OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.67K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Ёмон_хабар

Ўзбекистонда кредит % тўловлари ошмоқда.

Марказий банк бошқаруви Асосий ставкани 3 фоизга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Кредити бор одамлар агарда сизнинг кредитингиз асосий ставкага боғлик бўлса бундан кейинги кредитлар тўловингиз ошади.

П/С. Шунинг учун кредитга ҳеч нарса олманг👇🏽


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
❌Ўзбекистонга келаётган серблардан терма жамоа шакллантириб Суперлигага қўйсангиз 10-ўринни ҳам эгаллай олмайди.

Шунча ёшлар турганда увол пуллар. Ҳозир истаган 18-19 ёшлик футболчини мавсум давомида 10та ўйинга туширинг, чет элга олиб кетишади. Қачон клублар футболдан пул қилишни ўрганишар экан-а?



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Европа лигаси нимчорак финал жавоб баҳслари доирасида «Барселона» сафарда «Галатасарой» билан курашади.💫


⚡️Биринчи учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Мазкур қарама-қаршиликнинг 2-ўйини бошлангунига қадар каталонияликлар ҳақида бир қанча қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.
«Барселона» ўтган мавсум Испания чемпионатини 3-ўринда якунлади ва 2007/2008 йилги мавсумдан бери илк бор Ла Лигани топ-2 жамоа орасига кира олмади. Жамоа ўшанда ҳам 3-поғонадан жой олганди. Шунга қарамасдан, клуб Испания кубоги финалида «Атлетик»ни 4:0 ҳисобига мағлуб этган ҳолда мазкур мусобақада 31-чемпионликни қўлга киритди ва рекордини янгилади.

Ўтган мавсум «Барселона» Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида «ПСЖ» тўсиғидан ўта олмаган ва 2006/2007 йилги мавсумдан бери илк бор чорак финалга чиқа олмаган эди. Жорий мавсум клуб гуруҳда «Бавария», «Бенфика» жамоаларидан кейин учинчи ўринни эгаллади ва Европа Лигасига йўл олди. Бош мураббий Рональд Куман ўрнини октябрь ойида «Барселона» афсонаси Хави Эрнандес эгаллади.
«Барселона» Европа Лигасида биринчи марта қатнашаётган бўлса-да, клуб УЕФА Кубогида ҳам иштирок этган. Охирги марта 2003/04 йилги мавсум 4-босқичида Шотландиянинг «Селтик» клуби икки ўйин ҳисобига кўра «Барселона» устидан ғалаба қозонган. «Кўк-анорранглилар» ҳеч қачон УЕФА Кубогида ғалаба қозонмаган ва финалга ҳам етиб бормаган. 4 марта ярим финал босқичида иштирок этган (1975/76, 1977/78, 1995/96 ва 2000/01) ва барчасида мағлубиятга учраган.

«Барселона» охирги 12 мавсумда баҳор ойларида еврокубокларнинг сафар ўйинларида муваффақиятсиз ҳаракат қилмоқда. Клубнинг Неаполдаги ғалабаси охирги 12 мавсум еврокубок сафар баҳсларида қўлга киритилган иккита ғалабадан биттаси эди (4 дуранг, 6 мағлубият). Бошқа ғалаба 2018/2019 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси чорак финал доирасидаги «МЮ»га қарши ўйинда (1:0) қўлга киритилган.
Таркибдаги ўзгаришлар
Жорий мавсум клуб таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлди. Қишки трансферлар ойнаси очиқ вақтда Пьер-Эмерик Обамеянг «Арсенал»дан, Ферран Торрес "Манчестер Сити"дан, Адама Траоре «Вулверхемптон»дан Каталония клуби сафига келиб қўшилишди.
Серхио Агуэро футболчилик фаолиятини якунлади. Филиппе Коутиньо "Астон Вилла" клубига ижарага берилди, Юсуф Демир ижара асосида «Рапид» клубида, Иньяки Пенья эса «Галатасарой» таркибида ҳаракат қилмоқда.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
💫Бугун Европа Конференциялар Лигаси 1/8 финал босқичи жавоб ўйинлари старт олади.

⚡️Легионеримиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" ўзида "Витесс"ни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.
Статистика билан шуғилланувчи "Sofascore" нашри эртанги баҳс олдидан тахминий таркибларни эълон қилди. Унга кўра, ҳамюртимиз беллашувни захира ўриндиғида бошлайди.


Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
Расман: АГМК - "Насаф" учрашуви номаълум муддатга қолдирилди🤷‍♂🤷‍♂🤷‍♂

🧏 Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган, 20 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган АГМК - "Насаф" учрашуви маълум сабабларга кўра қолдирилди.

👮‍♀ПФЛ Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси сўровига кўра АГМК - "Насаф" учрашувини қолдирилди.

👨‍🍳👨‍🌾🦋Айни кунларда Республикамизда ва Тошкент вилоятидаги Наврўз тадбирлари ўтказилмоқда. Наврўз умумҳалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-134-сон қарори ва вилоят ҳокими томонидан 7 март куни тасдқиланган 1/ДБ-4-1406-сонли режа-дастурига асосан, 20-21 март кунлари Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида “Наврўз” умумҳалқ байрамига бағишлаб, вилоятнинг асосий байрам тадбири бўлиб ўтиши сабаб сифатида кўрсатилган. Мазкур тадбир давомида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш учун вилоят ички ишлар органлари ва Миллий Гвардиянинг мавжуд куч ва воситалари жалб қилинишини инобатга олиниб, 20 ва 21 март кунлари ОКМК спорт мажмуаси ўйингоҳида ўтказиладиган футбол учрашувлари бошқа куни ўтказилади.

АГМК - "Насаф" учрашуви санаси кейинроқ ПФЛ томонидан расман маълум қилинади.🩸


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Динамо - Қизлқум: 💫

Асосий таркиб ўйинчилари билан танишинг!


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Навбаҳор - Қўқон 1912 💫

Асосий таркиб ўйинчилари билан танишинг:


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Барселона»нинг франциялик ҳимоячиси Самуэль Умтити ёзда «Лион»га ўтиши мумкин, деб хабар беради Mundo Deportivo.💫

2022 йилнинг қишида «Барселона» 28 ёшли ҳимоячи билан шартномани 2026 йилгача узайтирди. Шу билан бирга, Умтити маошини камайтиришга рози бўлган. Умтити «Барселона»га 2016 йилда «Лион»дан келиб қўшилган эди. Футболчининг трансфери учун Каталония клуби французларга 25 миллион евро тўлаган.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Британия матбуоти Бернард Боасиаконинг «Челси»ни сотиб олиш истаги ҳақида ёзмоқда.💫

У клубга давогарлардан бири. Шу билан бирга, Боасиако клубдан африкалик футболчилар учун эркин майдон сифатида фойдаланиш ниятида. Боасиако болалигидан «Челси»га мухлислик қилади. Тадбиркор бир нечта ҳамкорлар билан шартнома тузишни кўриб чиқмоқда. Айни дам «Челси»нинг келажаги шубҳа остида. Ҳукумат Абрамовичга келишувга рухсат бериши керак. Ҳозирча унинг активлари блокланган.

Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Лион», «Марсель» ва «Рома» клубларининг собиқ бош мураббийи Руди Гарсия «Манчестер Юнайтед» билан музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги ОАВ хабарларини тасдиқлади.💫

⚡️«Менга Англия, Испания ва Франциядан бир нечта таклифлар бўлганди, аммо якунига етиб қолган энг жиддий таклиф «МЮ»дан бўлди. Суҳбат жуда яхши ўтди. Мен Жон Мерто ва Даррен Флетчер билан учрашдим ва уларга инглиз тили устида ишлашим кераклигини айтдим», - деди Гарсия Le Figaro билан суҳбатда.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хосе Антонио Камачо "Барселона"нинг ҳозирги устози Хави келажакда "қизил фурия" терма жамоани бошқаришга қодирми ёки йўқми, деган саволга жавоб берди.

💬"Хави Испания учун мукаммал мураббий бўлиши мумкин, аммо у буни хоҳлайдими, йўқми билмайман. Ҳозир жамоада Луис Энрике бор, шунинг учун аниқ бир нарса дея олмайман", - дея Камачонинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Камачо, шунингдек, "кўк-анорранглилар" мураббийга жамоа ўзи хоҳлаган тарзда ўйнаши учун кўпроқ вақт кераклигини таъкидлади. Сабаби Хави бошқаларнинг хатоларини тузатиши керак эди.

💫Хави ўтган йилнинг кузидан бери "Барселона"ни бошқариб келмоқда. Ўшандан бери Испания Ла Лигасида ўтказилган 15 учрашувда каталонияликлар бор-йўғи битта мағлубият аламини тотиб кўрди ва турнир жадвалидаги ўрнини сезиларли даражада яхшилади. Энди Каталон клуби 3-ўринда ва совринлар учун курашни давом эттирмоқда.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Реал футболчилари "Барселона"га қарши Ла Лиганинг 29-тур учрашувига клубнинг 120 йиллигига бағишланган қора либосда майдонга тушади.💫

🩸Майдон ўйинчилари қора рангли, дарвозабонлар эса пушти рангли формада бўлишади.
"Эл-Класико" 20 март куни "Сантяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланиши режалаштирилган.

Айни дамда "Реал" Испания чемпионатида 3-ўриндаги "Барселона"ни 15 очкога ортда қолдириб, пешқадамлик қилмоқда. Ушбу рақиблар ўртасидаги биринчи давра учрашуви "қаймоқранглилар"нинг ғалабаси (2:1) билан якунланганди.


Обуна бўлинг 👉https://t.me/offside_offisial
Гол раздевалка:
Элгужа Григалашвилли

#Навбаҳор -- #Қўқон_1912 1-0

#Танафусс

Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий жамовий гол!

Э Григалашвилли 45"

Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зоран Марушич 80" дақиқа гооол!

Навбаҳор 2:0 Қўқон 1912.

💬 Навбаҳор бугун муҳлислари кутган ўйинни намойиш қилаяпти. Ўйлашимизча Навбаҳор реьлсга тушиб олди. Энди буёғига, Бабаян исмли Теплавознинг тезлигига боғлиқ!



Обуна бўлинг👉
https://t.me/offside_offisial
Навбаҳор - Қўқон 1912 2:0

#ўйин_тугади


Обуна бўлинг👉
https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бабаян, бошлади ! 💫

🙋‍♂Видео ролик championat asia телеграм каналидан олинди!



Обуна бўлинг 👉
https://t.me/offside_offisial