OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.67K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Псж » ҳужумчиси Лионель Месси Франция матбуотнинг ўзига бўлган муносабатидан ҳайратга тушган.

💫Le Parisien нашрининг ёзишича, 34 ёшли футболчи ОАВнинг доимий танқидларидан норози бўлмоқда. Аргентиналик футболчи аллақачон бу муаммони ўз клуби раҳбарияти билан муҳокама қилган. Месси ўтган йилнинг август ойида «ПСЖ»га ўтган бўлиб, 23 ўйин ўтказиб, 7та гол урган ва 11та голга ассистентлик қилган.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
💫Торино»нинг бразилиялик ҳимоячиси Глейсон Бремер ёзда бошқа клубга ўтиши мумкин. Маълум бўлишича, унга туманли Альбион клубидан таклиф бор.

Инсайдер ва журналист Николо Скира ўзининг твиттер саҳифасида ёзишича, «Манчестер Юнайтед» ёзда ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва 24 ёшли бразилиялик футболчинини қисқа рўйхатига киритган. Қолаверса, Бремерга «Бавария» ва «Интер»ни ҳам қизиқиш билдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Глейсон Бремер Италия чемпионатида 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва битта голли узатмани амалга оширган.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Байер»нинг 21 ёшли ҳимоячиси Жереми Фримпонг «Бавария»нинг нишонига тушди. Бу ҳақда Sport1 хабар бермоқда.

💫Қайд этилишича, Фримпонгнинг трансферини «Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн талаб қилмоқда. Жорий мавсумда Фримпонг Бундеслигада 23та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 1та гол ва 6та голли узатма бор.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Верона» ҳужумчиси Жованни Симеоне Мадриднинг «Атлетико» клуби нишонига тушди. Бу ҳақда испан ОАВлари хабар бермоқда.💫

🎯Қайд этилишича, Жованнининг отаси «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симоне бу трансферни талаб қилмоқда. Жованни Симеоне жорий мавсум «Верона» сафида барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 26та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 15та гол ва 4та голли узатма бор.


Обуна бўлинг👉
https://t.me/offside_offisial
«Сурхон» логотипи сўнгги уч йилда учинчи марта ўзгарди. Клубга учта ҳомий тайинланган

Термиз клубига самарқандлик таниқли тадбиркор Бахтиёр Фозилов раислигидаги учта йирик компания ҳомий сифатида бириктирилган.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Игорь Сергеев 🇰🇿Суперкубок финал бахси олдидан Қозоғистон чемпионатининг 2021-йилдаги энг яхши хужумчиси совринини қабул қилиб олди.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
❗️Таркиблар маълум!
🇺🇿Игорь Сергеев асосийда, Жасур Жалолиддиновга захирадан бошлайди

🏆Қозоғистон Суперкубок / ФИНАЛ

Тобол 🆚 Қайрат

🕰 18:30
📺 Qazsport HD
🖥 Онлайн кўриш
🏟 Астана-Арена



Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
🏆 Cуперлига. 1-тур
⛳️ ОЛИМПИК - СУРХОН
📋 Таркиблар маълум
⏰ Ўйин бошланиш вақти: 18
:30
🖥 ТВ-трансляция: Дунё бўйлаб



Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
🏆 Cуперлига. 1-тур
⛳️ НЕФТЧИ - ҚЎҚОН-1912
📋 Таркиблар маълум
⏰ Ўйин бошланиш вақти: 18
:30
🖥 ТВ-трансляция: Спорт



Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
💫Локо Москвага мураббий керак, Валерий Карпинга иш керак!
Томонлар музокарани бошлашди!



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫 Нефтчи» – «Қўқон-1912» - 1:0

Яйпан, «Ўзбекистон» стадиони.
Гол: Шаҳзодбек Убайдуллаев, 89 пенальтидан.
Ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент)
VAR ҳаками: Илгиз Танташев
VAR ассистент: Максим Нехочин
Комиссар: Шерзод Ражабов
🟡 «Нефтчи»: 45.Акбар Тўраев, 7.Ойбек Қиличев (6.Сирожиддин Қўзиев, 65), 11.Иззатилла Абдуллаев (46.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 75), 13.Лутфулла Тўраев (80.Александр Ешич, 40), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 28.Даниэль Стойкович, 44.Дарко Станоевич, 70.Аббос Ғуломов (9.Суннатулла Абдуллажонов, 65), 77.Аброр Исмоилов, 99.Улуғбек Ҳошимов (31.Марко Шарич, 65).
🟢«Қўқон-1912»: 1.Музаффар Абдуллаев, 8.Санъат Шихов (13.Сардор Азимов, 46), 10.Жавоҳир Сидиқов, 11.Мўмин Мелиев (18.Шаҳзодбек Нурматов, 75), 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Билолхон Тошмирзаев (7.Жамшид Ҳасанов, 77), 77.Мурод Холмуҳаммедов.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Супер лига 1-тур!


Сурхон 0:0 Олимпик.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫Нефтчи учун бу ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Чунки клуб узооқ танафусдан кейин супер лигага йўл олганди. Жамоа қийинчилик билан бўлса ҳам Қўқон 1912 ни мағлуб қилди!
Қўқон 1912 ҳам бугун жудда яхши ўйин, фақат омад улардан юз ўгирди.
Бу мавсум Бахтиёр Ашурматов жамоаси ҳали барча клубларга аниқ бош оғриғи бўла олади.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сурхон" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрларини билдириб ўтди.💫

💬"Бизда қисқа вақт бўлди тайёргарлик учун. Қизиқарли ўйин бўлди. Иккита тенг кучли жамоалар ўйнади. Вазиятлар бўлганига қарамай 0:0 ҳисоби қайд этилди"

- Потенциалидан келиб чиқиб қандай мақсад сари интиласиз?
- Мен 5 февраль куни келдим. Жамоа эса тайёргарликни бошлаганди. Салоҳияти таниш, кўп ишладик. Режа бўйича иш олиб борилди. "Сурхон" тўғри йўналишда олдинга қараб интилади.

- Ўзбек футболи ҳақида нималарни биласиз? Қандай маълумотларга эгасиз?
- Ўзбекистонга келгунимга қадар кўп маълумотларга эга эмасдим. Бундан ташқари испанияга ёш мутахассислар келганда танишгандик. Қолаверса, "Ал Шабаб"да ишлаганимда Азиз Ҳайдаров тўп тепган. У орқали кўп маълумотларни билиб олгандим. Менинг телефонимда ҳали ҳам унинг контакти бор. Ҳар куни қўнғироқ қилиб маслаҳатлашиб турамиз.

- Футболчиларингиз бугун қарши ҳужум тактикасида ҳаракат қилди. "Сурхон"га қандай услубни сингдирмоқчисиз?
- Биз доим ҳужумкор футбол кўрсатамиз. "Олимпик" Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири. Иқтидорли ёш футболчилар борлигини кўрдим. Жамоамга ўзини кўрсатишга ҳаракат қилгани учун раҳмат айтаман.
Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сурхон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.💫

💬"Ҳаммани мавсум бошлангани билан табриклайман. Жамоаларга омад тилайман. Қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Биринчи тур бўлгани учун қаердадир ҳаяжон сезилди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Суперлиганинг ҳавоси бошқа. "Сурхон" кучга таяниб ўйнади. Узатмалар билан ўйнади. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Хатолардан тўғри хулоса чиқарамиз",- дейди Тимур Кападзе.

❌- Жамоа мавсум олдидан легионер олмади. Буни сизнинг шахсий қарорингизми?
- Бизга легионернинг кераги йўқ. Мақсадимиз бундай ўйинлар орқали тажриба олиш. Осиё чемпионати турибди, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишимиз керак. Ўзимизнинг йигитлар легионерлардан ҳам яхши ҳаракат қилади.

- Бир бош баланд рақиблар билан ўйинларда футболчиларга қандай мотивация берасиз?
- Руҳий ҳолат муҳим аҳамият касб этади. "Сурхон" ҳам нималарга қодирлигини билмас эдик. Ҳаяжон тўсқинлик қилди. Ўйиндан ўйинга кучли бўлиб борамиз. Йигитлар босимдан ўтиб олишди.

Жисмоний ҳолатимиз оптимал эмасдир. Иккинчи бўлим охирида чарчоқ сезилган бўлиши мумкин. Биз ҳар томонлама яхши эдик. "Сурхон" мураббийи жисмоний томондан муносиб тайёрлаганлиги кўринди. Испаниялик мураббий кўпроқ комбинация орқали ўйнайди, деб ўйлагандик. Хатолар орқали ўзимизга ишонч ортади. Йигитлар бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади. Суперлигада осон жамоалар йўқ. Уларга қарши баҳсларда фойдали нарса оламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"💫Тобол" Қозоғистон Суперкубоги сохиби, Игорь Сергеев 80 дақиқа майдонда харакат қилди, Жасур Жалолиддинов захирада қолди

Тобол 2:1 Қайрат




Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.🔥🔥🔥

🗣- Ўйин дурангга мос эди, лекин омад "Нефтчи" жамоаси томонида бўлди. Биринчи чемпионат ўйини бўлгани боис йигитларимизда ҳаяжон сезилиб турди. Жанговар ўйин бўлганига қарамасдан, кам вазиятлар яратдик. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга яхши ҳолатга чиқиб борамиз. Тўғри, тўп назорати бизда бўлди, аммо рақиб дарвозаси яқинида бунинг уддасидан чиқа олмадик.
Жавоҳир Сидиқов иккинчи ҳужумчи вазифасини бажариши керак эди. Бундан ташқари, Қувондиқ Рўзиев ҳужумда ёрдам бериши назарда тутилганди. Мўмин Мелиев яккаланиб қолди ва тўпни ўзида сақлашга ҳаракат қилди. Лекин афсуски, унда деярли вазиятлар бўлмади. Битта ҳужумчи билан ўйнаганимиз учун ярим ҳимоячилар ёрдамга боришлари кўзда тутилганди", – дея гап бошлади Ашурматов.💫

- Ўтган йилги таркибга нисбатан бу йилги таркиб кучлироқ кўриняпти. Жамоанинг олдига қандай мақсад қўйилган?💫
🗣- Ўтган йилги таркибимизда жамоавий ўйин шаклланганди. Айтайлик, Муҳаммаданас Ҳасанов, Шоҳназар Норбеков, Фарҳод Бекмуратов, Бобур Акбаров, Асад Собиржонов каби футболчилар жамоани тарк этишди. Уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Қувондиқ Рўзиев ва Жавоҳир Сидиқовни ортга қайтардик. Ҳужумкор ярим ҳимоячилар кўпайди, лекин Фарҳод Бекмуратов ва Иқбол Маликжонов кетгани боис таянч ярим ҳимоячиларимиз камайди. Ҳозирги пайтда Ойбек Рустамов яккаланиб қоляпти. Ҳимоямизда ҳам Бобур Акбаровнинг ўрни сезилди. Афсуски, селекция ишлари жараёнида бўйдор ҳимоячи топа олмадик. 
Ўйинимизни шакллантириб олсак, ҳужумкорлик ва тўп назорати бобида таркибимиз кучлироқ бўлиши мумкин. Ўйлашимча, ўтган йилги ва ҳозирги таркибимиз тенг кучга эга. Агар етакчиларимизни сақлаб қолганимизда, анча кучли таркиб билан ўйнардик.   

- Мурод Холмуҳаммедов энди фақат ҳимояда ўйнайдими?  💫
🗣- Ҳа, Холмуҳаммедовни фақат марказий ҳимояда ўйнатамиз. Шунингдек, ўринбосарлар таркибимиздаги футболчилардан фойдаланамиз. 
- Пенальти борасида нима дея оласиз? 💫
🗣- Пенальти ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Бош ҳакам вазиятга яқин турганди. ВАРдагилар унга хабар берганидан сўнг 6-7 дақиқа ҳолатни ўрганиб чиқди ва пенальти қўйишга қарор қилди. Ҳозир кўрмасдан туриб, унинг қарорини муҳокама қила олмайман. Мағлубиятимизга ҳакам айбдор деб айтолмайман. Ютқаздикми, демак, ютқаздик. Ютуқ учун етарлича ҳаракат қила олмадик деб ҳисоблаймиз ва йўқотилган очколар ўрнини кейинги турларда тўлдиришга интиламиз.

- "Қўқон-1912" жамоасидан ташқари деярли барча жамоалар хорижда йиғин ўтказишди. Ушбу жараён ҳам мавсумга тайёргарлик жараёнида жамоага таъсир ўтказганми?💫
🗣- Биласизми, мағлуб бўлгандан кейин "Туркияда йиғин қилганимизда яхши ҳолатда бўлардик", "Бу футболчи кетмаганда жамоамиз кучлироқ бўларди" ёки "Ҳакам пенальти юзага келмаганда дуранг бўларди" дея рўкач қилаверсак, бу баҳона бўлиб қолади. 
Биз ўз режамизга кўра етарли даражада тайёргарлик олиб бордик.
Ишончим комилки, Жавоҳир Сидиқов ва Қувондиқ Рўзиев бундан яхшироқ футбол намойиш қила олади. Озгина вақт керак, улар ҳақиқий Қўқон ўғлонлари саналишади.
Мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирган бўлардим. Мағлубиятга учраганимизга қарамасдан, анча руҳий далда бериб туришди. Жамоамиз номидан раҳмат. Худо хоҳласа кейинги ўйинларда уларнинг ишончини оқлаймиз.
"Нефтчи"ни бугунги ғалаба билан муборакбод этаман.
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби Карло Анчелоттини бош мураббийликка таклиф қилиши мумкин. 💫

🌤Инглиз клуби «Реал» мураббийини қисқа муддат учун яхши вариант деб ҳисобламоқда. Италиялик мутахассис Алекс Фергюсон билан яқин муносабатда. Агар «ПСЖ» устози Маурисио Почеттинони жамоага олиб кела олмаса, у ҳолда Фергюсон «Манчестер Юнайтед» раҳбариятига Анчелоттига мурожаат қилишни маслаҳат берган, деб ёзади ESPN. Қайд этилишича, Фергюсоннинг ҳам аргентиналик мураббийга ихлоси жуда баланд.
«Манчестер Юнайтед» Анчелотти қисқа муддатда ажойиб вариант бўлишига ишонмоқда, чунки у Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида юлдузли жамоаларда катта тажрибага эга.

☀️«Манчестер Юнайтед» узоқ вақт давомида мураббий тайинлашни маъқул кўрган бўларди, бироқ айрим мутахассислар билан музокараларда қийинчиликлар юзага келди. Почеттинонинг «Реал»га ўтиши мумкинлиги айтилмоқда ва «Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хааг «Манчестер Юнайтед» билан ишлаш тўғри қадам эканлигига шубҳа қилмоқда. Яна бир номзод - Испания терма жамоаси устози Луис Энрике. У декабрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022гача терма жамоани тарк этмаслиги аниқ.
Анчелотти аввалроқ АПЛда «Челси» ва «Эвертон» клубларини бошқарган.
Моуриньо ёш хужумчи Феликс Афена-Гянни ўринбосарлар таркибига қайтариб юборди

Хабарларга кўра Рома хужумчиси Феликс Афена-Гян ўринбосарлар таркибига қайтариб юборилган, бунга сабаб футболчи шанба оқшомини тунги клубда ўтказган, бу холат эса Рома бош мураббийига ёқмаган ва шундай жазо қўлланилишига сабаб бўлган.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial