Нурли йўл | Расмий канал 🌙
3.3K subscribers
7.23K photos
1.22K videos
4 files
4.79K links
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз!

Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Фикр ва мулоҳазалар учун @nurli_yol_suhbat
Download Telegram
РИЁКОРЛИК

  Риёкорлик – яширин, ўта хатарли, амалларни бузишда катта таъсир кўрсатадиган ва камдан-кам одамларгина ундан қутула оладиган касалликдир.
  Ҳадис қудсийда Аллоҳ таоло айтди: «Мен (Ўзимга) шерик қилинишидан энг беҳожат бўлган зотман! Ким Менга бошқани шерик қилиб бирон бир амални қилса уни ширки билан ўз ҳолига ташлаб қўяман» (Имом Муслим: 4/2289).

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким қилаётган ишларини бошқаларга эшиттиришга ҳаракат қилса, Аллоҳ уни эшиттириб (шармандасини чиқаради), ким амалларини бошқаларга кўрсатишга ҳаракат қилса, Аллоҳ уни (шармандали ҳолда) кўрсатиб қўяди»(Имом Бухорий: 11/335; имом Муслим: 4/2289).

  Аллоҳ таоло мунофиқларнинг сифатларини зикр қилди: «... Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар»(Нисо сураси, 142-оят).

Риёкорлик – зулматли кечадаги қора тош устида турган қора қилдан ҳам ингичкадир! Аллоҳ таоло айтди: «(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз»(Фурқон сураси, 23-оят).

Доктор Носир Сулаймон Умар


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍4😢2💯2⚡1
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍13
#ЖУМА_МУБОРАК

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!

🌐 Улашинг:
@nurli_yol
👍11🕊3
#ТАФАККУР 👆


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
💯14👍8🤔1
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ!

Ҳар бир тонг — янгиликларни кўриш, ўрганиш имконияти, ғаpойиб саргузаштнинг бошланиши ва давом этишидир. Ҳар бир янги кунни машаққатларга қарамай унутилмас лаҳзаларга бой қилиш ўз қўлимизда...

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍2
#Кун_ҳадиси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан кўра оғир нарса бўлмас. Аллоҳ фаҳш ва чиркин сўз айтувчини ёмон кўради” дедилар.

Имом Термизий ривояти.



📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍7🔥2
АЁЛЛАР УЧУН ИБРАТЛИ РИВОЯТ!

   Мен бу ривоятни бир пайтлар бобом раҳматлидан эшитгандим.
   Бу воқеа аёлларга дарс берадиган мадрасада бўлиб ўтган. Кунлардан бир куни устоз ўқувчи аёлларга:
   — Эй қизларим, бугун мен сизлар билан савол-жавоб тариқасида бир ақлни синовчи ўйин ўйнамоқчиман. Агар орангизда ким биринчи бўлиб бунда қатнашмоқчи бўлса, илтимос, доскага чиқсин!- дея уларни билимини синамоқчи бўлди.
   Бир пайт ўқувчи аёллардан бири ўз хоҳиши билан доскага чиқади. Шунда устоз доскага чиққан ўқувчи аёлга:
   — Сенга яқин бўлган йигирмата инсонни доскага ёз!- дейди.
   Шунда ўша аёл бирма-бир ўзига яқин инсонларни доскага ёза бошлайди.
   — Отам, онам, турмуш ўртогим, болаларим, ака-укаларим, опа-сингилларим, тоғам, аммам, холам, қўни қўшнилар...,- хуллас йигирмата инсонни мисол қилиб ёзади.
   — Энди бу йигирматасини ичидан икки кишини ўчиргин!- дейди устоз.
   Шунда ўша аёл икки кишини бу рўйхатдан ўчиради. Шунда устоз:
   — Энди қолганлар ичидан яна тўрт кишини ўчиргин!- дейди.
   Шундай қилиб бирма-бир ўчиравериб доскада фақат тўрт кишини исмини қолдиради. Булар:  ота, она, турмуш ўртоқ ва фарзандлар...
   Шунда бутун синф жимжит бўлиб, бу ҳеч қандай ўйин эмаслигини англаганча ўйланиб қолишади. Шунда устоз:
   — Яна икки кишини шу рўйхатингдан ўчир!- дея буйруқ беради.
   Шунда ўқувчи аёл қайси бирини ўчиришга иккиланиб турарди. Кўз ёшлари билан ота-онани бу рўйхатдан ўчиради. Ўчиради-ю кўз ёшларини тийиб туролмасдан ўксиб йиғлаб юборади. Буни кузатиб турган бошқа аёллар ҳам хаёлида нималарнидир ўтказганча устозни кейинги саволини кутиб туришади. Доскада эса турмуш ўрток(эр)ва фарзанд ёзилган турарди, холос. Шунда устоз:
   — Қани, яна бир кишини бу рўйхатдан ўчиргин!- дея буйруқ беради.
   Шунда бу аёл янаям қаттиқроқ йиғлай бошлайди. Устоз эса бу ҳолатга парво қилмасдан:
   — Мен сенга яна бир кишини бу руйхатдан ўчиргин дедим!- дея гапини такрорлайди.
   Шунда аёл доскага яқинлашиб минг бир ўксик йиғи билан ўз фарзандларини бу руйхатдан ўчиради. Доскада эса ёлғиз турмуш уртоғи (эр) исми қолади. Кейин устоз унга:
   — Қани, менга айтчи, ота-онанг сени дунёга келтирди, не-не азоблар билан катта қилди, лекин сен уларни исмларини ўчирдинг. Ва охирида сенга азиз бўлган фарзандингни исмини ҳам ўчирдинг. Охир-оқибат ёлғиз турмуш ўртоғингни (эрни) танладинг. Буни қандай изоҳлайсан? - дея ундан сўради.
   Аёл ўқувчи эса кўз ёшларини рўмолига артиб, шундай жавоб берди.
   — Ота-она - бу Аллоҳнинг такдири, куни келиб улар вафот этадилар. Фарзандлар эса катта бўлгач уйланишади, турмушга чиқишади. Ва оёққа тургач турли баҳоналар билан мендан узоқлашади. Мен билан бир умр бирга қоладиган инсон бу мени турмуш ўртогим (эрим) қолади, - дея жавоб берди.
   Унинг бундай жавобини ҳеч ким кутмаганди.
   Ўша муслима синглимизнинг жавоби барча аёлларимизга дарс бўлсин. Чунки ҳозирги кунда кўпчилик аёлларимиз оддий бир кийим-кечак деб, тилла тақинчоқ деб жанжал чиқаришиб ўз эридан воз кечишиб ажралиб кетишяпти. Бугун қизлари нимани хоҳласа олиб беришаётган ота-оналарни бўлажак куёвлари қизларини инжиқликларини кўтарадими? Оиласида ўз айтганини қилдирадиган қиз ўзининг янги оиласида қийинчиликка учрамайдими?
   Азиз опа-сингиллар, эрингизни рози қилинг. Ўз эрини рози қилмаган аёл жаннат юзини кўрмайди.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🔥7👍4😢3
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍12
Аллоҳ таолонинг раҳмати ва имтиҳонини қандай ажратиб оламиз?

Аллоҳ таолонинг раҳмати ва имтиҳонини қандай ажратиб оламиз? Масалан, ота-она боласига ширинликни ман қилади. Сабаби, унга ширинлик салбий таъсир кўрсатади. Бу ишнинг зоҳирий сурати зулм бўлиб кўринса-да, аслида у раҳматдир. Демак, раҳмнинг маъноси фақат бериш, ато қилиш эмас, балки бир нарсадан ман қилиш ҳам ато ҳисобланар экан. Шунга кўра, уламолар айтадилар: “Аллоҳ таолонинг бериши ҳам, маҳрум қилиши ҳам раҳматдир”. Аллоҳ таоло тоза қалбли бандаларини мол-дунёга берилиб кетишдан тўсади. Бунинг ҳикмати фақат Ўзигагина маълум.

Ота-она боласини томоғи оғриб қолмаслиги учун ширинликдан тўсади. Бола эса буни ўзига нисбатан зулм деб тушунади. Банда ҳам Раббидан унга келаётган қийинчилик ва неъматлардан тўсилиши, юқорида ёш бола ота-онасини ўзига зулм қилди деб ўйлагани кабидир. Бу жараён У зот ҳақида ёмон гумонга боришга олиб келмаслиги керак. Чунки У зот ўзи биладиган мутлақ ҳикмати билан бизга неъматлар ато қилади ёки улардан тўсади. Бу тўсишнинг кўринишлари ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, Аллоҳ асрасин, боласининг касалланган тишини олиб ташлаш учун ота-она болани ўзи шифокорга олиб боради, шифокордан ўша тишни олиб ташлашини талаб қилади. Зоҳиран қараганда, бу бола учун катта зулм. Лекин аслида бу отанинг айни раҳмдиллигидир. Чунки амалиёт бажарилмаса, бундан катта муаммо келиб чиқиши таъйин.

Ота бу ишни қилмаса, зоҳири бола учун раҳмат бўлиб кўринса ҳам, асли айни зулмдир. Шунинг учун ота уни қанча қаршилик қилишига қарамасдан, ундан розилик ҳам сўраб ўтирмай шифокорга топширади. Демак, баъзи сурати зулм бўлиб кўринган нарсаларнинг асли раҳмат. Сурати раҳмат бўлиб кўринган нарсаларнинг асли зулм экан. Мўмин банда эса юқоридаги ёш болага ўхшаб, бунинг қай бири зулм ва қай бири раҳмат эканини олдиндан била олмайди. Шунинг учун бизга Аллоҳ таоло томонидан келаётган ҳар қандай неъматларнинг тўсилиши ва ҳар хил катта-кичик синовлар юбориши ортида буюк ҳикмати ётади. Бу ҳикматни банда тўлиқ билишга қодир эмас. Шунинг учун уламолар айтадиларки, бу дунёда ҳамма ёмон бўлиб кўринган нарсанинг бир яхшилиги бор. Ҳамма яхши бўлиб кўринган нарсанинг бир оғирлиги бор.

Демак, Аллоҳ таоло бандага туширган ҳар қандай ёмон нарсанинг ичига яхшиликни яшириб қўяди. Худди шундай, унга туширган ҳар бир яхшилик ичига бир оғирликни яшириб қўяди. Худди юқоридаги бола сингари, унинг тиши олиниши у учун оғир. Лекин унга бу оғриқдан кўра каттароқ яхшилик яшириб қўйилган. У ҳам бўлса, саломат бадан ва узоқ умр. Киши бир ҳодисадан фақат ёмонлик кўраётган бўлса, демак, унинг ақлида нуқсон бор. Ҳаким ва Хабир бўлган Раббига нисбатан тўғри муносабатни йўлга қўймаган.
Солиҳлардан бирлари айтадиларки: “Баданимни икки бўлакка бўлсалар, биринчи бўлаги иккинчи бўлагимнинг яшаб қолиши учун бўлинган бўлса, бунинг барчаси Аллоҳ таолонинг изни ва илми билан бўлаётганини билиб тураман”. Оқил банда буни ҳеч қачон унутмайди. У зоҳирий суратга эмас, ботиний ҳақиқатга назар ташлайди. Раббим ҳақида менга зулм қилди, деб ёмон гумонга бормайди.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу дунё бир зайлда кетмайди.
Одамлар фақирлик ва бойлик, соғлик ва бе-тоблик, торлик ва кенглик, видо ва етишиш ора-сида тентираб юришади.

Ҳақиқий бахтли ҳар ҳолу корида Аллоҳ билан бўлган инсондир.

📚 "Қуръондан мактублар" китобидан


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍8⚡2💯1
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍11
#Кун_ҳикмати

Дунё беради, қайтиб олади, эргашади ва бўйин товлайди. Дунё жоҳилни жилмайиш билан алдайди ва алмойи-анжойи тушларни чиройли қилиб кўрсатади. Берганини қайтариб олади ва сен унинг эшигини “очдим” деганда, у эшигини ёпади.

(Унванул баён).



📿 Дўст томонга | @nurli_yol
😢5💯4
🎓 ДИПЛОМ ИШЛАРИНИ ПУЛГА ЁЗИШ
#ҳалол_ҳаром

❓САВОЛ: Ассалому алайкум! Хозирги кунда кўплаб олий ўқув юртларининг баъзи талабалари конспект, курс иши, диплом ишлари ва бошқа амалий вазифаларни ўзлари ёзиш ўрнига бошқа бир ўқувчиларга бериб пулга қилиб беришни сўрашади. Шу каби вазифаларни уларнинг ўрнига бажариб бериб, эвазига пул олса ҳаром бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Оддий мисол жарроҳликка ўқиётган талаба шу каби ишлар билан ўқишни тугатган бўлса ва бирорта инсонни илмсизлик туфайли ўлимига сабаб бўлса ўша ўрнига ёзиб берган ҳам гуноҳига шерик бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/85565)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
👍1
#Ҳадис_1074

МУСУЛМОННИНГ КИМ БЎЛИШИДАН ҚАТЪИ НАЗАР САДАҚА ҚИЛИШ МАЖБУРИЯТИ БОР


عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ صَدَقَةٌ» قَالَ: أَرَأَيْتَ إِنْ لَمْ يَجدْ؟ قَالَ: «يَعْتَمِلُ بِيَدَيْهِ فَيَنْفَعُ نَفْسَهُ وَيَتَصَدَّقُ». قَالَ: أَرَأَيْتَ إِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ؟ قَالَ: يُعِينُ ذَا الْحَاجَةِ الْمَلْهُوفِ» قَالَ: أَرأَيْتَ إِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ؟ قَالَ: «يَأْمُرُ بِالْمَعْرُوفِ أَوِ الْخَيْرِ»، قَالَ: أَرأَيْتَ إِنْ لَمْ يَفْعَلْ؟ قَالَ: «يُمْسِكُ عَنِ الشَّرِّ، فَإِنَّهَا صَدَقةٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

«Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», дедилар. «Агар топа олмаса­чи?» дейишди. У зот: «Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади», дедилар. «Агар буни уддалай олмаса-чи?» дейишган эди, у зот: «Зориққан ҳожатмандга ёрдам қилади», дедилар. «Буни ҳам уддалай олмаса­чи?» дейишган эди, у зот: «Маъруфга (ёки яхшиликка) буюради», дедилар. «Буни ҳам уддалай олмаса-чи?» дейишган эди, у зот: «Ёмонликдан тийилади, чунки бу ҳам садақадир», дедилар».

✍ Муттафақун алайҳ.


📜 Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ҳар бир мусулмон инсоннинг ким бўлишидан қатъи назар садақа қилиш мажбурияти бор эканлиги таъкидланмоқда.

1. Оз бўлса ҳам имкони бор инсон мол-мулкидан садақа қилиши турган гап.

2. Мол-мулки йўқ одам ишлаб топиб, топганидан садақа қилади.

3. Ишлаб топгани ўзидан ошмаган одам ҳожатманд ноқулай ҳолга тушиб қолган, ёрдамга муҳтожларга кучи,  меҳнати билан ёрдам берса ҳам садақа ўрнига ўтаверади.

4. Ўта ночор бўлиб, охирги ишни ҳам қила олмаган одам бир яхшиликни қилса ва ёмонликни тарк этса ҳам садақа ўрнига ўтади.

Дунё тарихида ўзгаларга яхшилик, хайр-эҳсон қилиш борасида бунга ўхшаш яхши таълимот бўлмаса керак. ҳар бир инсон қўлидан келганича яхшилик, хайр-эҳсон қилмоғи мумкин. Биз мусулмонлар бу билан фахрланмоғимиз лозим.

Риёзус солиҳийн шарҳи.



•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
👍3😢3
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАФАККУР

Борлиқдаги барча ризқ, ҳатто ҳаром ризқ ҳам Аллоҳ томонидандир. Аллоҳдан бошқа Розиқ йўқдир. Лекин, одамларнинг (ҳали ризқ келмай туриб унга эга бўлишга қаратилган) шошқалоқликлари ризқни ҳаромга айлантириб юборади. Агар сабр қилишганида ҳалол бўлиб келар эди.

(Имом Шаъровий).

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ, РИЗҚИНГИЗ ХАЛОЛ БӮЛСИН!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍8👏1🎉1💯1
Ажабланарлиси шундаки, инсонга ҳаром ейиш, зулм, зино, ўғрилик, хамр ичиш, ҳаромга қараш ва бошқа шу кабилардан сақланиш ҳамда эҳтиёт бўлиш осон туюлади-ю, аммо тилининг ҳаракатидан сақланиш унга қийин кечади.
 
Хатто шундай кишини кўрасанки, уни дини, тақвоси ва ибодати билан таърифланади, лекин у Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган, аҳамият бермайдиган сўзларни гапиради ва улардан биргина сўз сабабли машриқу мағриб оралиғидаги масофадан ҳам пастроққа қулайди.
 
Қанчадан-қанча одамларни кўрасан, ошкора фаҳш ишлар ва зулмдан ўзини тийган-у, лекин тили билан тириклар ва вафот этган инсонларнинг обрў-шаънига тегадиган нолойиқ сўзларни айтаверади ва нима деяётганига парво қилмайди.
 
📚 “Дард ва даво” китобидан.


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
😢7💯2
Имом Молик розияллоҳу анҳу суннатларга нақадар гўзал мисол келтирганлар. У киши шундай деганлар:

«Суннатлар Нуҳ (алайҳиссалом) кемасига ўхшайди. Ким унга миниб олса, нажот топади. Ким ундан ортда қолса, чўкиб кетади».

Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ


Хар кунига бир суннатни ўрганиб қўйинг. Саҳиҳ ҳадислар асосида. Уланинг: 👇👇

📚 Имом Бухорий ҳадислари
📚 Имом Термизий ҳадислари
📚 Имом Муслим ҳадислари
📚 Абу Довуд ҳадислари
📗 Муттафақун алайҳ ҳадислар

(Ҳадислар, шарҳлари билан...)


••┄┄┄┄❅┄┄┄┄••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
👍4🔥3
#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳ ушбу кунимизга файз ва барокатлар ато этсин! Нафсларимизга осудаликни, қалбимизга Ўз нурини ато этиб, инсонлар орасидаги меҳр-оқибатни зиёда қилсин!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!


📿 Дўст томонга | @nurli_yol
👍7