OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Kechagi o'yinlarning eng yaxshi futbolchilari:🥇

🇪🇸 Koke: "MYU" - "Atletiko Madrid" o'yining eng yaxshi futbolchisi.

🇺🇾 Darvin Nunyez: "Ayaks" - "Benfika" o'yining eng yaxshi futbolchisi.


Obuna bo‘ling 👉https://t.me/offside_offisial
«Атлетико» — «Олд Траффорд»да
«МЮ»ни мағлуб этган 6-испан клуби👇


2000, 2013 — «Реал» (2:3, 1:2)
2001 — «Депортиво» (2:3)
2012 — «Атлетик» Б (2:3)
2018 — «Севилья» (1:2)
2019 — «Барселона» (0:1)
2022 — «Атлетико» (0:1)


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Ральф Рангник ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Атлетико» (0:1) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди.💫

💬«Ўйлашимча, биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик – айнан шундай юқори даражадаги ҳужумкорлик билан ўйнашни хоҳладик, лекин вазиятларни голга айлантира олмадик. Гол уришимиз керак бўлган бир нечта вазиятларга эга бўлдик, аммо буни уддалай олмадик. Тайм охиридаги қарши ҳужумдан кейин ўтказиб юборилган тўп мураккабликни оширди.
Иккинчи бўлимда бизга осон бўлмади, ўйин доимий равишда тўхтатилди. Кимдир доим майсазорда ётарди. Ҳакамнинг баъзи қарорлари ғалати бўлди. Улар ҳал қилувчи роль ўйнаган деб айтмайман, лекин ҳакам тез-тез вақт ўтказишга уринишларга қўйиб берди ва қўшиб берилган 4 дақиқа шунчаки кулгили», — дея Рангникнинг сўзларини келтиради ВВС.
Беллашувни словениялик Славко Винчич бошқарди.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоге ЕЧЛ 1/8 финалида «Манчестер Юнайтед» (1:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.💫


🗣«Ўйиндан қониқдим. Одамлар муваффақиятга эришиш учун кўп меҳнат қилишади. Кўпчилик беқарор натижалардан қочишни хоҳлайди. 
Биз рақобатбардош жамоа эдик, ҳимояда ўйнашдан уялмадик ва ҳужумга ўтаётганда қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушундик. 
Гол ўйин характерига унчалик мос келмади, лекин у рақибга қийинчилик туғдира олишимизга ишонч берди. 
Олдинга ўтдик, иккинчи бўлимда эса мавсумдаги энг ажойиб жамоавий ишни кўрсатдик ва бундан жуда мамнунман. 
«Атлетико»нинг барча футболчилари ажойиб ўйин ўтказишди, яхши ишламаган ўйинчи йўқ», — дея Симеоненинг сўзларини келтиради Marca.

Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Челси» Англия Кубоги 1/4 финали доирасидаги «Мидлсбро»га қарши ўйинни томошабинларсиз ўтказиш ҳақидаги илтимосини қайтариб олди.✅

💫Англия футбол ассоциацияси Лондон клуби билан музокаралар натижасида шундай қарорга келганини хабар қилди.
Шу билан бирга ассоциация «кўклар» хўжайини Роман Абрамовичга нисбатан қўлланилган санкциялар туфайли «Челси» ўйинларига томошабинлар киритилиши борасида муҳокамалар давом этаётганини таъкидлади.
Аввалроқ «Челси» Англия футбол федерациясидан «спорт ҳалоллиги учун» «Мидлсбро» билан томошабинларсиз ўйнашни сўраган эди. Чунки Лондон клуби санкциялар сабаб ўз мухлисларига билет сотолмаяпти. Аммо рақиб бу илтимосга қарши чиқди. 
Беллашув 19 март куни бўлиб ўтади.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Бугун Англия Премьер-лигаси 27-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Ливерпуль" учрашуви бўлиб ўтади.
❌Ушбу баҳсда "канонирлар" сафида Такехиро Томиясу майдонга тушолмайди. Унда жароҳат бор.
❌"Қизиллар"да эса Жеймс Милнер ва Костас Цимикас бугунги учрашувни ўтказиб юборишади.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 16 дан 17 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:15 да старт олади.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Манчестер Юнайтед» форварди Криштиану Роналду Европа чемпионлар лигасининг кетма-кет иккинчи мавсумида нимчорак финал босқичидан чиқиб кетишмоқда.❌

🔴«ПСЖ» жорий мавсумда "Реал"га имкониятни бой бериб, турнирни тарк этган бўлса, «Манчестер Юнайтед» кеча «Атлетико»га қарши баҳсда ЕЧЛдаги ўз юришини тўхтатди.

Аргентиналик футболчи ўтган мавсумда «Барселона» сафида Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида «ПСЖ» тўсиғидан ўта олмаган бўлса, португалиялик футболчи «Ювентус» таркибида «Порту»га қарши баҳсларда имкониятни бой берганди.

Бунгача эса Роналду ва Месси сўнгги марта мавсум-2004/05да ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичидан биргаликда чиқиб кетишганди.

Манба: sport24.ru


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Барселона Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холандни харид қила олмайди. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар"нинг иқтисодий масалалар бўйича вице-президенти Эдуард Ромеу хабар берди.❌

🩸«Бу менга боғлиқ эмас. Футболчининг трансфер нархи бизнинг имкониятларимиз доирасига кирмайди.

📌Иқтисодий жиҳатдан қишда ҳеч бир футболчи билан шартнома имзолай олмасдик. Аммо клуб ходимлари жуда яхши ишлашгани учун бу ишнинг уддасидан чиқдик», – деди Ромеу.

Манба: bombardir.ru



Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Швециянинг "Spotify" компанияси "Барселона" клуби бош ҳомийсига айланганидан хабарингиз бор. Умумий суммаси 300 миллион еврога мўлжалланган ушбу шартнома 4 йилга мўлжалланган.✅

💫"Spotify" логотипи "Барса"нинг эркаклар ва аёллар жамоалар формасидан ўрин олади. Шунингдек, клуб стадиони номи "Spotify Камп Ноу"га ўзгарадиган бўлди.

Манба: ua-football.com

Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоани тарк этишга яқин турибди.🙈

🗣Журналист Ян-Оге Фьортофт тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли футболчи мавсум охирида жамоани тарк этиб, фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга қарор қилди. Мюнхенликлар унинг ўрнига Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Эрлинг Холандни олиб келиш вариантини кўриб чиқишмоқда.

🧏Эслатиб ўтамиз, Левандовскининг "Бавария" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Жамоа ҳозирча у билан шартномани узайтириш борасида музокара бошламади.

Манба: soccernews.ru


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Интер»га қайтиш учун маошини камайтиришга тайёр.✅

🎯Милан клубига хайрихоҳлик ҳақидаги баёнотлари анча қимматга тушган бельгиялик ҳужумчи ҳам «Интер»га ижара асосида ўтиши мумкин. Бу ҳақда Gazzetta.it хабар бермоқда. Бу вазиятнинг ривожланиши Роман Абрамовичнинг «Челси»ни сотиши ёки Марина Грановскаянинг спорт директори лавозимини сақлаб қолиши билан боғлиқ. 28 ёшли ҳужумчи «аристократлар» сафида барча мусобақаларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди.

Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Kicker хабарига кўра, «Аякс» ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх «Реал» қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.💫

Ўтган ҳафта нидерландиялик футболчининг агенти «Бавария» вакили Оливер Кан билан учрашди. Аввалроқ, 19 ёшли футболчига «Ювентус»дан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ярим ҳимоячига асосий даъвогар ҳозирча «Бавария» бўлиб турибди, аммо мюнхенликлар «Аякс»га керакли 30 миллион еврони тўлашга тайёр эмас. 2021/22 йилги мавсумда Гравенберх «Аякс» таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та голли узатмани амалга оширган. Унинг Амстердам клуби билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Кун ўйинлари / 16 март 🔥

🏆
#ЕЧЛ. 1/8 финал
01:00. Ювентус — Вильярреал / Sport ва МатчТВ
01:00. Лилль — Челси / Mahalla ва Матч Футбол1

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿
#АПЛ. 27-тур
01:15. Арсенал — Ливерпуль / UzReport

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿
#АПЛ. 16-тур
00:30. Брайтон — Тоттенҳэм / FutbolTV

🇩🇪
#Бундеслига. 25-тур
22:30. Майнц — Боруссия Д / МатчТВ

🇺🇿
#Суперлига. 3-тур
18:30. Металлург — Сурхон / Sport
18:30. Олимпик — Пахтакор / Dunyobo'ylab


⚽️ Натижалар:
🏆
#ОЧЛ. Саралаш
Банияс — Насаф 0:2

🏆
#ЕЧЛ. 1/8 финал
МЮ — Атлетико 0:1
Аякс — Бенфика 0:1


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
❓Миллий терма жамоанинг чап қанот химоясида айни дамдаги рақобат, сиз кимни асосий таркибда кўришни истардингиз?

🤩 Иброхимхалил Йўлдошев
🔥 Шерзод Насруллаев
👏 Фаррух Сайфиев

💬 Мана рақобат!


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
🟡 Одинроқ сизга, бу маълумотни етказмай турдик! Сабаб Насаф Банияс учрашуви тугашини кутиб турдик!

Рўзиқул Бердиев:

❌Ойбек Бозоров, Шерзод Насуруллаев, Хусайн Норчаевларни жами 1,2 млн долларга хорижга трансфер қилмади! Чунки, бу йигитлар хар бири бир лимонлик ўйинчилар эканлигини такидлади ва жамоада олиб қолди!

💫Шерзод Насуруллаев ва Хусайн Норчаев кеча Банияс дарвозасини ишғол қилиб Насафни Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига олиб чиқди.

⚡️Энди навбат гуруҳ босқичи, Насафга бу босқичда омад тилаймиз ❗️

🗣 Ажойиб топқир маҳаллий мураббий Рўзиқул Бердиев олдида, шляпамни ечаман!

Обуна булинг👉https://t.me/offside_offisial
Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этиши кутилаётган футболчилар ҳақида гапирди. ✅


💬«Ҳозирги вазият Ориги учун ҳам, мен учун ҳам жуда оғир. Бундай ҳолатларда қарор қабул қилиш доим қийин бўлган. Таки (Минамино) билан ҳам деярли бир хил ҳолатдамиз. 
Таркибда кўплаб ажойиб футболчилар бор ва биз бундай паллаларда баъзи оғир қарорларни қабул қилишга мажбур бўламиз. Албатта, баъзи футболчилар доимий равишда майдонга туша олишмайди, бунинг сабабини уларнинг ўзи ҳаммадан ҳам яхши тушунишади. Биз бу каби футболчилар учун энг маъқул қарорни ёзда қабул қила оламиз, деб ўйлайман. 
Лекин жамоавийлик руҳини сақлаб қолишимиз керак. Улар ҳамон биз билан, бунга шубҳа бўлмаслиги керак», — деди германиялик мураббий. 
Эслатиб ўтамиз, қишки трансферлар ойнаси вақтида Дивок Оригига «Ювентус»дан таклиф келиб тушганди. Такуми Минаминонинг хизматларига ҳам АПЛ ўртамиёна клубларидан қизиқиш мавжуд.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Аякс » бош мураббийи Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш учун инглиз тилини ўрганаётгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.

🗣"Йўқ, бу ҳақиқат эмас. Биз клубда инглиз тилида гаплашамиз, чунки таркибда шу тилни биладиган хорижликлар жуда кўп.
Менинг келажагим? Энди мен фақат «Аякс» билан ишлаш ҳақида ўйлаяпман, бошқа ҳеч нарса йўқ”, - деди Тен Хаг Goal порталига.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Mundo Deportivo нашри журналисти Хавьер Бош хабарига кўра, "Ливерпуль" ёзда "Барселона" вингери Усмон Дембелени сотиб олиши мумкин.

💫Бошнинг айтишича, "қизиллар" бош мураббийи Юрген Клопп франциялик футболчининг мухлиси. Дембеленинг шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Шу тариқа форвард уч ой ичида эркин агентга айланади.
"Барселона" 2017 йилда Дембелени "Боруссия Дортмунд"дан 140 миллион евро эвазига сотиб олганди. Дембеле “Барселона” сафида 137 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол ва 28 та голли узатмани амалга оширди.

Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Манчестер Сити" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холандга даҳшатли шартнома таклиф қилмоқда. Бу ҳақда британиялик журналистлар хабар бермоқда.

💫"Шаҳарликлар" Холандни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр. "Сити" норвегияликга ҳафтасига 600 000 (!) евро маош таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Холанд "Боруссия" сафини тарк этишга тайёр. Ёш ҳужумчини "Ман Сити"дан ташқари "Барселона" ва "Реал" ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
💫Галатасаройга қарши тўп сурадиган Барселона ўғлонлари!



Обуна бўлинг 👉 https://t.me/offside_offisial