OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Барселона «Лидс» ҳужумчиси Рафинья билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди.✅

💫Томонлар маош ва шартнома муддати - 5 йилга келишиб олди, деб хабар беради Diario Sport. «Ливерпуль» ва «Бавария» вингерга каталонияликлардан кўра кўпроқ маош таклиф қилишга тайёр, аммо бразилиялик бошқа клубларнинг таклифларини рад этади. Аммо «Барселона» ҳалигача «Лидс» билан Рафинья борасида келишувга эриша олмади. Қайд этилишича, ҳужумчи трансферни амалга ошириш учун ҳозирги клубига босим ўтказишга тайёр.

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
Аввалроқ, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббийликка номзодлар билан суҳбат ўтказмоқчилиги ҳақида хабар қилинганди. Таъкидланишича, «Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хаг суҳбат давомида «МЮ» раҳбариятини ҳайратда қолдирди, деб ёзмоқда The Times.✅

💫Манбага кўра, тен Хаг «МЮ» бош мураббийи бўлиш учун фаворит ҳисобланади. Қайд этилишича, манкунианликлар раҳбарияти навбатдаги бош мураббийдан жамоа ўйинига ўзига хослигини беришини истамоқда, бу эса 52 ёшли голландга бошқа номзодлардан устунлик беради. Эслатиб ўтамиз, инглиз клуби шунингдек, «ПСЖ»дан Маурисио Почеттино, «Севилья»дан Хулен Лопетеги ва Испания терма жамоасидан Луис Энрикени ҳам тайинлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
📊 THE SUN.

Чемпионшип клуби «Фулхэм» «Бёрнли» дарвозабони Ник Поупни сотиб олишга даъвогар.

🌒Манбанинг хабарига кўра, Англия терма жамоаси дарвозабони, Премьер-лигадан тушиб кетадиган бўлса клубни тарк этишни ўйламоқда. 29 ёшли Поупнинг «Бёрнли» билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Transfermarkt портали футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда. 37 турдан сўнг «Фулхэм» кейинги мавсумда Премьер-лигага чиқиш учун барча имкониятларга эга бўлиб, чемпионат жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Бёрнли» эса ўз навбатида АПЛ турнир жадвалининг қуйи лигага тушиб кетиш зонасида жойлашган (19-ўрин). Ва катта эҳтимол билан у кейинги мавсумни қуйи дивизионда ўтказади.

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
📰 Defense Central

Ювентус" клуби "Реал" вингери Марко Асенсиони кузатишда давом этмоқда.✅✅


Италия клуби футболчига йилига 7 миллион евролик шартнома таклиф қилди. Асенсио ёзги трансфер ойнасида "Ювентус"ни тарк этадиган Пауло Дибаланинг ўрнига муқобил вариант бўлиши мумкин.
Ла Лиганинг жорий мавсумида Асенсио 24 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган. Унинг "Реал" билан шартномаси 2023 йилда якунига этади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.💫

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
Фабрицио Рамано:


Италиянинг "Милан" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Миланни тарк этиши ниятида. ❌


Яқинда берган интервьюсида Златан "Бавария"га қойил қолишини ва Бундеслигага қизиқишини ҳам айтди. Немис журналистларининг фикрича, бу қандайдир ишора эди.
Ибранинг "Милан" билан шартномаси шу йилнинг ёзида ўз якунига этади. Россонерилар уни оддийроқ шартларда узайтирмоқчи, бироқ бу швециялик футболчига ёқмаяпти.💫


Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
Барселона футболчиси Педри жамоанинг собиқ бош мураббийи Роналд Куман ҳақида гапирди.

🗣Футболчи нидерландиялик мураббийни қўллаб-қувватлашини ва билдирган ишончи учун миннатдор эканлигини билдирди. Роналд Куман ушбу мавсумда "Барселона"ни тарк этди.
💬“Мен ундан кўп қарздорман, чунки у биринчи дақиқаларданоқ менга ишонди. Мен ундан жуда миннатдорман. Бизда яхши жамоа бор эди, лекин нимадир нотўғри кетди, энди эса бизда Хави бор, у жуда зўр иш қилмоқда», - дея Педрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда La Vanguardia.

Роналд Куман “Барселона”ни 2020 йилнинг июнидан 2021 йилнинг октябригача бошқарган.

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
🇷🇺 Владимир Путин ҳукумат, Марказий банк ва "Газпром"га 31 мартгача "дўст бўлмаган давлатлар" билан газ учун тўловларни рублга ўтказиш чораларини кўришни топширди.
Борди-ю, улар рублда тўлашдан воз кечса, ўн беш кун ичида батамом тўхтатишни илгари сурди!

Олдинроқ, Қатар Европага газ етказиб бера олмаслигини такидлаганди.!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз Қирғиз, Тожик, Уганда билан ўйнаб юрган бир пайтда, Хоккей ватани Канада Жч- 2022 иштирокчисига айланди!

💬 Яна нима эмиш, стадионда Навбаҳор деб бақарасизлар эмиш ? Муҳлисларни тафтиш қилишни эмас,ўйинни тузатишни
Ўйлаларинг.


Футбол ҳақида янада кўпроқ⤵️
https://t.me/offside_offisial
📈 Игорь Сергеев:

💬 Финал ўйинида майдонга тушаманми йўқми, буни билмайман. Аммо шуни аниқ биламанки Элдор майдонга тушади, у жамоа сардори.
Хозир бу ҳақда гапиришни истамайман, мени вазифа кичик имкониятдан фойдаланиш!
Бизда рақобат кучли, Катанец бошқача инсон уни тушуниш мушкул!


Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
📆 29.03.22
🏆 Дубай кубоги (U23)

🇺🇿Ўзбекистон 🆚 Виетнам🇻🇳

🕰 17:00
🖥 Онлайн кўриш
🏟 "Al-Avir" (Дубай)


Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
ЎФА раҳбарияти ўрнида бўлганимда, икки нафар болалар ва ўсмирлар бўлимида ишлаётган мутахассиснинг қўлига Тошкент - Доҳа - Тошкент йўналиши бўйича авиачиптани тутқазардимда, тезда Қатардаги тизимни ичидан ўрганиб келишни вазифа қилиб қўярдим.

Уялмасдим, уялиб яна эски тоз, эски ҳамом бўлиб юрмасдим!


Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
Футбол академияларимиз ҳолатидан бир шингил !!! 💫


💬Нега Роналду, Месси бизда чиқмайди, деймиз !


Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
📇 Mundo Depertivo:

💫Мемфисга Тотенҳем қизиқиш билдирмоқда, аммо Депай Тотенхемга ўтишни истамаяпти.
Мемфис совринлар ютишни хохлайди.

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
Рома қанот ҳимоячиси Леонардо Спинаццолага «Реал» ва «Атлетико Мадрид» клублари қизиқиш билдирмоқда. Испания грандлари италиялик орқали ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.✅✅✅

💫Todofichajes нашри хабарига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби ёзда жамоани тарк этишни режалаштираётган Марселонинг ўрнига Спинаццола номзодини кўриб чиқмоқда. «Атлетико» италияликнинг трансфери орқали ҳимоядаги камчиликларни тўлдирмоқчи.
Леонардо Спинаццола 2019 йил июлидан бери «Рома» сафида тўп суради. Футболчининг трансфер нархи 20 миллион евро, ҳимоячининг шартномаси эса 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Спинаццола жароҳати сабаб ўтган ёздан бери майдонга тушмади.


Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини терма жамоасининг ЖЧ-2022да иштирок эта олмаганидан хафа бўлгани ҳақида гапирди.🙈

💬«Жуда умидсизликка қарамай, сўнгги тўрт йил давомида қилган ишларимиз қадрланганидан мамнунман. Энди бизда ёш футболчиларни таркибга қўшиб олиш имконияти бор. Бу терма жамоа бироз кучайтирилган ҳолда жаҳон чемпионатини ютиши мумкин эди.
Албатта, кейинги ўйинларда ўзгаришлар бўлади. Биз жамоани икки йилдан кейин ўтказиладиган 2024 йилги Европа чемпионатига тайёрлашимиз керак. Бу бизнинг ишимиз. Мен Евро ва Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни хоҳлардим. Мухлислар кутишга мажбур бўлади. Агар биз умидсизликда қолсак, ҳеч нарсага эриша олмаймиз», - дейди Манчини.

24 март куни Италия терма жамоаси ЖЧ-2022 йўлланмаси учун саралаш турнирининг плей-офф босқичининг ярим финал ўйинида Шимолий Македония терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Италияликлар қаторасига иккинчи бор жаҳон чемпионатига чиқа олмади.

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💫 Франция 2-3 Россия

Россия тарихидаги ажойиб ғалаба, "Стаде Франсда" ❗️


Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💫Олег Саленко бешта гол урган ўйинда, Россия - Камерунни 6:1 ҳисобида мағлуб этган эди!

1994 йил Ақш Жахон чемпионати: 🏆

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
📊 The Sun

Челси ҳимоячиси Бенжамин Чилуэлл йўлбарс билан арқон тортиш ўйнаган видеоси учун танқидга учради.


Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода Чилуэлл Флоридадаги истироҳат боғида йўлбарс билан курашаётгани, у ерда йиртқич гўшт боғланаган арқоннинг бир учини панжара ичидан тишлагани, «Челси» ҳимоячиси эса қарама-қарши йўналишда уни тортаётгани акс этган. 
Ҳайвонларга шафқатсизликнинг олдини олиш бўйича Британия Қироллик жамияти (RSPCA) расмий баёнотида видеога салбий муносабатда бўлди.🐅

🧏‍♂Эслатиб ўтамиз, Чилуэлл 2021/2022 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида Туриннинг «Ювентус» клубига қарши ўйинда (4:0) жароҳат олган эди. Футболчининг тиззасининг хочсимон боғлами йиртилган ташхиси қўйилган.

Футбол ҳақида янада кўпроқ⤵️
https://t.me/offside_offisial
Эвертон»да ижара асосида ўйнаётган «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек «манкунианликлар»га янги бош мураббий тайинлангани эълон қилинганидан сўнг, клубдаги келажаги ҳақида қарор қабул қилиши мумкин, деб ёзади журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида.✅


💫Манбага кўра, ван де Бек собиқ клуби «Аякс»нинг устози  Эрик тен Хагнинг тайинланиши ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин.
Ярим ҳимоячи 2020 йилдан буён «Манчестер Юнайтед»да ўйнамоқда, «Аякс»дан 39 миллион евро эвазига ўтган. Ван де Бекнинг шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади.
«Эвертон» 24 ёшли ван де Бекни қишки трансфер ойнасида мавсум охиригача ижарага олди. Янги жамоадаги икки учрашувда ярим ҳимоячи самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2025 йилда якунига етади.

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial
Россиялик таниқли футбол инсайдери Нобель Арустамян УЕФА ҳомийлигидаги турнирларда жамоалар ва терма жамоага босим ўтказмаслик учун РФИ нима қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.✅

💫«Эҳтимол дисквалификация қилинган тақдирда, жазо муддати тугагандан сўнг РФИ УЕФАдан Осиё Конфедерациясига ўтиши мумкин», - деб ёзди Арустамян ўзининг телеграмдаги расмий каналида.

⚡️Арустамяннинг қайд этишича, бу вазиятни бироз юмшатади, чунки Европа клублари ва жамоалари яқин йиллар ичида бизнинг жамоалар билан ўйнашни исташлари даргумон.

Мисол тариқасида Нобель Арустамян Осиёдаги босим туфайли «осиёлик»дан «европалик»га ўзгартиришга мажбур бўлган Исроилни келтирди.

Футбол ҳақида янада кўпроқ ⤵️
https://t.me/offside_offisial