Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СУД ЗАЛИДАН
Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясида Акбар Жумаевга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси жиноят доирасида жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги муносабати билан бекор қилиниб, у суд залида қамоқдан озод қилинди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

БОЛАЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ БОРАСИДА НАВБАТДАГИ МУҲИМ ҚАДАМ
Мамлакатимизда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари тубдан такомиллаштирилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституциямизда белгиланган болалар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини кафолатлаш ва таъминлаш борасидаги аниқ нормалар бу борада асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Бу ҳақда сўз борганда, 2026 йил 3 мартда Президентимиз томонидан «Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида»ги Фармон қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш лозим. Ушбу ҳужжат негизида аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва жабрланганларга комплекс ёрдам кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилди.
Бугунги кунда зўравонликдан жабрланган шахсларни ҳимоя қилиш механизмлари кучайтирилмоқда. Профилактика ишлари маҳалла даражасида янада тизимли ташкил этилмоқда, психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам хизматлари кенгайтирилди.
Шунингдек, аёллар ва болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат органлари ҳамкорлиги кучайтирилди.
Маҳалла, ички ишлар органлари, таълим муассасалари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб, жамиятда зўравонликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Илғор халқаро стандартларда гендер камситиш ва зўравонлик қурбонлари судга мурожаат қилганда, давлат божи ва суд харажатларини олдиндан тўлашдан озод этилиши белгиланган. Жумладан, АҚШ ва Европанинг қатор мамлакатлари судларида аёллар гуруҳи ёки нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан бир хил ҳуқуқбузарликлар, масалан, эркаклар ва аёллар ўртасидаги меҳнатга тенг бўлмаган ҳақ тўлаш каби ҳолатлар устидан жамоавий даъво киритиш кенг йўлга қўйилган.
Ўз навбатида, мамлакатимизда 2026 йил 1 июлда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларининг кафолатларини янада кучайтиришга ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилингани алоҳида аҳамиятга эга.
👉 Батафсил

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туман тиббиёт бирлашмасининг ғайриқонуний буйруғи бекор қилинди
Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан шифокор ишга тикланиши белгиланди
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан шифокор ишга тикланиши белгиланди
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ГИЁҲВАНДЛИК — АСР ВАБОСИ
Инсоният неча минг йиллик тараққиёти давомида илмий изланишлари ва амалий фаол фаолияти туфайли барча соҳалар каби маданият ва маърифатда ҳам юксак натижаларга эришди. Бироқ шундай бир иллат борки, у илмни ҳам, маърифатни ҳам, умуман олганда, барча инсоний қадриятларни бир зумда вайрон қилиб юборади. Бу — гиёҳвандлик иллати. Унинг зарари бутун оила, жамият, миллат ва инсоният ҳаётини таҳлика остида қўйиши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, гиёҳванд моддалар, энг аввало, инсон миясини бузади: аввалига “бахт гормони” деб аталган дофаминни сунъий кўпайтириб, юзаки лаззат ҳиссини беради. Бир неча дақиқалик “фароғат” туйғусидан кейин эса, азобли занжир қисми бошланади: юрак ва қон томир тизими бузилиши натижасида қон босими кескин ўзгариб, томирлар тортилади, юрак “чарчаб” ишдан чиқади, жигар ва буйрак фаолияти сусаяди, иммун тизими заифлашади, организмнинг вирус ва бактерияларга қарши курашиш қобилияти пасайиб, энг кичик инфекция ҳам оғир хасталикларни келтириб чиқаради. Бундан ҳам ёмони, гиёҳвандлик инсон руҳини сўндиради, у оилага меҳр-муҳаббатни, ота-онани, яқин оғайниларни, ҳаёт мазмунини ҳис этмай қўяди. Ана шу руҳий қарамлик уни жиноятга етаклайди: пул учун на ўғирликдан, на фирибгарликдан, на хиёнатдан — ҳеч нарсадан тап тортмайди.
Афсуски, сўнгги йилларда дунё миқёсида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи кескин ортиб бормоқда.
Бу иллатга қарши курашиш учун давлат даражасида чора-тадбирлар кўрилаётгани бежиз эмас. Ҳаётимизда наркожиноятлар билан боғлиқ ташвишли ҳолатлар учраб турибди. Жумладан, жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судида гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириб, парваришлаб келган шахсга доир жиноят иши кўриб чиқилгани ҳам бунга бир мисолдир.
Гап шундаки, Ғ. Жумаев (исм-шарифлар ўзгартирилган) етиштириш тақиқланган “каннабис” ўсимлигини ўзининг Кўкдала тумани, Сойбўйи маҳалласидаги ҳовлисида экиб, парваришлаб келаётган экан.
Шу ўринда Ғ. Жумаевнинг шахсига оид маълумотларга назар ташласак, унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг 2009 йил 10 июлдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Кейинчалик у амнистия актига асосан, жазодан озод этилган.
Буни айтишдан мақсад шуки, у суд томонидан тайинланган ушбу жазодан тегишли хулоса чиқариб, ҳаётда тўғри йўлни топиш ўрнига яна жиноий қилмишга қўл урди. Аниқроқ айтганда, 2026 йил 23 февралда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган махсус тезкор профилактик тадбир давомида Ғ. Жумаев томорқасида 65 дона “каннабис” ўсимлигини етиштириб келаётгани аниқланди ва холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Шунингдек, унинг хонадонидан 1 дона оқ рангли қоғозга ўралган 2 грамм миқдордаги марихуанна гиёҳвандлик воситаси ҳам топилган.
Судда судланувчининг айби гувоҳларнинг кўрсатмалари, жиноят ишида мавжуд далиллар билан тўлиқ исботини топди.
Суд Ғ. Жумаевга Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми, 276-моддаси 1-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан, Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Мазкур жиноят иши яна бир бор гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳар қандай қонунбузарлик муқаррар равишда жавобгарликка сабаб бўлишини кўрсатади.
Гиёҳвандлик инсоннинг нафақат соғлиғини, балки унинг келажаги, оиласи ва жамиятдаги ўрнини ҳам издан чиқаради. Шунинг учун ҳар бир фуқаро бу иллатнинг аянчли оқибатларини англаб, қонунларга риоя қилиши, ёшларни эса, соғлом турмуш тарзи ва эзгу қадриятлар руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиши зарур.
Ўктам РАСУЛОВ
жиноят ишлари бўйича
Кўкдала тумани суди раиси

Ҳурматли фуқаролар!
Қадрли ота-оналар ва ёшлар!
Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👇 Қуйидаги хаволалар орқали аъзо бўлиш мумкин:
Қорақалпоғистон Республикаси судлари
Андижон вилояти судлари
Бухоро вилояти судлари
Жиззах вилояти судлари
Қашқадарё вилояти судлари
Навоий вилояти судлари
Наманган вилояти судлари
Самарқанд вилояти судлари
Сирдарё вилояти судлари
Сурхондарё вилояти судлари
Тошкент вилояти судлари
Тошкент шаҳар судлари
Фарғона вилояти судлари
Хоразм вилояти судлари
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Олий суд Раёсатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Олий суд раиси Робахон Махмудова раислигида ўтказилган мажлисда судлар томонидан 2026 йилнинг биринчи ярмида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кафолатланган ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинган ҳолда уларнинг ечими бўйича устувор вазифалар ва келгусида амалга ошириладиган режалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда кейинги йилларда аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш учун инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги алоҳида қайд этилди.
Мамлакатда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш – Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида тан олинмоқда. Ўтган йиллар каби, жорий йилда ҳам судлар фаолияти билан боғлиқ муҳим ислоҳотлар рўёбга чиқарилганлиги таъкидланди.
Р. Махмудова таъкидлаб ўтганидек, “халқ ва давлат биздан фақат биргина нарсани — ҳалол, сифатли ва адолатли ишлашни талаб қилмоқда. Бир ҳақиқатни ҳар биримиз аниқ англаб олишимиз зарур: энди эскича ишлаб бўлмайди ва бунга ҳеч кимга йўл қўйилмайди”.
Судьяларга қарата: “судьялик — бу Ватанга хизмат қилишнинг олий кўринишларидан бири, инсон тақдирлари ишониб топширилган муқаддас бурчдир. Ҳақиқий судья учун адолатли қарор — хизмат вазифасигина эмас, балки виждон амри ва ватанпарварлик бурчидир”, - деди Олий суд раиси.
Мажлисда маълум қилинганидек, йил бошидан бугунга қадар биринчи инстанция судлари томонидан 1 млн. 800 мингдан зиёд иш кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 9 фоизга камайган.
Танқидий руҳда ўтказилган мажлисда ягона суд амалиётни шакллантириш, суд қарорлари сифатини ошириш, судларда иш юритиш, тизимда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш, ишлар ва мурожаатларни ўз вақтида рўйхатга олиниши ҳамда уларни қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилишига оид мавжуд муаммолар таҳлиллар асосида муҳокама қилинди.
Шунингдек, суд ҳужжатларини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Раёсат мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.