OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Ўзбекистонлик футбол мутхассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида янги пост қолдирди.

"Айтишларича, ҳакамлар департаментини яна ҳакамликдан узоқ бўлган инсон бошқаради. Бу яна бир бор ушбу тайинловларни илгари сураётганлар мамлакатда футбол ривожини эмас, ўз шахсий қизиқишлари ҳақида ўйлашларини кўрсатиб беради.

Буни тан олиш оғир, аммо катта эҳтимол билан яқин орада ўзгартириб бўлмаса керак. Ўзгаришлар тўлқини 2017 йилда бошланганди, ўшанда футбол тепасига келган раҳбарлар ўз курсиларига ёпишиб олишди ва энди осонликча қўйиб юборишмайди. Барча ҳақиқатлар ва кўпроқ ёлғонлар (туҳмат ва интригалар) билан лавозимда қолишга интилишади.

Ҳакамлик янги раҳбари бўлиши кутилаётган инсон билан, ҳаётимда бир бор суҳбатлашганман ва ўша суҳбатнинг ўзи унинг қобилиятсиз эканлиги учун етарли бўлганди.

Йигит Қатар лигасидаги ҳамкасби билан учрашув ташкил этиб беришни сўраган ва ўша учрашувда, бир соат ичида иккита савол берганди:

- Қуръа учун шарчаларни қаердан оласизлар?

- Бундай шарчаларни қаердан сотиб олса бўлади?

Ва - бўлди! Бошқа ҳеч нима сўралмаган.

Аммо, кўринишидан, бирга ишлаётган одамлар, яъни уни фаолият зинапоясидан тепага кўтараётганлар, бунда ҳеч қандай уятли ҳолатни кўришмаяпти.

Айтганча, айнан шу инсонлар ҳакамлар департаменти олдинги раҳбарини ҳам илгари суришганди. Натижа - олдинги раҳбарни шундай сўзлар билан ишдан ҳайдашди: "қамоққа тиқишмаганига раҳмат дегин". Аммо ушбу кланга (жамоа) ишонишда давом этишмоқда", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.
Марсело Россия клубларидан бирига ўтиши мумкин

Яқинда “Реал Мадрид”даги фаолиятини якунлаган афсонавий қанот ҳимоячиларидан бири бразилиялик Марсело фаолиятини РПЛда давом эттириши мумкин.

Ҳозирда Марселога “Зенит”, “ЦСКА”, “Сочи” ва бошқа жамоалар қизиқмоқда. Ушбу чемпионат 21 июн куни бошланишини инобатга олсак, Марсело Россияда фаолиятини давом эттириши мумкин.

📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Ўзбекистон тарихида илк бор 12 та клуб ОФК лицензиясини қўлга киритгач Алишер окам Никимбаев анча кўринмай, ҳавотирга солгандилар. Шукр, секин қайтяптилар. Тан-у жонлари соғ бўлсин. Соғиниб қоляпмиз.
Садио Мане ўзининг қишлоғидаги лой майдонда футбол ўйнади

Мане ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига туғилиб ўсган қишлоғида жойлашган лой футбол майдонида тўп сурган расмини жойлади.

Сенегаллик футболчи ушбу расм остига "Мен ҳаммаси бошланган жойга қайтдим", дея изоҳ қолдирди.

📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
ФИФА шу кунларда 2023 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати БААда ўтказилишини эълон қилади.

Қарор анча олдин қабул қилинган эди. Фақат расмиятчилик қолди.

Шундай экан, 2023 йилнинг февралида ОФК Чемпионлар лигаси ўйинлари ўтказилмайди. Биринчидан, ФИФА учун ОФК клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадиган вакилини аниқлаб олиши керак. Олдинги турнир ғолиби ("Ал Ҳилол")нинг иштирок этиш варианти эса ФИФАни қониқтирмайди. Ҳатто, бу ФИФАни қониқтирганда ҳам, ОЧЛнинг ғарбий минтақасидаги ўйинлар февралда ўтказилмасди, сабаби "Ал Ҳилол" бир вақтнинг ўзида иккита турнирда иштирок эта олмайди. Иккинчидан, иккита клублар ўртасидаги ЖЧга бир хил клубни жўнатиш Осиёнинг бошқа жамоаларига адолатсизлик бўлар эди. Бу ҳам спорт, ҳам молиявий нуқтаи назардан адолатсизлик.

ОФК эндиликда Чемпионлар лигаси мусобақасини якунлаш учун календардан янги саналарни қидирмоқда. Жаҳон чемпионатининг 18 ноябрда бошланиши ҳисобга олинса, иккита асосий вариант бор — 2022 йилнинг сентябрь ёки 2023 йилнинг январь ойи. Аммо, иккинчи вариантга БАА ва Саудия Арабистони вакиллари фаол тарзда қаршилик қилишмоқда. Уларга Чемпионлар лигаси ўйинлари январь ойида Ироқда бўлиб ўтадиган Кўрфаз Кубоги мусобақасига тўғри келиб қолиши мумкинлиги ёқмаяпти.

Шундай экан, 2022 йилнинг сентябрь ойи Чемпионлар лигаси ўйинлари учун энг мақбул вақтга ўхшайди ва "Насаф" айнан шу вақтга ҳозирлик кўриши керак", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги каналида
Ман Юнайтедга жамоа сардори бўлишга лойиқ мени жўрам Алишер !


💬 Каналимда бор бу шу жўрам , Магуайр ! 🙋‍♂


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
“Холандни захира ўриндиғида ўтириши учун сотиб олиш мантиққа тўғри келмайди” – Перес

"Реал" президенти Флорентино Перес Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

“Жамоамизда дунёнинг энг яхши ҳужумчиси ўйнайди. Холандни захира ўриндиғида ўтириши учун сотиб олиш мантиққа тўғри келмайди. Мен унинг товон пули ҳақида ҳеч нарса билмайман”, деди Перес.

Маълумот учун, Холанд “Манчестер Сити”га кўчиб ўтди ва 2027 йилгача шартнома имзолади.

Transfermarkt’нинг маълум қилишича унинг трансфери “Сити”га 75 млн еврога тушган.

Эслатиб ўтамиз, Холанд 2020 йилнинг январидан бери Дортмунднинг “Боруссия”сида ўйнаб келган эди. Бу вақт ичида норвегиялик ҳужумчи 89 учрашувда 86 гол ва 23 голли узатма муаллифига айланди.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
ФИФА Жанубий Кореянинг «Жежу Юнайтед» клуби ва «Насаф» ўртасидаги вазият борасида қарор чиқарган. Бу ҳақда ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев хабар берган.

▫️«Насаф» Жанубий Кореянинг «Жежу Юнайтед» клуби билан Ислом Кенжабоевнинг машғулот компенсацияси масаласида келиша олмаётганди. ФИФА бу бўйича ўз қарорини эълон қилди. Унга кўра, «Жежу Юнайтед» 45 кун ичида «Насаф» ҳисоб рақамига компенсация сифатида 65 минг доллар ўтказиб бериши керак. Йўқса, клубга нисбатан трансфер тақиқи кучга киради. 
Ислом Кенжабоев 2021 йилнинг январь ойида – 21 ёшида кореяликлар билан шартнома имзолаганди. Унинг Жанубий Кореядаги сафари тахминан ярим йил давом этди. Машғулот компенсацияси «Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент» асосида тартибга солинади», - дейилади ПФЛ раҳбарининг телеграм каналида.
Маълумот учун, Ислом Кенжабоев ўтган мавсум «Қизилқум» сафига қайтган бўлса, жорий мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказмоқда.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
⚡️Айни дам эркин агент ҳисобланган Уэльс терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл тобора кўпроқ эътибор марказимизга тушиб бормоқда.

▫️Унинг терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўлланма олди ва 2022 йилда Қатарда ўйнайди. Турнирга оптимал формада яқинлашиш учун футболчи жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрадиган жамоа топмоқчи.

▫️Британиянинг The Sun нашри 32 ёшли ярим ҳимоячи хизматларига қизиқаётган тўртта клуб номини келтирди.

▫️Рўйхатдаги фаворит «Тоттенхэм» бўлиб, Бэйл бу жамоада катта тажрибага эга. Футболчига «шпорлар»дан ташқари «Астон Вилла», «Ньюкасл» ва «Кардифф Сити» клублари қизиқиш билдирмоқда, улар футболчига икки йил муддатга шартнома таклиф қилган.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Элдор Романи тарк этмоқда !

▫️Аввалроқ, Transfer Chronicles’нинг твиттердаги саҳифаси 2021/22 йилги мавсум якунига кўра Италия B Сериясидан А Сериясига йўлланма олган «Лечче» клуби ўз сафини Элдор Шомуродов билан кучайтиришни истаётгани ҳақида хабар берган эди.

▫️Аввалроқ, Италия нашрлари Шомуродовга «Фиорентина» клуби қизиқиш билдираётгани, флоренцияликлар «Рома»дан Элдорни бир йилга ижарага олмоқчи экани ҳақида хабар берганди. 26 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи эса кейинги мавсумда ҳам «Рома» сафида қолиши ҳақида гапирган эди.
Маълумот учун, Элдор якунланган мавсум А Серияда римликлар сафида асосан захирадан майдонга тушиб, 28 ўйинда 3та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
OFFSIDE. J. CH. 2026.
Элдор Романи тарк этмоқда ! ▫️Аввалроқ, Transfer Chronicles’нинг твиттердаги саҳифаси 2021/22 йилги мавсум якунига кўра Италия B Сериясидан А Сериясига йўлланма олган «Лечче» клуби ўз сафини Элдор Шомуродов билан кучайтиришни истаётгани ҳақида хабар берган…
Рома" клубининг Инстаграмдаги расмий саҳифасида ҳужумчи Элдор Шомуродов билан боғлиқ қизиқ хабар тарқатди. Жамоа матбуот хизмати "Сампдория"га ўтганига ишора қилди.

Яъни, "Элдор __ клуби билан шартнома имзолади", мазмундаги сирли хабар берилди. Унга баъзи мухлислар "Сампдория" деб жавоб беришган бўлса, саҳифа администратори "тўғри" ишорасини берди.
Шома Ромадан кетса кетсин, А сериядан кетмаса бўлди ! Рома унинг учун катта босим эди!
Хаммани с...... ди, тарақаламиз Шома Ромада қоларкан ! Лекин, шу нарсани билиб олдикки, манаман деган 200 минг обуначиси бор каналлар ҳам, ухлади.... 🤭
Жалоладдин хуш келибсан, Парижга.

(Бу аниқ хабар лекин,Машарипов Парижда дам олмоқчи.)

Йирик сайтлар янглишиб ўтирманглар тағин !


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Жума айёми билан табриклаб,ўзлари жумага чиқмайдиганлардан бошқа хаммага Жума муборак !


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана сенга Куртуа ! 👍



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial