади.

✅ Витамин C. Ушбу витамин Fе нинг сўрилишида муҳим аҳамиятга эга.

📌 Яқинларга Ҳам Улашинг!
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
🔥2
​​🥝 Киви мавсуми: Меванинг кўпчиликка номаълум фойдали хусусиятлари

✅ Ушбу мева иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Мевани мунтазам истеъмол қилиш танани вируслар ва касаллик қўзғатувчи бактериялардан ҳимоя қиладиган иммуноглобулин ишлаб чиқаришни орттиради.

✅ Киви К витамини, калий ва қонни суюлтирувчи табиий компонентларга бой. Бу моддалар қон қуюқлашиш хавфини камайтиради, юрак мушакларини мустаҳкамлайди, қон томирлари деворларининг эластиклигини оширади.

📌 Яқинларга Ҳам Улашинг!
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Бошлаган кунингиз хайрли бўлсин.


👉 @numauz
🔥3❤1
​​​​🔥 Тонгда энергияни қаердан олиш керак? 

✅ Баъзи эрталабки одатлар нафақат кундан унумли фойдаланишга, балки узоқ муддатда ишда ва шахсий ҳаётда муваффақиятга эришишга ёрдам беради. 

Психологлар ва мураббийлар кўпинча ҳаётдаги ижобий ўзгаришлар учун яхши одатларни жорий қилиш кераклигини айтади. Буни эса эрталабдан бошлаш яхшироқдир, чунки ҳар куни тонгги одатлар куннинг қолган қисмини мукаммал тартибга солади.

@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍7❤1
​​📌 Иложи борича тезроқ ташқарига чиқинг

Кунингизни тетик ва яхши ҳолатда бошлаш учун энг яхши усуллардан бирини қўллашингиз, яъни уйғонганингиздан кейин бир соат ичида камида 5-10 дақиқага кўчага чиқишингиз керак. Шу тарзда танангиздаги кортизолнинг табиий равишда чиқарилишини фаоллаштириш мумкин. Бу эса концентрация ва ҳушёрлик даражасини оширади. Ҳатто эрталабки қуёш нурлари ҳам дофаминни чиқаришга ёрдам беради ва кун бўйи янада тетик ҳолатда бўлишингизга ёрдам беради.
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍4🔥3❤‍🔥1
​​Эрта уйғониш

♻️ Тўғри, эрталабки соатларда инсон онги тиниқ ва концентрацияланган бўлади, у мураккаб вазифаларни яхшироқ бажаради. Эрта уйғониб, аста-секин иш кунини режалаштириш, телефон қўнғироқлари ва учрашувлар рўйхатини тузиш, эртанги кун ҳақида ўйлашингиз ва мақсадлар қўйиши мумкин.

✔️ Агар эрта уйғониш муаммо бўлса, ҳар куни уйғоткични одатдагидан 10-15 дақиқа олдин ўрнатиш тавсия этилади. Натижада организм аста-секин тонгда уйғонишга одатланиб қолади.

📌 Аммо эрта ухлаш муҳим. Ҳар қандай яхши одатни шакллантириш учун камида 20 кун
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍4❤‍🔥1❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳор фасли ва Жума айёми муборак бўлсин!!!

Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!

Фасллар келинчаки Баҳор ва кунларнинг султони Жума муборак!

Ҳамиша сизни соғлиқ ва омад тарк этмасин🤲

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ👇

@numauz
👍2
​​☺️ Тишларни уй шароитида оқартириш усуллари:

♻️ Ўз қўлларимиз билан оқартирувчи паста
1 чой қошиқ куркума кукунини шу миқдордаги тоза кокос ёғи ва 2—3 томчи ялпиз ёғи билан аралаштирамиз. Оддий тиш пастаси каби қўллаймиз. Бундай аралшма эмални асрайди, тишни оқартиради ва оғиз бўшлиғини мусаффо қилади.

♻️ Чой дарахти ёғи
100 фоизли чой дарахти ёғидан 5 томчи олиб, ½ стакан сувга аралаштириб, тишларни тозалаб бўлгандан сўнг, чайилса, бир неча ҳафтадан сўнг тишлар оқарганини сезасиз.
@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
❤2
​​🔰 Қулупнайли паста
Янги узилган қулупнайни олиб, уни қошиқ билан эзамиз ва жуда майда денгиз тузи билан аралаштирамиз. Уни тиш чўткасига суриб, тишларни бир неча дақиқа давомида уқалаймиз, сўнг оғизни яхшилаб чайиб ташлаймиз. Бундай пастадан 2 ҳафтада 1 марта фойдаланиш мумкин.

🔰 Кокос ёғи
Тишларни тозалашдан олдин, ёғни тишларга суриб чиқамиз. 15—20 дақиқага қолдирамиз, сўнг одатий усулда тишларни тозалаймиз. Ҳафтасига 2—3 марта такрорлаш мумкин.
Фаоллашган кўмирдан ниқоб
Кўмир кукунини сув билан аралаштириб, қуюқ сметанага ўхшаш аралашмани ҳосил қиламиз. Тишларга суриб, 2 дақиқага қолдирамиз ва яхшилаб чайқаб ташлаймиз. Ҳафтасига 1—2 марта такрорлаш мумкин.

@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Ассалому алайкум!
Шанба тонги муборак бўлсин!


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

👉 @numauz
👍3
👍3
​​❓Ҳар куни бир соатдан пиёда юриш саломатликка қандай таъсир ўтказади?

♻️ Доимий стресс ва камҳаракат ҳаёт тарзига тўла замонавий дунёда ҳар қандай ёшда соғлиқ ҳақида қайғуриш муҳимдир. Умумий соғлиғимизни яхшилашнинг энг осон ва харажатсиз усули бу пиёда сайр қилиш ҳисобланади.

Ҳар куни бир соатдан пиёда юришнинг қандай фойдаси бор?

Тоза ҳавода сайр қилиш юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлаш ва қон айланишини яхшилаш учун зарур. Бундай одат артериал гипертензия ва инсульт ривожланиш хавфини камайтиради.

🔹 Мунтазам пиёда юриш кайфиятни кўтариб, организмнинг умумий аҳволини яхшилайди, мушак ва суякларни мустаҳкамлайди, қонда холестерин миқдорини меъёрлаштириб, атеросклероз ривожланиш хавфининг олдини олади.

@numauz

👩🏻‍⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
👍3❤1