OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасидаги Уганда - Тожикистон учрашувидан олдин Тожикистон бош мураббийи Петар Сегрт матбуот анжуманида қатнашди.✅

💬"Аввало барчани Наврўз байрами билан табриклайман. Ўзбекистон футбол ассоциацияси мусобақани юқори даражада ташкил этганини айта оламан. Аэропортда кутиб олишдан бошлаб, машғулот майдонларигача барчаси ажойиб. 
Ушбу мусобақа Осиё кубоги саралаши учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ҳозир қайсидир футболчилар йўқлиги ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, сабаби айни пайтда энг кучли спорт формасидаги барча футболчилар биз билан Наманганга келди. 

🗣- Сизни Наманганда кўрганимиздан хурсандмиз. Ярим финалдаги рақиб Уганданинг имкониятини қандай баҳолайсиз? Бундан ташқари "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе ҳақида қандай фикрдасиз? 

💬- Аввало бизни Угандадек яхши жамоага қарши ўйин кутиб турибди. Эҳсони Паншанбе айни пайтда яхши ҳолатда ва у эртага майдонга тушади. Кеча мен Тожикистон терма жамоаси билан иккинчи бор машғулот ўтказдим холос, йигитларни энди танияпман. Уганда терма жамоаси бош мураббийи жуда яхши инсон. Олдиндаги 90 дақиқа давомида биз боримизни беришимиз керак. Уганда терма жамоаси ФИФА рейтингида 30та ўрин юқоридалигини унутманглар. Угандани ҳурмат қиламиз, унинг кучли томонларини биламиз, кички таҳлил ҳам қилдик. Аммо ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 
- Терма жамоамизда 11 нафар футболчи турли сабабларга кўра йўқ. Аммо улар Осиё Кубоги саралашига қадар сафимизга қайтишларига умид қиламан. 

🗣- Сўнгги йилларда Ўзбекистон чемпионатида тожикистонлик футболчилар кўпайиб қолди. Улар ҳақида нима дея оласиз? 

💬- Фақат Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларни алоҳида кўрсатмоқчи эмасман, мен учун 17 ёш бўладими ёки 34 ёшми фарқи йўқ, барча бирдек. Биз фақат стадионга келган мухлислар учун эмас, балки ТВ орқали кузатиб борадиган тожикистонлик мухлислар учун ҳам ўйнаймиз".

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага “Navruz Cup-2022” доирасида Қирғизистонга қарши ўйин ўтказади.✅

💫Мазкур баҳс олдидан ташкилий қўмита аъзолари ҳамда жамоалар вакиллари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Унда учрашувнинг ташкилий масалалари, хусусан, медиа, маркетинг ва тиббий жараёнлар муҳокама қилинди. 
Келишувга кўра, учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ кўк рангда майдонга тушадиган бўлди, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial
Рома” ҳужумчи Тэмми Абрахам Лондонга қайтиши мумкин. Рим клуби инглиз футболчиси билан хайрлашишга тайёр, фақат Тэмми учун 120 миллион евро талаб қилмоқда. Аммо шартномада “Челси” футболчини 80 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга, деб ёзади Daily Mail.


💫Манбага кўра, "кўклар" фақат 2023 йилдан бошлаб қайта сотиб олиш опсиясидан фойдаланиши мумкин. Агар буни муддатидан олдин амалга оширмоқчи бўлса, "Рома" раҳбарияти 120 миллион сўрайди.

Абрахам 2021 йилнинг ёзида "Челси"дан "бўрилар" сафига қўшилган эди. Ҳужумчининг шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда 24 ёшли англиялик футболчи клуб сафида барча турнирлар доирасида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол ва 4 та голга ассистентлик қилди. Футболчининг Трансфермарктдаги нархи 45 млн еврога баҳоланган.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Ҳар сафар шу саралаш циклини кўрганимда, асаб бир ўйнаб олади! 🙅‍♂
Бу цикл ҳам тугай қолмади ❗️


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Ҳар сафар шу саралаш циклини кўрганимда, асаб бир ўйнаб олади! 🙅‍♂
Бу цикл ҳам тугай қолмади ❗️


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хақиқий камбеклар доим футболни безаган!👍


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Угандалик болакайлардан ажойиб видеоролик. 💫


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНСУ ФАТИ ( 17ёш 333 кунлик) ўйинига диққат қилинг! 💫


💬Бизда бу ёшда хали футболчи дейишмайди !

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
THE Telegraph нашри хабарига кўра, "Ньюкасл Юнайтед" ёзги трансфер ойнаси вақтида юқори миқдордаги харидларни режалаштирмаяпти.❌

Манбага кўра, навбатдаги трансфер ойнасида клуб январ ойидагидан камроқ маблағ сарфлайди. Эслатиб ўтамиз, "қарғалар" қишда янги футболчилар учун 90 миллион евро сарфлаган бўлса, ёзда бу тахминан 60 миллионни ташкил қилади.
“Ньюкасл”ни бадавлат эгалар сотиб олганига қарамай, улар трансфер сиёсатида ниҳоятда эҳтиёткор эканлиги қўшимча қилинади хабарда.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial
Испанияда "Реал Мадрид" Томас Тухелни бош мураббий сифатида тайинлаши мумкинлиги қизиқиш ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.✅

💫Мадрид клуби мавсум охирида Карло Анчелоттининг жамоадан кетишига рухсат берди.
"Реал Мадрид" Тухель билан клуб узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини яратиши мумкин деб ҳисоблайди. Муҳими, мутахассис юлдуз футболчилар билан ишлашда ўзини кўрсата олган.
Тухелнинг келажаги "Челси"нинг санкциялари туфайли катта савол остида турибди. Аввалроқ, мураббий "Манчестер Юнайтед"да ишламаслиги маълум бўлганди.


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Россиялик футбол агенти Павел Нестеров Sport24 мухбири билан суҳбатда хорижда ўйнашни истаган россиялик футболчилар учун қайси чемпионат яхши вариант эканини айтди.✅

"Мен бу масалада Ўзбекистонни ажратиб кўрсатган бўлардим. У ерда футбол даражадаси ўсмоқда, янги юлдузлар пайдо бўлмоқда, клублар ҳам яхши маош тўламоқда. Эътиборли томони, легионер футболчиларга маош долларда тўланмоқда. Осиё чемпионлар лигасида иштирок этишни истаган ўзбек клублари россиялик кучли футболчиларга ойига 15-25 минг доллар тўлашга тайёр, деб ўйлайман.

Шунингдек, Озарбойжон варианти ҳам бор. Бу мамлакатда ҳам бир нечта бой клублар бор. Арманистон варианти ҳам мавжуд, аммо у ердаги клублар бой эмас. Қозоғистонни ҳам айтишим мумкин, боз устига, бу давлатда россиялик футболчилар легионер ҳисобланишмайди. Бироқ Қозоғистоннинг иқтисодиёти Россияникига боғлиқ. Бундан ташқари, сиёсий вазият ҳам барқарор эмас. Масалан "Қайрат" клуби хўжайини Қайрат Бўранбаев ҳибсга олинди. Шу боис, қозоқ клублари иқтисодий жиҳатдан "ўтириши"ни кутяпман. Яхши пул тўлайдиган фақат 2-3та жамоа қолади.

Хулоса қиладиган бўлса, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбойжон чемпионатларига россиялик футболчиларнинг ўтишини кутиш мумкин. Булар сафига Туркия ва Хитой лигаларини ҳам қўшиш мумкин.

Манба: sport24.ru


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️

https://t.me/offside_offisial
Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. "B" гуруҳида марказий ўйин бўлиб ўтди ва мазкур баҳс натижаси Мундиалга чиққан 2та жамоанинг номини аниқлаб берди.✅

❌Австралия терма жамоаси ўз уйида Японияни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Японияликлар ғалаба тўпларини сўнгги дақиқаларда киритишди. Учрашувнинг 89 ва 90+4-дақиқаларида Кауро Митома томонидан урилган голлар "кунчиқар юрт" термасига ғалаба келтирди.

Натижада Япония муддатида аввал Қатар-2022 йўлланмасини қўлга киритди. Бу натижа Саудия Арабистонига ҳам қўл келди ҳамда араблар ҳам Мундиалда иштирок этадиган бўлишди.

Австралия эса "B" гуруҳида 3-ўринни эгаллади. Энди "кенгурулар" ЖЧ йўлланмаси учун узун йўлни босиб ўтишлари керак. Яшил қитъа вакиллари дастлаб "А" гуруҳида 3-ўринни эгаллаган жамоа (ҳозирда бу ўринни БАА эгаллаб турибди) билан плей-офф босқичида иштирок этди. Унда ғолиб чиққан терма жамоа КОНМЕБОЛ минтақасида 5-ўринни банд этган термага қарши майдонга чиқади.💫

Осиёдан Жаҳон чемпионатига борадиган 4та жамоа эса маълум бўлди: Эрон, Жанубий Корея, Япония ва Саудия Арабистони.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Австралия мана шундай аҳволда қолди !


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Ўзбекистон миллий жамоаси «Навбаҳор» захира майдонида ўйинолди машғулотларни ўтказмоқда

Баннерда бош мураббий Сречко Катанецга илтимос ёзилган: мухлислар Остон Ўрунов, Нурилло Тўхтасинов, Шоҳруз Норхонов ва Шаҳзод Убайдуллаевни миллий жамоага чақириш, Драган Черанни эса маҳаллийлаштиришни сўрашмоқда.


Постни Tribuna_uz сайтидан олдик!

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ:


https://t.me/offside_offisial
ЖЧ-2022 3-саралаш босқич "А" гуруҳ 9-тур доирасидаги Жанубий Корея - Эрон ўйини бўлиб ўтди.✅

Жанубий Корея Сон Хён Мин ва Ким Йонг Гвоннинг голлари эвазига ғалаба қозонди. Қайд этиш керакки, бу икки терма жамоа мундиал масаласини муддатидан олдин ҳал этишган. Учинчи ўрин учун курашаётган Ироқ учинчи ўринда бораётган БАА билан ўйнайди. Ливан эса ўз майдонида гуруҳ аутсайдери Сурияни қабул қилмоқда.

🟢Жанубий Корея - Эрон 2:0

Голлар: Сон Хён Мин (45), Ким Йонг Гвон (63)
Жанубий Корея: Ким Син Гю - Ким Чин Су, Ким Ен Гвон, Ким Мин Чэ, Ким Хэ Хван - Сон Хён Мин, Чон У Ен, Ли Чэ Сон, Хван Хи Хан, Квон Чхан Хун - Хван Ий Чо
Захира: Чо Хен У, Сон Бом Гин, Квон Ген Вон, Ли Чэ Ик, Парк, Пак Чи Су, Ко Син Бом, Нам Тэ Хи, Сон Мин Гю, Юн Чон Гю, Чо Гю Сон, Чо Ен Ук
Эрон: Абедзода - Муҳаммади, Хуссайни, Канаанизадеган, Халилзода - Амири, Нурафкан, Хожисафи, Нуроллоҳи, Голизода - Азмун
Захира: Хуссайни, Бейранванд, Фаражи, Ғуломи, Хуссайнзода, Камьябиния, Мехдипур, Сарлак, Тораби, Ансарифард, Исмаилифар, Сайядманеш

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial
Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти томонидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасига ташкилот бош директорини тасдиқлаш масаласи киритилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берган.💫


⚡️«2020 йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори ўз лавозимидан озод этилганидан сўнг ташкилот бош директори вазифасини бажарувчи этиб Диёр Имомхўжаев белгиланган эди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида профессионал футбол мусобақаларини ташкил этиш, футбол клублари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг Осиё Футбол Конфедерацияси талаблари асосида лицензиялашдан ўтказилишида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. 
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Уставига мувофиқ бош директорни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг тақдимномасига асосан Лиганинг Ижроия қўмитаси томонидан амалга оширилади. Шу асосда Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти томонидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директорини лавозимга тайинлаш бўйича Лига Ижроия қўмитасига Имомхўжаев Диёр Аброрович номзодини тасдиқлаш учун тақдим этилди. Мазкур масала Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши учун киритилди», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг навбатдаги умумий йиғилишида Лига Ижроия қўмитасининг янги таркиби сайланди.


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Бенфика» ҳужумчиси Дарвин Нуньес «Арсенал»га ўтишга яқин турибди, дея хабар беради Football365. 💫


⚡️Манбага кўра, Лондон клуби футболчи  учун курашда «Вест Хэм» ва «Ньюкасл»ни ортда қолдиришга ишонмоқда. «Канонирлар» уругвайлик ҳужумчи учун 67 миллион фунт таклиф қилмоқда.
Лондон клубининг ҳужумчи учун қолган жамоалардан устунлиги сабаби шундаки, «Арсенал» Англия чемпионати турнир жадвалида Чемпионлар лигаси зонасида жойлашган.
22 ёшли ҳужумчининг «Бенфика» билан шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар тузилган. Трансфермаркт портали ҳужумчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
2021/22 йилги мавсумда Нуньес «Бенфика» сафида барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial