Forwarded from Nutri_Umida (Нутрициолог Умида)
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз кузатувчилар. Бир илтимос билан ёзаяпман. Қўшнимнинг уйи ёниб кетди. Кечаси тунда обогревательдан ёнғин чиқибди. Уй эски эди, симлар эски, қисқа туташув бўлиб, бутун уй ичидаги кийимлар билан ёнибди. Ўзлиги уй совуқлигига ҳовлидаги ошхонада ухлашган. 2қизи қайнонаси билан уйда обогреватель қўйиб ётишган экан.Яхши ҳамки, ҳеч кимга жабр етмади. Ҳовлидаги кранлар музлаб қолган, қўшнилардан сув ташиб ўчира олишмади. Ёнғин ўчирувчи бригада келгунича мол- мулк ёниб бўлган.
Қўшнимнинг эри ишлашга Россияга кетган. 4 та боласи билан ошхонада яшаб турибди. Хатто мактаб кийимлар ҳам ёнган.
Илтимосми, эслатмами... Нима деб қабул қиласиз: савоб учун ёрдам қилинг. Ҳеч кимни бошига тушмасин, ўт балоси ёмон экан. Қизини узатмоқчи бўлиб турган эди.
💳👇Карта уй ёнган одамнинг қизиники
8600060460926034
Рихсибоева Мадина номида
+998 97 006 30 31
Турсуной (уйи ёнган аёл номери)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😱4❤1
Bolalarga kitob o'qib berishning qanday foydalari bor?
📚 Muntazam ravishda bolaga kitob o'qib berish bolaning ruhan rivojlanishida juda katta yordam beradi. Yuqoridagi rasmlarda kitob o'qib berish bolaga berishi mumkin bo'lgan imkoniyatlarning bir qismiga to'xtalib o'tdik.
Tez kunda bo'lib o'tadigan "Bolalarni qanday kitoblar bilan tarbiyalash kerak?" mavzusidagi bepul onlayn taqdimotimizda esa yuqoridagi savolga batafsil javob beramiz.
Kitob oʻqib berishni boshlagandan soʻng, farzandingizda qanday oʻzgarishlarni sezgansiz? 🤔
Izohda yozib qoldiring! 👇

👍6❤3
Forwarded from Pingvin books
Telefondan koʻp foydalanish kasallikmi?
😨 Bugun dunyo bo‘yicha 7,2 milliarddan ortiq odam o‘z mobil telefoniga ega. Bu dunyo aholisining 91 foizini tashkil qiladi. Gadjetlar shu darajada ommalashdiki, kichik yoshdagi bolalar ham ota-onasining telefonidan cheksiz ravishda foydalanmoqda.
📱Yangi asrda yangi kasallik – nomofobiya vujudga keldi. Nomofobiya (mobil fobiya) – telefonsiz qolish qo‘rquvi hisoblanadi. Bugungi kunda bu kasallik koronavirusdan ham xavfliroq deb hisoblanmoqda.
💯 Lekin farzandlarining kelajagi uchun befarq boʻlmagan ota-onalargina bolalarini qanday qilib telefondan uzoq tutish yoʻllarini yaxshi bilishadi.
Tez kunda “Pingvinbooks” tomonidan bo'lib o'tadigan bepul taqdimotda aynan mana shu muammoga samarali yechim beramiz.✅
Kutayapsizmi? Unda izohda “🔥” qoldiring!
📱Yangi asrda yangi kasallik – nomofobiya vujudga keldi. Nomofobiya (mobil fobiya) – telefonsiz qolish qo‘rquvi hisoblanadi. Bugungi kunda bu kasallik koronavirusdan ham xavfliroq deb hisoblanmoqda.
Tez kunda “Pingvinbooks” tomonidan bo'lib o'tadigan bepul taqdimotda aynan mana shu muammoga samarali yechim beramiz.
Kutayapsizmi? Unda izohda “🔥” qoldiring!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥12👍7❤1
Boladan uzr so’rash
Kattalarning bolalardan uzr so’rashi past ketish emas, balki ulkan qalbga ega ekanlariga dalildir. Bola bilan muloqotda xato qilinsa, “Meni kechir, xato qildim” deyish uning o’zini hurmatli va qadrli his qilishiga sabab bo’ladi. Bu nafaqat bolaning sizga ishonchini oshiradi, balki unga ham o’z xatolarini tan olish va to’g’rilashni o’rgatadi. Unutmang, hurmat va samimiylik bola tarbiyasidagi eng muhim narsalardandir.
©Giyosiddin Yusuf
@Olimaonalar -onajonlarimiz uchun foydali malumotlar maskani🏡

👍13❤1🔥1
Оилада ҳар ким ўзининг вазифасини бажарса...
Оила – ибодат, дедик. Ҳар қандай ибодатнинг қийинчилиги бўлади. Масалан, хуфтонгача тинмай ишлаган одамга саҳарлаб бомдод намозига туриш осон бўлмайди. Рўзанинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор. Илм олиш ҳам ибодат – унинг ҳам қанча-қанча заҳматлари бор. Худди шунга ўхшаб, оила қуриш ҳам ибодат экан, демак, оилада яшаш ҳам осон бўлмайди – унинг ҳам қийинчиликлари, заҳматлари, оғирликлари, масъулияти бор.
Биз ибодатларнинг қийинлигидан шикоят қиламизми? Йўқ, унда нега оиладаги машаққатлардан, қийинчиликлардан, муаммолардан нолишимиз керак?
Биз оила масаласида яна бир жиҳатга эътибор бермаяпмиз.
У ҳам бўлса, оиланинг улуғ неъмат эканига. Неъмат бўлганидан кейин, унинг шукрини адо этиш керак. Роббимиз берган ҳар бир неъматнинг шукрини истайди биздан.
Агар бу неъматга ҳам нонкўрлик қилсак, оиладаги заҳматлардан нолиб, ношукр бўлсак, берган бу неъматини қўлимиздан олиб қўяди ёки шу неъматнинг – оиламизнинг файзини олиб қўяди. Мана, ўзингиз ҳам биласиз, ҳар бир неъматнинг шукри шу неъматнинг ўзига қараб бўлади.
Хўш, оила неъматининг шукри қандай бўлади?
Оилада ҳар ким ўзининг вазифасини, бурчини астойдил бажарса, ҳеч ким ўз вазифасини бошқага юкламаса, масалан, эр ўзининг зиммасидаги вазифаларни хотинига юкламаса ёки хотин ўз зиммасидаги ишларни бажаришдан бош тортмаса, ҳеч ким бир-бирининг ишига дахл қилмаса, халақит бермаса, «Бу уйда менинг айтганим бўлади» деб эмас, «Бу уйда Аллоҳнинг айтгани бўлади» деб, шунга кўра яшаса, оила неъматининг шукри адо этилади.
Дилфуза Комил,
илмий журналист, миянинг маънавий
фаолияти бўйича фан оммалаштирувчиси

Telegram
Muslimaat.uz
Никоҳ ибодатдир!
Оила мустаҳкамлиги мавзусида кўп ва хўб гапирилди ва гапириляпти. Лекин оилалардаги муаммоларнинг кўлами ортса ортяптики, камаймаяпти.Назаримиздан четда қолаётган яна қандай масалалар бор?
Бу мавзуда назаримиздан четда қолаётган масалалар…

👍14🤔1
Go‘zal xulqli bola uyatga qolmaslik uchun amallarda quyidagilarga e’tiborli bo‘lishi lozim:
• hayosiz bolalar bilan do‘st bo‘lmaslik;
• biror ishni qilishdan oldin yaxshilab o‘ylab ko‘rish;
• jahl ustida harakat qilmaslik.
Ko‘pincha asabiylashganda turli yomon xatti-harakatlarni qilib, keyin o‘zimiz uyalib qolamiz. Shuning uchun jahl chiqqanda to xotirjam bo‘lguncha biror narsa qilishga oshiqmaslik lozim. Axir «Jahl kelganda aql ketadi» deydilar.
G'iyosiddin Yusufning "Guzal xulqlar" kitobidan
@Olimaonalar -onajonlarimiz uchun foydali malumotlar maskani🏡
• hayosiz bolalar bilan do‘st bo‘lmaslik;
• biror ishni qilishdan oldin yaxshilab o‘ylab ko‘rish;
• jahl ustida harakat qilmaslik.
Ko‘pincha asabiylashganda turli yomon xatti-harakatlarni qilib, keyin o‘zimiz uyalib qolamiz. Shuning uchun jahl chiqqanda to xotirjam bo‘lguncha biror narsa qilishga oshiqmaslik lozim. Axir «Jahl kelganda aql ketadi» deydilar.
G'iyosiddin Yusufning "Guzal xulqlar" kitobidan
@Olimaonalar -onajonlarimiz uchun foydali malumotlar maskani🏡
👍5❤4
🔥Ҳар бир ОНА ўқишини истардим...
Онамиз, барчамиз болаларимизни яхши кўрамиз. Лекин неча маротаба турмуш ўртоғингиз билан урушиб қолганингизда, қайнонангиз билан келишолмай қолганингизда, ишдан нохуш кайфиятда келганингизда аламингизни болалардан олгансиз?💔 Санаб кўрингчи?
Бақирасиз... 😢
Силтайсиз...😢
Урасиз...😢
Аксига олиб айнан шундай пайтда болангиз одатдагидан кўпроқ тўполон қилади, хархаша қилади, худди атай қилаётгандай...
Биласизми, у ростдан ҳам атай қилади❗️
Болани мурғак қалби онанинг кайфияти ёмонлигини, унга тоза қувват кераклигини сезади. Ва ўзини шундай тутадики, сиз бақириб берганингизда сизни салбий энергиянгиз унга ўтади, унинг соф энергияси сизга ўтади.
Фарзандингиз сизни шунчалик шартсиз севадики, ўзига калтакни ва ғазабни тилаб бўлса ҳам, сиз билан ўз қувватини бўлишади😭
Беғубор қалби катта севгига қодир фарзандингиз нечоғлик сиз учун муҳим вазифани бажараётганини англадингизми?
Англашга ҳаракат қилинг!!!
Унга қўл кўтарганингизда ёки ғазаб отига миниб ҳақорат қилаётганингизда сизга берган маслаҳатимни эсланг ва унга етказмоқчи бўлган жароҳатлардан уни халос этинг!!!
Улар бизга омонат, улар бизнинг давомчиларимиз, улар бизнинг жаннат райҳонларимиз!

😢14👍2
Қарғашга борган тилимиз, калтаклашга кўтарган қўлимиз болаларимизни мақташга, бағримизга босиб, ардоқлаб, муҳаббат беришимизга ҳам қодир. Биз доим яхшисини ва фойдалисини қилишга ҳаракат қилайлик, онажонлар!
Меҳр-мурувватли, бағрикенг қалбларингиз бор, биламан, бу ёзганларимни ўқигач, энди уларга бақира олмайсиз, калтаклай олмайсиз❗️❗️❗️
Шундайми❓❓❓
✍Дилором Алимова
@Olimaonalar -onajonlarimiz uchun foydali malumotlar maskani🏡
Меҳр-мурувватли, бағрикенг қалбларингиз бор, биламан, бу ёзганларимни ўқигач, энди уларга бақира олмайсиз, калтаклай олмайсиз❗️❗️❗️
Шундайми❓❓❓
✍Дилором Алимова
@Olimaonalar -onajonlarimiz uchun foydali malumotlar maskani🏡
🥰16
Bolalar kattalarni manipulyatsiya qiladimi?
Ko‘pincha farzandingiz siz xohlamagan biror ishni qilsa, bu xatti-harakatni manipulyatsiya deb baholaysiz. Biroq tadqiqotlar shuni ko‘rsatadiki, bolalar kattalarni boshqarishda boshqa insonlardan ko‘proq muvaffaqiyatga erishmaydi, hatto, ehtimol, kamroq muvaffaqiyatga erishadi. Chunki boshqa odamlarning xatti-harakatini oldindan bilish va boshqarish bolalar uchun o‘ta murakkab vazifa. Kattalar tomonidan “manipulyatsiya” deb atalgan xatti-harakatlar aksar hollarda ota-onani g‘azablantiradigan oddiy odatlar, xolos.
Qolaversa, ota-onalar o‘zlari bilmagan holda bunday xatti-harakatlarni rag‘batlantiradi. Masalan, bola qichqiradi, ota-ona esa uning e’tiborini chalg‘itish yoki uni tinchlantirish uchun talabini bajaradi. Shu tariqa bola e’tiborni qichqirish orqali jalb qilishni o‘rganadi. Ko‘p hollarda ota-onalar buni “manipulyatsiya” deb talqin qiladi, aslida esa ular o‘zlari bolada bu kabi noxush odatni mustahkamlagan bo‘ladi.
Shu bilan birga, ota-onalar bolalarning e’tiborni o‘ziga qaratishga urinishlarini to‘g‘ri sezadilar. Biroq bolalar buni ongli ravishda amalga oshirmaydi. Masalan, ular: “Onamning jahli chiqsa, menga ko‘proq e'tibor beradi”, deb emas, balki: “Agar shunday qilsam, menga e’tibor berishadi. Bu menga yoqadi”, deb o‘ylashi mumkin.
Agar besh yoshli tarbiyasi og'ir bola onasining e’tiborini qanday jalb qilishi haqida so‘ralsa, u: “Men yomon xulq-atvor ko'rsataman”, — deb javob bermaydi. Uning harakatlari ko‘proq oldingi tajribalar asosida amalga oshadi. Masalan, bola qichqirganida e’tibor tortganini bilgan bo‘lsa, yana qichqirishda davom etadi.
Tadqiqotlarda ota-onalardan bolalarining ba’zi xatti-harakatlariga boshqacha munosabat bildirish so‘ralgan. Natijalar shuni ko‘rsatadiki, bola o‘zgarishga juda tez moslashadi. Ota-onalar qichqiriqqa e’tibor bermay, normal muloqotni rag‘batlantirishni boshlaganlarida bola e’tibor talab qilishning “normal” usullarini tez o‘zlashtiradi. Shunday qilib, aslida kim kimni “manipulyatsiya qilayotgani” savol ostida qoladi.
Yana bir qiziqarli tajriba o‘tkazilgan. Bola bir xonada o‘ynar, o‘qituvchilar esa birma-bir xonaga kirib, unga qo‘shilar edi. Birinchi guruhdagi o‘qituvchilardan bolalarning yaxshi xulq-atvorini doim (100%) maqtash so‘ralgan, ikkinchi guruhdan faqat vaqti-vaqti bilan (50%) maqtash talab qilingan, uchinchi guruhga esa bolani umuman maqtamaslik (0%) topshirilgan.
O‘yin tugagach, bola sinfga qaytarilgan. Keyinchalik tajriba o‘tkazgan o‘qituvchilar yana sinfga kirganida qiziqarli natijalar kuzatilgan:
1. Bolalar doim maqtov olgan o‘qituvchi bilan yaxshi xulq-atvor ko‘rsatgan.
2. Faqat ba’zan maqtov olgan o‘qituvchi bilan yaxshi xulq-atvordan biroz og‘ish kuzatilgan, ammo baribir maqbul darajada bo‘lgan.
3. Umuman maqtov olmagan o‘qituvchi bilan esa bolalar xonadan chiqib ketishga uringan.
Bu nimani anglatadi? Kattalarning munosabati bolalarning xulq-atvorini shakllantiradi. Bolalar bizni manipulyatsiya qilmaydi: ular biz o‘zimiz ularni o‘rgatgan xulq-atvorni namoyish etadi.
Alan Kazdinning “Tarbiyasi og‘ir bola. U va o‘zingiz bilan qanday kurashish kerak?” kitobidan

❤2👍1