OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.67K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Ўз даврининг кучли дарвозабонлари ҳам чиройли голлар ўтказиб юборишган.
Питер Шилтон, ажойиб зарбага фақат чирой баҳш этиб қўйган холос.

⚡️Гол муаллифи Ақшлик Джон Харкс, кўриб завқ олинг!


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
1000 сўмлик шағамларни 7000 сўмдан сотган сотувчилардан бошқа ҳаммага оқшом ҳайрли бўлғай!

П. С. Узавтомотрс монополчиларига бунинг алоқаси йўқ!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенегал миллий жамоасининг 29 ёшли ҳужумчиси Садио Мане Африка Миллатлар Кубоги 1/8 финалида доирасидаги Кабо-Верде (2:0) билан баҳсда рақиб дарвозабонига боши билан тўқнашиб кетганидан кейин жароҳат олди.
Шифохонага ётқизилган «Ливерпуль» футболчиси саломатлиги ҳақида маълумот берди.
«Сенегал Кабо-Вердега қарши — майдонда ва шифохонада. Менда ҳаммаси яхши. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат», — деб ёзган Мане «инстаграм»да рақиб посбони Жозимар билан тушган сурати остига.
Маълумот учун, тўқнашувдан сўнг дарвозабонга қизил карточка кўрсатилди. 9 дақиқан сўнг Мане ҳисобни очди. 70-дақиқада эса у ўзини ноқулай ҳис қилгани учун захирага олинди. 
Сенегал чоракфиналда Мали — Экваториал Гвинея жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️Польша миллий жа-моа­си ва «Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски яна бир бора ФИФА талқини бўйича жаҳоннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Алоҳида таъкидлаш керак, Левагол бу билан 2020 йилги мақомини сақлаб қолди. The Best FIFA Football Awards совринининг 6 йиллик тарихига назар ташласак, Робертгача фақат португалиялик Криштиану Роналду кетма-кет 2 марта (2016 ва 2017 йилларда) лауреат бўлганди.

- Роберт, қаторасига иккинчи йил дунёнинг энг яхши футболчиси мақомини олдингиз. Қайси ғалаба кўпроқ ҳиссиёт уйғотганини айта оласизми?

- Дабдурустдан жавоб беришим қийин. Ҳар икки ҳолат ҳам ақл бовар қилмас туйғулар бағишлагани - айни ҳақиқат. Тўғри, ҳар нарсанинг биринчиси аҳамиятлироқ, лекин қаторасига иккинчи марта ғалаба қозониш шахсан мен учун кўп нарсани англатади. Ўйлайманки, сўнгги йилларда фаолиятим ва ҳаракатим тўғри йўналишда ривожланди. Индивидуал мукофот олиш ҳамиша ёқимли, барибир. Зеро, менга берилган соврин жамоамники ҳам. Оддий айтганда, менинг ютуғим - жамоамники. Бундан фахрланаман, албатта. Биринчи нав­батда, барча клубдошларимга раҳмат айтишим керак. Чунки муваффақиятимда уларнинг ўрни беқиёс. Шунингдек, сўровда менга овоз берган барча-барчадан миннатдорман, яна бутун дунёдаги мухлисларга ҳам салом йўллашим жоиз. Ахир ҳаммаси айнан мухлислар учун. Шундай экан, бу совринни ҳам уларга бағишлайман.

- Мана, Бундеслигада Герд Мюллернинг 1972 йилдан буён сақланиб келган рекордини ҳам янгиладингиз...

- Герднинг ўзи бунга гувоҳ бўлмаганидан афсусдаман. Очиғи, унинг ақл бовар қилмас рекордини янгилаш мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмагандим. «Аугсбург»га қарши кечган ўйиннинг сўнгги дақиқасида урилган ўша 41-гол лаҳзаси худди Голливуд фильмларидагидек бўлди. Яширмайман, ўзимни жаҳон футболининг шундай улкан афсонаси билан таққослашим жуда муҳим. Табиийки, Мюллернинг натижаси менга мақсад ва мотивация берди. Умуман, бундай рекордлардан фақат фахр­ланиш керак.

- 2022 йил тақвимидаги вазифаларингиз қаторида Қатар-2022 мундиалига йўл олиш ҳам бор. Хўш, Польша миллий жамоаси ЖЧда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита оладими? «Плей-офф» ўйинлари осон эмас, тўғрими?

- Албатта, осон бўлмайди, лекин биз «плей-офф» бос­қичи синовларига тайёрмиз. Ўйлайманки, жамоамиз яхши ҳолатда. Тўғри, рақиб ҳам ажойиб ўйинчиларга эга. Нима бўлишидан қатъий назар, мақсад ўзгармайди - жаҳон чемпионатида қатнашишимиз шарт. Демак, ўз салоҳиятимизга ишонган ҳолда, яхши тайёргарлик кўрамиз. Умид қиламанки, «плей-офф» баҳс­ларига энг юқори даражада тайёр бўламан ва боримни бераман.
⚡️БААнинг Ал Ваҳда клуби Пахтакор ҳимоячиси Фаррух Сайфиевни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.
Томонлар музокорага киришган, вазият тез орада ойдинлашади.
Олдинроқ Ал Ваҳда Ойбек Бозоровга хам қизиқиш билдирганди.
Иван Соловёв ишида молявий келишмовчилик хукум сўрмоқда.
Яна Насафдаги Фифа таъқиқи!
Бу таъқиқ хал бўлгач Соловёв Насаф ўйинчиси сифатида таништиралади
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улар энди бир жамоада 😃

Ўтган мавсумда «МЮ» — «Тоттенҳэм» (1:6) баҳсида Марсиял ва Ламела ўртасида келишмовчилик юз берганди. Аргентиналикнинг провокациясига учган француз рақибига жавоб қайтарган ва қизил карточка олиб, жамоасини қийин аҳволга солиб қўйганди. Улар энди «Севилья»да бирга ҳаракат қилишади.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Бу Навбаҳор - Турон учрашувига ташриф буюрган муҳлислар! Унутманг бу ўртоқлиқ учрашуви!

Самвел Бабаяьн бугун чинакамига Навбаҳор муҳлислари ундан мавсум давомида нима кутаётгани сезган бўлиши керак!

Наманганнинг 70 милярдини сенга омонат топширишди, буёғи энди натижа!


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танишинг, "Банияс" бош мураббийи - Даниэль Исаила

🇷🇴 Руминиялик мутахассис. 49 ёшда.

✅ 2020 йил 27 июндан бери "Банияс"ни бошқаряпти.

❗️ "Банияс" ўтган мавсум унинг қўл остида 2-ўринни қўлга киритди.

🌏 Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган "Банияс" - "Насаф" учрашуви 15 март куни Абу Дабида бўлиб ўтади.

👉 "Насаф" ғалаба қозонса ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олади.

Manba:
championat.asia


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
❌Миша чучвара отмен!


Ўзбекистон терма жамоси эртага Жанубий Суданга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади!
Бахрайн БАА йиғини бекор қилибди!
БАА клуби билан бу сафар ўртоқлик ўйини ташкил қилишга уялишган кўринади.


Обуна бўлинг👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг маоши, агар клуб Чемпионлар Лигасига йўлланма олмаса, 25 фоизга камайиши мумкин, деб хабар беради The Athletic.

Манбага кўра, футболчи ҳозирда йилига 30 миллион евро олади. Қисқартирилган тақдирда форварднинг маоши 22 млн. еврогача камаяди. Қайд этиш жоиз, 36 ёшли Роналду жорий мавсумда барча турнирларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Интер» мухлислар гуруҳи Curva Nord Италия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Милан»га қарши ўйинни бойкот қилмоқчи эканлигини маълум қилди. Бойкотга Италияда коронавирус билан боғлиқ муаммо туфайли стадионга мухлисларни киритмаслик қоидалари сабаб бўлди. «Ультрас» ўйинда байроқлар ва баннерлар билан ўз севимлиларини қўллаб қувватлашни исташмаяпти.

⚡️«Милан дерби»си 5 февраль шанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади. Football Italia нашри хабарига кўра, стадионни 50 фоизгача тўлдириш мумкин бўлади. Клуб мухлислари эса ўйинга барчанинг ташриф буюриши учун этарли эмас деб ҳисобламоқда. Эслатиб ўтамиз, «Интер» «А» серия турнир жадвалида 53 очко билан 1-ўринда, «Милан» эса 49 очко билан 3-ўринда бормоқда.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Франция терма жамоасининг собиқ аъзоси Бафетимби Гомис «Ал-Ҳилол»ни тарк этди.

Ҳужумчи ўзининг Twitter саҳифасида жамоадошлари билан хайрлашди. Маълумот учун, 36 ёшли форвард Саудия клубига 2018 йилнинг август ойида «Галатасарой» сафидан келиб қўшилган эди. Клуб унинг трансферига 4,5 миллион евро сарфлаган.

❌Гомес Пахтакорга келиши ҳақида хозрча гап сўз йўқ!



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча шағамларни 7000 мингдан сотмай, бугун 15 000 мингга чиқса сотаман деб юрган, нафсга қул кимсалар бугун шу аҳволга тушгундир!



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
🔥Бутун бошли Камерун терма жамоси, бўйи 172 см бўлган ҳимоячи қўриқлаган дарвозага иккита гол киритди.



🤔Камерун яна чемпионликка асосий давогар!



Обуна бўлинг👉
https://t.me/offside_offisial
"Насаф" клубидан кетган футболчилар маълум бўлди

"Насаф" клубининг матбуот хизмати жамоадан кетган ҳамда ижарага берилган футболчилар ҳақида маълумот берди.

Ўтган мавсумда қаршиликлар шарафини ҳимоя қилган Андрия Калудерович ва Дониёр Нарзуллаевлар жамоани тарк этди.

Шунингдек, Шоҳмалик Комилов, Жасур Жумаев ва Жўрабек Манноновлар Самарқанднинг "Динамо" жамоасига "Насаф"футбол клуби учун молиявий фойдали шартлар асосида, Абубакр-Ризо Турдиалиев эса "Олимпик" жамоасига бир мавсумга ижарага берилган.
⚡️Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, «Динамо» жамоаси сафига Босния ва Герцоговина мамлакатидан Александар Глишич келиб қўшилди. 29 ёшли форвард жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун таклиф этилган. Босниялик ҳужумчи билан бир йиллик шартнома имзоланган.
1992 йилда туғилган Глишич фаолиятини 2011 йилда Босниянинг «Црвена Земля» клубида бошлаган бўлса, 2015-2018 йиллар давомида «Радник» клуби шарафини ҳимоя қилган. 2019 йил Арманистоннинг «Бананц» клубига ўтган Александар ярим мавсумдан кейин мамлакат чемпиони «Алашкерт»дан таклиф олиб, сўнгги бир ярим йилда Ереван клуби сафида Арманистон Премьер-лигаси чемпиони, кубоги ва Суперкубоги ғолибига айланган. «Алашкерт» сафида жами 48 ўйинда 15та голга муаллифлик қилган.
Қайд этиш жоиз, Александар Глишич 2021/22 йилги мавсумда бир йўла Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли учта турнири – Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Европа Конференциялар лигасида тўп сурган кам сонли ўйинчилардан бири бўлди. Босниялик 29 ёшли форвард «Алешкерт» сафида дастлаб Европа Чемпионлар лигаси биринчи саралаш босқичида июль ойида Уэльснинг «Коннас-Ки» клуби тўсиғидан ўтган бўлса (1:0, 2:2), иккинчи саралаш босқичида «Шериф»га қарши ўйин ўтказиб, мағлуб (1:3, 0:1) бўлган ва «Алешкерт»нинг ягона голи Глишич томонидан киритилган. Натижада, «Шериф» ЕЧЛдаги сенсацион юришини бошлаган бўлса, «Алешкерт» Европа лигаси саралаш босқичида қатнашган.
Август ойида ўтган Европа лигаси плей-офф босқичида эса айнан Глишичнинг 103-дақиқадаги голи «Алешкерт»га Қозоғистон чемпиони «Қайрат» устидан ғалаба келтирган (0:0 / 3:2). Бир ҳафта ўтиб, Европа лигаси гуруҳ босқичига ўтиш ўйинида эса Глишич «Алешкерт» сафида Стивен Жеррард мураббийлигидаги «Глазго Рейнжерс»га қарши икки ўйинда ҳам тўп сурган, Арманистонда 0:0 ҳисоби қайд этилган, Шотландияда эса «Рейнжерс» 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига чиққан.
Шу тариқа, Глишич Европа Конференциялар лигаси жорий мавсуми гуруҳ босқичига тушган «Алешкерт» сафида Финландиянинг «ХИК», Австриянинг «ЛАСК» ва Исроилнинг «Маккаби» клубларига қарши ўйинларда майдонга тушиб, 1та гол ва ассистларга муаллифлик қилган. 
Арманистон чемпиони билан шартномасини узайтирмаган босниялик футболчи «Динамо»га эркин агент сифатида қўшилиб, шартнома имзолаган.
Аввалроқ, Самарқанд клуби сербиялик дарвозабон Милое Прекович, ҳимоячи Михайло Йованович, украиналик яримҳимоячи Евгений Чумак билан келишувга эришганди.
⚡️У Ўзбекистон МТЖга доимий номзод.

Навоийнинг "Қизилқум" клуби янги трансферни эълон қилди.
Якунланган мавсумда Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида харакат қилган, Ўзбекистон терма жамоасига мунтазам номзод бўлган, Ўзбекистон кубогида 2 маротаба ва чемпионатда 3 марта чемпион бўлган, Хорватиянинг “Хайдук”, Қатарнинг “Ас Сайлия” жамоаларида легионер бўлиб бир неча мавсум харакат қилган, 2019 йилда Ўзбекистон суперлигаси тўпурари ҳисобланган тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов янги 2022 йилги мавсумдан "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилади.
Темурхўжа Абдухолиқов ҳақида қисқача маълумот:
Тўлиқ исми: Темурхўжа Абдухолиқов
Туғилган сана: 25.09.1991 й
Тўғилган жойи: Тошкент
Миллати: Ўзбек
Ампула: Ҳужумчи
Футболчининг тўп тепган жамоалари: “Бунёдкор – 2” , “Пахтакор” , “Хайдук” (Хорватия), “Локомотив”, “Ас Сайлия” (Қатар), “Хаур-Факкан” (БАА).

"Қизилқум" клуби матбуот хизмати
✅ #Rasman Aleksandr Stanislavlevich - “Qizilqum” jamoasi futbolchisi.

Avstriya futboli tarbiyalanuvchisi, Vengriya, Avstriya, Isroil, Qozog‘iston hamda Gresiya jamoalarida harakat qilgan. Asosan faoliyatini Avstriyaning “Xorn” va Serbiyaning “Radnichki” jamoalarida o‘tkazgan, tajribali futbolchi Aleksandr Stanislavlevich yangi mavsumdan "Qizilqum" safida harakat qiladi.




Obuna bo‘ling 👉
https://t.me/offside_offisial