OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алваро Рекоба !



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Туркманистонлик таниқли мутахассис Қурбон Бердиев фаолиятини Эронда давом эттирадиган бўлди. 

«Тракторсози» клуби Қурбон Бердиевни бош мураббий этиб тайинлагани ҳақида расман эълон қилди. Қурбон Бекиевич фақат бош мураббий сифатида эмас, клубнинг селекция ишларига ҳам раҳбарлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Бердиев яқинда Қозоғистоннинг «Қайрат» клубидан истеъфога чиқарилган эди. 
Маълумот учун, «Тракторсози» ўтган мавсум якунларига кўра Эрон чемпионатида 13-ўринни эгаллаган эди.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Дунёнинг энг қиммат футболчилардан тузилган таркиб.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
🔹🔹🔹Tv 3: Ҳасан Салихамиджич Мане билан музокаралар якунланди ! Шуни маъмнуният ила айтаманки, ҳаммаси окей!
Райн Гигз Уэльс бош мураббийлигидан кетди ! ❌ Сабаблар хозирча бизга ноъмалум.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
📊Дунёнинг энг қиммат ўнг қанот вингерлари



📲Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Ярим ҳимоячи Тони Кроос бир йилдан сўнг "Реал"ни тарк этиши мумкин.
Cadena Cer хабарига кўра, германиялик футболчи шу пайтгача 2023 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини узайтиришдан бош тортган. У жамоада қолиш-қолмаслигини ҳал қилишдан олдин келаси мавсум қандай ўтишини кўрмоқчи.

Ярим ҳимоячи жамоага юк бўлишни ва унинг узоқ муддатли режалаштиришига таъсир қилишни истамайди, шунинг учун у кейинги мавсум охирида унга ёрдам бериш қобилиятини баҳолайди.

Айтишларича, "Реал Мадрид" бу қарордан ҳайратда, аммо буни ҳурмат қилади.
Кроос 2014/15 йилги мавсумдан бери "Реал"да ўйнамоқда.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Барселона ва Атлетико"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Арда Туран фаолиятини якунлашга қарор қилди, деб хабар беради Фанатик.
35 ёшли футболчи энди Истанбулнинг “Галатасарой” клуби спорт бўлимида иш бошлайди.

Туран клуб миқёсида "Галатасарой" таркибида энг кўп ўйин ўтказган (240 ўйин - 49 гол)

Туркия терма жамоаси таркибида футболчи Ўрта ер денгизи ўйинларининг кумуш медали (2005) ва Европа чемпионатининг бронза медали совриндори (2008). У Туркия терма жамоаси сафида 100та ўйин ўтказиб, 16та гол урган.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг👉https://t.me/offside_offisial
U23 Осиё чемпионатининг ғолиблари.

Эътибор берилса, Олимпиада бўлиб ўтадиган йилларда чемпионлик Япония ёки Жанубий Кореядан ортмаган. Қай вақтда қандай ҳаракат қилишни билиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Венсана Kомпанинг биринчи куни Бёрнлида !



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Римнинг "Рома" клуби шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Элодор Шомуродов фаолиятини "Болонья"да давом эттириши мумкин, дея хабар берди Fantamaster.it


Маълумотларга кўра, "Болонья" аллақачон Шомуродов бўйича "бўрилар" билан алоқага чиқиб, уни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича маълумот сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Элдор ўтган ёзда 18 миллион евро эвазига "Женоа"дан "Рома" сафига бориб қўшилган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилда якунланади.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Халқаро олимпия қўмитаси 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган футбол мусобақасининг финал босқичи учун квоталарни эълон қилди. Бу ҳақда "Футболиум" телеграм канали хабар тарқатди.

Ушбу олимпиадада 16та терма жамоа иштирок этади. Европа қитъасига мезбон Франциядан ташқари яна 3та ўрин ажратилди. Осиё учун эса 3,5та ўрин берилди. 2024 йилда бўлиб ўтадиган U23 Осиё кубогида дастлабки 3та ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри Париж йўлланмасини қўлга киритишса, тўртинчи жамоа Африканинг тўртинчи жамоаси билан яна бир йўлланма учун баҳслашади.

🧏‍♂Тақсимланган квоталар:

Европа — 3+1 (Франция)
💁‍♂Осиё — 3 + 0.5 (Африка вакили билан плей-офф)
Африка — 3 + 0.5 (Осиё вакили билан плей-офф)
Жанубий Америка — 2
Шимолий Америка — 2
Океания — 1.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉
https://t.me/offside_offisial
✅ РАСМАН: Давид Нерес Бенфика футболчисм.
📄 Контракт 2027 йил ёзгача.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Реалнинг кейинги мавсум қўрғони ! Кўриб қўй Карл! 🙈



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Бугунги учрашувлар рўйхати

#Суперлига

20:00 "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" / Дунё бўйлаб
20:00 "Навбаҳор" - "Металлург" / Спорт

📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Мисрнинг собиқ бош мураббийи Ҳасан Шеҳата «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ миллий жамоа учун етарлича ўйин кўрсатмаётгани ҳақида фикр билдирди.

«Буни айтишдан афсусдаман, лекин Салоҳ миллий жамоа учун ҳеч нарса қилмади. У анча яхши ўйнаши керак. У ўз мамлакати учун ўйнаганида жамоага кўпроқ нарса бериши шарт.
Мураббийлар Салоҳга жой очиш йўлини, майдонда унинг очилишига ёрдам берадиган ўйинчиларни топишлари керак», — дея Шеҳатанинг сўзларини келтиради Egypt Independent.
29 ёшли ҳужумчи Миср сафида 2011 йилдан бери ўйнайди. У миллий жамоа билан 2 бор (2017, 2021) Африка Миллатлар Кубогида кумуш медални қўлга киритди.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Франция футбол федерацияси раҳбари Килиан Мбаппенинг терма жамоадан кетишни истагани борасида фикр билдирди. 

💬"Биз у билан Евро-2020дан сўнг учрашдик. У пенальтини аниқ амалга ошира олмаганидан сўнг федерация уни танқидлардан ҳимоя қилмаганидан хафа эди. 

Унинг жуда жаҳли чиқди ва Франция терма жамоаси учун ўйнашни истамади. Бироқ ҳолат у қадар жиддий эмасди. Шунчаки, Килиан Швейцариядан учралган мағлубиятдан жуда хафа эди. Унда ғолиблик менталитети бор", - деди Ноэль


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Парма" дарвозабони Жанлуижи Буффон "Ювентус"га кўчиб ўтиши кутилаётган Анхель Ди Мария ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг айтишича, Ди Мария Марадонанинг даражасига чиқиши ҳам мумкин.

"Футболчиларга улар ўйнаган жойидан келиб чиқиб баҳо бериш керак. Бугун А Серия техникали футболчилар жиҳатидан анча заиф. Анхель эса ақлбовар қилмас техник қобилиятга эга. 
У рақиб дарвозаси олдида ўта хавфли. Дриблинги орқали ҳимоячилардан осон ўтиб кета олади. Ди Мариянинг универсаллиги ҳам ўзи учун катта ютуқ. 
Мен 44 ёшдаман. Бироқ ҳамон ўйнашда давом этмоқдаман. Ёш муҳим эмас, муҳими, мотивация ва иштиёқ. Агар Ди Мария "Ювентус"га ўтса, икки томон учун ҳам бу фойдали бўлади.
У керак бўлса, Туриннинг Марадонасига айланади. Такрор айтаман, А Серия учун у Марадона каби бўла олади", - деди италиялик афсонавий посбон.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Реал" футболчиси сифатида таништирилган "Челси"нинг собиқ ҳимоячиси Антонио Рюдигер "Барселона"дан қизиқиш бўлгани ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, у Мбаппенинг ПСЖда қолганига ҳам муносабат билдирди.

💬"Ҳа, "Барселона"дан қизиқиш бўлгани рост. Улар менга қўнғироқ ҳам қилишганди. Аммо акамга "Реал"га ўтишни истаётганимни айтдим. 

Мбаппе ҳақида бирор нарса демаган бўлардим. Бу унинг шахсий иши. 
Замонавий футболда тезлик муҳим аҳамиятга эга. Кўп ҳужумчилар айнан шундай хусусияти билан ажралиб туради. Мен уларни ўз усули билан тўхтатиб қолишга ҳаракат қиламан. Асосий устунлигим шунда бўлса керак", - деди германиялик ҳимоячи.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
ПСЖ пайшанба куни Почеттинони истеъфога чиқаради ва “Ницца”га 10 млн евро компенсация тўлаб Кристоф Галтьени бош мураббийликка олиб келади.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial