OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.67K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказини ташкил этиш таклифи маъқулланди. Босқичма-босқич барча футбол мусобақаларига ҳакамларни жалб қилиш мана шу марказ орқали амалга оширилиши керак.

Биз ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда фаолият олиб борувчи ҳакамларнинг клублар билан алоқаларини ва ниҳоят тартибга келтиришга эришдик. Футбол ичидагилар яхши биладики, катта мусобақаларни инобатга олмаса, қолган барчасида футбол клублари ҳакамлар гонорарини бевосита тўлаб келарди. 2021 йилда мана шу ҳолатга тўла чек қўйдик. Яъни, барча мусобақалар учун ҳакамларга гонорар ЎзПФЛ томонидан нақдсиз кўринишда тўлаб берилди. Ҳакам ва клуб олди-бердиси расмий мақомда йўқолди.

2022 йилги мавсумдан бошлаб ҳакамларнинг йўлкира ҳамда яшаш ҳаражатлари ҳам клублар бўйнидан соқит қилиниши режалаштирилган. Албатта бошида қийин бўлади. Эвазига эса биз тўғри йўналишга тушишда давом этамиз.

Босқичма-босқич клубларда ҳам нақд пул айланмасига чек қўйилиши, сотилган чипталар тўлиқ инкас қилиниши тизимига ўтилади. Бу орқали клублар ва ҳакамлар ўртасидаги боғлиқликларга жуда катта болта уриш мумкин. Худди ЎзПФЛ каби клублар ҳам ўз таъсисчилари олдида ростмана ҳисобдор бўлиши шарт.

Буларнинг барчаси вақт талаб қилади, бирданига амалга ошмайди. Аммо ишонамизки, кўтарма пуллари ибораси вақт сайин йўқолгани каби, тиббий текширув монополиясига босқичма-босқич чек қўйилгани каби, ҳакамлар тўловлари тартибга келгани каби, юқоридаги масалаларда ҳам нормал тизим ишлай бошлайди. Ортга йўл йўқ.
Barcha natijalar ✍

🇬🇧 APL
Lids 2-4 Man Yunayted
Vulverhempton 2-1 Lester

🇪🇸 LA LIGA
Espanyol 1-1 Sevilya
Valensiya 1-4 Barcelona
Betis 2-1 Malyorka
Atletik B 4-0 Real Sosyedad

🇮🇹 A SERIYA
Fiorentina 1-0 Atalanta
Venesiya 1-1 Jenoa
Inter 0-2 Sassuolo
Udineze 1-1 Latsio

🇫🇷 LIGA 1
Nissa 1-0 Anjer
Loryan 0-1 Monpele
Reyms 1-1 Brest
Renn 4-1 Trua
Sent-Etin 2-2 Strasbur
Bordo 1-1 Monako
Marsel 0-2 Klermon

🇩🇪 Bundesliga
Bavariya 4-1 Groyter Fyurt
Borussiya D 6-0 Borussiya M
Gerta 1-6 Leypsig
🔥 🔝TOP-5⃣ Chempionatlarining ayni damda turnir jadvalidagi xolati bilan tanishing.

🇬🇧 APL
🇪🇸 LA LIGA
🇮🇹 A SERIYA
🇫🇷 LIGA 1
🇩🇪 Bundesliga



Obuna bo‘ling 👉https://t.me/offside_offisial
Ўткир Юсупов нима дейди. ✍


Сир эмаски, яқинлашиб келаётган янги мавсум сабабли айни дамда барча жамоаларамизда чемпионатолди тадориги авж паллага кирган. Суперлига баҳсларини кўпчилик қатори «Навбаҳор» мухлислари ҳам интиқлик билан кутишмоқда. Буни Наманганда ўтказилган ўртоқлик учрашувларида стадионга келган ишқибозлар сонидан ҳам сезиш қийин эмас. Биз ҳозирда наманганликлар билан бирга Туркияда йиғин ўтказаётган «Нав-баҳор» дарвозабони Ўткир Юсуповни суҳбатга тортиб, ўзимизни қизиқтирган айрим саволларга жавоб олдик.

- Аввало, мавсумга тайёргалик кўриш жараёни ҳамда йиғинлардан олаётган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Янги мавсумга аъло кайфиятда тайёргарлик кўряпмиз. Биласиз, бу галги йиғин Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтказилмоқда. Машғулотларда асосий эътибор жисмоний ва тактик тайёргарлик, жамоавий ўйинни йўлга қўйишга қаратилмоқда. Қолаверса, бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушяпмиз. Умуман олганда, жамоадошларим билан бирга мавсумга муносиб ҳозирлик кўриш учун астойдил ҳаракат қиляпмиз.

- Миллий терма жамоа ҳамда «Навбаҳор»нинг кетма-кет хорижий йиғини сабаб оила ва шахсий юмушларга вақт топишда қийналмаяпсизми?

- Очиғи, бу йил бироз қийин бўляпти. Кетма-кет хориж сафарларида бўлишга тўғри келмоқда. Шу сабабли, вақт тиғизлиги бор. Аммо бу бизнинг ишимиз, шундай экан, уни сидқидилдан бажариш ва билдирилаётган ишончни оқлаш ҳаракатидамиз. Буни оила аъзоларим ҳам яхши тушунишади ва қўллаб-қувватлашади.

- Сизнингча «Навбаҳор»дан ташқари яна қайси жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтира олди?

- Бу борада қайсидир жамоани яққол ажратиб кўрсатиш қийин. Сабаби, Суперлига иштирокчиларининг қарийб барчаси имкони борича таркибни кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Ўйлашимча, йилдан-йилга қизиқиш ортиб бораётган чемпионатимиз бу йил янада шиддатли, қизиқарли, муросасиз ҳамда мухлисларга ёқадиган ўйинларга бой бўлади.

- Янги мавсумни «Навбаҳор» мухлислари ҳам интиқлик билан кутишмоқда. Буни Наманганда ўтказилган ўртоқлик учрашувларида стадионга келган иш-қибозлар сонидан ҳам сезиш қийин эмас...

- Албатта, Наманганда футболни юракдан яхши кўрадиган ва миллионлар ўйини билан яшайдиган инсонлар жуда кўп. Улар буни ҳаттоки, ўртоқлик ўйинларида ҳам исботлаб қўйишди.

- «Навбаҳор»ни тарк этган қайси футболчи жамоа учун йўқотиш бўлди, деган бўлардингиз?

- Кетганларнинг ҳаммаси жамоа учун йўқотиш бўлди, деб ўйлайман. Аммо уларнинг ўрнига мураббийлар томонидан янада кучлироқ ижрочилар жалб этилди, деб ҳисоблайман.

- Қуръадан олдин Суперлига илк турида «Навба-ҳор»га қайси клуб рақиблик қилишини хоҳлаётгандингиз?

- Яқинда ўтказилган миллий терма жамоа йиғини давомида «Насаф» дарвозабони Умиджон Эргашев билан биринчи турда ўзаро тўқнаш келсак зўр бўларди, деган мазмунда суҳбатлашгандик. Мана, насиб экан, ниятимизга етдик.

- Самвел Бабаян бошқарувидаги «Навбаҳор» жорий йил сюрприз қилишга тайёрми?

- Бош мураббийимизнинг нималарга қодирлигини, насиб қилса, чемпионат давомида билиб оламиз. Тўғри, олдиндан бир нима дейиш қийин, лекин бу мутахассис ўз ишига усталик билан ёндашадиганлар сирасидан. Гапимнинг исботи сифатида, Самвел Вячеславовичнинг «Пахтакор» клуби ва миллий термадаги фаолиятини келтириш мумкин.

- «Навбаҳор» уч-тўрт йилдан буён ўз олдига юқори мақсадлар қўйиб келмоқда. Аммо сўнгги икки йилги натижалар кутилганидан анча паст бўлди. Шундай паллада ҳафсалангизни пир қилган вазиятлар ҳам бўлдими?

- Тўғри, «Навбаҳор» кўнгилсиз натижалар қайд этди, лекин нима ҳам дердик, хаёт доимо бир текисда кетмайди. Турли паст-баландликларни сабр-тоқат билан енгиш талаб этилади. Эҳтимол, шу каби омадсизликлар яхшиликка бўлгандир. Негаки, айни камчиликлар орқали ҳаёт ўзи тўғри йўлни кўрсатиб қўяркан.

- Сизни жамоадошларингиз ҳазилкаш ва қувноқ йигит сифатида эътироф этишади. Аммо майдонда сизнинг тимсолингизда кўпинча жиддий футболчини кўрамиз...

- Тўғри, жамоада барча билан ҳазиллашиб, йигитларнинг кўнглини кўтариб юрадиган қувноқ йигитман. Майдонда эса бор эътиборимизни ғалабага қаратганимиз учун балки жиддий футболчига ўхшаб кўринарман.
❤1
- Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамизнинг асосий дарвозабонига айланиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, Катанец ёш иқтидорлар ва янги номларни алоҳида кузатмоқда. Ўз ўрнида, биз ҳам унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиляпмиз. Насиб қилса, термамизнинг асосий дарвозабони бўлиш учун бор куч-ғайратимни ишга соламан. Меҳнат қилишдан тўхташ йўқ!

- Эшитишимизча, миллий жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов ўзаро келишмовчилик туфайли сизни терма йиғинларига жалб этмаган экан. Ушбу маълумот қанчалик тўғри ва бунинг сабаби нимада?

- Очиғи, Вадим Карленович билан орамизда ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаган. У менинг нималарга қодирлигимни «Нефтчи»да ишлаб юрган вақтлариданоқ яхши биларди. Эҳтимол, бу мутахассис термага жалб қилган дарвозабонларни мендан кучли деб ҳисоблагандир. Балки ҳақиқатан ҳам ўша пайт миллий жамоага лойиқ футболчи бўлмагандирман. Бу борада аниқ нимадир деёлмайман.

Хуршид ЮСУПОВ суҳбатлашди


Манба: ИнтерФутбол.
⚡️Дунёнинг 1-рақамли миллий чемпионати АПЛда энг кўп хавфли вазиятлар яратган футболчилар рўйхати билан танишинг!



Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
АПЛ. 26-тур: Гвардиола ва Конте ҳисоб-китоби - 2:3





Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги А Серия доирасида «Сассуоло» (0:2) жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

💬«Мен бу ёндошувдан жуда норозиман. Бизда уч кун вақт бор эди ва шу кунлар давомида «Сассуоло» аввалроқ «Ювентус» ва «Милан» жамоаларини ҳам мағлуб этганини айтгандик.
Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Ҳа, омадимиз келмади, лекин ёндошув бошқача бўлиши керак эди. Соврин ютмоқчи бўлган жамоа бугун биз йўл қўйган хатоларни қилмаслиги керак.
Танаффус пайтида иккитадан ортиқроқ футболчини алмаштирсам бўларди. Нима нотўғри кетганини таҳлил қилиб чиқамиз.
Мартинеснинг ўйини? Менимча, ташвишланишга арзимайди. Ҳаттоки буюк футболчиларда ҳам бундай ўйинлар бўлиб туради. Унда қандайдир чарчоқ аломатлари бор», – деди Индзаги.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️Саудия Арабистони Қирол кубоги баҳслари 1/4 финалидан ўрин олган ўйинда ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган Риёднинг "Ан-Наср" жамоаси "Ал-Ҳилол" билан куч синашади.
Ўйин Риёд шаҳридаги "МРСООЛ Парк" стадионида Тошкент вақти билан 20:25 да старт олади.
Маълумот учун, Машариповда ҳеч қандай жароҳат йўқ ва у бугунги учрашувда иштирок этиши мумкин.
Саудия Арабистони Қирол кубоги, 1/4 финал
"Ан-Наср" — "Ал-Ҳилол"
Вақт: 2022.02.21 20:25 (ТШВ)



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
А -- сериянинг 26 турига саёҳат!


🎯 Сассуоло» вингери Доменико Берардининг жорий мавсумдаги ҳам голлари, ҳам самарали узатмалари сони 10тага етди. У Европанинг кучли 5та лигасида бундай натижага эришган ягона футболчидир.

💪«Сампдория»нинг 38 ёшли ҳужумчиси Фабио Квальярелла «А» серия тарихида қаторасига 18 йил гол урган 8-футболчи бўлди (Жозе Альтафини, Жанни Ривера, Роберто Манчини, Роберто Баджо, Алессандро Дель Пьеро, Франческо Тотти ва Сержио Пеллиссьедан кейин).

✊«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Верона»га қарши ўйинда «қизил»  олди. Португалиялик мутахассис бутун вақт давомида ҳакам қарорларига эътироз билдирди. Якунда рефери телефон қўнғироғи ишорасидан сўнг мураббийни қизил карточка билан «мукофотлади».



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Ван де Бек "Эвертон"дан кетмоқчи эмас✅

 

😞У МЮ вакилларидан хафа бўлган.

⚡️"Эвертон" сафида ижара асосида тўп тепаётган МЮ вакили Донни Ван де Бек Ливерпуль клубини тарк этмоқчи эмас. У ҳозирда жамоадаги ҳолатидан хурсанд. 
Футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. Манчестерда эса унга бу имкон берилмади.
Шунингдек, Донни АПЛдан бошқа лигаларга ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда. Ярим ҳимоячига "Реал", "Барселона" ва "Ювентус" каби жамоалар қизиқиш билдирмоқда.
"Transfermarkt" порталида нидерландиялик истеьдод соҳиби 22,5 миллион фунт стерлингга баҳолаган.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Хави учун бу биринчиси!

 

"Барса"дан ўзига хос натижа.

🔥Каталониянинг "Барселона" жамоаси 19 та ўйиндан буён йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга кирита олмаётганди. Кеча "кўк-анорранглилар" ушбу "қора анъана"га чек қўйди. 

Бундан ташқари 42 ёшли мутахассис Хави "Барса" бош мураббийи сифатида илк йирик ғалабани тантана қилди. ✅

🎯Қайд этиш лозим, испаниялик мураббий ноябрь ойида "Барса"ни қабул қилиб олган. 3 ой вақт мобайнида жамоа 3 ва ундан ортиқ гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ урилган ва ўтказиб юборилган голлар ўртасидаги фарқ ҳеч қачон 3 тани ташкил этмаганди. 

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Ла Лига доирасидаги 9 та ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти: 5 та ғалаба ва 4 мағлубият. 


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
​​АПЛда ғалаба қозонилган ўйинлар сони бўйича етакчилар:

▪️ 700 - Манчестер Юнайтед
▪️ 611 - Челси
▪️ 610 - Арсенал
▪️ 598 - Ливерпуль
▪️ 492 - Тоттенҳэм
▪️ 464 - Манчестер Сити


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
🔥Sony” мутахассислари “Манчестер Сити” буюртмасига кўра виртуаль стадион яратишга киришди.

⚡️У мухлисларга виртуаль реаллик оламини очиб беради, яъни, ишқибозлар стадион муҳитини ҳис қилиши ва ҳаттоки, учрашувга виртуаль ҳолда ташриф буюриши мумкин бўлади. Бу узоқ ерларда яшовчилар учун қулай ҳисобланади.

“Бунда ўйингоҳ исталган вақтда учрашувни қайта кўриш ва уни турли ракурсларда кузатиш имконини беради. Одамлар бошқа жойларда истиқомат қилишса ҳам, стадионда учрашишга келишиб олиш имконига эга бўлишади. Бу ғоя COVID пандемияси билан боғлиқ чекловлар вақтида пайдо бўлганди”, дея таърифляган "City Football Group" холдингининг маркетинг бўлими раҳбари Нурия Тарре.



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
⚡️ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси қайси позицияда ўйнаш ўзи учун қулай эканини айтиб ўтди.

«Мен марказий ҳужумчи ортида ўйнашни истардим. Мен бу позицияни ўзим учун идеал деб ҳисоблайман. Бу вазифани бажариш мен учун жуда қулай. Тўп билан кўпроқ ишлашни ва муомалада бўлишни яхши кўраман. Ушбу позицияда жамоага кўпроқ фойда келтира оламан», - деди 34 ёшли футболчи.




Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
🚨 Фабрицио Романо:

⚡️ Манчестер Сити ўтган мавсум Ҳарри кейнга 150 млн евро + бонус таклиф қилиб Тотенҳемдан рад жавобини олганди:

✔️ Шу хафта бу мавзу яна қўзғалди, сабаб Тотенҳем мағлубиятлар уммонига тушиб қолганди.


Обуна бўлинг👉
https://t.me/offside_offisial