Олимлар ҳайвонларнинг ҳаракатланиш йўналишлари ва яшашига таъсир қилувчи омилларни ўрганишда фототузоқлар ҳамда сунъий йўлдош белгилари ёрдамидан фойдаланмоқда.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
⚡️Тошкентда икки кўчада БРТ қурилиши сабаб ҳаракат чекланади
25 октябрдан Сергели ва Юнусобод туманларида тезкор автобуслар учун алоҳида йўлаклар қурилиши бошланади.
Қурилиш ишлари олиб бориладиган ҳудудлар:
➖ Янги Сергели кўчаси — 1 368 метр. Янги Сергели ва Чўштеpa кўчалари кесишмасидан СОУЕАСТ сервис марказигача;
➖ Амир Темур шоҳкўчаси — 1 430 метр. Аҳмад Дониш кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгичдан Шаҳристон кўчаси кесишмасигача.
Кўчалар тўлиқ ёпилмайди. Қурилиш йўлнинг марказий қисмида олиб борилади, қолган ҳаракат йўлаклари очиқ қолади.
Ҳайдовчиларга сафарни олдиндан режалаштириш, вақтинчалик йўл белгиларига амал қилиш ва зарур ҳолларда муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

1 ноябрдан электр энергияси ва табиий газни автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимларига уланган корхоналар учун ойлик олдиндан тўлов миқдори 15 фоизга туширилади. Бу имтиёз ҳисоблагичлари масофадан туриб узиш ва қайта улаш имкониятига эга бўлган истеъмолчиларга татбиқ этилади.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги иситиш мавсуми бошланиши учун ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун давомида +8 даражадан паст бўлиши кераклигини маълум қилди.
Қайд этилишича, қарор қабул қилишда ҳақиқий об-ҳаво шароити ҳам ҳисобга олинади. Ҳаво кескин совиб кетган тақдирда, иситиш мавсумини бошлаш бўйича қарор кечиктирилмайди.
Ҳозирда шаҳар хизматлари ва «Veolia Energy Tashkent» мутахассислари томонидан тизимларни иситиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Иссиқлик таъминоти қачон бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда

😱1
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди Тошкент шаҳар ҳокимлиги иситиш мавсуми бошланиши учун ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун давомида +8 даражадан паст бўлиши кераклигини маълум қилди. Қайд этилишича, қарор қабул қилишда…
Ўзбекистонда ҳарорат -3 даражагача пасаяди
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилояти ҳудудларида ҳамда тоғли жойларда ҳарорат −2…−3 даражагача пасайиши мумкин. Айрим ҳудудларда қиров кузатилиши эҳтимоли бор.
Мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ 28–29 октябрь кунлари тоғларда, дам олиш кунлари эса айрим тоғолди ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

Сотиладиган кўчмас мулк Тошкент шаҳри Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 21-уйда жойлашган. Умумий майдони 10 479 квадрат метр бўлган тўртта бино 65 млрд 968 млн сўмга, компанияга тегишли 2 012 та асосий восита эса 32 млрд 406 млн сўмга баҳоланган.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Шунингдек, амалдаги давлат буюртмаси ва кино лойиҳаларини харид қилиш тизими замонавий киноиндустрия талабларига мос келмаётгани айтилди. Айрим режиссёрларга олтитагача, муаллифларга эса еттитагача лойиҳа бириктирилган. Бундай шароитда ҳар бир асарни сифатли тайёрлаш қийинлашади.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Ўзбекистонлик олима Бутунжаҳон фанлар академияси вице-президенти бўлди
Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, биология фанлари доктори, профессор Шаҳло Турдиқулова Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS) вице-президенти этиб сайланди.
Бу Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё учун тарихий натижа — шу пайтга қадар минтақадан ҳеч бир вакил академия раҳбариятида бундай юксак лавозимга сайланмаган.
Шаҳло Турдиқулова — генетика ва биотехнология соҳасидаги таниқли олима. У Ўзбекистонда инсон генетикаси бўйича илмий мактабга асос солган, COVID-19га қарши Ўзбекистон–Хитой вакцинаси яратилишида ҳам иштирок этган.
Маълумот учун, Бутунжаҳон фанлар академияси 112 мамлакатнинг етакчи тадқиқотчиларини, жумладан, Нобель мукофоти лауреатларини бирлаштиради.

🔥3
Ван исмли фуқаро хонадонидаги заргарлик буюми йўқолгани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Ижарада яшовчи эркак қимматбаҳо буюмларини сақлаш учун ишончли жойи бўлмагани сабабли уч йил давомида олтин занжирни ошхона раковинаси остидаги тумбочкада яшириб келган.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Тадқиқотда prime editing деб аталувчи янги усул қўлланилган. CRISPR-Cas9 каби анъанавий технологиялар кўпинча генларни фаолиятдан тўхтатишга қаратилган бўлса, prime editing ДНКнинг муайян қисмларини аниқ жойда қўшиш, ўчириш ёки алмаштириш имконини беради. Бу усулни ДНКдаги хатони тузатувчи микроскопик таҳрир воситасига қиёслаш мумкин.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Ноябрь ойидаги оралиқ сайловлар давомида штатнинг яна 11 та округида ушбу таклиф юзасидан маслаҳатлашув овоз беришлари ўтказилади. Аввалроқ 33 та округ сайловчилари ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Агар янги овоз беришлар ҳам ижобий натижа берса, ташаббусни маъқуллаган округлар сони 44 тага етади. Иллинойсда жами 102 та округ мавжуд.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
HUMO тўлов тизими HUMO Pay мобил иловасини ишга туширди
HUMO миллий тўлов тизими ўз карталари эгалари учун HUMO Pay мобил иловасини ишга туширди. Энди фойдаланувчилар илова орқали тўловларни амалга ошириш, пул ўтказиш ва банк карталарини мустақил бошқариш имкониятига эга.
Эътиборлиси, 2026 йил 31 декабрга қадар HUMO карталари ўртасида ойига 100 млн сўмгача пул ўтказмалари комиссиясиз амалга оширилади. Шунингдек, Android смартфонларида NFC технологияси орқали телефонни терминалга яқинлаштириб, контактсиз тўлов қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Илова орқали харажатлар ва операциялар тарихини кузатиш, картани блоклаш ёки блокдан чиқариш, PIN-кодни ўзгартириш мумкин. Бунинг учун банкка бориш талаб этилмайди.

Ҳозиргача Мексика ва Малайзия Бразилиядан паррандачилик маҳсулотлари импорт қилишни тўлиқ тўхтатган. Хитой, Саудия Арабистони ва Чили каби йирик харидорлар эса Санта-Катарина штатида етиштирилган паррандалар гўшти импортига вақтинча тақиқ жорий этган.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Ҳисобот даврида вилоят ва идоралар даражасидаги 73 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, департамент ва бошқармалар раҳбарлари бўлган 4,2 минг нафар мансабдорга нисбатан иш очилган. Жами 680 минг киши интизомий жазога тортилган.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
🔥1
Ноябрь ойида кексалар учун музей ва тарихий обидаларга кириш чипталарига 50 фоиз чегирма берилади
2026 йил 1–30 ноябрь кунлари «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида кекса ёшдаги фуқаролар маданий мерос объектлари, давлат музейлари ва музей-қўриқхоналарга ярим нархда кириши мумкин.
Ташаббус кексаларнинг тарихий обидалар ва музейларга ташрифини рағбатлантириш, мазмунли дам олиши ҳамда маданий мерос билан яқиндан танишиши учун имконият яратишга қаратилган.
Чегирма амал қиладиган объектларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинган.

Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилади
Президент Шавкат Мирзиёев инсон саломатлигини асраш, илғор илмий ишланмалар ва замонавий даволаш усулларини жорий этишда ўрнак бўлаётган тиббиёт ходимлари учун алоҳида давлат мукофоти таъсис этиш ташаббусини илгари сурди. Янги давлат мукофоти Ибн Сино номи билан аталади.

Жорий йилда илк бор туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамшира номинациялари бўйича вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолибларга 30 миллион сўмдан мукофот берилади.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Бакалавриатни тамомлаган ҳамширалар ва тиббиёт оға-иниларига 1,5 миллион сўм, магистратура битирувчиларига 2,5 миллион сўм қўшимча устама белгиланади. Оилавий шифокорлик бўйича тор мутахассисликни эгаллаганларга эса 5,5 миллион сўм устама тўланади.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ислоҳотларимиз бардавом бўлиши учун соғлом зурриёт ва соғлом миллат керак бизга” — Президент
Ўзбекистонда шифокорларга электромобиль, тиббиёт ходимларига эса 5,5 млн сўмгача устама берилади.
@ogohuzofficial
Ўзбекистонда шифокорларга электромобиль, тиббиёт ходимларига эса 5,5 млн сўмгача устама берилади.
@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
“Ислоҳотларимиз бардавом бўлиши учун соғлом зурриёт ва соғлом миллат керак бизга” — Президент Ўзбекистонда шифокорларга электромобиль, тиббиёт ходимларига эса 5,5 млн сўмгача устама берилади. @ogohuzofficial
⚡️1 минг нафар тиббиёт ходимига ипотека тўловини қоплаш учун 50 млрд сўм ажратилади
Тиббиёт тизимида камида 15 йил ишлаган ходимларнинг ипотека кредити бир қисмини қоплаш учун 50 миллиард сўм ажратилди. Бу ҳақда давлат раҳбари маълум қилди.
Ушбу имконият орқали келгуси йили 1 минг нафар тиббиёт ходими янги уйга кўчиб ўтиши кутилмоқда.
Шунингдек, ёш тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили 500 нафар ёш мутахассиснинг ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.
Олис ҳудудларда ишлайдиган шифокорлар учун ҳам рағбатлантириш чоралари кучайтирилади. Келгуси йилдан уларнинг ойлик қўшимча устамаси 2 миллион сўмдан 4,5 миллион сўмга оширилади. Бундай ҳудудларга ишга кирган шифокорларга эса 50 миллион сўм бир марталик рағбат пули берилади.