OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
А Серия. Шомуродов сўнгги дақиқада майдонга тушган ўйинда "Рома" мағлуб бўлди

Фиорентина 2:0 Рома


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Евро - 8 миллий чемпионатларида айни дамда вазият шундай !!!

✅ Италия, Англияда интрига юқори!


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Италия афсоналарини юртимизга таклиф қилиш учун, неча миллион долларларимиз кетган экан- а?

Бунинг ўрнига европадан кам харажат иккита миллий жамоа таклиф қилиб август ойида асосий жамоамизга ўртоқлик ўйин ташкил этиб бериш лозим эди !
- Албатта шахсий фикр, қаршилар бўлиши таббий ҳол, лекин бу қария юлдузлардан футболга не наф ?
Бугунги учрашувлар рўйхати

#Суперлига

19:00 "Бунёдкор" - "Металлург" /Спорт
19:00 "Нефтчи" - "Олимпик" / Дунё бўйлаб

#АПЛ

00:00 "Астон Вилла" - "Ливерпуль" / УзРепорт ТВ

#Ла_Лига

22:00 "Валенсия" - "Бетис" / Футбол ТВ
23:00 "Гранада" - "Атлетик"
00:30 "Барселона" - "Сельта" / Футбол ТВ

#БАА_чемпионати

21:45 "Шаржа" - "Хор-Факкан"


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Японлар фалсафаси:

"Aгар бу ишни ҳамма қила олса, демак сен ҳам қила оласан.
Aгар буни ҳеч ким қила олмаса, сен биринчи бўлишинг керак."

Ўзбеклар фалсафаси:

--- "Aгар бу ишни ҳамма қила олса, қўявер, қилаверсин.
Aгар буни ҳеч ким қила олмаса, сен қаердан қилардинг!?"


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
🎙Гвардиола:


Олдин ҳам хозир ҳам айтаман Аплни ютиш чемпионлар лигасини ютишдан қийинроқ!



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉 https://t.me/offside_offisial
⚡️Фифа Апелляция қўмитаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув қайта ўйналишини тасдиқлади. Ўйин бўлиб ўтадиган жой ва сана эса кейинроқ маълум қилинади, дея хабар тарқатди ФИФА расмий сайти.

⚡️Эслатиб ўтамиз, баҳс 2021 йилнинг 5 сентябрь куни Сан-Пауло бўлиб ўтиши керак эди. Аммо учрашувнинг 6-дақиқасида майдонга полиция вакиллари кириб келгани учун ўйин бекор қилинганди. Маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи вакиллари аргентиналик бир неча футболчини коронавирус билан билан боғлиқ тартибни бузганликда айблашганди.

🗣Маълумот ўрнида. Бразилия ва Аргентина терма жамоалари Қатар-2022 йўлланмасини қўлга киритишган. Қуръа натижасига кўра, Аргентина миллий жамоаси Мексика, Саудия Арабистони ва Польша билан бир гуруҳдан жой олишган бўлса, бразилияликлар Швейцария, Сербия ва Камерун билан "квартет" ҳосил қилишган.

Манба: sport24.ru


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Мадриднинг “Реал” клуби Эрлинг Холандни сотиб олишдан бош тортиши сабаблари маълум қилинди.✅

⚡️Мадридликлар "Боруссия" ҳужумчисини қўлга киритишдан манфаатдор эди, аммо якунда курашда "Манчестер Сити" ғолиб чиқди.
Испания матбуоти хабарига кўра, норвегиялик футболчининг ўтган ойда вафот этган агенти Мино Райола "Қироллик клуби" билан келишувда иккинчи мавсумдан кучга кирадиган 150 миллион евролик товон пули қўшилишини хоҳлаган.
Бу шарт "Реал" президенти Флорентино Пересга ёқмаган, шу боис Райоланинг таклифи рад этилганди.
"Манчестер Сити" эса "Боруссия"га 75 миллион евро тўлайди. Чунки, бу сумма футболчининг дортмундликлар билан шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг👉https://t.me/offside_offisial
Реал раҳбарлари жамоа етакчиси Карим Бенземани янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.
-- Бу ҳақда Sport.es портали хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “Қироллик клуби” франциялик ҳужумчи учун 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги шартнома тайёрлаган. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув келаси йил якунига етади.
Яқин кунларда Карим таклиф қилинган шартлар уни қаноатлантирадими ёки йўқми, деган хулосага келиши керак.
2021/2022 йилги мавсум Карим фаолиятидаги энг яхши мавсумлардан бири ҳисобланади. Испания чемпионатининг жорий мавсумида Бензема 30 учрашувда 26 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.


📲 Футбол янгиликларни кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Юрген Клопп Эрлинг Холанднинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

⚡️ "Манчестер Сити" ривожланишдан тўхтамаслигини билиб, "Ливерпуль" билан янги шартнома имзоладим. Демак, бахтли ёки йўқлигимиз "Манчестер Сити"га боғлиқ бўлмайди. Бу бизга боғлиқ бўлади.

Агар Эрлинг Холанд «шаҳарликлар» сафига ўтса, жамоа кучсизланиб қолмаслиги аниқ. Биламан, кўпчилик ҳозир пул ҳақида гапира бошлайди, аммо бу трансфер ҳаммасини кейинги босқичга олиб чиқади, мен буни шундай дейишимга ижозат беринг” - деди “Ливерпуль” бош мураббийи.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉 https://t.me/offside_offisial
Барселонанинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри "Реал"нинг Чемпионлар лигаси финалида мағлуб бўлишини кутмоқда.

⚡️«Барча Европа клублари «Реал»дан, «Реал» эса «Барселона»дан қўрқади.

Шахсан ўйлайманки, “Ливерпуль” Чемпионлар лигасида ғолиб чиқади. У Мадриддан кучли”, - деди Анри 📺 CBS Sports телеканалида.

Чемпионлар лигаси финали 28 май куни “Стад де Франс”да бўлиб ўтади.


📲 Футбол янгиликларни кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Маурисио Почеттино «Атлетик»ни бошқариши мумкин.


⚡️«ПСЖ» раҳбарияти жамоа Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан кейин мураббийга ишончини йўқотди, деб хабар бермоқда L'Equipe.
Парижликларнинг ўтган мавсумда Лига 1да ғалаба қозона олмагани ҳам аргентиналик мутахассисга қарши ишлайди. Катта эҳтимол билан у ёзда клубни тарк этади.
Ўз навбатида Бильбаонинг «Атлетик» клуби шартномаси шу ёзгача амалда бўлган Марселинога ўринбосар қидирмоқда. Басклар «ПСЖ» билан илк музокараларни ўтказишди


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
❗️Айтишларига қараганда МТРК қошидаги Дунё бўйлаб телеканали тўлиқ рус тилида фаолият олиб борадиган каналга айлантирилади.

Нимага бундай қарорга келинган, нега айнан рус тили (масалан инглиз ёки бошқа жаҳон тилида эмас) танлангани ҳақида маълумотлар йўқ.