OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.67K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
🗓 Bugungi O'yinlar Ro'yxati:📋

🇬🇧
#APL
⏰ 01:00 Kristal Pelas – Man Siti

🇪🇸# LA_LIGA
⏰ 01:00 Malyorka – Real Madrid

🇮🇹
#A_SERIYA
⏰ 00:45 Latsio – Venesiya


Obuna bo‘ling 👉
https://t.me/offside_offisial
🔝TOP-5⃣ Chempionatlarining ayni damda turnir jadvalidagi xolati bilan tanishing.

🇬🇧 #APL
🇪🇸 #LA_LIGA
🇮🇹 #A_SERIYA
🇫🇷 #LIGA 1
🇩🇪 #Bundesliga

Obuna bo‘ling 👉https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Банияс" матбуот хизмати "Насаф" Абу Дабига етиб келгани ҳақида лавҳа тайёрлади

⚽️ Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ плей-офф босқичидан ўрин олган "Банияс" - "Насаф" учрашуви 15 март куни бўлиб ўтади.

⏱ Ўйин Тошкент вақти билан 21:15да бошланади.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Барселона» Испания чемпионатининг 28-тури доирасида «Осасуна»га қарши баҳсда 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, нафақат 3 очкони қўлга киритди, балки "Реал"га тегишли рекордни ҳам янгилади.

Ярим ҳимоячи Рикард Пуч мазкур баҳсда жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилди. У "Барса" сафида Ла лиганинг жорий мавсумида гол муаллифига айланган 22-футболчи бўлди. Бу эса XXI асрда Испания чемпионати доирасида энг яхши натижа ҳисобланади. Мавсум-2019/20да "Реал"нинг 21 нафар ўйинчиси Ла лигада гол уришга муваффақ бўлган.

«Барселона» жорий мавсумда 51 очко билан жадвалда 3-ўринда бормоқда. Клуб пешқадам «Реал»дан 12 очко ортда қолмоқда.



Обуна бўлинг👉
https://t.me/offside_offisial
Псж ҳужумчиси Лионель Месси "Барселона"га қайтиши мумкин, дея хабар беради инсайдер Жерар Ромеро.✅

🗣Унга кўра, футболчининг отаси аллақачон Каталония клуби раҳбарияти билан боғланиб, трансфер масаласини муҳокама қилган. Месси 2000 йилдан 2021 йилгача "Барселона"да ўйнаган. Аммо 2021 йилнинг ёзида шартномаси муддати тугагач, у "ПСЖ"га ўтди.
Ҳужумчининг ўзи каталонияликлар билан шартномани узайтирмоқчи бўлган, аммо молиявий аҳволи ёмон бўлгани учун клубга футболчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берилмаган.

Месси жорий мавсумда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Рома бош мураббийи Жозе Моуриньо “Удинезе”га қарши А Серия 29-тур учрашувидан сўнг (1:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.✅✅✅

💬“Гол урганимиздан кейин мен ўйладим: Умид қиламанки, бизда ғалаба қозониш учун ҳали 2-3 дақиқамиз бор. Конференция лигасидаги ўйиндан сўнг бугун баъзи футболчиларнинг ўйини чиқмали, учрашув оғир ўтди.

Агар биз олдинроқ гол урганимизда, ўйинни ўзгартирган бўлардик, аммо, афсуски, бу ишни кечроқ бажардик", - дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia.

Римликлар 29 ўйинда 48 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Пике «Барселона»даги 600-ўйинини ўтказди. Ундан олдинда 4 ўйинчи бор:

1. Месси — 778
2. Хави — 767
3. Иньеста — 674
4. Бускетс — 667


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
#Расман:

💫Россия ва Хитой ташабуси ила ташкил қилиниши режа қилинаётган Футбол Мдх лигаси турнирида:

#Азарбайжон, #Хиндистон, #Хитой, #Россия, #Веътнам, #Қирғизистон, #Венеусвелла, #Бразилия клублари иштирок этиши тасдиқланди!

🎯Турнир бирдамлик лигаси номини олиши мумкин:


Евгений Акулин:
АПЛ 29-тури доирасида "Кристал Пэлас" ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Мазкур ўйиндан олдин қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.💫

#Биласизми?

⚡️"Манчестер Сити" жорий мавсумнинг очилиш учрашувида «Тоттенхем»га мағлубиятга учраганидан бери 13 сафар ўйинида мағлубиятсиз серия қайд этмоқда (11 ғалаба, 2 дуранг). Уларнинг охирги мағлубиятсиз узун серияси 2018 йилнинг февраль ва декабрь ойларида қайд этилган (14 учрашув).

"Кристал Пэлас" 1987/88 йилги мавсумдан бери илк бор "Манчестер Сити" клубини мавсумнинг икки давра ўйинида ҳам мағлуб этиши мумкин. Лондонликлар биринчи даврада «Этиҳад» стадионида ўтган баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Уилфрид Заҳа жорий мавсум АПЛда 9 гол уришга эришган. Шулардан бештаси унинг охирги 8 ўйинида киритилган. Африкалик футболчи ўтган мавсум Англия Премьер-Лигасида 11 гол киритганди. Агар, у бугун гол урадиган бўлса, фаолиятида илк бор кетма-кет икки мавсум АПЛда +10 гол натижасини қайд этади.
"Манчестер Сити" «Пэлас» майдонидаги сўнгги 6 АПЛ ўйинида 5 ғалабани қўлга киритди (1 дуранг). «Шаҳарликлар»нинг "Селҳурст Парк"даги охирги мағлубияти 2015 йилнинг апрель ойида содир бўлганди.

 
Баҳс расмийлари
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон
Қанот ҳакамлари: Ли Биттс, Ричард Вест
Захира ҳаками: Саймон Ҳупер
ВАР: Жарред Жиллет
ВАР ёрдамчиси: Ҳарри Леннард
 
Жамоалар шу пайтга қадар ўзаро 23 АПЛ ўйинида майдонга тушишган. 14 баҳсда «Сити» ғалаба қозонган, учрашувда "Кристал Пелас" устунликка эришган. 5 баҳсда эса дуранг натижа қайд этилган.
Охирги 5 ўзаро учашув
"Манчестер Сити" 0-2 "Кристал Пэлас" (30.10.2021)
"Кристал Пэлас" 0-2 "Манчестер Сити" (01.05.2021)
"Манчестер Сити" 4-0 "Кристал Пэлас" (17.01.2021)
"Манчестер Сити" 2-2 "Кристал Пэлас" (18.01.2020)
"Кристал Пэлас" 0-2 "Манчестер Сити" (19.10.2019)
 
"Кристал Пэлас" Англия чемпионатининг охирги 5 ўйинида 8 очкони қўлга киритди. "Манчестер Сити" эса 12 очко жамғарди.
Айни вақтда "Манчестер Сити" ҳисобида 69 очко мавжуд ва мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Кристал Пэлас" 33 очко билан 11-ўринни банд этиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳс Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Боруссия Д.» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд учун курашдан «Манчестер Юнайтед» жамоаси чиқиб кетди.❌

🔥Mirror нашри хабарига кўра, манкунианликлар энди эътиборини «Реал Сосьедад» ҳужумчиси Александр Исакга қаратган. Ёзда ушбу трансфер учун клуб катта маблағ ажратмоқчи. Аввалроқ 22 ёшли швед учун курашда «Арсенал» етакчилиги маълум бўлганди. Трансфернинг тахминий суммаси 40 миллион еврога баҳолаган.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Наполи» «Саутгемптон» ҳимоячиси Ян Беднарекка қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга кўра, неаполликлар футболчи билан ёзги трансфер ойнасида шартнома имзолашга ҳаракат қилади. Тахминий трансфер суммаси 22 миллион еврога баҳолаган. Жорий мавсум 25 ёшли Беднарек «Саутгемптон» сафида 27та ўйинда 3 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
"Ливерпуль" 2022 йилда АПЛда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди

◉ 9 та ўйин
◉ 8 та ғалаба
◉ 1 дуранг
◉ 0 та мағлубият
◎ 23 та гол киритилган
◎ 4 та гол ўтказиб юборилган
◎ 6 та "қуруқ" ўйин

Ва улар кетма-кет охириги 8 та
АПЛ ўйинида ғалаба қозонишди 🤩

Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Ҳужумчи Александр Ляказетт жорий мавсум якунланганидан кейин «Арсенал»ни тарк этиши мумкин.❌

⚡️Ҳужумчининг «канонирлар» билан амалдаги шартномаси шу ёзда якунига етади. Италия нашрлари хабарига кўра, француз футболчиси А серия клубига ўтиши мумкин. Манбага кўра, «Рома» футболчини текинга қўлга киритмоқчи. Футболчи ҳали бу таклифга муносабат билдирмади, аммо Ляказетнинг Лондон клубидаги ишлари яхши эмас ва шу сабаб ёзда «тўпчилар»ни тарк этиш эҳтимоли катта.
Эслатиб ўтамиз, Ляказетт трансфери учун яна бир давогар бор — «Барселона».


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Кеча «ПСЖ» мухлислар Франция чемпионати доирасида "Бордо" жамоасига (3:0) қарши ўйиндан олдин «Парк де Пренс» стадионининг кириш қисмини бўяшди.💫

Ёзувлар жамоа спорт директори Леонардо ва клуб эгаси Носир Ал-Хелайфий номига ёзилган. Графитида шундай дейилган: «Париж ҳеч қачон Қатар бўлмайди. Биз Парижмиз».
Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган ўйин доирасида мухлислар Неймар ва Мессига нисбатан кескин ҳуштакбозлик қилишган



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола журналистларга ярим ҳимоячи Бернарду Силва билан муносабати ҳақида гапирди.💫

🗣"У ҳеч қачон "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмайди, "Олтин тўпни" қўлга киритиш учун нафақат ғалаба қозониш ёки балки кўп гол уриш керак, балки ижтимоий тармоқларда фаол бўлиш керак. Бироқ, Бернарду эса бундай сифатга эга эмас», - деди Гвардиола Sky Sports нашрига.
Шу билан бирга, агар Силва "Олтин тўп"ни қўлга киритса Пеп хурсанд бўлишини таъкидлади. “Агар бир кун шундай бўладиган бўлса, мен у учун ҳам, жамоамиздаги бошқа ўйинчилар учун ҳам хурсанд бўлардим" - дейди Гвардиола.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Неймар «ПСЖ» мухлислари томонидан қилинган ҳуштакбозликдан ранжиган.
Франция чемпионатида доирасида «Бордо» (3:0) жамоасига қарши ўйинда бразилиялик футболчини мухлислар кескин танқид қилишган.
Бу эса Неймарга ёқмаган ва мухлисларнинг ҳатти-ҳаракатларидан ғазабланган, дея хабар бермоқда L’Equipe.

Учрашув якунига етгач, 30 ёшли бразилиялик футболчи оиласи ва фарзандларини олиб Барселонага учиб кетган.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial