Oliy sud | Rasmiy kanal
17.9K subscribers
32.8K photos
15.8K videos
19 files
29.6K links
Oʼzbekiston Respublikasi Oliy sudining rasmiy kanali

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан

https://www.instagram.com/oliysud.uz/
Download Telegram
Олий суд раиси Робахон Махмудова фуқаролар учун навбатдаги қабулни ўтказди

Бугун мурожаатчиларнинг маъмурий судловга оид ариза ва шикоятлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
✅МУҲИМ ЯНГИЛИК

⚖️Олий суд Раёсати “Фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар корпусини шакллантириш ҳақида”ги қарорни қабул қилди

Қарорга мувофиқ фуқаролик ишлари бўйича судларнинг мавжуд штат бирликлари доирасида 2026 йил 1 августдан бошлаб меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар фаолияти йўлга қўйилади.

🔂Эндиликда Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида – 4 нафар;

🔂Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатларида – 3 нафардан;

Фуқаролик ишлари бўйича

🔂Нукус туманлараро судида 2 нафар;

🔂Бухоро туманлараро судида 2 нафар;

🔂Жиззах туманлараро судида 2 нафар;

🔂Қарши туманлараро судида 2 нафар;

🔂Кармана туманлараро судида 2 нафар;

🔂Наманган туманлараро судида 2 нафар;

🔂Самарқанд шаҳар судида 2 нафар ва Каттақўрғон туманлараро судида 1 нафар;

🔂Термиз туманлараро судида 2 нафар;

🔂Оҳангарон туманлараро судида 2 нафар, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманлараро судларида 1 нафардан;

🔂Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур, Учтепа, Яккасарой туманлараро судларида 2 нафардан;

🔂Фарғона туманлараро судида 2 нафар;

🔂Урганч туманлараро судида 2 нафар судья фаолият юритади.

⚖️ Судларга 2026 йил 1 августдан кейин келиб тушган меҳнат низолари билан боғлиқ аризалар ихтисослашган судьялар ўртасида тақсимланади.

📌 2026 йил 31 июлгача келиб тушган, шу жумладан, иш юритувига қабул қилинган ишлар 2026 йил 1 августга қадар амалда бўлган тартибда кўриб якунланади.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✏️“Mycroyol” МЧЖ ўзининг тадбиркорлик фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сонли қарори асосида олиб борган. Ушбу қарорнинг 4-бандига асосан тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммасининг тегишли қисми (дастлаб 2 йил 50 фоиз, сўнг 10 фоиз) “Mycroyol” МЧЖга тўлаб берилган.

🤩 Ушбу келиб тушган пул суммаларидан келиб чиқиб, солиқ органи 2023-2024 йиллар учун МЧЖга нисбатан 48 498 741 300 сўм қўшилган қиймат солиғи ва 1 009 742 900 сўм фойда солиғи ҳисоблаган ҳамда мазкур солиқлар ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли 5,5 млрд. сўм молиявий жарима қўлланилган.

⚖️“Mycroyol” МЧЖ солиқ органининг ушбу қарори устидан судга мурожаат қилган. Қуйи судлар томонидан иш кўрилиб, солиқ органи қарорининг МЧЖга нисбатан 5,5 млрд. сўм жарима қўллаш ҳақидаги қисми ҳақиқий эмас деб топилган.

⚖️ Бугун Олий суднинг тафтиш инстанцияси мазкур маъмурий ишни кўриб чиқиб, қуйи судларнинг қарорлари билан қисман келишди ҳамда қўшимча равишда солиқ органи қарорининг МЧЖга 1 009 742 900 сўм фойда солиғи ҳисоблаш ҳақидаги қисмини ҳам ҳақиқий эмас деб топиб, солиқ органи зиммасига текширув материалларининг фойда солиғига оид қисмини қайта кўриш мажбурияти юклади.

✅ Суд қарори эълон қилингандан сўнг, унинг мазмуни ишда иштирок этувчи тарафларга тушунтирилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУЛОҚОТДАН НАТИЖАГА, ТАЖРИБАДАН ОДИЛ СУДЛОВГА

Олий судда Аёл судьялар ассоциацияси фаолияти бошлангани муносабати билан халқаро давра суҳбати бўлиб ўтмоқда

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
⚖ Олий судда “Мулоқотдан натижага, тажрибадан одил судловга” шиори остида Аёл судьялар ассоциацияси фаолияти бошлангани муносабати билан халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди

✅ Тадбирни очган Олий суд раиси Р. Махмудова, бугун мамлакатимиз суд тизими ҳаётида муҳим институционал ҳодиса — Ўзбекистон Аёл судьялари ассоциацияси фаолиятининг расмий бошланишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу йўл осон кечгани йўқ. Бундан тўрт йил аввал, Халқаро аёл судьялари кунига бағишланган конференцияда биз мамлакатимизда аёл судьяларни бирлаштирадиган мустақил касбий платформани шакллантириш масаласини муҳокама қилган эдик. Ўшанда бу келажакка қаратилган эзгу мақсад эди. Бугун эса биз ушбу мақсадга эришдик! Бу натижа, энг аввало, мамлакатимизда суд ҳокимиятида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, давлатимиз раҳбарининг гендер тенгликни таъминлашга қаратилган қатъий сиёсати ҳамда халқаро ҳамкорларимиз билан кўп йиллик самарали шериклигимиз самарасидир, - деди.

✅ “Гендер тенглиги фақат рақамлар масаласи эмас. У суд тизимининг сифати, жамоатчилик ишончи ва одил судлов самарадорлиги масаласидир. Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, таркиби хилма-хил бўлган суд тизими турли ижтимоий гуруҳларнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини яхшироқ англайди, қарор қабул қилиш жараёнида кенгроқ ёндашувларни таъминлайди ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда янада самарали фаолият юритади”, - дея таъкидлади Р. Махмудова.

✅ Олий суд раиси қайд этганидек, “бизнинг мақсадимиз — суд тизимида профессионализм, раҳбарлик, хилма-хиллик ва тенг имкониятларни мустаҳкамлаш орқали ҳар бир фуқаро учун янада сифатли ва адолатли одил судловни таъминлашдир. Ассоциация аёл судьяларнинг касбий ривожланиши, лидерлик салоҳиятини юксалтириш, устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш, ёш ҳуқуқшунос қизларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам институционал платформага айланади. Шу билан бирга, Ассоциация гендерга сезгир суд амалиётини ривожлантириш, илмий-таҳлилий фаолиятни кучайтириш ва илғор халқаро тажрибани миллий амалиётга татбиқ этишда ҳам муҳим ўрин тутади”.

✔️ БМТ Тараққиёт дастурининг ваколатхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган халқаро анжуман Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг судлов тизимлари вакилларини бир жойда жамлаб, судья аёллар уюшмалари, халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқшунос экспертлар билан халқаро ҳамкорлик ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда инновацион ҳуқуқий ва институционал ёндашувлар орқали хотин-қизлар ва эҳтиёжманд гуруҳларнинг одил судловдан тенг фойдаланиш имкониятини яратиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш платформасига айланди.

✔️Аёл судьялар, давлат органлари, фуқаролик жамияти, манфаатдор идора ва муассасалар, халқаро ташкилотлар вакиллари ва қатор дипломатик миссиялар раҳбарлари ҳамда маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этган тадбирда асосий эътибор гендер тенглик стандартларининг миллий қонунчилик ва суд амалиётига татбиқ этилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суд институтларига жамоатчилик ишончини оширишда аёл судьяларнинг ролини кучайтиришга қаратилди.

⚡️ Шунингдек, тадбир иштирокчилари гендер тенглик стандартларини миллий суд тизимларига интеграция қилиш борасидаги халқаро илғор тажриба бўйича фикр алмашиб, гендер жиҳатларини ҳисобга олувчи суд тизимини яратиш масалаларига тўхталиб ўтдилар.

🔂Ўзбекистонда хотин-қизларнинг одил судловдан фойдаланиш имконияти ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳам муҳокама қилинди.

🔂Конструктив ва дўстона муҳитда бўлиб ўтган давра суҳбати мавжуд масалалар муҳокамаси билан чекланмади. Анжуман якунида мавзуга доир узоқ муддатли стратегик тавсиялар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

📌 Маълумот учун: Ўзбекистон Аёл судьялар ассоциацияси (АСА) мамлакатнинг одил судлов тизимида гендер тенглик ва инклюзив ёндашувларни илгари суриш мақсадида жорий йилнинг 5 март куни ташкил этилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Садоқат Сафоева - Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурайёхон Хожамкулова - судья по уголовным делам Ташкентского городского суда


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОДИЛЛИКНИ ҲАЁТ МЕЗОНИГА АЙЛАНТИРГАН АЁЛ

Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг тергов судьяси Хадича Раҳимова ҳақида лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаро Гулираъно Қосимова фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан мактаб директори лавозимига тикланиши белгиланди

Г. Қосимова бузилган ҳуқуқлари суд томонидан ҳимоя қилингани ҳамда адолат қарор топганини эътироф этиб, самимий миннатдорчилигини билдирди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОН, ИШОНЧ ВА АДОЛАТ

Сирдарё вилоят суди томонидан тайёрланган мазкур қисқа метражли фильмда адолат қарор топганида инсон ҳаётида қандай ўзгаришлар юз беришини бошидан кечирганларнинг ҳикояси акс эттирилган


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram