OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
🏆 УЕФА «Рома» яримҳимоячиси Лоренцо Пеллегринини Конференциялар лигаси-2021/22 мавсумининг энг яхши ўйинчиси деб топди


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Ливерпул ярим ҳимоячилари Тиаго Алькантара ва Фабиньо жароҳатидан фориғ бўлишди ва 29 май куни Тошкент вақти билан 00:00да "Парк де Франс"да бошланадиган "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финалида иштирок этишга тайёр.✅

🔹Қайд этиш керакки, аввалроқ Алькантара ва Фабиньоларнинг финал ўйинида иштирок этиши сўроқ остида қолган бўлса, эндиликда "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп иккала футболчи ҳам финалда иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади.

🔸Эслатиб ўтамиз, Алькантара ва Фабиньо "Ливерпул"нинг ярим ҳимоядаги асосий ўйинчилари ҳисобланади. Шу тариқа, “Ливерпуль” ва “Реал” жамоалари таркибда йўқотишларсиз финалга йўл оладиган бўлишди.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг👉https://t.me/offside_offisial
Юрген Клопп Садио Маненинг "Бавария"га ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

🔹“Мане ҳозир ҳаётидаги энг яхши формада. Мен унингт ўйинларини томоша қилишдан завқланаман.

🩸"Бавария" ҳақидаги миш-мишларга ҳеч нарса демайман. Садио бор эътиборини Чемпионлар лигаси финалига қаратган. Аммо муҳим ўйин арафасида “Бавария” ҳақида миш-мишларга биринчи марта дуч келаётганим йўқ (кулади).

🔹Мане кейинги мавсумда қаерга бормасин, у ажойиб футболчи бўлади" - деди Клопп.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Уефа президенти Александер Чеферин "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземанинг ўйинига юқори баҳо берди.

💬"Бензема - дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири. У дунёдаги энг яхши марказий ҳужумчи ва эҳтимол тарихдаги энг паст баҳоланган футболчи ҳамдир.

У ҳар доим бошқа ўйинчиларнинг соясида бўлган, аммо ҳозир биз унинг ўйини шунчаки ақл бовар қилмайдиган даражада эканлигини кўрамиз. Баъзида менга маълум бир нуқтадан гол уришнинг иложи йўқдек туюлади, аммо Бензема дарвозани ишғол қила олади", - дея Чефериннинг сўзларини келтиради Mundodeportivo.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Бу сафарги ценарий, шу ергача ишончли чиқибди,лекин ! ✍


-- Бир нарсага тушунмайман, хар бир вилоят ёки Қарақалпоқистон республикси футболга бир жамоа қўйишга мажбурми, муҳтарам Пфл ! Хоразм ва Арал жамоалари футболчилари фикридан билдик, жамоалар олдига юқори мақсад қўйилмаган, фақат муофақиятли иштирок! Бугун Зомин мураббийи ҳам гапирди, бизда ҳам мақсад яхши иштирок этиш деди ! Эрта индин бошқалар ҳам шундай дейиши аниқ! Хуллас бу мавсум супер лигага йўл олиши аниқ бўлган клублар маълум эканку ? Яна оғиз тўлдириб керилиб ёзасизлар бу мавсум Про лига даҳшатли ўтаяпти деб ! Мен эса барибир сенларга ишонмайман, сенчи Карл, сен ишонасанми ?


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉 https://t.me/offside_offisial
🎙Зидан:

-- Ишонаман Реал финалда ғолиб бўлади,биз уч маротаба тажриба тўплаб бердик,Реалга !



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг👉https://t.me/offside_offisial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💁‍♂Зидан авлоди давом этади - Теао !



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉 https://t.me/offside_offisial
🎙Малдини:
Ибрагимович ҳали пенсияга кетишни ўйламаяпти, биз билан чемпионлар лигасини ютишни режа қилаяпти !


💬 Воҳ, Ибрагимович бизда қирқ бир ёшда футбол ўйнашмайди, ! Сиз Афсоналар ёшидан ҳам ўтиб кетибсиз, бизни ҳисобимиз бўйича !


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉 https://t.me/offside_offisial
ПСЖ» раҳбариятида Неймарга бўлган ишонч камайиб бормоқда ва ёзда уни сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда "L’Équipe" нашри хабар тарқатди.

Манбада айтилишича, Неймар ва Килиан Мбаппе ўртасидаги мусносабатлар ёмонлашган. Франциялик футболчи ўзаро суҳбатларда бразилиялик жамоадошининг устидан кулишдан тап тортмаяпти. Шунинг учун раҳбарият 30 ёшли футболчини сотиб юбормоқчи. Буни Мбаппе ҳам истамоқда.

Неймарни сотиш осон бўлмайди. Чунки у олаётган маошни тўлай оладиган жамоани топиш осон эмас.

Манба: sport24.ru



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉 https://t.me/offside_offisial
Реал клуби собиқ футболчиси Фернандо Йерро "ПСЖ" билан шартнома узайтиришга қарор қилган Килиан Мбаппе «Олтин тўп» учун курашдан чиққан дея ҳисобламоқда.

«Бу барча учун сабоқ бўлиши керак. Мбаппенинг "Реал"га ўтиши ҳал бўлгандек эди. Килианнинг ўрнида бўлганимда, мен сўнгги кунгача кутиб ўтирмасдим. Агар қарор қабул қилиш керак бўлса, буни эртароқ қилиш қилиш керак эди.

Мбаппе «Олтин тўп» учун имкониятларни йўқотди. Аммо сўнгги сўз айтилмаганидек туюлмоқда. Тушуниш қийин, аммо мени нимадир қаноатлантирмаяпти», – деди Йерро.

Манба: sport24.ru


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉 https://t.me/offside_offisial
Бавария Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Серж Гнабри ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар берди Bild.

⚡️Манбага кўра, мюнхенликлар футболчини келаси ёзда текинга йўқотмаслик мақсадида 40 миллион еврога у билан хайрлашди. Унга Англиянинг бир қатор грандлари ва "Реал"дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.
Маълумот учун 26 ёшли Гнабри "Бавария" сафига 2017 йилдан "Вердер"дан келиб қўшилган. Трансфер суммаси 8 миллион еврони ташкил топган.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг👉https://t.me/offside_offisial
⚡️Реал бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигаси финалида «Эвертон» мухлисларини қўллаб-қувватлашига ишончи комил эканлигини айтди.

🔹Анчелотти матбуот анжуманида «Эвертон» мухлислари «Реал»ни нафақат «Ливерпуль» билан принципиал рақобат туфайли, балки «ирисчилар» лагеридаги иши туфайли ҳам қўллаб-қувватлашини айтди.

🔹Мутахассис бу унинг учун бешинчи Чемпионлар лигаси финали бўлишини қайд этди. «Ҳар сафар бундайин ҳис-туйғулар такрорланганда, сиз охирги ҳуштак зарбига қадар чиройли лаҳзалардан завқ олишингиз керак», — дейди Анчелотти.

▫️Эслатиб ўтамиз, «Эвертон» Ливерпуль шаҳрининг иккинчи жамоаси ҳисобланади.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг👉https://t.me/offside_offisial
Перес ва Чеферин Чемпионлар лигаси финалидан олдин тантанали кечки овқатга ташриф буюришди. "ПСЖ" президенти таклифга қарамай, келмади.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Бавария" ёзги трансфер ойнасида "Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Манени қўлга кирита олишига ишончи комил, деб хабар беради Get German Football News.

👁‍🗨 Манбага кўра, Манега "Бавария" директори Ҳасан Салиҳамиджич қизиқмоқда. Қайд этилишича, мюнхенликлар ҳужумчи учун кутилганидан камроқ ҳақ тўлаши мумкин.

👁‍🗨Маненинг Мюнхенга трансфери 50 миллион евродан ҳам арзонга тушиши мумкин. Шунингдек, “Бавария” футболчининг 12-15 миллион евро миқдоридаги маошини муҳокама қилгани айтилмоқда.

🔘Аввалроқ Мане келажаги ҳақида 28 май куни эълон қилишини маълум қилганд


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
#Супер_финал

🇪🇺 УЕФА | Финал🏆

✅ "Ливерпул" 🆚 "Реал Мадрид"

📆 Бугун | 00:00 🇺🇿



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉 https://t.me/offside_offisial
🎙Садио Мане

“Айтишим керакки, ўшанда МЮга ўтишга жуда яқин тургандим. Шартнома қўлимда эди. Ҳаммаси келишиб қўйилган бир пайтда Клопп мени ўз лойиҳасига ишонтирди ва мен “Йўқ, Ливерпульга ўтишни истайман!” деган фикрга келдим.

Клопп менга биринчи марта телефон қилганини ҳалигача яхши эслайман. ТВ кўриб ўтиргандим. Қандайдир боевик эди. Кино кўришни яхши кўраман. Клопп телефон қилди:”Садьо, сени Дортмундга таклиф қилмоқчи эдим. Аммо вазият бошқа бўлди”, деб менга баъзи нарсаларни айтди ва мени “Ливерпуль”га таклиф қилди ва ўз лойиҳасини, режаларини айтиб, мен бу лойиҳанинг бир бўлаги бўлишимни исташини айтди. Мен эса розилик бердим”.

📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Каналимизда Реал муҳлислари кўпи, Ливерпул ! Бугун ким ғолиб бўлади! , сизнинг назрингизда !
Anonymous Poll
45%
Ливерпул
55%
Реал
🗣Хамма Ливерпул - Реал ўйини учун ўз тахминларни билдириб ётибди, каминанинг таҳмини дуранг бўлса керак ! Асосий вақтда ва экстра таймларда ! Қолгани лотерея омад !
Бугунги кунда Дембеле деганда ҳамманинг кўз ўнгига “Барселона” вакили Усмон гавдаланади. Бироқ, унинг фамилиядоши – “Лион” ҳужумчиси Мусса Дембеле ҳам катта саҳнага чиқа бошлади.

🔹25 ёшли футболчи 2018 йилдан бери “Лион” сафида меҳнат қилиб келмоқда. Орада бир муддат “Атлетико”да ўйнади, лекин Испания чемпионатида ўзига жой топа олмади.

🔹Энди бу футболчини Англия премьер-лигасининг бир неча клублари талашмоқда. Хусусан, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм” ва “Арсенал” ёзда уни ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатига тушиб қолган.

🔹Дембеле учун Британия футболи бегона эмас. У аввал “Фулхэм” ва “Селтик” сафида тўп тепган. Якунланган мавсумда ҳам франциялик ҳужумчи анча сермаҳсул ўйин кўрсатди.
Мусса барча турнирларда 36 марта майдонга тушиб, 22 та гол ва бешта ассист муаллифи сифатида қайд этилди. Унинг трансфери 17 миллион еврога баҳоланмоқда.
⚡️Чемпионлар лигасини энг кўп ютган клублар !



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial