OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.67K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Романинг чемпионлар лигаси учун имкониятлари деярли йўқ, Европа лигаси учун ҳам бу имконият йўқолиши мумкин!
Мана шу бешта учрашув Рома тақдирига ойдинлик киритади,балки Конференция йўлмаси ҳам ҳавога учиши мумкин?

28-tur
Roma 🆚 Atalanta

30-tur
Roma 🆚 Lazio

33-tur
Napoli 🆚 Roma

34-tur
Inter 🆚 Roma

36-tur
Fiorentina 🆚 Roma

💬 STOP ❌.

Шошилибмиз, Конференция лигасида юришини давом этираётган Рома бу мусобақа ғолиби бўлса, келгуси мавсу чемпионлар лигасида қатнашиши мумкин.

Ана энди тамом!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир мастер класс 😂




Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қачонки машғулотларга севган қизинг ташриф буюрган бўлса😂




Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Насьонал" - "Фейренси". Рашидовнинг голини томоша қилинг!




Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес «ПСЖ» эгаси Носир Ал-Хелайфи билан биргаликда кечки овқат тайинлади. Бу ҳақда испан ОАВлари хабар бермоқда. Манбага кўра, катта эҳтимол билан улар Мбаппе борасида гаплашиб олишмоқчи.

Перес ва Ал-Хелайфи Чемпионлар лигаси доирасидаги «ПСЖ» – «Реал» учрашувидан олдин учрашади. Катта жамоа бошлиқлари Париждаги машҳур Savoy ресторанида овқатланишади. Эътиборли томони, Перес ва Ал-Хелайфи бир йилдан ортиқ вақт давомида бир-бири билан алоқада бўлмаган. Улар ўртасида узоқ вақтдан бери жуда кескин муносабатлар бўлиб келади.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Жейми Каррагер АПЛдаги тўртинчи ўрин учун кечадиган кураш ҳақида гарирди. Дастлабки учта клуб деярли аниқланган. «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Челси» очколар бўйича қолганлардан анча илгарилаб кетди. Каррагернинг айтишича, «Арсенал»да Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқиш учун яхши имкониятга бор. 
«Ўйлайманки, «Вест Хэм» ҳам ЕЧЛ учун курашда имкон бор. Аммо, «Арсенал» «Вулверхэмптон» устидан муҳим ғалабага эришди. Ҳаммаси уларнинг ўзларини қўлида.
«Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасига чиқа оладими деган савол туғилади. Ўйлайманки, улар ҳам сўнгги раундларга қадар давом этади. «Тоттенхэм» ҳозирда яхши ҳолатда эмас.
«Манчестер Юнайтед» ҳозир деярли гол урмаяпти, улар ўзига ишончни йўқотган жамоага ўхшайди», - дейди



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Сешанба, Чоршанба оқшомида бизни кутаётган гигантлар тўқнашуви!




Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
⚡️ 22 ёшли уругвайлик футболчи Испания Ла лигасининг 24-туридан ўрин олган "Эспаньол"га қарши ўйинда мағлуб жароҳат олди. Танаффусда Араухо майдонни тарк этиб, унинг ўрнига Эрик Гарсия тушди.
Эслатиб ўтамиз, 17 феврал куни "Барселона" "Наполи" билан Европа лигаси 1/16 финалининг илк учрашувини ўтказади. Учрашув Испаниядаги "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.
Араужо жорий мавсумда барча турнирларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️Челси ёзги трансфер ойнасида янги футболчиларни сотиб олиш учун катта пул сарфлашга тайёр.
"Кўклар" хўжайини Роман Абрамович Лондон клуби бош мураббийи Томас Тухелнинг трансфер бозоридаги исталган футболчисини сотиб олиб беришга тайёр.
Немис мутахассиси ўзжамоасида кўришни истаётган асосий футболчилар "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде ва "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс ҳисобланади. Тухель россиялик функционердан ушбу футболчилар орқали жамоасини кучайтирмоқчи эканлигини айтган.
Маълумот ўрнида, юқорида номи келтирилган ҳар икки футболчи ҳам "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади.  



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️Барселонанинг Недерландиялик
ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
"Daily Mail" нашрининг маълумотига кўра, футболчига айни вақтда "Наполи" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Улар Депайни ёзда жамоани тарк этиши аниқ бўлган Лоренцо Инсиньега ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик 28 ёшли футболчининг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига етади. Жорий мавсум Депай Ла Лиганинг 18 ўйинида майдонга тушиб, 8 гол ва 2 голли узатмани ҳисобига ёздириб қўйган.




Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Австралия чемпионатида «йилнинг энг чиройли голи» номинациясига даъвогарлик қила оладиган иккита гол бир учрашувда киритилди ☄️


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️Италиялик машҳур мураббий Фабио Капелло “Рома” устози Жозе Моуриньони танқид қилди. Аввалроқ Моуриньонинг кийиниш хонасида ўз жамоаси ўйинчиларига гапирган нутқи матбуотда тарқалиб кетган эди.

“Мен ҳеч қачон ўз футболчиларимни Моуриньо каби ҳақорат қилмаганман. Мен уни ҳурмат қилишга ҳаракат қилдим. Аммо, энди бундай бўлмайди. Футболчилардан талаб қилиш керак, лекин шу билан бирга уларнинг ҳурматини ҳам жойига қўйиш керак. Ҳурмат менинг биринчи рақамли қоидам бўлган.
Агар Моуриньо каби футболчиларингизни ҳақорат қилсангиз, уларга маънавий зарар етказасиз. Буни ҳисобга олиш керак”, дейди Капелло.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
🗯 Фарғонанинг "Нефтчи" клуби навбатдаги машғулот жараёнини бошлаб юборди.

⚡️Янги мавсумга тайёргарлик доирасида режалаштирилган ўқув-йиғин машғулотларини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказиб, юртимизга қайтган "Нефтчи" футбол клуби аъзолари уч кунлик таътилдан сўнг бугундан Фарғонада йиғилиб, тайёргарликнинг учинчи босқич жараёнини ўташга киришдилар.
Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида ўтказилган машғулотлар куннинг иккинчи ярмида Қиргулидаги "Нефтчи" стадионида олиб борилди.Туркия йиғинларидан сўнг қисқа таътилга ўз юртига жўнаб кетган  легионер футболчиларимизнинг шу кунларда Фарғонага келиб, машғулотларга қўшилишлари кутилмоқда.
🩸Суперлига баҳсларига Туркияда тайёргарлик кўраётган "Динамо" жамоаси йиғин доирасидаги учинчи учрашувида майдонга тушди.

⚡️Ушбу ўртоқлик баҳсида самарқандликлар Қирғизистон чемпионати вице-чемпиони "Абдиш-Ата" клубига қарши тўп сурди. Учрашувда бош мураббий Предраг Роган иккита таркибни ҳам синовдан ўтказди. Учрашувнинг биринчи бўлимида майдон марказидаги қўпол хатодан кейин рақиб жамоа қарши ҳужумда ҳисобни очган бўлса, "динамочилар" 88-дақиқада Музаффар Музаффаровнинг чамаси 30 метрдан йўллаган зарбаси эвазига кетма-кет 3-ўйинда ҳам 1:1 ҳисобини қайд этишди.
Ўртоқлик учрашуви. 14 февраль
Туркия, Анталия, Сиде шаҳарчаси.
🟢"Динамо" - "Абдиш-Ата" (Қирғизистон) - 1:1
"Динамо"нинг гол муаллифи: М.Музаффаров 88
"Динамо" (1-бўлим): Милое Прекович, Ислом Шарипов, Михайло Йованович, Жасур Жумаев, Сайдулло Раҳматов, Музаффар Музаффаров, Темур Исмоилов, Евгений Чумак, Шоҳмалик Комилов, Шокир Йўлдошев, Александр Глишич.
Захира таркиби: Фарҳод Раҳматов, Жўрабек Маннонов, Достон Фотеев, Иброҳим Йўлдошев, Воҳид Оқбўтаев, Тўлқин Эргашев, Жасур Умаров, Саҳоб Рашидов, Фахриддин Алимов, Ойбек Нурматов, Акмал Козимов. 
🔥Про лига вакили "Андижон" клубининг Туркиядаги йиғини давом этмоқда.

❌ Бугун Виктор Кумиков бошчилигидаги "бургутлар" Россиянинг "Торпедо" клубига қарши назорат учрашувини ўтказишди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. "Андижон" сафида ягона голни Владимир Бубанья урди.


🔴 "Андижон" - "Торпедо-Москва" 1:2

Голлар: Владимир Бубанья 64 - Денис Лаптев 8, Владислав Адаев 87.
Голга айланмаган пенальти: Горан Милойко.

"Андижон": Хуршид Хўжаев, Абдувоҳид Ғуломов, Ильдар Маматказин, Владимир Бубанья, Азамат Исроилов, Аҳрор Иноятов, Горан Милойко, Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Соҳибжонов, Богдан Милич, Шаҳбоз Эркинов.
Захира: Ислом Маматказин, Илҳом Алижонов, Элдор Адҳамов, Шерзод Эсонов, Саидумар Содиқов, Бобир Давлатов, Илҳом Абдуғаниев, Абдураҳмон Комилов.

"Торпедо-Москва": 56.Довбня, 49.Прошкин, 52.Нетфуллин, 44.Самсонов, 59.Абдрашитов, 7.Рязанцев, 13.Цаллагов, 21.Кравчук, 15.Орехов, 97.Полубояринов, 55.Лаптев.
Захира: Порутчиков, Кожемякин, Адаев, Седько, Каплиенко, Лебеденко, Дорохов.
💬 Франция терма жамоаси фахрий футболчиси Давид Жиноланинг фикрича, “ПСЖ”ни ҳолатини Лига—1даги ўйинларига қараб баҳолаб бўлмайди. Чемпионлар лигасида футболчиларнинг муносабати бошқача бўлади. Агар "Реал" Бенземасиз қолса, Мадридда жиддий муаммолар пайдо бўлади.
“Бу ўйинлар ҳар доим жуда қизиқарли бўлади. Бензема ҳақида аниқ маълумот йўқ. "Реал Мадрид" учун жиддий йўқотиш бўлиши мумкин.
“ПСЖ” Месси, Мбаппе, Ди Мария, Верратти каби футболчиларнинг иқтидори эвазига айни дамда дунёнинг исталган жамоасини мағлуб эта олади... Очиғи, “Реал” аввалгидек ҳолатда эмас. Уларда тарихда яхши натижаларга эришган, аммо... Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин”, — дейди Жинола.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
🔥Уефа чемпионлар лигасининг жорий мавсумдаги финал ўйини учун 10 000 дона текин чипталарни финалчи клубларнинг мухлисларига тарқатади.

⚡️Хабар қилинишича, УЕФА ушбу иш орқали европалик мухлисларга коронавирус пандемияси даврида қитъа футболини қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдиради. Шунингдек, УЕФА таснифидаги бошқа турнирлар финалчиларининг мухлислари ўртасида ҳам бепул чипталар тарқатилиши қайд этилган. Европа лигасида 8000 дона чипта (ҳар бир клубга 4000 чипта), Конференция лигаси учун 6000 чипта (ҳар бир клубга 3000 чипта), Аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси учун 6000 дона чипта (ҳар бир клубга 3000 чипта) тарқатилади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги Чемпионлар лигасининг финали 28 май куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.
🟢 Ален Ширер "Манчестер Юнайтед"даги вазият ҳақида гапирди

⚡️. Машҳур тўпурарнинг сўзларига кўра, клуб муаммоларида Криштиануни айблаб бўлмайди. Роналдусиз манкунианликлар бундан ҳам баттар аҳволга тушарди.
"Криштиану, эҳтимол, ҳозир ўйлаётгандир: "Мен бу ерга нега келдим? У ақл бовар қилмайдиган ўйинчи, сайёрадаги энг яхшиларидан бири, лекин у аллақачон 37 ёшда тўлди. Тўғри, Роналду ортда қолишни ёқтирмайди, чунки унинг ДНКсида ғалаба қозониш учун тенгсиз ирода ва ҳеч қачон ютқазмаслик қатъияти бор. У ҳар бир дақиқада ўйнашни хоҳлайди.
Бўлаётган воқеаларда мен уни айбламайман. Усиз бундан ҳам баттар бўлиши мумкин деб ўйлашга ҳақли”, - дея тушунтирди Ширер.



Обуна бўлинг👉
https://t.me/offside_offisial
🗯Фифа ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўйича қарор қабул қилди.

⚡️Ўтган йилнинг сентабрь ойида бўлиб ўтган учрашув муддатидан олдин тўхтатилган эди. Ўйин бошида майдонга соғлиқни сақлаш ва полиция ходимлари кириб келишди. Бразилия расмийлари Аргентина терма жамоаси футболчилари Кристиан Ромеро, Эмилиано Буэндия, Эмилиано Мартинес ва Жованни Ло Чельсо Бразилия чегарасини қоидабузарлик билан кесиб ўтишган, полиция эса футболчиларни меҳмонхонада ушлашга улгурмаган, деб ҳисоблади.
Бу ўйинчиларнинг барчаси инглиз клубларида ўйнашган, шунинг учун улар мамлакатга киргандан кейин карантинда қолишга мажбур бўлишди, бироқ ўйинчилар Буюк Британияда узоқ вақт бўлмаганликларини даъво қилишди.
ФИФА Бразилия ва Аргентина терма жамоаларини 800 000 швейцария франки миқдорида жаримага тортиш ва ўйинни қайта ўтказиш (ташкилот сана ва жойни кейинроқ эълон қилади) ҳақида қарор чиқарди. Бундан ташқари, ФИФА Ромеро, Буэндия, Мартинес ва Ло Чельсони ФИФА протоколига риоя қилмагани учун икки ўйинга дисквалификация қилди.