OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Андижон - Арал Самали 4:0

#ўйин_тугади.
Шўртан - Янгиер 4 : 0 #live


Бухоро -- Зомин 1 : 1 #live


#Ўйинлар_давом_этаяпти
Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчилари бугунги кун қаҳрамонлари. 💫


Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️ https://t.me/offside_offisial
Давоми...

Футбол ҳақида янада кўпроқ⤵️
https://t.me/offside_offisial
Про лига. 4-тур учрашувлари якунланди

Турнир жадвали билан танишинг ☝️

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️ https://t.me/offside_offisial
Тўғрисини айтсам, “МЮ”да ўйнаш қийин бўлмоқда. Шу сабабли мен терма жамоага келганимда куч оламан. Чунки терма жамоам билан бирор-бир соврин ютса бўлади.💫

💬Мавсумга баҳо бериш қийин, чунки мураббий алмашганидан кейин мен жароҳатларимдан энди фориғ бўлдим. Биз энди чемпионлик учун курашмаяпмиз, шунинг учун биз қониқарсиз ҳаракат қилмоқдамиз.
Мен жамоам билан унвонлар ютмоқчиман, нимадир учун ўйнашни хоҳлайман. Биз бу йил ҳам, ўтган йили ҳам ҳеч нарса ютганимиз йўқ. Ачинарлиси шу.
Келажагим ҳақида ҳозир бир нарса дея олмайман. Лекин соврин ютиш учун бошқа жамоаларни вариант сифатида кўриб чиқяпман. Мен келажагим тўғрисидаги якуний қарорни трансферлар ойнасида аниқлайман”, - деди Погба.✅

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, «Лидс» Чемпионшипга тушиб кетса, футболчиси Рафиньянинг сотилишидан атиги 25 миллион евро топон пули олади.💫

Шу боисдан «Барселона» раҳбарияти ҳали инглиз клубига расмий таклиф билан чиққани йўқ. Аммо «товуслар» Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қола олса, товон пули ҳозиргидек қолади – 75 миллион.✅

🤦‍♂25 ёшли Рафинья жорий мавсумда Премьер-лигада 27 ўйинда 9 гол ва 3 голга ассистентлик қилди.


Трансфермаркт Бразилия терма жамоаси футболчисини 40 миллион еврога баҳоламоқда💶

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду жамоага қайтган Пепени ажойиб кутиб олди.✅

Ҳимоячи коронавирус сабаб ЖЧ-2022 саралаш ярим финал учрашувини ўтказиб юборди.
«Қирол қайтиб келди! Эҳтиёт бўлинг!», - дея 39 ёшли Пепе кийиниш хонасидан чиқиб келганидан сўнг, 

🗣Роналду бақирган.
Португалия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг нимчорак финалида Туркияни мағлуб этди (3:1). Саралаш турнири финалида эса Шимолий Македония билан куч синашади.

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
Бугун “Андижон” жамоамиз про лиганинг 4-турида ўз майдонида Нукуснинг “Арал Самали” клубини қабул қилди ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.💫


Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб “Арал Самали” клуби директори Ислом Сейтназаров иштирок этди.✅



💬- Ўйин яхши бўлди. “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан. Энди кейинги “Машъал” билан бўладиган учрашувга тайёрла учрашувда бош мураббий Тимурнамиз. 2 апрель куни ўтказиладиган ўйинда бор кучимизни ишга соламиз.

🗣- Бугунги учрашувда Тимур Турдиев қатнашгани йўқ. “Арал Самали”да бошқа мураббий йўқми? Бундан ташқари, шифокорларни ҳам кўрганимиз йўқ. Бунга сабаб нима?


💬- Тимур Турдиев ҳозир про лицензияси бўйича ўқишда. Малака ошириш учун Қозоғистонга кетган. Шифокоримиз бор, у Нукусда. Аммо бизда спортга ихтисослашган шифокор йўқ-да! Шифокоримиз бор, фақат Нукусдаги ўйинларимизда ишлайди. Ёрдамчи мураббий ҳозирча йўқ. Кейинги турда насиб қилса рўйхатдан ўтказамиз.

🗣- “Арал” жамоаси 20 йилдирки, элитада қатнашмаяпти. Жамоани асосий мақсади йўқми?

💬- Суперлигада қатнашиш мақсадимиз бор. Ҳали майдон ва базамиз тайёр эмас. Шулар тайёр бўлиб қолса, Суперлигага муносиб бўла оламиз.




🗣- Бошиданоқ ўйинга бўлган иштиёқ кўринмади. Жамоа ютқазиши аниқдек ҳаракат қилди. Нима учун?

💬- Йўқ, бундай эмас. Барчасида иштиёқ бор. Ўтган йилги таркибимиздан ярми ўзгарган. Маҳаллий иқтидорли ёшларимиз бор. Уларда ҳам ҳаракат бор. Майдонга тушишганида ғалаба учун курашишади.

🗣- Ҳаттоки, Юртбошимиз ҳам “Арал”га эътибор қаратган. Лекин натижа бўлмаяпти. Негадир клуб Суперлигага чиқадиган жамоага айланмаяпти. База йўқ деяпсиз, қачон шароитлар яхшиланади? Қорақалпоғистонда раҳбариятнинг футболга эътибори қай даражада?


💬- Тепадаги раҳбарлар қарашяпти. Бу йил бизда иккита жамоа бўлди. Про лига ва биринчи лигада жамоаларимиз бор. Бизнинг клубни хусусий бизнесмен олган. Биринчи лигадаги жамоа эса давлатга қарайди. Мақсад бор. Марказий стадионимиз таъмирланади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
🗣Виктор Балютович, учрашув борасида фикрингиз қандай?

💬- Олдинги мағлубиятдан кейин бугунги ўйингача руҳий ҳолатимиз яхши эмасди. Ўйинимиз ўхшади, кўплаб вазиятлар яратдик. Балки гол урмаган имкониятларимиздан кейинги сафар фойдаланармиз. Бизда янги ўйинчилар бор, уларни тушуниши учун бироз вақт керак. Ўйиндан-ўйинга яхшиланиб кетади.

🗣- “Арал Самали” “Андижон” учун қулай рақибми?

💬- Жамоа ёмон эмас. Фақат етакчилари йўқ. Жисмоний томондан ҳам оқсади. Аммо ҳаракат қилишди. Айниқса, 19-рақамли футболчиси яхши таассурот қолдирди. Лекин ўз майдонида яхши ўйнашади, чунки сунъий майдондан фойдаланишади. Улар шу ҳолатга мослашган. Умуман олганда, жамоаси яхши. “Арал” билан уларнинг майдонида тўп суриш қийин бўлади.
- Шаҳбоз Эркинов бир қанча имкониятлардан фойдалана олмади. Бунга қандай қарайсиз?
- У тажрибали ўйинчи. Қандай ўйнаш кераклигини яхши билади. Ўзи учун вазиятларни яратди, ҳаракат қилди ва бугун иккита гол урди. Нафақат ўзи учун, балки бошқалар учун ҳам имкониятларни яратди.  

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial