OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Аплнинг кейинги тур ўйинларида футболчилар бўлим ўртасида сув ичишга руҳсат этилади ! Европада кейинги ҳафта охирига қадар аномал иссиқлик сақланиб туради ! (30-35).
💁‍♂ Каминага биринчи лиганинг уч тўрта клубидан матбуот соҳасига таклиф бўлди ! Аммо камина рад этди. Нега биласизми ?

🙅‍♂ Клубдаги йўқ нарсани бор қилиб матбуотга ёзиш мен фалсафамга тўғри келмайди!

🧏‍♂ Хозир биз каналда қандайдир клублар ҳақида пост жойласак, шу клуб матбуоти бизга чиқади, клубни хурмат қилинг деб !


🤷‍♂Эй баракатопкурлар, биз нима ёзсак ёниб куйганимиздан ёзамиз, яхши бўлсин деб ёзамиз !


🤔Энг аввало биз қўлимизда исбот далилимиз бўлмаса ёзмаймиз!


🤫 Чумчуқни танқид қилишдан қўрқадиганлар, бизга сакраши ғалати !

👏Пахта даласидан бизни олиб чиқган муҳтарам юртбошимизга раҳмат !


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг👉https://t.me/offside_offisial
Жума билан ҳаммани табриклаб пост жўнатадиган, аммо ўзи жумага чиқмайдиганлардан бошқа ҳаммага жума аёйми муборак бўлсин!


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Фарғона вилоятидан бир йигит канални сотишни каминага тафсия қилди ! Ҳеч қачон пул ишлашни орзу қилиб очмагандик бу канални ! Аммо у яхши нарҳ ваъда қилмоқда ! Мабодо, сотиб юбормоқчи бўлсак сизга хабордор қиламиз ! Чунки, янги канал очсак манзилни ахтариб юрмайсизлар!
Самвел Бабаян: "Бугунги ғалабамизни "Пахтакор-79" хотирасига бағишлаймиз"


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Қатар жч 2022 очилиш ўйини 21 ноябрдан, 20 ноябрга кўчирилди !


Очилиш ўйинида Қатар ва Эквадор куч синашади !



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Спорт твнинг 12 - Август кунги кўрсатувлар дастури!


П. С. Мабодо Спорт твнинг интернет тизими ишламай қолса, каминани сўкиш бўлмасин!



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Шомуродов мавзусини ёзишдан чарчадик очиғи, шунинг учун Трабзанспор ижарага олишни режа қилаётганига кўп тўхталиб ўтирмаймиз ! Ишлар ҳал бўлсин кейин ёзайлик!
Ўзи аслида тан олиб ёзайлик, Ўзбекистонда Апл ва Ла Лига энг катта аудиторияга эга ! Бугун Ла Лига старт олади! Осасуна ва Севилия дастлабки турни очиб беради !


✍ Футбол тв ушбу чемпионатлар транслациясини қўлга киритса, футбол мухлислари рози булар эди! Футбол тв синишидан манфатдорлар бор экан, ҳеч қачон Спорт твга рақобат қиладиган канал очишга хеч бир шахс қўл урмайди ! Оддий бир Россияда ўн бештадан ортиқ спорт каналлар бор ! Биздачи, эшкак эшиш ҳам шу ерда, кўпкари ҳам, Жч ҳам! Чалкашиб кетган Элдор Мустафоев ҳаммасига улгураяпти! Яқин орада Спорт тв раҳбарини , қандайдир ордень билан тақдирласа ҳам ажабланмаймиз! Ҳаммасига улгуриш осонми?



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉
https://t.me/offside_offisial
Кун ўйинлари / 12 август 🔥

🇪🇸 #Ла_Лига. 1-тур
00:00. Осасуна — Севилья

🇩🇪 #Бундеслига. 2-тур
23:30. Фрайбург — Боруссия Д / МатчТВ

🇫🇷 #Лига 1. 2-тур
00:00. Нант — Лилль

🇺🇿 #Суперлига. 15-тур
19:00. Нефтчи — Пахтакор / Sport
19:00. Металлург — Насаф / Dunyobo'ylab

🇺🇿 #Суперлига. 15-тур
17:00. Янгиер — Зомин / FutbolTV
17:30. Ғиждувон — Машъал



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Реал Мадрид президенти Флорентино Перес "Барселона"нинг янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолари ҳақида гапирди!

💬"Агар Ла Лига каталонияликлар ким билан шартнома имзолаши ва ким билан шартнома имзоламаслигини ҳал қилса, у "Барселона"нинг спорт директори бўлиши керак", - дейди "қироллик" клуби президенти.
Аввалроқ “кўк-анорранглилар” янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслиги ҳақида хабар берилганди



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Ман Юнайтед ва Туриннинг "Ювентус" клублари ўртасида ярим ҳимоячи Адрьен Рабьонинг трансфери борасида муваффақиятли музокаралар олиб борилди.


🗣 Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, томонлар келишувга эришган. 27 ёшли футболчининг трансфери “қизил иблислар”га 17 миллион еврога тушади. Яқин орада "Юнайтед" футболчининг агенти билан шахсий шартнома тафсилотларини келишиб олиш учун музокаралар олиб боради.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Барселона ёзги трансферлар борасида ўта банд клубга айланган эди. У ўз ҳаракатларини ҳали тўхтатмоқчи эмасга,ўхшайди!

▫️ Хабарларга кўра, "Барса" "Челси"дан Сесар Аспиликуэтани олиб кела билмагач, энди нишонни бошқа футболчи томон қаратди.
Айни дамда "Арсенал" қанот ҳимоячиси Эктор Бельерин каталонияликлар радарида турибди. Бельерин ўтган мавсумни "Бетис" сафида муваффақиятли ўтказган эди.
27 ёшли футболчи у ерда Испания кубогини ютишга эришган. Бельерин 2011 йилда айнан "Барселона" академиясидан харид қилинган.

Манба: caughtoffside.com



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
❗️Интернетда “Барселона”нинг оқ рангдаги либоси сурати пайдо бўлди.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉
https://t.me/offside_offisial
Барса муҳлислари ўзларига келиб олишлари мумкин, Роберт Левандовски Ла Лига рўйхатидан ўтказилди ! ( Хайрият).



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Месси Гальтега, Роналдуни нечта клуб ўз сафида кўришни хохламаслигини кўрсатмоқда !



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Бугунги дунё футбол анонслари✍🏻

🇩🇪#Бундеслига
⏰21:30 Фрайбург – Боруссия Д

🇪🇸#Ла_Лига
⏰22:00 Осасуна – Севилья

🇫🇷#Лига 1
⏰22:00 Нант – Лилль

🇧🇾#Олий_Лига
⌚️18:00 Торпедо-БелАЗ – Энергетик
⌚️20:00 Неман – Слуцк

🇹🇷#Суперлига
⌚️21:00 Трабзонспор – Хатайспор

🇬🇧#Чемпионшип
⌚️22:00 Уотфорд – Бёрнли

🌎#Кубок_Либертадорес, 1/4 финала, ответный матч🏆
⌚️3:30 🇦🇷Эстудиантес – Атлетико Паранаэнсе🇧🇷 (0:0)

🌎#Жанубийамерика_кубоки. 1/4 финала, ответный матч🏆
⌚️1:15 🇧🇷Интернасьональ – Мельгар🇵🇪 (0:0)
Асли Бразилияда таваллуд топган машҳур испаниялик ҳужумчи Диего Коста Ла Лигага қайтмоқда.

📝 У "Райо Вальекано" жамоаси билан шартнома имзолагани айтилмоқда. 
Томонлар "1+1" кўринишида келишувга эришган. Яъни бир йиллик шартномани яна шунча муддатга узайтириш мумкин. Унинг маоши йилига 1,5 миллион еврони ташкил этади. 
Шунингдек, ушбу жамоада колумбиялик юлдуз Радамель Фалькао ҳам тўп тепади. Бу икки футболчи аввал "Атлетико" ва "Челси"да бирга ҳаракатланган.  


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Челси ҳимоячиси Эмерсон фаолиятини Италия чемпионатида давом эттиради. “Isider Lazio” нашри хабарига кўра, "Лацио" 28 ёшли италиялик футболчи билан 9 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижара бўйича келишувга эришган.


▫️Эмерсоннинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 14 миллион еврога баҳоламоқда.

Эмерсон ўтган мавсумда "Лион"да ижара асосида ўйнаганди. У клубининг  барча мусобақалар доирасидаги 34 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланган.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Нефтчи - Пахтакор! ( ПЕРЕВЬЮ)


▫️Максим Шацких Пахтакорда бирор бир ишни қойил қилди дейишга шошилмайлик, ҳали ҳеч нима қилгани йўқ ! Бугун Фарғонада Шацкихга осон бўлади деган кафолат ҳам йўқ! Пахтакор хозир аламзада, чунки ўтган турда Сўғдиёна билан баҳсли вазият уларнинг асабини бузган ! Энг аввало Шацких бугун ўйинчиларининг руҳиятини тиклаши лозим ! Акс ҳолда ҳакамнинг ҳар бир ҳуштак чалиши Пахтакор футболчилари томондан жиддий асаб бузарликка айланиши мумкин!

▫️Нефтчи: Ўтмишдаги Нефтчини эсласам бунисидан тубдан фарқ қилади. Юрий Саркисян давридаги Нефтчини хозир қайтаришга уринишлар бўлаётган бўлиши мумкин, аммо камина бундай ўйламайди ! Биринчи даврда жамоани бошқараётган Мўминжоновда гап бор эди, амалда ҳеч вақоси йўқ экан ! Очиғи бугун жудда қизиқарли баҳс бор, ҳар иккала клубда ҳам янги мураббийлар иш бошлади, улар ўзларини кўрсатиш учун ҳам нимадир қиладилар ! Демак Спорт твда 19:00 да Нефтчи - Пахтакор! Интернет узилиб қолишга, бугун ҳақинг йўқ, чунки Пахтакор ўйнайди !

Имкониятлар ( 49:51).


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial