OFFSIDE. J. CH. 2026.
2.68K subscribers
18.1K photos
14.9K videos
6 files
24.1K links
Биз билан футбол ёрқинроқ. Футбол вақтидаги қизиқарли жараёнлар, натижалар, голлар, майдон ичкариси ва ташқарисидаги суҳбатлар, матбуот анжуманларидаги муҳокамалар ҳаммаси бизда.
Download Telegram
OFFSIDE. J. CH. 2026.
🗣 Рўзиқул Бердиев: 💬 Футбол соҳасида фаолият олиб бораётган шахслар доим диққат марказида, танқидлар ва мақтовлар қуршовида бўлади. Мураббийлар штаби ва футболчилар ҳар доим клуб раҳбарияти ҳамда мухлисларнинг ишончини ҳис қилиб келганмиз. Биз Ўзбекистон…
Бу инсон ҳақида фақат илиқ фикр билдириш мумкин бўлган кам сонли маҳаллий мураббийлардан! Рўзиқул кет деб бақираётган инсонлар, билингки улар Насаф муҳлислари эмас! Ҳақиқий муҳлис бундай бўлмайди, қўл остига қандай масаллиқ , қўйиб қўйишингдан қаътий назар сенга ажойиб овқат таёйрлаб бераётган бундай инсон ҳақида ножўия фикр билдириш учун камида Ақлсиз бўлмоқ керак ! Рўзиқул Бердиевни камина нима учун хурмат қилади биласизми, у инсон олдинги биз тамоша қилган футбол эртаги орасида ҳам йўқолиб қолмаган! Рўзиқул бобонинг терма жамоамизни бошқармаганига, унга имкон берилмаганига ягона сабаб, Пойтахт клубларини бошқармаганлиги деб биламан! Ана шунақа........
Шомуродовнинг Романи тарк этиш, бу камина учун кутилган холат эди! Футболчимиз ўзига берилган кичкина имкониятлардан фойдалана олмади! Ромадек буюк клублар учун натижа ҳамма нарсадан муҳимдир, улар кутиб ўтиршмайди! Пул бор, Элдор бўлмаса, Беллоти бор! Элдор учун Апл ва бошқа кучли клубларга ўтиш тўғри қарор бўлмайди, яхшиси А серия ўртамиёналарда, етакчи бўлиб юриш лозим! Агар буни эплай олса!
Жалолладин ва Миср эртаги бошланмай якунланди! Нега? - Чунки, Клуб ва футболчи орасида шахсий келишув ҳам бўлмоғи, лозиму, лобудир! Жалолладинни евро топ -5 чемпионатларда синаб кўришини жуда ҳоҳлаётгандим, аммо йигитча катта маошларни танлаётган кўринади ! Нима бўлганда ҳам қарор ўзиники.
Игорь Сергеев биз билган Бабаяннинг тутинган ўғли.Чунки ўз даврида Бабаян, миллий жамоа таркибида фақат уни асосий таркибда тушараверган! Бабаян ўша даврда тўғри қилган, чунки Сергеевдан бошқа яхши номзод кам эди, бўлса ҳам синалмаган эди. Бабаян тавакал қилишга чўчиган. Энди- чи, тутинган ўғилча Қозоқистонда, шартнома шу йил охиригача! Марушич, Яхшибоевлар билан Ота мавсумни яхши якунлаб олса, ўғил текинга эркин агент бўлиб ота қаноти остига кейинги мавсумдан қайтади, мен бунга ишонаман!
Бугунги учрашувлар рўйхати

#АПЛ

23:30 "Борнмут" - "Вулверхэмптон"
23:30 "Арсенал" - "Астон Вилла"
23:30 "Манчестер Сити" - "Ноттингем Форест"
23:45 "Вест Хэм" - "Тоттенхэм"
00:00 "Ливерпуль" - "Ньюкасл"

#А_Серия

21:30 "Эмполи" - "Верона" / Спорт
21:30 "Сампдория" - "Лацио" / Маҳалла
21:30 "Удинезе" - "Фиорентина"
23:45 "Наполи" - "Лечче" / Маҳалла
23:45 "Ювентус" - "Специя" / Спорт

#Лига1

22:00 "Монако" - "Труа"
22:00 "Лион" - "Осер"
00:00 "Лилль" - "Ницца"
00:00 "Тулуза" - ПСЖ
00:00 "Марсель" - "Клермон"

📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Ўзбекистон кубоги 1/4 финал ўйинларида Var ишламаслигининг сабабини топдик! Ахир беш кун ҳам жойда дам олиш бўлса, Var ишласа қонунга ғилоф бўлмайди-ми?


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Супер лиганинг 17-туридан ўрин олган “Насаф” — “Локомотив” учрашуви якунига етгач мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ҳакамлар жой олган майдон марказига қараб борди ва уларга нисбатан номақбул ҳаракатларни амалга оширди.


-Учрашув якунига етгач мазкур масала юзасидан бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев ҳамда ЎзПФЛ комиссари билдирги тақдим этди. Унда қайд этилишича, учрашув якунига етиши билан “Насаф” футбол клубининг қатор футболчилари ҳамда бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳакамлар бригадасини ўраб олган. Бу вақтда бош мураббий бош ҳакам либосини қўпол тарзда тортган ҳамда унинг қорин қисмига зарба берган.
- Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Рўзиқул Бердиевга тақдим этилган аккредитацияни тегишли қўмиталар мазкур вазиятни ўрганиб чиққунига қадар қайтиб олади. Бош мураббий Ўзбекистон кубогининг ¼ финалидан жой олган “Локомотив”га қарши учрашув қайдномасига киритилмайди.
Чемпионатнинг 18-турини ўтказиш учун “Насаф” 10 сентябрь куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюради. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ тегишли қўмиталар иштирокидаги йиғилишни 9 сентябрь куни ўтказиш таклифини ЎФАга киритди. Бунда қарор бир томонлама кўриб чиқилмаслигини таъминлаш мақсадида қўмиталар йиғилишига Рўзиқул Бердиев ва Аҳрол Рисқуллаевнинг ўзи ҳам таклиф этилиши кўзда тутилган.
Байрам сабабли дам олиш кунларининг аввалдан белгилаб қўйилгани, шунингдек, “Насаф” устозининг Тошкентга келишида муаммо юзага келмаслигини таъминлаш мақсадида 8 сентябрь санаси танлаб олинди. Бердиевнинг аккредитациясини қайтариш масаласи қўмиталар қароридан кейин ҳал этилади.
- Маълумот учун, ҳакамлар қарорига шикоят бериш тартиби Регламентнинг 14-бобида батафсил тушунтириб ўтилган. Гарчи “Насаф” жамоаси ҳакамлар бригадасига этика нормаларига зид равишда эътироз билдирган бўлса-да, клуб 14-боб бўйича расмий эътироз билан чиқмаган.



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Энди, Элдор Ромада қоладиган бўлган эмиш, уч кун олдин 48 ичида Романи тарк этади деган эди? Шунақасиям бўларкан, Карл!



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
🥲 Ёшлар телеканли монтажчиси Реал Мадрид ўйинида Испания байроғи бундай бўлмайди деб, Украина байроғини хиралаштириб қўйган эмиш!


😱 Биз билмай юрган эканмиз, Карл ана йиртиқга ямоқ!



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial
Трол футбол боплайдида!



📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг👉https://t.me/offside_offisial
А Сериянинг энг трендаги соч турмаклари. 😧


📲 Футбол янгликларини кузатиб боринг 👉https://t.me/offside_offisial