OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Хозир интернет ишлади! Иншаоллоҳ биз қайтамиз!
Иккинчи даврага тайёргарликни давом эттираётган "Локомотив" ўз сафига яна бир ҳужумчини қўшиб олди

🔹. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Ушбу мавсумнинг биринчи ярмини "Қўқон-1912"да ўтказган Мўмин Мелиев "темирйўлчилар" билан келишувга эришди.
Маълумот учун, Мўмин Мелиев 1997 йилнинг 5 апрель санасида Жиззахда таваллуд топган.
25 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида "Сўғдиёна", "Машъал" ва "Қўқон-1912" клубларида тўп тепган.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
👀Супер лига иккинчи даврасига тайёргарлик олиб бораётган «Динамо» жамоаси таркибни кучайтириш ишларини олиб бормоқда.


🔹«Динамо» клуби бугун, 19 июль куни ўзбекистонлик номдор ҳужумчи Марат Бикмаев билан шартнома имзолади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ аъзоси, 36 ёшли форвард мавсум якунига қадар жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.
Марат Бикмаев сўнгги йиллар давомида Тошкентнинг «Локомотив» ва «Пахтакор» клублари шарафини ҳимоя қилиб, Ўзбекистон чемпиони, кубоги ва суперкубоги соҳиби бўлган. Жорий мавсумнинг дастлабки қисмини эса Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби сафида ўтказиб, ОФК кубогида майдонга тушди.
Тажрибали ҳужумчи «Динамо»нинг Чирчиқдаги машғулотларига қўшилди.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Бавария» клуби 2022 йил ёзида трансферларга энг кўп пул сарфлаган клуб бўлиб турибди.

🔹 Мюнхенликлар янги футболчилар учун 120,5 млн евро харажат қилишган.
Bild ҳисоб-китобига кўра, энг юқори харажатлар бўйича топ-10 клублар рейтинги қуйидагича:

1. «Бавария» – 120,5 млн евро (Маттейс де Лигт – 70, Садьо Мане – 32, Райан Гравенберх – 18,5)
2. «Манчестер Сити» – 108,75 (Эрлинг Ҳоланд – 60, Кэлвин Филлипс – 48,75)
3. «Барселона» – 103 (Роберт Левандовски – 45, Рафинья Диас – 58)
4. «Арсенал» – 97,06 (Габриэл Жезус – 52,2, Фабиу Виейра – 35, Мэтт Тернер – 6,36, Маркиньос Оливейра – 3,5)
5. «Челси» – 94,2 (Раҳим Стерлинг – 56,2, Калиду Кулибали – 38)
6. «Боруссия» Дортмунд – 86 (Себастьян Аллер – 31, Карим Адейеми – 30, Нико Шлоттербек – 20, Солиҳ Ўзжон – 5)
7. «Ливерпуль» – 85,8 (Дарвин Нуньес – 75, Фабиу Карвалью – 5,9, Кэлвин Рэмзи – 4,9)
8. «Реал» – 80 (Орельен Тчуамени – 80)
9. «ПСЖ» – 79,5 (Витинья – 41,5, Нуну Мендеш – 38)
10. «Манчестер Юнайтед» – 72,37 (Лисандро Мартинес – 57,37, Тирелл Маласиа – 15)

📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Ман Юнайтед мураббийи Эрик тен Хаг жамоага янги келиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирар экан, "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни ўз жамоасида кўриш истаги борлигига ишора қилди. Бироқ нидерландиялик мутахассис ҳамюртининг исмини айтмади.

“Биз ҳимоявий ярим ҳимоячи сифатида ўйнай оладиган ўйинчи қидирмоқдамиз. Бу позицияда биз талаб қилаётган савияни кўрсата оладиган футболчилар кам. Агар шундай ўйинчи топа олмасак, ўз футболчиларимиздан яратишга ҳаракат қиламиз. Бизда ушбу ролга мос келадиган футболчини танлаб оладиган рўйхат бор", - дея Тен Хагнинг сўзларидан иқтибос келтирган The Athletic.

Манба: championat.com


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Испаниянинг “Барселона” клуби ёзги трансферлар ойнасида жуда ҳам фаол.

Улар ҳозирга қадар Роберт Левандовски ва Рафинья Диасни сотиб олди, Усмон Дембеле билан 2024 йилгача шартнома имзолади. Шу сабабли энди бор эътибор ҳимоя чизиғига қаратилиши маълум қилинди.
Клуб президенти Лапорта ҳимоя чизиғига бир неча футболчилар олиб келмоқчи. Улар орасида: Сезар Аспиликуэта , Марскос Алонсо ҳамда Жюль Кунде бор.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Кеча 15:40 да интернет яна узилди, бугун 14: 45 яна қўшилди, дейишаётганди, ҳозирча жимлик!
Сиз билан бўлишадиган маълумотларимиз жўдда кўп, афсус, интернет йўқ !
Каналдан чиқиб кетган обуначилар ҳақида фикр билдиришдан йироқмиз, уларда танлаш имконияти кенг, биз билан қолган содиқ обуначиларга эса катта раҳмат айтамиз!
"Насаф" бразилиялик Матеус Лима Круз билан шартнома имзоламоқда

Круз ҳозирда Тошкентда тиббий кўрикдан ўтмоқда. У бугун Қаршига боради.

Маълумот учун, 29 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида Бразилиянинг "Операрио", "Сантос" каби жамоаларида тўп сурган.

📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Агмк клуби бош мураббий Миржалол Қосимов билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, мутахассис янги шартнома орқали 2025 йилнинг охирига қадар олмалиқликлар устози сифатида ишлайдиган бўлди.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Қатарнинг "Ас-Сайлия" клубида ярим мавсум давомида ижарада ўйнаган Достон Ҳамдамов «Пахтакор»га қайтди ва "шерлар" билан янги шартнома имзолади.

Янги шартномага кўра, футболчи тошкентликлар сафида 2024 йил охиригача қолади. Ҳамдамов ҳозирга қадар «Пахтакор» сафида жами 90 ўйинда 24 гол муаллифи бўлган.

Манба: pakhtakor.uz

📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Ювентус» собиқ ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини «Рома»да давом эттирадиган бўлди.
Рим клуби расмий сайти 28 ёшли аргентиналик ҳужумчининг жамоа билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Аввалроқ, Дибала «Рома» билан 3 йиллик шартнома имзолаши, унга кўра йиллик 6 миллион евро маош олиши ҳақида хабар берилганди. 
Эслатиб ўтамиз, Пауло куни кеча «Рома»нинг Португалияда ўтган «Спортинг»га қарши баҳсини (2:3) стадиондан кузатганди.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Аввал хабар берганимиздек, аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала расман “Рома” аъзосига айланди.

🔹Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 28 ёшли футболчи “бўрилар” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган ва 3 йиллик шартнома имзолаган. У янги жамоаси сафида йилига 6 миллион евро маош олади.
Дибаладан бироз олдин жамоага келиб қўшилган сербиялик ярим ҳимоячи Неманья Матич ўзининг 21-рақамини Паулога бериб, ўзига 8-рақамни олган.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг👉https://t.me/offside_offisial
Ҳозирда эркин агент мақомига эга бўлган ҳужумчи Луис Суарес фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин, деб ёзади Sky Sports.


🔹Манба берган хабарга кўра, Дортмунднинг "Боруссия" клуби футболчини саратонга чалинган Себастьян Аллерга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Малум бўлишича, уругвайлик футболчига "Марсель" ҳам даъвогарлик қилмоқда. Суарес ўтган мавсумда Ла Лигада 37 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Торино" ҳимоячиси Глеисон Бремер клубга ўтишни якунлаш учун "Ювентус" базасига келди.


"Юве" матбуот хизмати 25 ёшли бразилиялик клубнинг J Medical тиббий марказига кўрикдан ўтиш учун қандай келгани акс этган видеони жойлаштирди.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Сити" ҳимоячиси Александр Зинченконинг тез орада "Арсенал"га ўтишини тасдиқлади.


"Зинченко "Арсенал"га ўтмоқда", - дея Гвардиола сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Трансфернинг тахминий нархи 30-40 миллион евро бўлиши маълум қилинган.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial