OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.67K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Манчестер Сити» кеча тунда «Кристал Пэлас»га қарши сафар учрашувида (0:0) кутилмаганда очко йўқотди ва АПЛ чемпионлиги учун курашга супер интрига қўшиб берди.✍


💫. Бу мавсумда ҳали бундайин кескинлик кузатилмаган эди.
Жадвал қуйидагича: «Сити» 29 ўйинда 70 очко, «Ливерпуль» 28 ўйинда 66 очко тўплаган. Ўйинлар тенглаштирилса, «Сити» «Ливерпул»дан атиги бир очкога олдинда холос.
Юрген Клопп жамоасини чоршанба куни оғир синовлардан бири - «Арсенал»га қарши сафар кутиб турибди. Лондонликлар кетма-кет беш ўйиндан бери ғалаба қозониб келаётганини ҳисобга олсак, «Ливерпул»га осон бўлмаслиги аниқ. Лондонликларнинг охирги мағлубияти айнан «Ливерпул»дан қабул қилиб олинган эди. Ўшанда «канонирлар» Лига кубоги ярим финалидан чиқариб юборилган. Микель Артета йигитларида мотивация анча кучли. Уларнинг бу турнирда ўз вазифалари бор - кучли тўртликдан жой олиш ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш.
«Сити» сўнгги ўйинларда ўзига ўхшамаяпти. Иккала давра баҳсларида ҳам «Саутгемптон», «Тоттенхэм» ва «Пэлас»ни мағлуб эта олмади. Бу «Сити»дек жамоа учун албатта, аянчли фактдир. Январь ойи бошида жамоанинг ҳеч қандай муаммоларсиз чемпионликка эришиши кутилган эди. Ўшанда Гвардиола шогирдларида 50, «Челси»да 42, «Ливерпул»да эса 41 очко мавжуд эди. Энди эса, кўриб турганингиздек, ушбу очколар қисқариб, 1гача тушиб қолмоқда. Дарҳақиқат, бу борада «шаҳарликлар» ноқулай рақиблар билан баҳсларда очко йўқотган.
🔴• 22 январь - 1:1 - «Саутгемптон».
Гвардиола ушбу баҳсни мавсумнинг энг яхши ўйинларидан бири деб таърифлади. Жамоа ҳатто биринчи бўлимни мағлубият билан якунланган эди. Иккинчи таймда Пеп шогирдлари қўлларидан келган барча имкониятларни ишга солди, бироқ булар фойда бермади. Учрашув биринчи даврада бўлгани каби дуранг билан якунланди.
🔴• 19 февраль - 2-3 - «Тоттенхэм».
Бу мавсумда «Сити» учун Конте жамоаси Премьер-лигада иккита ўйинда ҳам ғалаба қозонган ягона жамоа ҳисобланади. Айниқса, иккинчи даврадаги учрашувнинг иккинчи бўлими драматик тарзда кечган: Маҳрез 90+2да пенальтидан ҳисобни тенглаштирган, аммо Кейн 90+5да гол уриб, «Сити»ни ўша бир очкодан ҳам маҳрум қилган эди.
🔴• 14 март - 0:0 - «Кристал Пэлас»
Кечаги баҳсда «шаҳарликлар» тўп назоратида 74%-26% кўрсаткични қайд этди - албатта мезбонлар учун одатий ҳолдек. Лекин одатий уч очко қўлга киритилгани йўқ. Дарҳақиқат, «Пэлас» «шаҳарликлар» учун қулай рақиб эмас: биринчи даврада лондонликлар рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этишган. Қайд этиш керакки, кеча Гвардиола бутун ўйин давомида бирорта ҳам алмаштиришни амалга оширмади ва ўйиндан сўнг бу қарорини тушунтирди: «Майдондаги йигитларнинг барчаси яхши кўринди, ўйин юқори ритмга эга эди, шунинг учун ўзгартиришга журъат эта олмадим. Темпни бузиб қўйгим келмади». Пеп Премьер-лигада бешта алмаштириш ғоясини қўллаб-қувватловчи мураббийлардан бири эканлигини ҳисобга олсак, унинг ушбу интервьюси бироз истеҳзоли туюлгани рост.
Пеп Премьер-лигадаги 12 ўйиннинг бештасида ғалаба қозона олмади. Асосан «Юнайтед» (6), «Тоттенхэм» (7) ва «Ливерпуль» (7) Гвардиоладан очко олиб кетишган жамоалар сифатида эсланади.

🥷«Ливерпуль» - қотил клуб.
Ҳамма Африка кубогидан сўнг «қизиллар»дан оз бўлсада таназзулни кутаётган эди, аммо жамоа йирик турнирдан кейин фақат ғалаба қозонмоқда.
Африка кубогидаги толиқиш 💁‍♂«Ливерпул»ни биринчи ўрин учун курашдан чиқариб юбориши мумкиндек туюлди. Салоҳ, Мане ва Кейта асосий баҳсларда майдонга тушмади. Аммо Клопп жамоаси барча турнирлар доирасида 14 та ғалабани қўлга киритди.
•✅ Лига кубогидаги ғалаба, Чемпионлар лигаси чорак финал йўлланмаси, Англия кубоги чорак финали... Буларнинг ҳар бирини ҳисобга олсак, «Ливерпуль» тўрттала фронтда ҳам муносиб кураш олиб борди.
Бу орада фақат битта мағлубият қайд этилди холос - «Интер»га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида. У ҳам деярли ҳал бўлган учрашувда.

Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Бирлашган Араб Амирликларининг "Банияс" клуби бош мураббийи Даниэл Исэйлэ кеча матбуот анжуманида иштирок этиб, "Насаф"га қарши бўладиган Осиё чемпионлар лигаси баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.💫


💬"Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш учун биз учун шарафли. Саралаш ўтиб, гуруҳ босқичига чиқиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз.

Менда халқаро мусобақада иштирок этиш тажрибаси мавжуд. Руминиядаги фаолиятим давомида халқаро мусобақаларда қатнашадиган клубларга қарши ўйинларда иштирок этганман. Ушбу тажрибамни футболчиларга етказишга ҳаракат қиламан. Эртага самарали ҳаракат қилиб, ғалаба қозонишга интиламиз.

Барча халқаро мусобақада иштирок этишни истайди. Ушбу мусобақа "Банияс" нималарга қодирлигини кўрсатиш учун яхши имконият.

"Насаф"нинг бир нечта ўйинларини томоша қилдик ва уларни таҳлил қилдик. Бу жамоа яхши ҳимоя чизиғига эга. "Насаф" осонликча таслим бўлмайди. Бу жамоа тўп билан енгил ҳаракат қилади. Шу боис, эртанги ўйин осон бўлмаслигини биламиз.

Жамоамиз сафида Аҳмад Шодия майдонга туша олмайди, қолган футболчилар ўйинда иштирок этишга тайёр. Сўнгги 3та ўйинда ғалаба қозонганимиз учун футболчиларнинг кайфияти юқори. Бу эса ОЧЛда кейинги босқичга чиқишимиз учун бизга ёрдам беради. Мен футболчиларимга ишонаман", — деди руминиялик мутаҳасис!



Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️БУГУН🔥
🇺🇿"Насаф" Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи плей-офф учрашувида БААнинг "Банияс" клубига қарши майдонга чиқади

🏆 Осиё чемпионлар лигаси / Плей-офф

🇦🇪 Банияс 🆚 Насаф 🇺🇿

🕰 21:15
📺 Futbol TV
🖥 Онлайн кўриш
🏟 Банияс (Абу-Даби)

💬 Каналимиз админстратцияи ҳам Насафга чин кўнгилдан омад тилайди!


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Тотенҳем хужумчиси Ҳарри Кейн "МЮ"га қарши мағлубиятли ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У шундай дейди:

💬"Ҳар бир футболчи дунёдаги энг яхши лигада тўп суришни истайди. Мен эса ана шундай кучли жойдаман. Айни дамдаги эътиборим ушбу мавсумни жамоам билан тўртинчи ўринда якунлашга қаратилган. Олдимизда яна 11 та ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган баҳслар кутиб турибди. Ўша ўйинларни юта олсак, юқоридаги гапларим реалликка айланади. Вазиятни назорат қилиш қўлимиздан келади".
Айни дамда "шпорлар" АПЛ жадвалида 45 очко билан 8 ўринда бормоқда.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Бугун тунда Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Атлетико" жавоб учрашуви бўлиб ўтади.💫

Мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне ўйин учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги дастлабки баҳс 1:1 ҳисобида якунланган.

Обуна бўлинг👉
https://t.me/offside_offisial
Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган ёзги трансфер ойнасида «Барселона»га ўтиши мумкин, дея хабар берди Sport нашри.

Маълумотларга кўра, каталонияликлар агар ёзда «Милан»дан Франк Кессье билан шартнома имзолай олмаса, Гюндоган билан алоқага чиқади. Хавига германиялик футболчининг ўйини ёқади. Қайд этиш жоиз, 31 ёшли немис ва «Ман Сити» ўртасидаги амалдаги шартнома 2023 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали уни 35 миллион еврога баҳолаган.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
#Тезкор

Маурисио Почетинога қўшимча солиқларсиз 21 млн фунт маош таклиф қилди ❗️

Ҳа сиз тўғри эшитдингиз, Хитой футбол раҳбарлари айнан Почетинони миллий жамоага таклиф қилмоқчи. Шартнома беш йилга мўлжалланиши мумкин !

💬 Кани кўрайлик , Почетино бу пуллардан воз кечармикин ?

Манба: #fifa_cup

Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Барселона ҳужумчиси Мемфис Депайга "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.💫

⚡️Манба берган маълумотларга кўра, "шпорлар" 28 ёшли нидерландиялик футболчи трансфери учун каталонияликларга расмий таклиф юборишган. Бу таклифнинг аниқ суммаси ошкор қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Депай ва "Барселона" ўртасидаги амалдаги шартнома 2023 йилнинг июнь ойи охиригача тузилган. Transfermarkt портали Нидерландия терма жамоаси аъзосини 45 миллион еврога баҳолаган.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Лондоннинг «Арсенал» клуби бразилиялик «Лидс» ярим ҳимоячиси Рафиня Диасга навбатдаги даъвогарга айланди, деб ёзади журналист Николо Скира ўз твиттерида.

Манбанинг хабарига кўра, «канонирлар» ёзги трансфер ойнасида футболчи сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Трансфер суммаси тахминан 50 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Аввалроқ ярим ҳимоячига «Реал», «Ливерпуль», «Бавария», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. 25 ёшли Рафиня жорий мавсумда «Лидс» сафида барча турнирларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Франция футбол тарихидаги энг яхши тўпрур Карим Бенема, Хавининг интерьвюсига жавоб қайтарди.💫


💬 Хави чемпионлик масаласига тўхталибди, бу унинг шахсий фикри, уни хурмат қилишимиз керак !
Борди-ю, Хави айтганидек бўлса
мен келгуси мавсумни бошқа жамоада бошлайман.

Манба:
#La_ligacom


Обуна бўлинг👉
https://t.me/offside_offisial
Про лига учинчи турда иккита марказий ўйин бор, биринчиси #Бухоро -- #Турон, иккинчиси #Хоразм -- #Андижон!!!

💬 Афсус Хоразм - Андижон ўйини Футбол_тв жонли олиб бермас экан!


Обуна бўлинг👉
https://t.me/offside_offisial
💫 Пахтакорнинг дастлаби учта рақибига қаранг, барчаси про лигадан йўл олган жамолар!

#Динамо_Самарқанд
#Нефтчи_Фарғона
#Олимпик_Тошкент

💬 Супер лига, турдан турга мослашиб олиш учун яхши имконият эмасми?

❌ Нотўғри гумонда бўлмайлик, Қуръа жонли эфирда ташланди-ку!



Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
🇹🇲Сердар Бердимуҳамедов Туркманистонда бўлиб ўтган президентлик сайловида 72,97% овоз тўплаб ғалаба қозонди — Сайлов комиссияси.

Биз билгандик, биз кутгандик!
Ие, #STOP буни бутун дунё билгандику ❗️
ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер у раҳбарлик қилган пайтда ташкилот мафия эдими, деган саволга жавоб берди.


💫ФИФАнинг ўзи эмас. Аммо, футболда «фэйр-плей»га муносабат билдиримайдиганлар ҳамон топилади. Аммо булар инсонлар. Ўшанда Америка қитъасидан бўлган ўн ёки ундан ортиқ ФИФА аъзоси Швейцарияда ҳибсга олиниб, АҚШга жўнатилган эди. Баъзилари эса коррупцияда ёки мафияга тегишлиликда айбланган. Албатта, бу одамларнинг баъзилари унчалик тўғри эмас, лекин ФИФАни мафия ёки коррупциялашган ташкилот дейиш адолатсизликдир" - деди Блаттер ABC билан суҳбатда.



Обуна бўлинг👉https://t.me/offside_offisial
Аякс» устози Эрик Тен Хаг «Манчестер Юнайтед»даги эҳтимолий иш жойини ва у ердаги муҳитни ўрганишда давом этмоқда, деб ёзади The Mirror.

💫Тахминларга кўра, мутахассис ёзда «қизил иблислар» бош мураббийи лавозимини тарк этиб, бошқа лавозимга ўтадиган Ральф Рангник билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Эслатиб ўтамиз, яқинда «МЮ» Тен Хаг билан алоқа ўрнатгани ҳақида хабар қилинганди.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Банияс - Насаф учрашуви жонли транслация қилинмаслиги мумкин ! ❌ Сабаби, Узрепорт_тв осиё чемпионлар лигаси ўйинларини гуруҳ босқичдан бошлаб транслация қилиш хуқуқини сотиб олишган.

Ўтган мавсум Ал Гарафа - Агмк ўйини ҳам шу сабаб ила транслация қилинмаган. 💫



Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Даврон Файзиев, хали имкон бўлиши ҳам мумкинлиги истисно қилмаяпти! 💫



Обуна бўлинг👉https://t.me/offside_offisial
Бугун Ман Юнайтед Чемпионлар Лигаси нимчорак финал баҳсида «Атлетико» клубини қабул қилади. Биринчи баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.💫

⚡️Манчестер клубининг ҳозирги ҳолати ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Таркибга келиб қўшилганлар: Фил Жонс, Ли Грант

Жамоадан кетганлар: Амад Диалло («Рейнжерс», ижара), Антони Марсьяль («Севилья», ижара), Донни ван де Бек («Эвертон», ижара).
 
Сўнгги янгиликлар
Криштиану Роналду Европа Чемпионлар Лигасида 182 ўйинда майдонга тушди ва ўз рекордини янгилашда давом этмоқда. Бундан аввалги рекорд Икер Касильясга тегишли эди - 177 ўйин. Португалиялик мазкур рекордни гуруҳ босқичининг иккинчи турида янгилади.
Шанба куни Роналду «Тоттенхем» дарвозасига учта гол урди ва Премьер-Лига тарихида Тедди Шерингемдан кейин хет-трикка эришган энг ёши катта (37 ёш, 35 кунлик) футболчига айланди.
Бундан ташқари, Роналду "МЮ" таркибидаги ўзининг иккинчи хет-тригини қайд этди. Биринчиси 2008 йилнинг 12 январь куни бўлганди. Бу Премьер-Лига тарихида хет-триклар орасидаги энг узун давр ҳисобланади.
Дам олиш куни Роналду томонидан урилган учта гол португалиялик юлдузнинг клублар сафида қайд этган 49-хет-триги бўлди.

"МЮ"нинг «Тоттенхем» устидан қайд этган ғалабаси Премьер-Лига даврида манчестерликларнинг 400-уй ғалабаси сифатида эътироф этилди. Шунингдек, шулардан 23таси «шпорлар»га қарши баҳсда қўлга киритилган. Бу ҳам яна бир рекорд саналади.
«Юнайтед» барча мусобақаларда охирги 9 учрашувдан учтасида ғалабага эришган (5 дуранг, 1 мағлубият).
"Қизил иблислар" 26 февраль куни «Атлетико» билан ўйиндан (1:1) кейин илк икки баҳсда битта гол урди, шу учрашувлардан бирида «Уотфорд» билан 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Клуб 6 март куни маҳаллий рақиби - "Манчестер Сити" томонидан мағлубиятга (1:4) учради. Бу «қизиллар»нинг барча мусобақалардаги охирги 22 ўйинда учралган иккита мағлубиятидан бири ҳисобланади (11 ғалаба, 9 дуранг).
«Шпорлар» устидан ғалаба МЮнинг охирги 5 уй учрашувидаги иккинчи ғалабаси бўлди. Қолган уч ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.
3 январь куни «Вулверхемптон» томонидан учралган мағлубият (0:1) "Манчестер Юнайтед"нинг барча мусобақаларда охирги 12 уй учрашувларидаги ягона қоқилиши ҳисобланади (7 ғалаба, 4 дуранг).
«Уотфорд» билан 0:0 ҳисобидаги ўйиндан кейин Манчестер клубининг 10 ўйинлик голли серияси ўз ниҳоясига етди. Шундай бўлса-да, улар охирги 19 учрашувда 6 маротаба биттадан кўп гол уришган.
«Уотфорд»га қарши баҳсдаги "қуруқ ўйин"дан кейин Давид де Хеа АПЛда 129 учрашувда дарвозасидан тўп олиб чиқмаган дарвозабон сифатида эътироф этилди ҳамда собиқ дарвозабон Питер Шмейхелнинг натижасидан ўзиб кетган ҳолда мусобақа тарихида топ-10 дарвозабонлар рўйхатига киришга муваффақ бўлди.

Жейдон Санчо барча мусобақаларда "Манчестер Юнайтед" таркибидаги илк 23 ўйинда 2 гол киритган. Охирги 9 учрашувда эса 3 та гол уришга муваффақ бўлган.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасида «Атлетико»га қарши ўтадиган жавоб учрашуви олдидан «Instagram» саҳифасида пост қолдирди. 💫

⚡️«Барчамиз кутган кун келди. Барчага «Олд Траффорд» нега «Орзулар театри» дейилишини кўрсатиб қўйишимиз учун ажойиб имконият. Сўнгги учрашувимизда («Тоттенҳэм»га қарши) юзага келтирган атмосферани яна қайтарайлик ва Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш имкониятларимизни сақлаб қолайлик. Биз «Манчестер Юнайтед»миз. Келинг, буни биргаликда бажарамиз. Олға, «иблислар»!», — деб ёзиб қолдирган португалиялик форвард. 
Эслатиб ўтамиз, манчестерликларнинг «Атлетико»га қарши жавоб беллашуви, бугун 15 март оқшомида, Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
ПСЖ» «Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембеле билан шартнома шартларини келишиб олди. RMC Sport хабарига кўра, футболчи ёзда эркин агент сифатида француз клубига ўтади.💫

⚡️Олдинроқ «Барселона» Дембелега йилига 8 миллион евро маош билан 2024 йилгача шартнома таклиф қилгани хабар қилинганди. Жорий мавсумда Дембеле «Барселона» сафида 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг Каталония клуби билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Қишки трансфер ойнасида Дембеле «ПСЖ»га ўтишга яқин қолганди, аммо келишув сўнгги дақиқада барбод бўлди.

Габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг «Барселона»да катта саҳнаган чиқди ва у клуб учун 5та гол урди. Қолаверса, габонлик ҳужумчининг келиши билан аввал Дортмунднинг «Боруссия» жамоасида Обамеянг билан муваффақиятли ўйнаган Усмон Дембеле ҳам «гуллаб-яшнади».

Ҳозирда «Барселона» раҳбарияти Обамеянг Дембелени клуб билан шартномасини янгилашга кўндиришига ёрдам беришига умид қилмоқда, деб хабар бермоқда Diario Sport. Майдондаги ажойиб жамоавий иш Дембелега таъсир қиладиган омил бўладими ёки йўқми, буни яқин келажакда кўриш мумкин.



Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial