OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.67K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Супер лига 1-давра тақвими

1-тур (2-3-4 март)

Қизилқум - Локомотив
Бунёдкор - Сўғдиёна
Динамо - Пахтакор
Нефтчи - Қўқон-1912
Олимпик - Сурхон
Навбаҳор - Насаф
Металлург - АГМК

2-тур (9-10-11 март)

Локомотив - АГМК
Насаф - Металлург
Сурхон - Навбаҳор
Қўқон-1912 - Олимпик
Пахтакор - Нефтчи
Сўғдиёна - Динамо
Қизилқум - Бунёдкор

3-тур (16-17-18 март)

Бунёдкор - Локомотив
Динамо - Қизилқум
Нефтчи - Сўғдиёна
Олимпик - Пахтакор
Навбаҳор - Қўқон-1912
Металлург - Сурхон
АГМК - Насаф

4-тур (31 март, 1-2 апрель)

Локомотив - Насаф
Сурхон - АГМК
Қўқон-1912 - Металлург
Пахтакор - Навбаҳор
Сўғдиёна - Олимпик
Қизилқум - Нефтчи
Бунёдкор - Динамо

5-тур (25-26-27 апрель)

Динамо - Локомотив
Нефтчи - Бунёдкор
Олимпик - Қизилқум
Навбаҳор - Сўғдиёна
Металлург - Пахтакор
АГМК - Қўқон-1912
Насаф - Сурхон

6-тур (30 апрель, 1-2 май)

Локомотив - Сурхон
Қўқон-1912 - Насаф
Пахтакор - АГМК
Сўғдиёна - Металлург
Қизилқум - Навбаҳор
Бунёдкор - Олимпик
Динамо - Нефтчи

7- тур (5-6-7 май)

Нефтчи - Локомотив
Олимпик - Динамо
Навбаҳор - Бунёдкор
Металлург - Қизилқум
АГМК - Сўғдиёна
Насаф - Пахтакор
Сурхон - Қўқон-1912

8- тур (10-11-12 май)

Локомотив - Қўқон-1912
Пахтакор - Сурхон
Сўғдиёна - Насаф
Қизилқум - АГМК
Бунёдкор - Металлург
Динамо - Навбаҳор
Нефтчи - Олимпик

9- тур (16-17-18 май)

Олимпик - Локомотив
Навбаҳор - Нефтчи
Металлург - Динамо
АГМК - Бунёдкор
Насаф - Қизилқум
Сурхон - Сўғдиёна
Қўқон-1912 - Пахтакор

10- тур (22-23-24 май)

Локомотив - Пахтакор
Сўғдиёна - Қўқон-1912
Қизилқум - Сурхон
Бунёдкор - Насаф
Динамо - АГМК
Нефтчи - Металлург
Олимпик - Навбаҳор

11-тур (27-28-29 май)

Навбаҳор - Локомотив
Металлург - Олимпик
АГМК - Нефтчи
Насаф - Динамо
Сурхон - Бунёдкор
Қўқон-1912 - Қизилқум
Пахтакор - Сўғдиёна

12-тур (17-18-19 июнь)

Локомотив - Сўғдиёна
Қизилқум - Пахтакор
Бунёдкор - Қўқон-1912
Динамо - Сурхон
Нефтчи - Насаф
Олимпик - АГМК
Навбаҳор - Металлург

13-тур (24-25-26 июнь)

Металлург - Локомотив
АГМК - Навбаҳор
Насаф - Олимпик
Сурхон - Нефтчи
Қўқон-1912 - Динамо
Пахтакор - Бунёдкор
Сўғдиёна - Қизилқум
⚡️Кўпчилик орзиқиб кутган Пахтакор -- Навбаҳор ўйини 1-апрелда, Илхом Мўминжонов орзиқиб кутаётган Навбаҳор - Нефтчи баҳси 16-май куни бўлиб ўтаркан. Ана энди ўйин саналарини ҳам биламиз!

Ҳа, айтгунча Навбаҳор -- Насаф ўйини учун чипталар тугаб қолмабдими?
Тасаввур,қилаяпмиз аниқ бир кунда сотиб бўлинса керак.
⚡️Манчестер Юнайтед посбони Давид Де жамоасининг сўнгги йиллардаги ўйини ва совринсиз қолаётгани ҳақида фикр билдирди.

💬«Бизга нимадир бўляпти, ёки кимдир бизни қарғаб юборган. Ростини айтсам, нима бўлаётганини билмайман, ҳақиқатдан ҳам билмайман.

Одамлар мендан бу ҳақда тез-тез сўрашади. Жамоадошларимиз билан ҳам шу ҳақда гаплашяпмиз. Шунда мен уларга: «Биз нима бўлаётганини тушунмаяпмиз» - дейман.

Биз кўпроқ совринлар учун кураш олиб боришимиз керак. Аммо жамоамиз нима учун керак бўлганидек ўйнай олмаётганини тушунмаяпти», – деди испаниялик футболчи El Pais билан суҳбатда.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️Мадриднинг «Атлетико» ярим ҳимоячиси Жоау Феликс жамоанинг жорий мавсумдаги муваффақиятсизлигини сабабини билади, лекин у буни айтишдан бош тортди.

«Билмадим, сабаблар жуда кўп, лекин уларни биттасини ҳам айта олмайман. Нималар рўй бераётганини биз яхши биламиз, аммо бу ҳақда гапирмаганим яхши», – деди португалиялик футболчи.

"Атлетико" мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Жорий мавсумда эса 23 та ўйин ўтказиб, пешқадамдан 17 очко ортда бормоқда ва 5-ўринни эгаллаб турибди.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️ ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Испаниянинг Кадис вилоятида меҳмонхона сотиб олгани туфайли кенг омманинг эътиборини ўзига қаратди.

Аргентиналик футболчига тегишли "MIM Hotels" компанияси Сан-Роке шаҳридаги меҳмонхонани харид қилгач, компания бошлиғи меҳмонхонанинг барча ходимларини ишдан бўшатди. Натижада бу воқеа шов-шув келтириб чиқарди.

Сан-Роке шаҳри мэри Хуан Карлос Руис баёнот бериб, ушбу хатти-ҳаракат шаҳар учун зарба эканини айтди. Шу боис, у Мессига тегишли компания билан музокара олиб бормоқчи.

"Меҳмонхонанинг доимий мижозлари, 20 йилдан ортиқ вақтдан бери ҳар ёзда ўз вақтини шу ерда ўтказадиган оилалар бор. Ўз ишининг профессионали бўлганлар истеъфога чиқарилишига йўл қўя олмаймиз.

Одамлар шунчаки ўз иш жойларидан айрилишлари керак эмас. Ихтиёримда 25-30 йиллик тажрибага эга бўлган ходимлар бор эди. Аммо улар бугун эшитган илк янгилик — ишдан бўшатилишгани бўлди", - деди Хуан Карлос Руис.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️»Мю янги ҳамкорликни йўлга қўйди, дея хабар берди «қизил иблислар» расмий сайти.

«Юнайтед» Tezos блокчейн-платформаси билан узоқ йиллик келишувни расмийлаштирди. Компания логотипи жамоанинг машғулот либосида пайдо бўлади. Англия клуби йилига 24 миллин фунт олади. «МЮ»нинг олдинги ҳомийси Американинг Aon суғурта компанияси эди. Улар 8 йил ичида жамоага 120 миллион фунт тўлашган.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😂 Руслар тарихидаги йирик мағлубият: Португалия - Россия. Жч саралаш. -2006 (7-1)

🗣 Шарҳда. Виктор Гусев.



Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Россия 2-1 Англия / 17.10.2007 Мана бу Русларнинг иродали ғалабаси:

🗣 Шарҳда. Виктор Гусев.



Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Ойбекжон учун супер кубок ва биринчи тур,дам олиш!


⚡️Хабарингиз бор, “Насаф” клуби ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров ўтган мавсум Ўзбекистон кубоги финалида “Пахтакор”га қарши (2:1) учрашувда қизил карточка олиб майдонни тарк этган эди. 24 ёшли футболчи икки ўйинга дисквалификация қилинди.
ЎзПФЛ директори ўринбосари Лазиз Қўчқоровнинг маълум қилишича, ЎФА тартиб-интизом қўмитаси чиқарган қарорга кўра, Бозоров “Пахтакор”га қарши кечадиган Суперкубок ва Суперлиганинг 1-тур баҳсини ўтказиб юборадиган бўлди.
⚡️Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд ёзги трансфер пайтида «Реал»га ўтмайди.

90min тарқатган хабарга кўра, «Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес норвегиялик футболчига ёзда уни харид қила олмаслигини маълум қилган. Боиси, «Реал» асосий эътиборни «ПСЖ» форварди Килиана Мбаппени эркин агент сифатида қўлга киритишга қаратади. Клуб икки нафар юқори маош оладиган футболчини ўз сафида ушлаб туришга қодир эмас. Перес Холанддан 2023 йилга қадар «Боруссия»да қолишни сўраган. Эслатиб ўтамиз, «Барселона» президенти Жоан Лапорта 2022 йилнинг ёзида айнан Холандни сотиб олиш учун ҳаракатни бошлаб юборган. Жорий мавсум якунида унинг шартномасида 75 миллион евро миқдоридаги товон пули кучга киради.

 

Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
🔥 Бугунги ўйинлар рўйҳати

🏆 Клублар ўртасидаги ЖЧ. Финал
21:30. Челси — Палмейрас
3-ўрин учун
18:00. Ал Ҳилол — Ал Аҳли

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 АПЛ. 25-тур
17:30. МЮ — Саутҳэмптон / FutbolTV
20:00. Брентфорд — Кристал Пэлас
20:00. Уотфорд — Брайтон
20:00. Эвертон — Лидс / UzReport
22:30. Норвич — Манчестер Сити / FutbolTV

🇪🇸 Ла Лига. 24-тур
20:15. Вильярреал — Реал / FutbolTV
01:00. Атлетико — Хетафе / FutbolTV

🇮🇹 А Серия. 25-тур
19:00. Лацио — Болонья / Sport ва Матч Футбол1
22:00. Наполи — Интер / Sport ва МатчТВ

🇫🇷 Лига 1. 24-тур
21:00. Монпелье — Лилль / Матч Футбол1
01:00. Лион — Ницца

🇩🇪 Бундеслига. 22-тур
19:30. Бохум — Бавария / Матч Футбол3
22:30. Байер — Штутгарт / Матч Футбол3
📆БУГУН
🇺🇿 Бобур Абдуҳолиқов жамоаси навбатдаги назорат учрашувини ўтказади

Энергетик-БГУ 🆚 Волна-Пинск

🕰 16:00
🏟 РЦОР БГУ



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
📆 БУГУН
🇺🇿«Навбаҳор» бугун Жасур Жалолиддиновни ўз сафига қўшиб олган Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоаси билан ўйнайди.

🇺🇿Навбазор 🆚 Қайрат🇰🇿

🕰 19:00
🖥
Онлайн кўриш 👈
🏟 Белек, Туркия



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️Саудия Арабистони футбол федерацияси Ҳакамлар қўмитасининг таклифига биноан, чемпионатнинг навбатдаги турида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайдиган бўлди.
ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, “Ал-Раид” — “Ал-Таавун” жамоалари ўртасидаги учрашувда Илгиз Танташев бош ҳакам вазифасини бажаради, унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради.
Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.

💬
Энди, энди ҳурматли бўлиб бошлаган ПФЛ! Ҳўп хакамларимиз Саудия чемпионати ёки бошқа осиё мамлакатлар чемпионатларини бошқариши яхши, нега энди Саудия ёки бошқа осиё мамлакатлари ҳакамлари бизни супер лигани бошқаришга таклиф қилмайсиз?
Ёки ғурур бунга йўл қўймайдими?
Бизда ҳам супер лигада ўтадиган жиддий қарама қаршликли ўйинларга чақиринглар!
Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ярим ҳимоячиси Жоау Феликснинг жорий мавсумдаги муваффақиятсиз натижалар сабаблари ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.

⚡️Португалиялик айтди: "Биз нима бўлаётганини биламиз, аммо мен бу ҳақда айтмасликни афзал кўраман".

"Агар у муаммо нимадалигини билса, буни билиш ёмон бўлмасди.
Сизда буни сўраш имконияти бўлганда, буни қилишингиз мумкин. Шубҳасиз мен жамоа билан шунга яраша ишлайман, агар у муаммони кўриб ва билиб турган бўлса, бу ҳақда билиш яхши бўларди.
Ундан нимага саволдан қочиб кетганини сўранг. Биз гап нимадалигини биламиз ва бу ҳақда ортиқ гапиришни истамайман. Мен журналистлар эришмоқчи бўлган нарсада иштирок этмоқчимасман. Ундан ўзингиз сўранг", - дейди Симеоне.
Мадридликлар ўтган мавсум Испания чемпионатини ютишди, ҳозир эса етакчи "Реал"дан 17 очко ортда қолган ҳолда 5-ўринга жойлашишган. "Атлетико" ўтган турда "Барселона"дан енгилганди - 2:4.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️ Арсенал ҳимоячиси Киран Тирни фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин, деб хабар беради "El Nacional".
Манбага кўра, Мадриднинг "Реал" клуби 24 ёшли шотландиялик футболчини ёзги трансфер ойнасида сотиб олиниши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритган.
Қайд этиш жоиз, Тирни жорий мавсумда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
❌ Псж ҳимоячиси Серхио Рамос катта эҳтимол билан Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Ўйинчи ҳали жароҳатидан тикланишга улгурмади.

Эслатиб ўтамиз, илк учрашув 15 февраль, сешанба куни Парижда бўлиб ўтади. Испаниялик футболчи 9 март куни бўлиб ўтадиган жавоб баҳсида иштирок этишади. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар тарқатди.

Маълумот ўрнида. 35 ёшли Рамос 2005-2021 йилларда "Реал" шарафини ҳимоя қилган. Мадридликлар сафида у 671та учрашувда иштирок этиб, 101та гол ва 40та ассист муаллифига айланди. Рамос ўтган йилнинг ёзида эркин агент сифатида "ПСЖ" аъзосига айланди ва клуб билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Ҳаммага ўрнак Садио Мане


🟢 Сенегалдаги футбол стадионига «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане номи берилади, дея хабар беради Daily Mail.

⚡️Маълумот учун, Сенегал терма жамоаси таркибида футболчи Африка Миллатлар Кубогида ғолиб чиқди. Финал баҳсида Мане 11 метрлик жарима зарбасини муваффақиятли амалга ошириб, терма жамоасига турнирдаги ғалабани келтирди. Ҳозирда Мане номи бериладиган стадион қурилиши давом этмоқда. У 2023 йилда очилиши кўзда тутилган.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
✅ Лондоннинг «Челси» ва «Тоттенхэм» клублари собиқ футболчиси Густаво Пойет Греция терма жамоаси бош мураббийига айланди.

⚡️54 ёшли уругвайлик мутахассис Греция футбол федерацияси билан 2023 йилнинг охиригача шартнома имзолади. У нидерландиялик мураббий Жон ван Схипни ўрнини эгаллади. Пойет бунгача «Сандерленд», АЕК, «Бетис» ва «Бордо» клублари ишлаган. Унинг сўнгги клуби Чилининг «Универсидад Католика» жамоаси эди.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️⚡️⚡️Суперлига янги мавсумига қуръа ташлангач, «Динамо» жамоаси чемпионатни амалдаги чемпион «Пахтакор»га қарши ўтказадиган бўлди. Қуръадан кейин клуб матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Предраг Роганнинг фикрлари билан қизиқди.





💬«Очиғини айтсам, қуръа ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Сабаби, биз мавсум давомида эртами ё кеч барибир барча жамоалар билан уйда ва сафарда ўйнашимиз лозим.
Барча рақибларимиз билан қайси турда ўйнашимиз аниқ бўлди. Илк турда ўз майдонимизда мамлакатнинг амалдаги чемпионига қарши майдонга тушиш биз учун катта шараф. Биз мезбон сифатида ўз майдонимизда «Пахтакор»га мардонавор қаршилик кўрсатиб, мавсумни юқори кайфиятда бошлаш ва Самарқанд аҳлини хурсанд қилиш учун боримизни берамиз. 
Фурсатдан фойдаланиб, самарқандлик барча мухлисларни «Пахтакор»га қарши учрашувга таклиф этиб, биз яратаётган янги жамоани қўллаб-қувватлашингизни, футболчилар эса «Динамо» шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун бор куч ва имкониятларини ишга солишади. Ғалабаларга мухлислар билан бирга эришамиз. Олға, «Динамо»!».


Маълумот учун, Суперлига 1-тури доирасидаги «Динамо» - «Пахтакор» учрашуви 2-5 март оралиғида ўтади. Учрашув «Динамо» стадионида ўтказилади.