OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Австралия мана шундай аҳволда қолди !


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Ўзбекистон миллий жамоаси «Навбаҳор» захира майдонида ўйинолди машғулотларни ўтказмоқда

Баннерда бош мураббий Сречко Катанецга илтимос ёзилган: мухлислар Остон Ўрунов, Нурилло Тўхтасинов, Шоҳруз Норхонов ва Шаҳзод Убайдуллаевни миллий жамоага чақириш, Драган Черанни эса маҳаллийлаштиришни сўрашмоқда.


Постни Tribuna_uz сайтидан олдик!

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ:


https://t.me/offside_offisial
ЖЧ-2022 3-саралаш босқич "А" гуруҳ 9-тур доирасидаги Жанубий Корея - Эрон ўйини бўлиб ўтди.✅

Жанубий Корея Сон Хён Мин ва Ким Йонг Гвоннинг голлари эвазига ғалаба қозонди. Қайд этиш керакки, бу икки терма жамоа мундиал масаласини муддатидан олдин ҳал этишган. Учинчи ўрин учун курашаётган Ироқ учинчи ўринда бораётган БАА билан ўйнайди. Ливан эса ўз майдонида гуруҳ аутсайдери Сурияни қабул қилмоқда.

🟢Жанубий Корея - Эрон 2:0

Голлар: Сон Хён Мин (45), Ким Йонг Гвон (63)
Жанубий Корея: Ким Син Гю - Ким Чин Су, Ким Ен Гвон, Ким Мин Чэ, Ким Хэ Хван - Сон Хён Мин, Чон У Ен, Ли Чэ Сон, Хван Хи Хан, Квон Чхан Хун - Хван Ий Чо
Захира: Чо Хен У, Сон Бом Гин, Квон Ген Вон, Ли Чэ Ик, Парк, Пак Чи Су, Ко Син Бом, Нам Тэ Хи, Сон Мин Гю, Юн Чон Гю, Чо Гю Сон, Чо Ен Ук
Эрон: Абедзода - Муҳаммади, Хуссайни, Канаанизадеган, Халилзода - Амири, Нурафкан, Хожисафи, Нуроллоҳи, Голизода - Азмун
Захира: Хуссайни, Бейранванд, Фаражи, Ғуломи, Хуссайнзода, Камьябиния, Мехдипур, Сарлак, Тораби, Ансарифард, Исмаилифар, Сайядманеш

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial
Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти томонидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасига ташкилот бош директорини тасдиқлаш масаласи киритилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берган.💫


⚡️«2020 йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори ўз лавозимидан озод этилганидан сўнг ташкилот бош директори вазифасини бажарувчи этиб Диёр Имомхўжаев белгиланган эди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида профессионал футбол мусобақаларини ташкил этиш, футбол клублари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг Осиё Футбол Конфедерацияси талаблари асосида лицензиялашдан ўтказилишида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. 
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Уставига мувофиқ бош директорни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг тақдимномасига асосан Лиганинг Ижроия қўмитаси томонидан амалга оширилади. Шу асосда Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти томонидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директорини лавозимга тайинлаш бўйича Лига Ижроия қўмитасига Имомхўжаев Диёр Аброрович номзодини тасдиқлаш учун тақдим этилди. Мазкур масала Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши учун киритилди», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг навбатдаги умумий йиғилишида Лига Ижроия қўмитасининг янги таркиби сайланди.


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Бенфика» ҳужумчиси Дарвин Нуньес «Арсенал»га ўтишга яқин турибди, дея хабар беради Football365. 💫


⚡️Манбага кўра, Лондон клуби футболчи  учун курашда «Вест Хэм» ва «Ньюкасл»ни ортда қолдиришга ишонмоқда. «Канонирлар» уругвайлик ҳужумчи учун 67 миллион фунт таклиф қилмоқда.
Лондон клубининг ҳужумчи учун қолган жамоалардан устунлиги сабаби шундаки, «Арсенал» Англия чемпионати турнир жадвалида Чемпионлар лигаси зонасида жойлашган.
22 ёшли ҳужумчининг «Бенфика» билан шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар тузилган. Трансфермаркт портали ҳужумчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
2021/22 йилги мавсумда Нуньес «Бенфика» сафида барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial
Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия Бундеслигасини тарк этиб, Испания Ла Лигасига кўчиб ўтиш фикридан қайтмаяпти.💫

⚡️Diario Sport хабарига кўра, польшалик 33 ёшли форвард ёзги трансфер ойнасида Мюнхен клубини тарк этишга қарор қилган. Қайд этилишича, Левандовски «Барселона» сафига ўтишни хоҳламоқда. У фаолиятида ўзгариш қилишни истамоқда ва ёзги трансфер ойнасида буни амалга оширмоқчи. 
Нашр хабарига кўра, «Барселона» 33 ёшли ҳужумчига 4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
Аввалроқ, Левандовскининг «Бавария» билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаётгани, ҳужумчига «Атлетико» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинган эди. Форварднинг мюнхенликлар билан амалдаги келишуви 2023 йилга қадар белгиланган.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial
Диёр Имомхўжаевни Пфл директори лавозимига тафсия қилишибди !


💬 Энди камина ҳам Пфл ва ЎФАни роса танқид қилишни бошлайди ❗️ Охир оқибат, улар хафсаласи пир бўлганидан мени ҳам Пфлга ишга олмасмикин!

Камина журналист Диёр Имомхўжаевни хурмат қилади!

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial
Ливерпул ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
La Gazette Dello Sport хабарига кўра, "Ювентус" ушбу ёзда жамоани тарк этадиган Дибала ўрнига Муҳаммад Салоҳни қўлга киритиш истагида бўлиб турибди.

💫Туринликлар мисрлик футболчи учун йилига 12 млн евро тўлашга тайёр.

💫Маълумот учун, Салоҳ ва "Ливерпуль" ўртасидаги амалдаги шартнома 2023 йилда якунига етади. Томонлар ҳали ҳамон янги келишув борасида бир тўхтамга кела олишмаяпти.

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Луис Энрике ЖЧ-2022дан кейин Испания терма жамоасини тарк этиши мумкин.❌


💫Marcaнинг хабар беришича, 51 ёшли мутахассис жаҳон чемпионатидан кейин Испания терма жамоасида қолишига шубҳа қилмоқда. Унинг шартномаси 2022 йил охиригача мўлжалланган ва ҳали узайтирилмаган.
Энрике терма жамоани тарк этса, Испания футбол федерацияси «Атлетик»да ишлаётган Марселино ёки «Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальвердени ушбу лавозимга тайинлаш имкониятларини кўриб чиқади.

Энрике 2019 йилнинг ноябрида Испания терма жамоасига қайтган эди. 

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жч-2022 Қатар йўлида Ўзбекистон терма жамоамизнинг аҳволи, шундай бўлди ❗️

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хакам ушбу голни ҳисобга олган:


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Мана футзал дарвозабонлари қандай бўлиши керак! 💫


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ

https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар футзали:
Ажойиб хужум, чиройли якун: 💫


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ ↙️ https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибрагимович футзалда: 🔱


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Матч ТВ Жанубий Америка терма жамоаларининг ЖЧ саралаш матчларини трансляция қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди❌


↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial
Европа қитъасида 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида плей-оффнинг яримфинал баҳслари бўлиб ўтди. ✅



Ўйин давомида 32та зарба йўллаган Италия сенсацион равишда Шимолий Македонияга ютқазиб, қаторасига иккинчи мундиалга чиқа олмади.❌ Македонияликлар ғалаба тўпини 90+2-дақиқада киритишди. 
Португалия Отавио, Жота ва Нунешнинг голлари эвазига Туркияни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.✅
Шунингдек, Бэйлнинг дубли Уэльсни, Квайсоннинг қўшимча бўлимларда урган голи Швецияни плей-офф финалига олиб чиқди. 
Шу тариқа саралаш финалида 29 март куни Португалия Шимолий Маеедониянинг, Швеция эса Россия четлатилгани учун тўғридан тўғри кейинги босқичга чиққан Польшанинг меҳмони бўлади. 
Уэльснинг рақиби июнга қолдирилган Шотландия—Украина баҳсида аниқланади. 
ЖЧ-2022 саралаши. Европа
Плей-офф яримфинали. 24 март
🔴Италия — Шимолий Македония 0:1
Гол: Трайковски (90+2). 
Италия – Доннарумма, Флоренци, Манчини (Кьеллини, 90), Бастони, Эмерсон, Верратти, Жоржиньо, Барелла (Тонали, 77), Иммобиле (Пеллегрини, 77), Инсинье (Распадори, 64), Берарди (Жоао Педро, 89). 
Шимолий Македония – Димитриевски, Ристовски, Велкоски (Ристевски, 86), Муслиу, Чурлинов, Алиоски, Адеми (Ашковски, 59), Николов (Спировски, 59), Барди, Ристовски (Миовски, 72), Трайковски.
Огоҳлантириш: Велкоски (80).
🟢Португалия — Туркия 3:1

Голлар: Отавио (15), Жота (42), Нунеш (90+4) — Йилмаз (65). 
Амалга оширилмаган пенальти: Йилмаз (85). 
Португалия – Кошта, Далот, Фонте, Перейра, Геррейру (Мендеш, 88), Моутиньо (Нунеш, 88), Отавио (Леау, 89), Фернандеш (Карвалью, 80), Силва, Роналду, Жота (Фелиш, 71). 
Туркия – Чақир, Челик (Язижи, 80), Демирал, Суюнжи, Қобоқ, Кутлу (Дурсун, 90), Чалхонўғли, Ундер, Актуркўғли(Унал, 66), Кўкчу (Токез, 80), Йилмаз.
Огоҳлантиришлар: Челик (34), Жота (35), Чалхонўғли (69), Демирал (76), Моутиньо (86), Токез (90+6).
🟢Уэльс — Австрия 2:1

Голлар: Бэйл (25, 51) — Забитцер (64).
Уэльс – Ҳеннесси, Робертс, Дэвис, Родон, Ампаду, Уильямс, Рэмзи, Аллен, Уилсон, Бэйл (Мифем, 90), Жеймс (Жонсон, 88). 
Австрия – Линднер, Лайнер (Грегорич, 88), Драгович, Ҳинтереггер, Алаба, Лаймер (Калайжич, 55), Баумгартнер (Вайманн, 77), Забитцер, Шлагер (Лазаро, 77), Зайвальд, Арнаутович.
Огоҳлантиришлар: Баумгартнер (24), Уилсон (59), Лайнер (87), Уильямс (90).
🟢Швеция — Чехия 1:0

Гол: Квайсон (110).
Швеция – Ольсен, Даниэльссон, Нильссон, Линделёф, Ольссон (Бенгтссон, 62), Классон (Квайсон, 62), Форсберг (Эланга, 115), Экдаль (Сванберг, 72), Ольссон (Карлстрем, 107), Кулусевски, Исак (Ҳеландер, 115). 
Чехия – Вацлик, Брабец, Голеш, Зима, Масопуст (Гавел, 76), Барак (Крейчи, 90), Соучек, Садилек (Сикора, 90), Янкто (Матею, 76), Кухта (Пекҳарт, 83), Гложек (Лингр, 111).
Огоҳлантиришлар: Нильссон (46), Классон (52), Экдаль (60), Голеш (68), Зима (71), Соучек (85), Матею (90), Ольссон (103), Карлстрем (114).

↘️Футбол ҳақида янада кўпроқ↙️ https://t.me/offside_offisial