OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
Қозоғистон чемпионати. "Тобол" сафарда "Кызылжар" устидан ғалаба қозониб турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди, Игор Сергеев 84 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

"Тараз" - "Қайрат" учрашувида дурранг қайд этилди, Жасур Жалолиддинов майдонга туширилмади.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
🗞"Ал-Риёд" газетаси:
"Ал-Наср" Франциялик мутахассис Руди Гарсия билан икки мавсумга мўлжалланган шартнома имзолади, мураббий Саудия чемпионатининг янги мавсумидан бошлаб ишга киришади.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи лига !

Андижон ll 3:1 Пфк Арал.

💬 Хўп, Андижон ll икки ғалаба қозонди, дейлик ! Ўйин яхши жанговар тарзда ўтди ! Биз битта ўйинни томоша қилмай хулоса чиқаришдан йироқмиз,шунинг учун шошилмай кузатиб чиқдик !

🙅‍♂ Хўш муҳтарам футбол раҳнамолари, Пфк Арал биринчилига керакми? Ёки Арал Самали каби қўйи ўринларда юришидан хурсанд бўласизларми?
Саволлар жудда кўп,аммо сизлар бу саволларга жавоб бера олмайсизлар !

📺 Юқоридаги гол бўлган вазиятга эътибор беринг,рақиб футболчиси химоячининг либосидан тортиб йиқитиб тўпни олиб кетди.

Бу қайси,қоидага муофиқ ?


♨️ Энди яйраб футбол ҳавосидан баҳра олаётган Қарақалпоқ футболи футболинггаям, хакамингаям, сенгаям, деб юбормаса бўлди !


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Италия журналист Фабрицио Романонинг тарқатган маълумотига қараганда, "Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезус "Арсенал"га ўтди.

Манбанинг ёзишига қараганда, "Арсенал" Жезус билан 2027 йилнинг ёзигача шартнома имзолаган.

💶Трансфер нархи 52 миллион еврони ташкил қилди.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Бразилиянинг “Ботафого” клуби ҳужумчиси Матеус Насименто “Реал”га ўтиши мумкин.

Қайд этилишича, футболчини Мадрид клубининг асосий скаутларидан бири, аввалроқ “Реал”га Винисиус, Родриго ва Федерико Вальвердени сотиб олишга ёрдам берган Жуни Калафат кузатиб борган.

“Реал Мадрид” раҳбарияти 18 ёшли ҳужумчини ёшлар ўйинларида қўллаш, кейин эса аста-секин асосий жамоага олиб келиш ниятида.

Бразилияда Матеусни “янги Бензема” деб аташади. Унинг шартномаси бўйича товон пули 50 миллион еврони ташкил қилади.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
🔹RMS SPORT



Манбанинг қайд этишича, Неймарга Ал-Хелайфийнинг матбуотдаги сўнгги баёнотлари ёқмаган. “ПСЖ” президенти Неймарнинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволга, истисносиз барча футболчилардан ўтган мавсумга қараганда кўпроқ фидойилик кутишини айтган. Шундан сўнг, бразилиялик ҳужумчи клуб уни қадрламаслигига ишонч ҳосил қилган. У, шунингдек, ўзини жамоа етакчиси сифатида ҳис қилишни хоҳлайди.

Аввалроқ, “ПСЖ” ёзги трансфер ойнасида футболчилар маошларини туширишни режалаштираётгани ва бир нечта ўйинчилардан қутулишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бир мавсум учун тахминан 50 миллион евро маош оладиган Неймар кетишга асосий номзодлардан бири.

Эслатиб ўтиш мумкин, 30 ёшли Неймар 2017 йилдан бери “ПСЖ”да ўйнаб келади ва “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига харид қилинган. Бу трансфер жаҳон футболида сарфланган маблағ бўйича рекорд кўрсаткич бўлиб қолмоқда. Неймарнинг парижликлар билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Бавария"нинг янги аъзоси Садио Мане мюнхенликлар сафида 17-рақамда ўйнайди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.
Аввалроқ, ҳужумчи Германия чемпиони билан 2025 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолагани маълум бўлганди.

“Мен “Бавария” либосида 17-рақамни кийишга қарор қилдим. Жамоам ва бу рақам билан катта муваффақиятларни нишонламоқчиман. Энди мен янги жамоадошларим билан мавсумга тайёрланишни интиқлик билан кутяпман", - дея Маненинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Аввалроқ Жером Боатенг, Марк ван Боммель, Кристиан Циге ва Торстен Финк “Бавария”да ушбу рақамда ҳаракат қилишган.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
⚡️ 2023-2024 мавсумдан Россия Премерь лигасида Беларусь, Хитой, ва Қирғизистон клублари иштирок этишлари мумкин !


💷Клублар Сони премерь лигада йигирматадан ошмайди, аммо буюджет жудда катта бўлади!


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Кеча Магуайр ўйланди ! Тўйдан кейинги суҳбатдан !


👨‍❤️‍👨 Жоним мен сизни севаман, деди Магуайр !

..Аёл жавоб қилди! - Ишонмайман хозирча сизга!

🤷‍♂Нега?


Аёл жавоб қилди! - Чунки ҳали Фабрицио Рамано тасдиқламадику?


🙈.......?



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг👉
https://t.me/offside_offisial
Каналга бугун пост жойлай олмаяпмиз! Интернет қўрғир Янги Ўзбекистонда шундай ишламоқда ! 🙈
Бизни тарк этишга асло шошилманг ! Биз сизларни қадрлаймиз!
22:00 да старт оладиган ОФК Кубоги 2-туридан ўрин олган ЦСКА Душанбе - "Сўғдиёна" учрашуви учун иккала жамоанинг асосий таркиблари эълон қилинди.


ОФК Кубоги, 2-тур
27 июнь, 22:00

#ЦСКА_Душанбе: Аҳмедов, Доронин, Сафаров, Шарипов, Рустамов, Ибрагимов, Идрис Амину, Сафаров, Мирзонажод (сардор), Жўраев, Рашидбеков

#Сўғдиёна: 27. Милан Митрович, 6. Искандар Шайкулов, 7. Шахбоз Журабеков, 10. Шохруз Норхоновч, 11. Жасур Хасанов, 16. Артём Флипосян, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 21. Абдужалил Маназаров, 31. Лука Чермел, 77. Даниэл Насриддинов, 93. Марко Колакович
Захирадагилар: 1. Ширинбой Абдуллаев, 2. Сардор Қулматов, 3. Диан Талхатов, 5. Аюбхон Нўмонов, 8. Марат Бикмаев, 9. Бобур Фарходов, 12. Хислат Ҳалилов, 20. Баҳодир Насимов, 23. Беҳруз Шодмонов, 33. Дониёр Абдуманнопов



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Улуғбек Бақоев иккинчи имтихонни ҳам аъло баҳога топширди ! Цска Помир 2:3 Сўғдиёна . Энди бор эътибор учинчи турга қаратилади ! Туркманистоннинг Алтин Аср жамоаси билан Олтин ўйин бўлади ! Кўрамиз омад тилаймиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Бобур Абдуҳалиқов тўҳтамаяпти ! Беларусь чемпионатида 13 инчи голини киритди ! 👍


💬 Кеча Бобур Абдуҳалиқов ҳақида яна бир хабар осиё сайтларини титратди ! Саудиянинг Ал Ахли жамоаси хужумчимизни ўз сафида кўришни хохламоқда! Хабар қилинишича Саудия клуби хужумчимизга йилига 1,7 млн доллар маош ваъда қилган ! Бу маош ўзбек футболчилар ичида учинчи энг кўп маош олувчи футболчи ҳисобланиши мумкин !


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial