OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Валенсия"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гонсало Гедеш мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Бу ҳақда бир қатор испан нашрлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли испаниялик футболчига "Рома" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айнан римликлар уни қўлга киритишни истаётганлар орасида фаворит бўлиб турибди.
Гедешнинг “кўршапалаклар” билан имзолаган амалдаги шартномаси 2024 йилда тугайди, бироқ ҳатто клубнинг расмий радиоканали Radio VFC ҳам португалиялик футболчига “Рома” ва “Вулверхэмптон”дан қизиқиш борлигини маълум қилди. Канал шарҳловчиларидан бири “Рома” “Валенсия”га Гедеш учун 30 миллион евро таклиф қилганини, аммо “Валенсия” таклиф қилинган суммани жуда кам деб ҳисоблаганини айтган.
Маълумот учун, Гедеш ўтган мавсум “Валенсия” сафида Ла Лигада 36 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол урди.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
🐺🚨 "Вулверхэмптон" Рубен Невешни ким сотиб олишни истаса 82 млн тўлаб қўйсин.!



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
⚡️«Фиорентина» Бернардески, Кьеза ва Влаҳовични 2 млн еврога сотиб олиб, 172 млнга пуллаган !

#Ажойиб


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Transfermarkt А Серияда ҳаракат қилаётган ўйинчиларнинг янги нархларини эълон қилди.

Унга кўра, "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2 миллион еврога арзонлашди. Унинг ҳозирги баҳоси 8 миллион еврони ташкил этади.
Қайд этиш керакки, ҳужумчи Рим клубига ўтганида унинг баҳоси 14 миллион еврони ташкил этаётган эди.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
💰 #Аплнинг энг қиммат футболчилари!



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
#Расман. Саул Нигез Челсини тарк этиб Атлетикога қайтди.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
🗣Каталонияликлар нима учун “Реал“ни ёмон кўрадилар?

🤔Испания чемпионатининг дастлабки йилларида “Барселона“, “Атлетико“ Мадрид ва Бильбао етакчилар қаторида тилга олинган.

☠Испания бошқарувига генерал Франко келгач каталонияликларни қириб ташлашни бошлайди.

🙀- 1936 йил “Барселона“ президенти Хосеп Суньолни қамоққа олдириб, судсиз қатл этади.

🙈- 1938 йил Франко Каталонияда 1 млнга яқин аҳолини отиб ташлайди.

🔺- Уларнинг ягона овунчоғи бўлган “Барселона“ гербидан Каталония байроғини олиб ташлайди

☎️- Де Стефанони қўлга киритган “Барселона“га қўнғироқ қилиб, агар уни “Реал“га бермаса, Каталонияга “налоговый“ юборишини айтади.

📆- 1943 йил Испания Кубогида ўз майдонида 3:0 ютган “Барселона“ сафар ўйини олдидан ечиниш хонасига Франконинг одамлари киради ва Каталониядаги тинч аҳолини ҳурмат қилишларини сўрайди. Футболчилар буни тушунишди, ўйин 11:1 ҳисобида якунига етди.

🗓- 1980 йилгача ТВда фақат “Реал“ ўйинларини кўрсатиш мумкин эди. Франко ТВни ҳам назорат қиларди.


#Ҳулоса_ўзингиздан


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
“Ливерпуль” Садио Манега ўринбосар топди

“Ливерпуль” жамоани тарк этишга яқин турган Садио Мане ўрнига “Вильярреал” вингери Арно Данжумани таклиф қилмоқчи.

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, инглиз клуби 25 ёшли футболчини январь ойидан бери кузатиб келади.

Нидерландиялик ҳужумчининг шартномадаги товон пули тахминан 45 млн еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Данжума Ла Лиганинг 23 ўйинида 10та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, у Чемпионлар лигасининг 11та баҳсида 6та тўп киритди.

📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Мисрлик футболчи ўзига оғиз солаётган каталонияликларга асосий талабларини айтиб ўтди.

Diario AS нашрининг хабар беришича, Муҳаммад салоҳ бир мавсум учун камида 17 миллион евро маош сўраяпти.
Трансферлар оламини кузатиб бораётган мутахассислар Каталония клуби мутасаддилари бу шартга кўнмаслигини таъкидламоқда. Чунки “Барселона” раҳбарияти ҳамон давом этаётган молиявий инқироз туфайли энг катта маош 10 миллион евродан ошмаслиги ҳақида қарор қабул қилган.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Отмар Ҳидсфильд:


Футболчи жамоада қолишни истамаса, уни мажбурлаб олиб қолиш мантиқсизликдан бошқаси эмас! Левандовски истамадими, сотиб юборинг тамом !


@ Tv 3
#Супер_лига

Инсайдерлар ёзишича мавсум оралиғида Пахтакор ва Қизилқум таркибига янги футболчилар қўшилиши айтилаяпти ! Навбаҳор иккита бомба трансфер қилмоқчи !
Насаф жим! Локо, Бунёдкор ўзаро ўйинчи алмашиши мумкин! Нефтчи Сербиялик собиқ хужумчиси Обрадовични орқага қайтариши мумкин! Термизда ҳам сокинлик, фақат хозирча!



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Наполи клуби ҳамда Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Дрис Мертенс янги мавсумни А Сериянинг бошқа бир клубида бошлаши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, 35 ёшли футболчига “Рома” жиддий қизиқиб қолган. “Наполи” эса Мертенс талаб қилаётган 4 миллион евролик янги шартнома имзолашдан бош тортмоқда.

Бельгиялик футболчи Жозе Моуриньо жамоасида ўйнаш учун ўз талабини 3,5 миллион еврогача камайтиришга тайёр.
Маълумот учун, Дрис Мертенс якунланган мавсум “Наполи” сафида жами 37 та ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 13 та гол урди.
Пеп Гвардиола, Почетинио, Тухел, Клопп удалай олмаган ишни эплаган Юрий Вернидуб Шериф мураббийлигидан кетди! ❌❌❌


Шартнома Вернидуб илтимосига кўра тўхтатилди ! 🙏


💬 Маълумот учун Шериф чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Реални мағлуб қилганди !



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
MARCA: Реалга Рафел Леао, Стерлинг, Лукаку ва Габриель Жезуслар таклиф қилинганди.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Арқадағ Сердар Бердимуҳаммедов Туркманистон u-23 футболчиларни табриклаб қўнғироқ қилди !
Эй, Арқадағ хизмат кўрсатган Ит боқар унвонидан беринг йигитларга !!!

Бу унвон энг катта унвонлардан!
🇧🇷 Каземиро, 30 ёш
🇭🇷 Лука Модрич, 36 ёш
🇩🇪 Тони Кроос, 32 ёш

🇫🇷 Тчуамени, 22 ёш
🇺🇾 Феде Вальверде, 23 ёш
🇫🇷 Камавинга, 19 ёш

Келажак танланди! ✅


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉 https://t.me/offside_offisial
Чапдан ўнгга!

- Ғалаба голи Чемпионлар лигаси финал!
- Чемпионлар лигаси финалида асист.
- Чемпионлар лигаси финал энг яхши футболчиси.
- ДАҲО😂😃😄


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉 https://t.me/offside_offisial
⚡️РАСМАН: Фрэйзер Форстер — ТОТЕНҲЕМ футболчиси.

📌Эркин агент, Шартнома 2024 йил июнь ойигача.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Мадриднинг "Реал" клуби билан шартномаси якунига етаётган уэльслик ҳужумчи Гарет Бэйл фаолиятини "Хетафе"да давом эттириши мумкин.

Жамоа президенти Анхель Торрес бу маълумотни тасдиқлади.
"Биз Гаретнинг агенти билан 45 дақиқа олдин гаплашдик. Унинг трансфери имкониятларини ўрганиб чиқамиз", - деди "Хетафе" президенти.

Аввалроқ 32 ёшли Бэйл учун курашда "Кардифф" етакчилиги ҳақида хабарлар чиққан эди.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Футболчи ва мураббий сифатида ўзбек мухлисларига яхши таниш бўлган Нўъмон Ҳасанов янги иш жойига кўчиб ўтди.


51 ёшли мутахассис Тожикистоннинг "Истаравшан" жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

"Истаравшан" жамоаси ўзбекистонлик таниқли мураббий Нўъмон Ҳасанов билан шартнома имзолади. У бунгача "Пахтакор" ва "Қўқон-1912" каби клубларда ишлаган",дейилади баёнотда.

Маълумот учун, Ҳасановнинг сўнгги иш жойи Наманганнинг "Навбаҳор"и бўлганди