OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.67K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
⚡️Айни пайтда «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилаётган Лионель Месси 2021 йилнинг ёзига қадар фақат «Барселона» сафида тўп сурди. Аммо унда икки марта «Реал»га ўтиш имконияти юзага келган.

💬 Италиялик журналистлар хабар тарқатишича, «Қироллик клуби» аргентиналик футболчига икки марта жиддий қизиққан. Биринчиси: Месси 2001 йилда - ҳали «Барса» билан шартнома имзоламаган пайтда «Реал» аъзосига айланиши мумкин эди. Иккинчи марта эса мадридликлар 2018 йилда жамоани Криштиану Роналду тарк этгач, унинг ўрнига Леони олиб келиш эҳтимолини кўриб чиқишган.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
ПСЖнинг "Реал"га қарши қайдномаси маълум. Неймар бор, Рамос эса ...

 



Хабарингиз бор, ПСЖ бугун Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида "Реал"га қарши майдонга тушади. Парижликлар бош мураббийи Маурисио Почеттино ушбу баҳс учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Жароҳати сабабли охирга ўйинларни ўтказиб юборган Неймар рўйхатдан ўрин олди. Серхио Рамос эса ушбу беллашувни ўтказиб юборади.

Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Псж қайдномаси.




Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
🏆 Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида майдонга тушиши мумкин бўлган энг қимматбаҳо футболчилардан иборат рамзий жамоа💰



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Уефа Чемпионлар Лигаси финали Британия ОАВлари тарқатган миш-мишларга қарамай, Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.

УЕФА Чемпионлар лигаси финали Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтишини, ҳеч қандай ўзгариш бўлиши мумкинмаслигини билдирди ва шу тариқа ташкилот Британия ОАВлари маълумотларини рад этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ УЕФА Россия ва Украина ўртасидаги муносабатлардаги сиёсий вазият кескинлашган тақдирда Санкт-Петербургда ўтадиган финални бошқа шаҳарга бериб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Қайд этиш керакки, Чемпионлар лигаси финали 2022 йилнинг 28 май куни «Газпром Арена» стадионида бўлиб ўтади. Санкт-Петербург Чемпионлар лигаси финалини ўтказиш учун 300 миллион рублга яқин маблағ ажратади.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
🇺🇿 "Qizilqum" 🇺🇦 "Podillya" bilan nursiz durrang o'ynadi 🤝

🤝 O'rtoqlik uchrashuvi

🇺🇿 "Qizilqum" 0:0 "Prodillya" 🇺🇦



Obuna bo‘ling 👉https://t.me/offside_offisial
🇺🇿 "Nasaf" ham 🇺🇦 Ukraina jamoasi "Vorskla" bilan durrang o'ynadi 🤝

🤝 O'rtoqlik uchrashuvi

🇺🇿 "Nasaf" 0:0 "Vorskla" 🇺🇦



Obuna bo‘ling 👉https://t.me/offside_offisial
Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Хавьер Клементе Хавининг «Барселона»даги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

💬«Хавининг мураббийлик фаолияти энди бошланмоқда. У футболчилардан ўзи ўйнагандек ўйнашларини талаб қилмоқда, лекин яхши мураббийлар бундай қилмайди. У футболчиларда бор нарсаларни талаб қилиши ва ўша асосида ўйнатиши керак.

У «Барселона»га «Ал Садд»дан келди. Бу худди "Реал"ни бошқариб, Сегунда жамоаларидан бирига қарши ўйнашдек гап», – деди Клементе.




Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
"МЮ" бош мураббийи Ральф Рангник жамоа футболчиси Харри Магуайр ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:


💬"Менимча, у жароҳатдан қайтганидан кейин ўзини жуда ҳам яхши тута олади. "Вест Хэм"га қарши зўр ўйин кўрсатди. Ҳа, сўнгги иккита ўйинда Магуайрда заиф ҳаракатлар кузатилди. "Саутгемптон" ҳамда "Бёрнли"га қарши баҳсда Магуайрнинг ҳам айби бор эди. Бизнинг ҳозирги ўйин услубимиз мутлақо янги. Англия терма жамоасида у асосан учталик ҳимоячи схемасида ҳаракат қилади. Клубда эса тўртталик. Албатта, бу ўзгариш исталган футболчидан мослашиш учун вақт талаб этади".
Эслатиб ўтамиз, Харри Магуайр "Лестер"дан 2019 йилнинг ёзида 80 миллион фунтга харид қилинган эди.

Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Рами Бенсебаинига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Fichajes.

«Қизил иблислар» 26 ёшли жазоирлик футболчига чап қанот ҳимоячиси Люк Шоунинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўришмоқда. Манбага кўра, Рамининг трансфери «Манчестер Юнайтед»га 25 миллион еврога тушиши мумкин. Шунингдек, Рамига «Интер» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бенсебаини жорий мавсумда Бундеслиганинг 13та ўйинида 3та гол урди. Унинг «Боруссия» билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
✅ Ювентус» икки футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқади. Гап Алекс Сандро ва Адриен Рабьо ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.

⚡️Иккала футболчи ҳам «Юве» устози Массимилиано Аллегрининг режаларига киритилмаган. Сандро ва Рабьонинг шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Аввалроқ, Рабьо хизматларига Лондоннинг «Арсенал» ва «Ньюкасл» клублари қизиқиш билдирганди. Сандрога эса «Челси» қизиқиш билдирган.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️Наполи» дарвозабони Алекс Мерет бошқа клубга ўтишни истамоқда, деб хабар бермоқда Calciomercato нашри.

24 ёшли дарвозабоннинг жамоанинг асосий таркибида майдонга тушиш эҳтимоли камайган. Футболчининг шартномаси келаси йили тугайдиган бўлса, Мерет жамоада қоладими ёки йўқми шунга аниқлик киритмоқчи. Жорий мавсум футболчи «А» сериянинг 5та уччрашувида майдонга тушди. Ўтган ёзда Меретга «Реал» қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Челси» ва «Барселона» «Ювентус» ҳимоячиси Матийс де Лигтни қўлга киритиш учун кураш олиб боради, деб хабар беради Calciomercato нашри.

⚡️ 22 ёшли голландияликнинг Турин клуби билан шартномаси 2024 йилда тугайди ва футболчи ва унинг агенти Мино Райола билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учраса, «бьянконери» футболчини шу ёзда сотишни кўриб чиқади. «Барселона» Де Лигт учун 75 миллион евро таклиф қилмоқчи, бироқ «Челси» бундан ҳам кўпроқ таклиф қилиши мумкин, чунки «кўклар» бош мураббийи Томас Тухель марказий ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи эканлигини айтган.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эриксен 249 кундан сўнг яна майдонда!

Кристиан Эриксен Евро-2020’даги трагедиядан салкам 9 ой ўтиб, биринчи марта яшил майдонга тушди. Ëпиқ эшиклар ортида ўтган ўртоқлик ўйинида даниялик футболчи 60 дақиқа тўп тепди.

Унинг футболга қайтганини кўриш нақадар ажойиб.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️Янги мавсумга жиддий хозирлик кўраётган «Қўқон-1912» жамоаси ўзининг етакчилари билан шартномаларни янгилади.
«Жамоанинг юраги бўлган Мурод Холмуҳаммедов, алмаштириб бўлмас чап қанот ҳимоячиси Александр Мерзляков ҳамда мухлисларимизнинг севимли футболчиси, Жавоҳир Сиддиқов клуб билан расман шартномаларни имзолади», - дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари жорий мавсум олди тайёргарлик босқичини Ўзбекистонда ўткаётган Суперлиганинг уч клубидан бири бўлди. Шунингдек, «Сурхон» ва «Локомотив» ҳам Тошкентда тайёргарлик кўрди. Қолган клублар Туркияда ҳозирлик кўришмоқда.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️Суперлига янги мавсумига Туркияда тайёргарлик кўраётган ОКМК жамоаси навбатдаги баҳсда майдонда тушди.
Бугунги ўртоқлик ўйинида Миржалол Қосимов шогирдлари Латвиянинг «Ауда» клубига қарши баҳс юритишди. Ғиёсов гол муаллифига айланган учрашувда дуранг қайд этилди – 1:1.
Назорат ўйини. 15 февраль, сешанба.
🟢 ОКМК (Ўзбекистон) — «Ауда» (Латвия) 1:1
Голлар: Ғиёсов (33) - Туту (3)
ОКМК: 35.Валижон Раҳимов - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 15.Андрей Мишенко, 7.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов - 34.Абдулла Абдуллаев, 33.Сияваш Хагнозари, 4.Миржамол Қосимов - 17.Санжар Турсунов, 27.Мартин Боаке, 28.Шоҳруҳ Гадоев.
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 32.Жамолиддин Ҳикматов - 2.Акром Комилов, 77.Дилшод Аҳмадалиев, 38.Искандар Бўсинов, 24.Мурот Эрматов, 41.Ихтиёр Холмўминов, 42.Нодир Абдураззоқов, 8.Сардор Абдунабиев, 10.Хуршид Ғиёсов, 22.Алишер 

Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ "Реал - ПСЖ (3:1). 14 февраль 2018 йил.


💬 Тунда, бўладиган Псж-Реал ўйинидан олдин сизга кичкина туҳфа.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
📊“Реал Мадрид”нинг Карло Анчелотти қўл остида ЧЛдаги статистикаси:

🎮31 матч
☑️24 ғалаба
🤝3 дурранг
❌4 мағлубият
⚽️79 гол урган
❌22 гол ўтказиб юборган
🏆1 марта ЧЛ ғолиби


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
🔥Туркиядаги йиғинни давом эттираётган "шерлар" бугун кучли рақибга қарши майдонга тушишди.

⚡️Учрашувда грулияликлар йирик ҳисобда зафар қучишди.
🟢 "Пахтакор" – "Динамо" (Грузия) 0:3
Голлар: Станислав Беленький 15', Анзор Меквабишвили 57', Николоз Мали 73' 

🌟"Пахтакор": Санжар Қувватов (Азиз Исақов, 78), Ҳожиакбар Алижонов, Камен Хаджиев (Алексей Ларин, 65), Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев (Руслан Розиев, 71), Сардор Собирхўжаев (Одилжон Ҳамробеков, 46), Икром Алибоев (Аббос Файзуллаев, 75), Драган Черан (Оливер Шаркич, 65), Сардор Рашидов (Ҳожимат Эркинов, 59), Азизбек Турғунбоев (Диёр Холматов, 59), Шерзод Темиров (Миржаҳон Мираҳмадов, 59)

🌟"Динамо" Тбилиси: Андрес Прието, Саба Хвадагиани, Александр Каландадзе, Гиорги Майсурадзе, Усмон Камара, Барнс Осей, Гиорги Моисцрапишвили, Анзор Меквабишвили, Гиорги Папава, Георгий Габедава, Станислав Беленький
Захира: Давид Кереселидзе, Лука Куталадзе, Михаил Макатсария, Иракли Лакобидзе, Симон Гбеньон, Торниео Жангидзе, Леван Харабадзе, Годфри Биток Стефен, Николоз Мали, Дито Пачулия, Торнике Киркитадзе, Георгий Гвишиани, Нодар Ломинадзе, Дмитри Антилевски, Давит Схиртладзе, Жадули Лобашвили
Чемпионлар лигаси селфиси!


✅ Барча дўстларга жўнатинг.



Обуна бўлинг👉
https://t.me/offside_offisial