OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.67K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
💫Барселона» клуби ёзда супертрансферга қўл урмоқчи.
L’Esportiu хабарига кўра, Каталония клуби ёзда асосий эътиборини Эрлинг Ҳоланд трансферига қаратмоқчи.

▫️Шу мақсадда клуб бош мураббийи Хави Мюнхенда бўлиб, Эрлинг Ҳоланд билан учрашган.
Хави билан бирга жамоа раҳбариятидан Йорди Кройфф ҳам норвегиялик форвард билан учрашувга борган. Норвгелиялик ҳужумчи Мюнхенда жароҳатини даволатмоқда. 
Аввалроқ, «Барса»дан ташқари, «Манчестер Сити», «МЮ» ва «Реал» клублари ҳам «Боруссия» ҳужумчисини ўз сафида кўрмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳоланднинг дортмундликлар билан амалдаги келишувига кўра, у 2022 йилги ёзги трансфер ойнасида 75 миллион евро товон пули эвазига жамоани тарк этиш ҳуқуқига эга.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
💫Украина терма жамоасининг собиқ мураббийи Андрей Шевченко Украина армиясига қандай ёрдам бераётгани ҳақида гапирди.

🟡“Футбол мен учун энди йўқ. Мен бу ҳақда ўйламайман. Бунинг вақти эмас. Мен ҳеч нарса кўрмаяпман, спорт ўйинларини ҳам, футболларни ҳам томоша қилмаяпман. Бутун эътиборим ватанимга ёрдам беришга қаратилган. Уйғонганимдан сўнг, ватанимга қандай ёрдам беришимни, нима қилишимни ўйлайман.
Мен дунёга ва Буюк Британияга мурожаат қилмоқчиман. Илтимос, пул хайрия қилинг. Кличко ҳам бу ҳақда гапирди - бизга дори-дармонлар, озиқ-овқат керак. Биз қўлингиздан келган барча ёрдамга муҳтожмиз. Ҳар бир украиналик учун дунё қўллаб-қувватлашини ҳис қилиш жуда муҳимдир. Бу бизга жуда керак. Миллат бу ҳақда гапиришдан тўхтамаслиги керак. Украинадаги ҳамма сизни эшитади. Улар сизнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилишади. Сизнинг қўллаб-қувватлашингизни эшитиш биз учун жуда муҳим», - дея Шевченконинг сўзларини келтиради Sky Sport.



Обуна бўлинг👉
https://t.me/offside_offisial
Челси» ҳимоячиси Андреас Кристенсеннинг агентлари рождетсво байрамидан аввал футболчини «Реал»га таклиф қилган. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.✅✅✅

⚡️Унга кўра, «қироллик клуби» раҳбарияти футболчининг вакиллари билан учрашувда Кристенсен ҳизматларини рад этган. Ҳозирда даниялик футболчи учун асосий даъвогар «Барселона» бўлиб турибди. Шунингдек, «Бавария» ҳам уни ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
ПСЖ» ярим ҳимоячиси Марко Верратти ҳакамлар ҳақида номақбул сўзлар гапиргани учун бир ўйинга дисквалификация қилинди, деб хабар беради L Еquipe.❌❌❌

🔴 Футболчи Лига-1 25-туридан ўрин олган «Нант»га (1:3) қарши ўйинда ҳакамларга айтган сўзлари туфайли жазоланди. Ўйиндан сўнг Верратти ҳакамларни танқид қилди ва улар «Париж клубига ҳеч нарса бермаганини» таъкидлади. Футболчининг шахсан ўзи Франция Профессионал футбол лигаси тартиб-интизом комиссияси йиғилишида иштирок этди, дея қўшимча қилган манба.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
👥 Барселона» ёзда «Пари Сен-Жермен»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши мумкин.

💫Diario Sport нашри берган маълумотларга кўра, икки клуб ҳозирда ушбу баҳс борасида музокаралар олиб боришмоқда. Агар барчаси яхши кетса, ёзда томонлар бир-бирига қарши ўйин ўтказишади.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
📝Мадриднинг «Атлетико» клуби ўзининг словениялик кипери Ян Облак билан янги шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда.

💫Хабарларга кўра, ҳозирда икки томон ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Аммо ҳозирча келишув йироқ. 29 ёшли Словения терма жамоаси аъзоси жорий мавсумда Ла Лиганинг 26 ўйинида ўз дарвозасидан 34та гол ўтказиб юборган. Унинг «матрасчилар» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойида ниҳоясига етади.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
💫Навбаҳорнинг Насафга қарши ўйинни синчковлик билан кузатдим! Бир ўйин билан жамоага баҳо бериб бўлмайди, аммо камина бугун Навбаҳор ўйинида тактит чизгиларни кўрмади. Борди-ю, етти, сакизта ўртоқлиқ ўйин ўтказмаганида Навбаҳор бундай фикр билдирмасдик! Ўртоқлик ўйинлар, расмий ўйиндан фарқ қилади, аммо айнан ўртоқлик ўйинларда ўйин чизгилари чизилади! Бабаян тоға ҳозир сизга лой чаплаш ниятимиз йўқ асло , ўйиндан ўйинга жамоа шакиланиб очилиб кетар.Лекин очиғи ишонинг,камина ҳам Навбаҳордан бугун бошқача футбол кутганди!
Насафга респект!
Ҳар иккала жамога ҳам кейинги ўйинларда омад тилаймиз!
#Uzreport_tv, #Futbol_tv нега Қарақалпоқистон республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган про лига ўйинларни жонли транслация қилмайсиз?

💬 Ёки, Бу жойлар сизларга узооқлик қиладими ? Балки, ўйингоҳларда шароит йўқми?



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Саудия Арабистони Дербисида Ал-Наср Ал-Хилолга йирик хисобда мағлуб бўлди, Машарипов 2-бўлимда захирадан майдонга тушди


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Кечаги ўйин натижалари💫
🇺🇿 Суперлига. 1-тур
Навбаҳор — Насаф 0:0
Бунёдкор — Сўғдиёна 0:0
Динамо — Пахтакор 0:2

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Англия Кубоги. 1/8 финал
Эвертон — Борэм 2:0

🇪🇸 Испания Кубоги. 1/2 финал
Бетис — Райо Вальекано 1:1

🇷🇺 Россия Кубоги. 1/8 финал
Локомотив — Енисей 0:4
Рубин — Ротор 2:1
Балтика — Чайка 3:0
Зенит — КАМАЗ 6:0
Кун ўйинлари / 4 март 🔥

🇪🇸 Ла Лига. 27-тур
01:00. Алавес — Севилья / FutbolTV

🇮🇹 А Серия. 28-тур
00:45. Интер — Салернитана / Sport ва Матч Футбол1

🇫🇷 Лига 1. 27-тур
01:00. Лорьян — Лион

🇺🇿 Суперлига. 1-тур
18:30. Қизилқум — Локомотив / Sport2
18:30. Металлург — ОКМК
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Навбаҳор» — «Насаф» баҳсида каптар ўзининг дриблинги ва алдамчи ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлди 😂




Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Трансферлар мутахассиси Фабрицио Романо "Манчестер Сити" футболчиси Габриэль Жезуснинг келажаги ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:💫


💬"Айни дамда "Интер"нинг Габриэлни сотиб олиши ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумот мавжуд эмас. Негаки, ҳозир миланликлар "Ман Сити" сўраши мумкин бўлган 40-50 миллион фунт қийматни тўлашга қурби етмайди. Аммо ишончим комилки, Жезус ҳамда Стерлингнинг жамоадаги ҳолати аниқланишга муҳтож. Чунки ҳар икки ҳужумчи ҳам 2023 йилда эркин агентга айланади. Айниқса, Габриэль Жезуснинг келажаги жуда ҳам ноаниқ. Чунки жамоа ёзда янги ҳужумчилар харид қилади".
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" Габриэлни 2017 йилда "Палмейрас"дан 27 миллион фунтга сотиб олганди.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Россияга қарши санкциялар «Реал Мадрид»нинг «Сантьяго Бернабеу» стадионини реконструкция қилишни кечиктириши мумкин. Бу ҳақда испан матбуоти хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Сантьяго Бернабеу» фасади Испанияга Россиядан олиб келинган зангламайдиган пўлат плиталар билан қопланди. Россияга қарши санкциялар мамлакатлар ўртасида контейнер ташишни тўхтатиб қўйди, бу эса стадионни реконструкция қилишни кечиктириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Реал Мадрид» Ла Лига пешқадами бўлиб, Чемпионлар Лигасида ҳам кураш олиб бормоқда.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
💫Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа «ПСЖ»га қарши Мадридда кечадиганЧемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви ҳақида гапирди. Парижда Куртуа Месси тепган пенальтини қайтарди, аммо ўйиннинг сўнгги сонияларида Килиан Мбаппе барибир «Реал» дарвозасига гол урди. Аммо Испанияда вазият бошқача бўлиши мумкин, чунки бундан беш йил аввал «ПСЖ» «Барселона»га 4 та гол фарқи билан келган, аммо 1:6 ҳисобида мағлуб бўлганди.
«Бу ойда «Реал» ўйинида кўтарилишлар ва пасайишлар бўлди. Биз кубокдан чиқиб кетдик, бу жуда ёмон бўлди. Аммо Чемпионлар лигаси ҳали ҳам имкон бор. Биз «Сантяго Бернабеу»да кўплаб ажойиб натижаларга эришдик ва шунга ҳаракат қиламиз», - дейди Куртуа.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Ювентус» президенти Андреа Аньелли Европа Суперлигаси лойиҳаси ҳақида гапирди.💫


💬«Суперлига муваффақиятсиз бўлмади. Менимча, Европа футболи ислоҳотларга жуда муҳтож. УЕФА «Ювентус» президенти сифатида Суперлига лойиҳаси устида ишлаётганимни билар эди» - деди Аньелли.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
❗️Достонбек Хамдамов Қатар юлдузлари лигаси 21-турининг энг яхши ўйинчиси номзодлари орасидан жой олди



Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
💫 Миндай об қорасак, Равшан Эрматовга рахмат айтишимиз керак экан!
Чунки, Ўзбекистонимизни тарихда ўйнаб кўрмаган рақиблар билан ўйнашни ташкил қиловобти экан!

💬 Ишларингиз бардавом бўсин, ҳали Лаос, Ватиканлар ҳам бор эсигиздан чиқмасин Равшанбой оға!



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
ЦСКА Никола Влашичнинг трансфери учун «Вест Хэм»дан қолган пулларни ололмаслиги учун хавотирда.💫

❌The Guardian нашрининг ёзишича, Россияга қарши санкциялар туфайли тўлов билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. Хорватиялик футболчининг трансфери учун «болғачилар» учун навбатдаги маблағни шу йилнинг август ойида ўтказилиши керак эди. «Вест Хэм» Влашични август ойи охирида Москванинг ЦСКА клубидан 29,1 миллион еврога сотиб олганди ва у билан 5 йиллик шартнома имзолаганди.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Лидс»нинг янги тайинланган мураббийи Жесси Марш клуб футболчиларига бўлаётган қизиқишларни тасдиқлади. Айни дамда жамоа ҳужумчиси Рафинья ҳамда ярим ҳимоячи Филлипс учун кўплаб жамоалар қизиқиш билдирмоқда.💫

🗣Буни Марш ҳам таъкидлаб ўтди. «Лидс»ни ҳозирда турнир жадвалининг хавфли зонасидан 2 очко ажратиб турибди. Марш ихтиёрида эса жамоани АПЛда жон сақлаб қолишини таъминлаш учун 12 ўйин бор.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial