OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.67K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
📆 БУГУН
🇺🇿 Остон Урунов жамоаси 🇷🇺РПЛ грандига қарши майдонга чиқади

🏆 Россия Примьер лигаси (20-Тур)

Зенит 🆚 Уфа

🕰 18:30
📺 Матч ТВ
🖥 Онлайн кўриш
🏟 Газпром Арена (Санкт-Петербург)


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
🗣Ралф Рангник ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жароҳати борасидаги изоҳ берди.

37 ёшли португалиялик футболчи Англия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (1:4) қарши ўйинни сон қисмидан олган жароҳати туфайли ўтказиб юборди.❌

💬«Биз тиббий бўлимга ишонишимиз керак», - дея Рангник сўзларини келтирмоқда Sky Sports. - Шифокор машғулот олдидан олдимга келиб, Роналдунинг сон қисмидаги айрим муаммолар туфайли машқ қила олмаслигини айтди. Бу шунчаки факт. Футболчилар шифокор ва тиббиёт бўлимига жароҳат олганликларини ва ўйнай олмаслигини айтишади. Мен буни мураббий сифатида қабул қилишим керак. Агар ўйинчи жароҳат олган деб ҳисобласа, мен уни мажбурлаб ўйната олмайман», — дейди немис мутахассиси.

АПЛнинг 28-туридан сўнг «Манчестер Юнайтед» 47 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадам «Манчестер Сити»дан 22 очко ортда қолиб, бешинчи ўринда бормоқда.
Жорий мавсумда Роналду «Манчестер Юнайтед» сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар вақтида жамоасига “Наполи” ярим ҳимоячиси Фабиан Руисни олиб келмоқчи.💦

💫Маълумотларга қараганда, “Манчестер Сити” бош мураббийи анчадан бери испаниялик футболчининг ўйинларини кузатиб келади. 2019 йилдан ҳам Гвардиола ўз ҳамюртини “шаҳарликлар” сафига чорлаган эди, бироқ ўшанда трансфер охирига етмай қолган.
Руис неаполликлар билан амалдаги шартномаси келаси йил якунланади. Агар томонлар жорий мавсум охиригача келишувга эриша олмаса, “Наполи” уни ёзда бошқа клубга сотиб юборади. Ҳозирча, испаниялик ярим ҳимоячи ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас ва мавсум якунланиши билан бошқа чемпионатга кўчиб ўтишни истаяпти.
“Наполи” сафида тўртинчи мавсумини ўтказаётган Руис А Серияда 22 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига олтита тўп киритди.
ПСЖ» ҳимоячиси Маркиньос жамоа футболчиси Серхио Рамос билан биргаликдаги машғулотлар ҳақида гапирди.💫

🗣«Уни мени ҳар доим ҳайратда қолдирган ва у билан ўйнашни истардим. Биз ҳаммамиз унинг формага қайтишига ёрдам берамиз. У ҳар бир ўйинда майдонга тушишни ва жамоага ёрдам беришни истайди», - дейди Маркиньос. Рамос 2021 йилнинг ёзида «ПСЖ»га ўтган эди. Испан футболчиси чемпионатда 4та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширган. Узоқ вақт давомида футболчи жароҳатидан фориғ бўлмоқда.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
«ПСЖ» Франция чемпионатининг 28-тури доирасида бўлиб ўтган «Ницца»га қарши ўйинда имкониятни бой берди (0:1). Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида мезбон жамоа футболчисининг қилган иши Неймарнинг жаҳлини чиқариб юборди.🤷‍♂

Баҳсга қўшиб берилган дақиқаларда парижликлар дарвозаси яқинида «Ницца» жарима зарбасини ўйинга киритди, аммо Амин Гуири офсайдда бўлгани учун ҳакам ҳуштакни чалди. Шундан сўнг Гуири финт ишлатиб, тўпни юқори тепиб юборди. Бундан эса Неймарнинг жаҳли чиқиб кетиб, рақиб футболчиси «ташланиб» қолди. Вазиятга яқин турган лайнсмен уларни ажратиб қўйди.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
8 kundan keyin OCHL o‘tish o‘yinida Nasafga raqib bo‘ladigan 🔵Baniyas klubi futbolchilarining umumiy transfer summasi 15.24 mln 💶yevro deb aytilmoqda. Quyida raqibning eng 🎗qimmat futbolchilari ko‘rsatilgan

1 🇦🇷Nicolas Gimenez - 2.8 mln 💶yevro

2 🇦🇷Alvarez Suares 2.8 mln 💶yevro

3 🇸🇪Kiese Thelin - 2.7 mln 💶yevro

4 🇷🇸Saŝa Inkovich - 2 mln 💶yevro

5 🇦🇪Suhayl Al Noobi - 750 ming 💶yevro


Obuna bo‘ling 👉
https://t.me/offside_offisial
Реал Мадрид» қанот вингери Эден Азар яна Англияга қайтиши мумкин.💫

Defensa Central нашрининг маълумотига кўра, «Ньюкасл» бельгиялик футболчи учун яна қизиқишни тиклади ва «Реал» раҳбарияти билан дастлабки алоқаларни ўрнатди. Унинг трансферини амалга ошиш эҳтимоли мавжуд. Жорий мавсум 31 ёшли бельгиялик футболчи Ла Лиганинг 17 ўйинида 1та голли узатмани амалга оширди.

Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Paralel ravishda keltirib o‘tamiz , ayni vaqt Nasaf jamoasi futbolchilarining umumiy transfer summasi 8.1 mln yevroni tashkil etadi. Eng qimmat futbolchilari ro‘yxati esa quyidagicha :

1 Husayn Norchayev - 700 ming 💶yevro

2 Husniddin Aliqulov - 650 ming 💶yevro

3 Oybek Bozorov - 600 ming 💶yevro

4 Sherzod Nasrullayev - 600 ming 💶yevro

5 Abduvohid Ne'matov - 600 ming 💶yevro



Obuna bo‘ling 👉
https://t.me/offside_offisial
💫УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи жавоб учрашувида ўзаро баҳс олиб борадиган «Реал» – «ПСЖ» жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди.
Ушбу беллашувни Данни Маккели бошчилигидаги Нидерландиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
«Манчестер Сити» – «Спортинг» жамоалари ўртасидаги учрашувга эса туркиялик Халил Мелер тайинланди.

Ҳар икки учрашув ҳам 9 март мартдан 10 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
💫Хоффенхайм» ҳужумчиси Андрей Крамарич Италия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
30 ёшли хорват футболчисининг трансферига «Интер», «Милан» ва «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда. Ҳужумчининг шартномаси шу ёзда тугайди, шунинг учун уни текинга А серияга ўтиши мумкин.
Крамарич жорий мавсумда «Хоффенхайм» сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд клуб билан шартномани узайтириш борасида ўйламоқда.💫

"Рэшфорд ўзининг келажакдаги қарори ҳақида ўйламоқда. У ўйин амалиётидан хавотирда, бу ҳақда "Манчестер Юнайтед" форвардига яқин манба менга хабар берди. У доим профессионал бўлган, аммо аниқликни хоҳламоқда", - дейди Фабрицио Романо.
Англиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
24 ёшли ўйинчи жорий мавсум "қизил иблислар" таркибида 24та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Арсенал»даги Микель Артетанинг режалари аста-секинлик билан бўй кўрсатмоқда. Жамоа АПЛда янги йилдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда.

Бунда эса ҳужумчи Саканинг хизматлари беқиёс. У Европа элитасида 21 ёшгача бўлган футболчилар ичида иккинчи ўринда кетмоқда. Англия терма жамоаси аъзоси ҳозирга қадар 13та голда бевосита иштирок этган. Бу борада энг яхши кўрсаткич эса «Леверкузен» аъзоси Флориан Вирцга тегишл



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Россия ҳали ҳам ЖЧ-2022 плей-оффида Польшага қарши ўйнаши мумкин.
Польшанинг Interia нашри хабарига кўра, ФИФА ҳозирда Россия саралашда иштирок этишда давом этадиган ечим топишга ҳаракат қилмоқда.
Демак, вариантлардан бирига кўра, Россия ва Польша ўртасидаги ўйин июнь ойига кўчирилиши мумкин.🤷‍♂🤷‍♂🤷‍♂

Польша терма жамоаси матбуот котиби Якуб Квятковскининг айтишича, ФИФА россияликлар билан ўйин борасида ҳали бир қарорга келмаган.
Шу билан бирга, аввалроқ Россия ФИФА ва УЕФА турнирларидан расман четлаштирилган эди.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Про лига 1-тури доирасидаги «Зомин» ҳамда «Андижон» (0:0) жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Виктор Кумиков учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.💫

💬«Афсуски, учрашув бошиданоқ ўйинимиз ўхшамади. Нима сабабдан бундай бўлганини билмадим. Аслида барчаси яхши бўлиши керак эди. Биринчи бўлимда ҳеч нима ўхшамади. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар қилдик. Шундан кейин ўйинимизда бироз бўлса ҳам ўзгариш бўлди. Лекин гол уролмадик. 
Албатта, ўйиндан қониқмадим. Тажрибали футболчиларимизга руҳий босим билинмаслиги керак. Ҳозир яна йигитлар билан гаплашамиз. Бугунги учрашувда бизга 3 очко жуда муҳим эди. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Умид қиламанки, кейинги беллашувларда ижобий натижаларга эришамиз. 
«Зомин»да мақсад йўқ, шу боис уларда ҳеч қандай босим ҳам йўқ. Натижада рақиб бугун анча эркин ҳаракат қилди. Бизда гол уришга кўпроқ имкониятимиз бўлди. Битта гол уриб олганимизда ишларимиз юришиб кетарди. Табиийки, ҳужум чизиғимиздаги ўйиндан қониқмадим», - дея Виктор Балютовичнинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
🏆 Про лига 2-тур учрашувлари вақти эълон қилинди




Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош директори Оливер Кан Роберт Левандовски билан шартномани узайтириш истаги борлигини маълум қилди. Польшалик форварднинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.💫

«Мен бир неча бор айтганман, баҳорда биз бир қанча муносиб футболчилар, жумладан, Роберт билан музокара ўтказмоқчимиз. Лекин ҳозир мавсумнинг ҳал қилувчи палласи бошланмоқда, биз 100 фоиз бунга эътибор қаратмоқчимиз. Ҳар бир ўйин қайсидир маънода финалга айланади», - деди «Бавария» бош директори.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisialш
Барселона президенти Жоан Лапорта клубни бошқариш даврида юз берган энг ёмон воқеа нималигини айтди.
"Қайтиб сайланганимга ҳам бир йил бўлди, бу давр ичида клубда содир бўлган энг ёмон воқеа - Мессининг кетиши бўлди.
Мен биронта қилган қароримга ачинмайман, ҳаттоки у мен учун оғир бўлса ҳам. Мен ҳар доим клубни ҳамма нарсадан устун қўяман

Клубда сиз кўрадиган яхши ишлардан бири бу - Хави ўзимизнинг футболни клубга қайтарётгани.
Мен олдин ҳам айтгандим, Биз "Барселона" мухлисларига қайтиб хурсандчилигини қайтаришни умид қилганмиз. Ҳозирда мен кўришим мумкинки, умид секин-аста хурсандчиликга айланмоқда. Чунки биз бу учун ҳар куни, ҳар соат, ҳар лаҳза ишламоқдамиз", - деди Лапорта.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
💫 Шанба, Якшанба куни бўлиб ўтган кучли бешлик ўйинлардан кейинги вазият!




Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial