OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.67K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Сўғдиёна» беллашувидан сўнг, «қалдирғочлар» бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.💫

⚡️«Аввало, ассалому алайкум. Футбол атрофидаги барчани 2022-йилги мавсум старти билан табриклайман. 
Бугунги ўйин жуда оғир бўлишини олдиндан билардик. Айниқса, бу — 1-тур. Ҳамма рақибларни ҳурмат қиламиз, лекин «Сўғдиёна»нинг даражасини ҳаммамиз биламиз. 
Футболчиларда илк ўйин ҳаяжони сезилиб турди. Туркиядаги йиғинда ўтказган ўртоқлик ўйинларимиз катта фойда берди. Ҳа, у ерда кўпроқ мағлубиятга учрадик. Лекин футболчиларимиз ўзларига ишониб, яхши натижаларга эриша олишлари мумкинлигини ҳис қилишди. Умид қиламанки, бугунгидек зарбалар ушбу мавсумда бизнинг яширин қуролимизга айланади.
Ўйин охирида шогирдларим бироз чарчаб қолишган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, «Сўғдиёна» футболчилари жуда ҳам тажрибали ва бу сўнгги 10 дақиқада анча сезилиб қолди», — деди Мақсудов.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Бугун “Пахтакор” клуби чемпионатнинг дастлабки турини Самарқандда “Динамо” жамоасига қарши ўтказди.
Биринчи бўлимда киритилган иккита гол эвазига “Пахтакор” сафарда муҳим уч очкони қўлга киритди. Ўйин якунланганидан кейин “Пахтакор” устози Славче Войнески матбуот анжуманида қуйидагиларни айтди:💫

⚡️- Мезбонларга яхши ташкилотчилик учун раҳмат айтаман. Бу ўйин мезбон жамоа ва Самарқанд шаҳри учун катта аҳамият касб этишини билардик. Шундай беллашувда майдонга тушганимиздан хурсандман. Баҳсга келадиган бўлсак, икки хил бўлимларни кузатдик. Биринчи бўлимда тўлиқ устунликка эришдик. Иккитадан кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда тўпни назорат қилишда давом этдик, аммо йигитлар вазиятларга осонроқ чиқиб боришни хоҳлашди. Баъзан зарур бўлмаган ҳолатда тўп йўқотдик. Бу борада ҳушёрроқ бўлишимиз лозим. Умуман олганда, ўйин ва натижадан тўлиқ қониқдим. Тўрт кун ичида икки учрашувда майдонга тушдик. Футболчилар яхши ўйнашди ва охиригача жонкуярлик кўрсатишди.
Рашидов оёғида оғриқ борлиги сабабли ўйнамади. Шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда уни Тошкентда қолдиришга қарор қилдик. Кейинги ўйин учун машғулотларда Сардор жамоа билан бирга бўлади, - деди Войнески.
“Пахтакор” матбуот хизмати.
Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) баҳсидан кейин мезбонлар устози Самвел Бабаян фикрларини билдирди.💫

🗣"Бугун менимча футбол байрами у қадар ўхшамади. Йигитлар мухлисларни хурсанд қилиш учун бироз шошиб қолишди. 
Рақибимиз бир неча йиллардан буён барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. Бундан ташқари, "Насаф" битта расмий ўйин ўтказиб бўлди – Суперкубок. 
Бугун биз ғалабага яқинроқ эдик, бир нечта имкониятлар бўлди. Афсуски, улар гол билан якунланмади. 
Мухлислар бугун "Навбаҳор-2022"ни фақат қисман кўришди. Биринчи таймдаги дастлабки 20 дақиқа ва учрашувнинг охирги 35 дақиқасида. Бу йил қизиқарли чемпионат бўлади деб ўйлайман. Ўйинимизни янада сифатли қилишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", – деди Бабаян.

📌- "Навбаҳор"га мухлислар ёрдам беради дейишади, аммо менимча, бугун улар халал бергандек бўлди. Айниқса, сўнгги 10 дақиқада ҳар бир пас ноаниқ кетаверди...

🗣- Тўғри айтяпсиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаддан зиёд истак бор эди. Клубга келганимда айтганман, "Навбаҳор"да босимга бардошли футболчилар ўйнаши керак деб. Бугун катта имтихон бўлди. Хатоларни таҳлил қиламиз. 

📌- 1996 йилги "Навбаҳор"да ишлагансиз, ҳозирги ва ўша жамоани таққослай оласизми? 

🗣- Ҳозир икки жамоани таққослаш қийин. 1996 йилда ҳам, ҳозир ҳам яхши футболчилар жам бўлишган. Икки жамоа ҳам мен учун қадрдон. Худди 1996 йилгидек сифатли ўйин кўрсатишга уринамиз. 
- Андреевга тўп тушганида фақат "ичкарига" тепиб юбормоқда. Сиз шундай кўрсатма берганмисиз ёки ўзини йўқотиб қўйдими? 
- Андреев ҳам, бошқа футболчилар ҳам босим натижасида кўп хато қилишди. 

📌- "Навбаҳор" Туркияда 10 дан зиёд ўртоқлик учрашуви ўтказди, бироқ бугун кўрдикки, жамоавий ўйиндан асар ҳам йўқ...

🗣- Бугун юқорида айтганимдек, ишқибозлар жамоавий ўйиннинг фақат бир қисмини кўришди. Ҳали олдинда анча қиладиган ишларимиз бор.
Энг кўп мухлис Наманган ва Самарқандда, энг кам Тошкентда

Суперлига-2022 илк турининг 5та учрашувида ўйингоҳларда жами 37 818 томошабин ташриф буюрди.

Энг кўп мухлис Наманганда кузатилди – 19 720 томошабин. Самарқанддаги ўйинда ҳам 13 минг сиғимли ўйингоҳ мухлислар билан тўлди. Шу куни 10 895та чипта сотилган. Яйпанда 5 мингдан ортиқ, Тошкентдаги икки ўйин эса жами қарийб 2 минг томошабин тўплаган. Эртага Олмалиқ ва Бекободда ҳам ўйинлар ўтказилади.

Суперлига. Томошабинлар ташрифи:

НАВБАҲОР – НАСАФ - 0:0
Наманган. “Марказий” стадион. 19720 томошабин.

ДИНАМО – ПАХТАКОР - 0:2
Самарқанд. “Динамо” стадиони. 10895 томошабин.

НЕФТЧИ – ҚЎҚОН-1912 - 0:0.
Яйпан. “Ўзбекистон” стадиони. 5250 томошабин.

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА - 0:0
Тошкент. “Локомотив” стадиони. 1001 томошабин.

ОЛИМПИК – СУРХОН - 0:0.
Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 952 томошабин.
💫Барселона» клуби ёзда супертрансферга қўл урмоқчи.
L’Esportiu хабарига кўра, Каталония клуби ёзда асосий эътиборини Эрлинг Ҳоланд трансферига қаратмоқчи.

▫️Шу мақсадда клуб бош мураббийи Хави Мюнхенда бўлиб, Эрлинг Ҳоланд билан учрашган.
Хави билан бирга жамоа раҳбариятидан Йорди Кройфф ҳам норвегиялик форвард билан учрашувга борган. Норвгелиялик ҳужумчи Мюнхенда жароҳатини даволатмоқда. 
Аввалроқ, «Барса»дан ташқари, «Манчестер Сити», «МЮ» ва «Реал» клублари ҳам «Боруссия» ҳужумчисини ўз сафида кўрмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳоланднинг дортмундликлар билан амалдаги келишувига кўра, у 2022 йилги ёзги трансфер ойнасида 75 миллион евро товон пули эвазига жамоани тарк этиш ҳуқуқига эга.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
💫Украина терма жамоасининг собиқ мураббийи Андрей Шевченко Украина армиясига қандай ёрдам бераётгани ҳақида гапирди.

🟡“Футбол мен учун энди йўқ. Мен бу ҳақда ўйламайман. Бунинг вақти эмас. Мен ҳеч нарса кўрмаяпман, спорт ўйинларини ҳам, футболларни ҳам томоша қилмаяпман. Бутун эътиборим ватанимга ёрдам беришга қаратилган. Уйғонганимдан сўнг, ватанимга қандай ёрдам беришимни, нима қилишимни ўйлайман.
Мен дунёга ва Буюк Британияга мурожаат қилмоқчиман. Илтимос, пул хайрия қилинг. Кличко ҳам бу ҳақда гапирди - бизга дори-дармонлар, озиқ-овқат керак. Биз қўлингиздан келган барча ёрдамга муҳтожмиз. Ҳар бир украиналик учун дунё қўллаб-қувватлашини ҳис қилиш жуда муҳимдир. Бу бизга жуда керак. Миллат бу ҳақда гапиришдан тўхтамаслиги керак. Украинадаги ҳамма сизни эшитади. Улар сизнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилишади. Сизнинг қўллаб-қувватлашингизни эшитиш биз учун жуда муҳим», - дея Шевченконинг сўзларини келтиради Sky Sport.



Обуна бўлинг👉
https://t.me/offside_offisial
Челси» ҳимоячиси Андреас Кристенсеннинг агентлари рождетсво байрамидан аввал футболчини «Реал»га таклиф қилган. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.✅✅✅

⚡️Унга кўра, «қироллик клуби» раҳбарияти футболчининг вакиллари билан учрашувда Кристенсен ҳизматларини рад этган. Ҳозирда даниялик футболчи учун асосий даъвогар «Барселона» бўлиб турибди. Шунингдек, «Бавария» ҳам уни ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
ПСЖ» ярим ҳимоячиси Марко Верратти ҳакамлар ҳақида номақбул сўзлар гапиргани учун бир ўйинга дисквалификация қилинди, деб хабар беради L Еquipe.❌❌❌

🔴 Футболчи Лига-1 25-туридан ўрин олган «Нант»га (1:3) қарши ўйинда ҳакамларга айтган сўзлари туфайли жазоланди. Ўйиндан сўнг Верратти ҳакамларни танқид қилди ва улар «Париж клубига ҳеч нарса бермаганини» таъкидлади. Футболчининг шахсан ўзи Франция Профессионал футбол лигаси тартиб-интизом комиссияси йиғилишида иштирок этди, дея қўшимча қилган манба.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
👥 Барселона» ёзда «Пари Сен-Жермен»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши мумкин.

💫Diario Sport нашри берган маълумотларга кўра, икки клуб ҳозирда ушбу баҳс борасида музокаралар олиб боришмоқда. Агар барчаси яхши кетса, ёзда томонлар бир-бирига қарши ўйин ўтказишади.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
📝Мадриднинг «Атлетико» клуби ўзининг словениялик кипери Ян Облак билан янги шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда.

💫Хабарларга кўра, ҳозирда икки томон ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Аммо ҳозирча келишув йироқ. 29 ёшли Словения терма жамоаси аъзоси жорий мавсумда Ла Лиганинг 26 ўйинида ўз дарвозасидан 34та гол ўтказиб юборган. Унинг «матрасчилар» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойида ниҳоясига етади.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
💫Навбаҳорнинг Насафга қарши ўйинни синчковлик билан кузатдим! Бир ўйин билан жамоага баҳо бериб бўлмайди, аммо камина бугун Навбаҳор ўйинида тактит чизгиларни кўрмади. Борди-ю, етти, сакизта ўртоқлиқ ўйин ўтказмаганида Навбаҳор бундай фикр билдирмасдик! Ўртоқлик ўйинлар, расмий ўйиндан фарқ қилади, аммо айнан ўртоқлик ўйинларда ўйин чизгилари чизилади! Бабаян тоға ҳозир сизга лой чаплаш ниятимиз йўқ асло , ўйиндан ўйинга жамоа шакиланиб очилиб кетар.Лекин очиғи ишонинг,камина ҳам Навбаҳордан бугун бошқача футбол кутганди!
Насафга респект!
Ҳар иккала жамога ҳам кейинги ўйинларда омад тилаймиз!
#Uzreport_tv, #Futbol_tv нега Қарақалпоқистон республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган про лига ўйинларни жонли транслация қилмайсиз?

💬 Ёки, Бу жойлар сизларга узооқлик қиладими ? Балки, ўйингоҳларда шароит йўқми?



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Саудия Арабистони Дербисида Ал-Наср Ал-Хилолга йирик хисобда мағлуб бўлди, Машарипов 2-бўлимда захирадан майдонга тушди


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Кечаги ўйин натижалари💫
🇺🇿 Суперлига. 1-тур
Навбаҳор — Насаф 0:0
Бунёдкор — Сўғдиёна 0:0
Динамо — Пахтакор 0:2

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Англия Кубоги. 1/8 финал
Эвертон — Борэм 2:0

🇪🇸 Испания Кубоги. 1/2 финал
Бетис — Райо Вальекано 1:1

🇷🇺 Россия Кубоги. 1/8 финал
Локомотив — Енисей 0:4
Рубин — Ротор 2:1
Балтика — Чайка 3:0
Зенит — КАМАЗ 6:0
Кун ўйинлари / 4 март 🔥

🇪🇸 Ла Лига. 27-тур
01:00. Алавес — Севилья / FutbolTV

🇮🇹 А Серия. 28-тур
00:45. Интер — Салернитана / Sport ва Матч Футбол1

🇫🇷 Лига 1. 27-тур
01:00. Лорьян — Лион

🇺🇿 Суперлига. 1-тур
18:30. Қизилқум — Локомотив / Sport2
18:30. Металлург — ОКМК
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Навбаҳор» — «Насаф» баҳсида каптар ўзининг дриблинги ва алдамчи ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлди 😂




Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Трансферлар мутахассиси Фабрицио Романо "Манчестер Сити" футболчиси Габриэль Жезуснинг келажаги ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:💫


💬"Айни дамда "Интер"нинг Габриэлни сотиб олиши ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумот мавжуд эмас. Негаки, ҳозир миланликлар "Ман Сити" сўраши мумкин бўлган 40-50 миллион фунт қийматни тўлашга қурби етмайди. Аммо ишончим комилки, Жезус ҳамда Стерлингнинг жамоадаги ҳолати аниқланишга муҳтож. Чунки ҳар икки ҳужумчи ҳам 2023 йилда эркин агентга айланади. Айниқса, Габриэль Жезуснинг келажаги жуда ҳам ноаниқ. Чунки жамоа ёзда янги ҳужумчилар харид қилади".
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" Габриэлни 2017 йилда "Палмейрас"дан 27 миллион фунтга сотиб олганди.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Россияга қарши санкциялар «Реал Мадрид»нинг «Сантьяго Бернабеу» стадионини реконструкция қилишни кечиктириши мумкин. Бу ҳақда испан матбуоти хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Сантьяго Бернабеу» фасади Испанияга Россиядан олиб келинган зангламайдиган пўлат плиталар билан қопланди. Россияга қарши санкциялар мамлакатлар ўртасида контейнер ташишни тўхтатиб қўйди, бу эса стадионни реконструкция қилишни кечиктириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Реал Мадрид» Ла Лига пешқадами бўлиб, Чемпионлар Лигасида ҳам кураш олиб бормоқда.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
💫Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа «ПСЖ»га қарши Мадридда кечадиганЧемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви ҳақида гапирди. Парижда Куртуа Месси тепган пенальтини қайтарди, аммо ўйиннинг сўнгги сонияларида Килиан Мбаппе барибир «Реал» дарвозасига гол урди. Аммо Испанияда вазият бошқача бўлиши мумкин, чунки бундан беш йил аввал «ПСЖ» «Барселона»га 4 та гол фарқи билан келган, аммо 1:6 ҳисобида мағлуб бўлганди.
«Бу ойда «Реал» ўйинида кўтарилишлар ва пасайишлар бўлди. Биз кубокдан чиқиб кетдик, бу жуда ёмон бўлди. Аммо Чемпионлар лигаси ҳали ҳам имкон бор. Биз «Сантяго Бернабеу»да кўплаб ажойиб натижаларга эришдик ва шунга ҳаракат қиламиз», - дейди Куртуа.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Ювентус» президенти Андреа Аньелли Европа Суперлигаси лойиҳаси ҳақида гапирди.💫


💬«Суперлига муваффақиятсиз бўлмади. Менимча, Европа футболи ислоҳотларга жуда муҳтож. УЕФА «Ювентус» президенти сифатида Суперлига лойиҳаси устида ишлаётганимни билар эди» - деди Аньелли.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial