👜Соғлиққа салбий таъсир кўрсатувчи буюмлар
👡Баланд пошнали пойабзалларни доим кийиш юриш оёқ мушаклари, бўғимлари деформациясига сабаб бўлади. Баланд пойабзал кийишнинг таъсири кўп йиллар давом этади ва келажакда жароҳат олиш хавфини оширади.
🥿Ясси пойабзал. Қулай ва паст пошнали пойабзал ҳам оёқ мушаклари оптимал ишлашига имкон бермайди, бу эса тизза ва бел муаммоларига олиб келиши мумкин. Шунингдек, текис пойабзал кийиш плантар фасциитнинг энг катта сабабчиси бўлиши мумкин.
💼Катта сумкалар. Каттароқ сумкаларнинг хавфи уларнинг катталигида эмас, балки биз тўлдирадиган нарсаларнинг оғирлигида. Сумка оғирлиги юришга салбий таъсир қилади, мушаклар ва бўйинга кучли босим беради.
👖Тор жинси шим асаб тугунларига бўладиган босимни кучайтиради ва қон айланишига тўсқинлик қилади, бу эса оёқларда карахтликка, варикоз томирларининг шишишига олиб келади. Жинси терлашни кучайтиради ва бу зарарли бактериялар учун идеал шароит яратади.
👨⚕@OnlineDoctor

👨🦳Сочларнинг эрта оқаришига сабаб нима?
Тиббиёт фанлари номзоди Аваз Иноятов:
— Энг аввало, бу наслий юз беради. Ё бўлмаса, организм учун зарур бўлган баъзи керакли моддаларнинг етишмовчилиги ёки кишининг жисмоний-руҳий ҳолати ҳам хасталикка сабаб бўлиши мумкин.
Масалан, организмда оқсил моддаси, аниқроғи тирозин моддаси етишмовчилиги сочларнинг оқаришига сабаб бўлади. Шунингдек, В гуруҳи витаминлари, рух (цинк) ва мис (медь) организмда етарли даражада бўлмаслиги ҳам бу муаммони юзага келтиради.

❓Оғиз қуришини даволаш мумкинми?
🔺Сўлак безлари тўғри ишлашини текширтиринг. Буни тиш шифокори амалга ошириши мумкин. Шифокор сўлак безларини қайта тиклаш учун дорилар ва даволаш усулларини (масалан, тил ва танглай электр стимуляцияси) буюриши мумкин.
🥗Овқатни астойдил чайнанг. Қанчалик кучли чайнасангиз, сўлак безлари шунча кўп сўлак ҳосил қилади. Янги сабзавот ва мевалар ва бошқа қаттиқ овқатларни кўпроқ чайнаш керак. Сақич ҳам фойда беради.
💧Кўп суюқлик ичинг. ЖССТ аёллар учун кунига 2,7 литрни, эркаклар учун кунига 3,7 литр суюқлик ичишни тавсия қилади. Агар сиз спорт билан ёки жисмоний меҳнат билан шуғуллансангиз, айниқса иссиқда бўлса, кўпроқ суюқлик ичинг.
💊Дорини ўзгартиринг.Сизга тавсия этилган препаратда оғиз қуриши каби ножўя таъсирлари бўлса, демак, бу дорини бошқасига алмаштириш керак. Буни шифокорингиз билан маслаҳатлашиб олинг.
😡Камроқ асабийлашинг. Стрессни назорат остига олиш учун кўплаб усуллар мавжуд. Дам олишни ўрганинг. Бу нафақат сўлак безлари фаол ишлашига, балки умумий аҳволингиз яхшиланишига таъсир қилади.

👩🦳Сочнинг эрта оқариши қариликдан эмас, саломатликда муаммо борлигини кўрсатади
Тиббиёт фанлари номзоди Аваз Иноятов:
❗️— Масалан, баъзида 19-20, 20-25 ёшли инсонларнинг ҳам сочларига оқ оралаши мумкин.
Бу эса, қариликдан эмас, инсоннинг саломатлигида муаммо борлигини кўрсатади. Айрим ҳолларда эса, витаминлар етишмовчилиги, сочни сифатсиз ювиш воситаларидан фойдаланилиши ҳам сочлар оқаришига сабаб бўлиши мумкин.

#Руҳият
Чиройли ва ўзига эътибор билан қараб юрган аёллар касалликка камроқ чалиниб, кучли соғлик эгаси бўлишади.
Гўзаллик бу — одамларга ёқиш хоҳиши билан боғлиқ. Аммо бу хохиш қаердан пайдо бўлади? Аёлларда бу хоҳиш табиатдан сингдирилган: эркакни ўзига жалб қилишидан мақсад наслни давом эттириш. Шуни такидлаймизки, ўзига қараб чиройли бўлиб юрадиган аёллар соғлигига ҳам худди шундай этибор қаратишаркан!
Шундай экан азиз аёллар, соғом бўлай десангиз, гўзал бўлишга интилинг! Ана шунда ҳам ёрингизга ёқасиз, ҳам соғлом юрасиз!

✅Склероз билан ёшлар ҳам касалланиши мумкин
🔹Склероз мия ва умуртқа бўйлаб тарқалган асаб толаларига таъсир қиладиган жиддий касаллик. Асаб толаси бириктирувчи тўқима билан алмашади ва унда чандиқлар ҳосил бўлади.
🔹Склероз кўпинча 45-64 ёшдаги одамларда учрайди, аммо унинг биринчи намоён бўлиши 20-40 ёшдаёқ кузатилиши мумкин.
🔹Афсуски, бу дардга ҳали даво йўқ. Бироқ касалликнинг ривожланишини тўхтатиш ва пайдо бўлган аломатларни юмшатиш усуллари мавжуд. Касалликнинг бир нечта аломатлари бор:
👁Кўриш қобилияти ўзгариши энг кенг тарқалган дастлабки аломатлардан бири. Оптик асаб деярли биринчи бўлиб склероз билан оғрийди. Бу ҳолат кўриш қобилияти ёмонлашишига олиб келади. Масалан, объектларни кўриш хиралашади, атроф туманлашади.
🥵Заифлик ва чарчоқ умуртқа поғонасидаги нервларнинг шикастланишидан келиб чиқади ва биринчи навбатда, оёқларга таъсир қилади: юриш ёки узоқ вақт туриш қийинлашади.
😡Ҳиссий беқарорлик. Хавотир, асабийлашиш, кайфиятнинг тез ўзгариши, бирдан йиғлаш ва хафа бўлиш.
👂Шунингдек, эшитиш қобилияти бузилиши, қўл қалтираши, ютиниш ва нафас олишдаги муаммо, норавон нутқ, бош оғриғи каби аломатлар ҳам склерознинг илк босқичлари бўлиши мумкин.

🔹Охирги 20 йилда ўлимга олиб келган касалликлар ҳақида
🔸Ўлимга олиб келувчи касалликлар бўйича ЖССТ томонидан тадқиқот ўтказилди. Натижаларга кўра, сўнгги 20 йил ичида одамлар юқумли бўлмаган касалликлар: юрак-қон томир касалликлари, диабет ва саратон касаллигидан вафот этишмоқда.
🔘Дунё бўйича инсон ўлимига сабаб бўлган асосий касалликлар (2019):
📌юрак ишемик касаллиги;
📌 сурункали обструктив ўпка касаллиги;
📌қуйи нафас йўллари инфекциялари;
📌юқумли касалликлар;
📌 трахея, бронхлар ва ўпка саратони;
📌Альцгеймер касаллиги;
📌диарея (юқумли касаллик);
📌қандли диабет;
📌буйрак касаллиги.
🔸Юрак ишемик касаллиги ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Бу дунёдаги барча ўлимларнинг 16 фоизни ташкил қилади. Бундан ташқари, сўнгги 20 йил ичида ушбу касалликдан ўлганлар сони 2 миллиондан ошиб, йилига қарийб 9 миллионга етди.
🔸Энг хавфли юқумли касаллик қуйи нафас йўллари касалликлари бўлиб қолмоқда, шу жумладан вирусли пневмония (кўпинча бу COVID-19 ўлимига сабаб бўлади) ҳам.

👁Инсоннинг кўриш тизими ҳақида
Тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов:
❗️— Кўз инсон вужудидаги энг муҳим сезги органларидан биридир. Биз атрофимиздаги олам ҳақидаги ахборотнинг 70 фоизини кўз орқали оламиз.
Кўз мугуз пардаси, қорачиқ, гавҳар, кўз тўр пардаси, кўриш асаб тизими, кўз олмаси ва унинг ёрдамчи тузилмалари бўлган мушаклар, қовоқлар, шиллиқ парда, кўз ёш аппарати, мия каби муҳим ҳаётий аъзоларимиз бизга оламдан баҳра олиш имконини беради.

❓Қишда тиш саломатлигини қандай сақлаш мумкин?
🤧Грипп қишда тез-тез учровчи касалликлар сирасига киради. У тиш оғриғига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ҳар қандай яллиғланиш жараёнлари биринчи навбатда организмнинг иммунитетига таъсир қилади.
🦷Агар тишлар касаллик бошланганда оғриётган бўлса, унда уларда аллақачон маълум бир яллиғланиш жараёни содир бўлмоқда. Бунда тезда шифокорга мурожаат қилиш керак.
❄️Ҳароратнинг кескин пасайиши тиш эмали ёрилишига, гипотермия эса тишларда оғриқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун кўчага чиққанда шарф ўраш керак. Бир вақтнинг ўзида жуда совуқ ва жуда иссиқ овқат емаслик керак.
🦷Юқори жағ тишлари илдизи яллиғланиши гайморитга олиб келиши мумкин. Бунда тишни даволаш ёки олдириб ташлаш керак.

🧬Углеводларнинг фойдали жиҳатлари ҳақида
📌Углеводлар оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Қуйида мураккаб углеводнинг фойдали жиҳатлари ҳақида:
🩸Қонда шакарнинг кўпайишига олиб келмайди. Оддий углеводлар тезда ҳазм бўлади ва шу сабабли қонда шакар кўпаяди. Шакар даражасининг ошиши ошқозон ости бези кўп миқдордаги инсулин ишлаб чиқишига олиб келади.
😥Сурункали касалликлар хавфини камайтиради. Мураккаб углеводлар мунтазам равишда истеъмол қилинганда, диабет ёки юрак-қон томир касалликлари каби сурункали касалликлар хавфини камайтиради.
🥗Овқат ҳазм қилишда ёрдам беради. Ичакда микробиота деб номланган миллиардлаб фойдали бактериялар мавжуд. Бу нафақат ичак соғлиғига, балки бутун танага таъсир қилади. Мураккаб углеводлардан олинган клетчатка фойдали бактерияларни озиқ-овқат билан таъминлайди.
🔸Яллиғланишни камайтиради. Яллиғланиш - бу организмнинг инфекция ёки шикастланишга табиий жавобидир. Агар жараён кечиктирилса, бу кўплаб жиддий касалликлар, жумладан, саратон ва диабет ривожланишига сабаб бўлади.

❓Лимон озишга ёрдам берадими?
🍋Кўпчилик лимон шарбатини сувга қўшиб ичиш оздиради, деб ўйлашади. Аслида, бу ёрдам берадими?
🥗Сиз камроқ калория истеъмол қиласиз. Яримта лимон шарбатини сувга қўшилган миқдори тахминан 6 ккал бўлади. Бу суюқлик чой, кефир, йогурт, апелсин шарбати ёки бошқа ичимликлардан сезиларли даражада кам. Албатта, тоза сувдан ташқари.
💧Лимон шарбатининг бундай хусусияти сув туфайлидир. Суюқликни кўп истеъмол қилиш вазнни камайтириш ёрдам бериши мумкинлигини кўрсатадиган тадқиқотлар мавжуд.
💦Бундан ташқари, сув ҳақиқатан ҳам метаболизмни ва ёғ тўқималарининг парчаланишини тезлаштиради. Шунинг учун сувнинг ўзини истеъмол қилса ҳам бўлади.
🍱Овқатдан бир оз вақт олдин 0,5 литр суюқлик ичиш одамларнинг тахминан 13 фоизга кам овқатланишига олиб келиши исботланган. Лимон суви камроқ овқатланишга ёрдам беради.
🍋Пайқаган бўлсангиз, лимоннинг ижобий томонлари сув билан боғлиқ. Лимоннинг ўзи оздиришга ёрдам бериши илмий исботланмаган.

🧠Мия учун жуда зарур бўлган магний ҳақида
🔸Магний ҳаракатчанликни ва мушакларнинг тўғри ишлашини таъминлайди. Унинг ёрдамида асаб тизими миядан сигналларни турли орган ва тўқималарга тўғри узатади.
🔸Магний юрак уриш тезлигини барқарорлаштиради, қондаги шакар миқдорини меъёрида сақлашга ёрдам беради.
🔸Шунингдек, минерал тўғридан-тўғри оқсиллар ва ДНК синтезида иштирок этади, яъни танани тиклашга, ёшликни сақлашга ёрдам беради.
🔸Танамиз ўз-ўзидан магний ишлаб чиқара олмайди: биз уни овқатдан оламиз. 19 ва ундан катта ёшдаги аёллар соғлиғини сақлаш учун кунига 310 мг магний (ҳомиладор аёллар учун - 350 мг гача), 30 ёшгача бўлган эркаклар учун - 400 мг, 30 ёшдан юқори бўлганларга 420 мг дан ортиқ магний истеъмол қилиш тавсия этилади.
🔸Магнийни поливитаминлар ва қўшимчалардан олиш мумкин. Бироқ, бу ҳолда, уни ҳаддан ташқари ошириб юбориш хавфи мавжуд. Магнийнинг ортиқча миқдори кўнгил айниш, диареяга олиб келади. Баъзи ҳолларда юрак ритмининг бузилишига ва ҳатто юрак тўхташига олиб келиши мумкин.
📌Қуйидаги ҳолларда магнийни қабул қилиш тавсия этилмайди:
🔺юрак муаммолари;
🔺буйрак етишмовчилиги;
🔺ичак билан боғлиқ муаммолар;
🔺миастения.

🤓Қандли диабетнинг кўришга таъсири борми?
Тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов:
❗️— Ушбу касалликка чалинган кўплаб беморлар асосан эндокринолог кўригидан ўтиб, қанд миқдорини меъёрида сақлаш билан чекланади.
Ҳолбуки, қандли диабет иккиламчи асоратлари билан ҳам хатарлидир.
Жумладан, унинг таъсирида кўз касалликлари келиб чиқиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун беморни йилда икки марта окулист кўригига йўллаш мақсадга мувофиқ.

👍1
❓Ҳуснбузарга қўл теккизилса, сиқилса ўрнида доғлар қолади
Дерматолог-косметолог Саида Исамуҳаммедова:
👩🏻🦰Кўпчиликнинг юзига ҳуснбузар тошганда қўл билан кўп теккизилиб, ҳуснбузар сиқилганда ва қуёшнинг ултрабинафша нурлари таъсирида доғлар қолиб кетади.
☝️Бундай вазиятда юзга умуман тегиш мумкин эмас. Aкс ҳолда қарийб 100 фоиз бемор юзида доғ қолади. Aйниқса буғдойранг териларда доғ қолиш фоизи катта бўлади.
🔸Доғ қолмаслиги учун босқичма-босқич даволаш фойда беради. Шунингдек, ҳуснбузарни сиқиш бунданда оғир асоратларга ҳам олиб келиши мумкин.

Bilamizmi?
Testesteron - erkaklik garmoni. Jinsiy yaqinlikka ragʻbatni taʼminlovchi garmon. Testeronning kamayishi yoki gormon buzilishi impontensiya, urugʻ sonining kamayishi, sifati pasayishiga, qovushishga ragʻbatning susayishiga olib keladi. Testesteronning kamayishiga stress, uyquning buzilishi va alkogol sabab boʻladi.

Аёл танаси ҳақида қизиқарли фактлар
Аёл – жумбоқ. Бироқ олимлар жумбоқларни ечишдан чарчамаяпти. Қуйида нафис жинс вакилларининг танасига хос айрим жиҳатлар ҳақида фактлар келтирамиз.
1. Аёллар сочининг диаметри эркакларникидан икки баробарга кичик.
2. Аёлларнинг юраги эркакларникидан тезроқ уради.
3. Аёллар эркаклардан икки баробар тезроқ киприк қоқади.
4. Эркак аёлга боғланганидан кўра аёл эркакка қаттиқроқ боғланган. Шунинг учун аёллар оила қуришга қаттиқроқ интилади. Бу окситоцин даражаси ошиқлиги билан боғлиқ.
5. Аёлларнинг иммунитети эркакларникидан кучлироқ бўлади.
6. Аёлларнинг тилида таъм сезиш рецепторлари кўпроқ бўлади.
7. Аёлларда оғриқ рецепторлари кўпроқ, бироқ шамолллаш жараёнларини блокловчи эстроген сабабли нафис жинс вакиллари дардга бардошлидирлар.
8. Аёллар эркаклардан кўра рангни яхшироқ ажратади, чунки ранг ажратиш хусусияти Х-хромосома билан тўғридан-тўғри боғлиқ.
9. Аёлларнинг териси эркакларникидан 10 марта сезгирроқ.
10. Аёлларнинг кўкрагида мушак тўқималари йўқ.
11. Аёлларнинг мушак ва пайларида коллагендан эластин кўпроқ, шу сабабли аёллар эгилувчанроқ бўлади.
12. Аёллар эркакларга қараганда юқори частотали товушларни яхшироқ ажратишади.
13. Аёл миясининг электр фаоллиги ухлаган вақтда бор-йўғи 10 фоизга камаяди, шу сабабли аёллар сергак ухлайди.
14. Аёллар ширин таъмни эркаклардан анча яхши ажрата олади.
15. Аёлларнинг нутқи учун миядаги иккита марказ масъулдир, шунинг учун улар бир кунда 8 мингтача сўз айтиб, 3 мингга яқин товуш ва 10 минг новербал сигналдан фойдалана олади. Бу кўрсаткичлар эркакларда икки баробар камдир.
16. Аёлларнинг ҳид сезиш ҳисси эркакларникидан яхшироқлиги туғма хусусиятдир.
17. 80 фоиз аёлларнинг бир кўкраги (кўпинча, чапи) бошқасидан каттароқ.
18. Аёлларнинг периферий (четки) кўриш хусусияти устунроқ. Эркакларда эса туннелча кўриш хусусияти.
19. Аёлларнинг бўйни эркакларникидан ҳаракатчан ва эгилувчан. Шу сабабли чақирганда, аёллар бўйни билан бурилиб қарайди, эркаклар бутун танаси билан ўгирилади.
20. Соч тўкилиш рецессив белгиси ўғилга онасидан ўтади.
21. Иккита Х-хромосомага эгалиги сабаб аёлларда касаллик асорати ва хроник касалликлар кам намоён бўлади.
22. Аёллар бир йилда ўртача 30тадан 64тагача йиғлайди. Эркаклар бор-йўғи 6-17 марта (бу ғарб олимларининг кузатуви, аслида бундан ҳам камроқ бўлиши табиий).
23. Ҳомиладор аёлларнинг 30 фоизи еб бўлмайдиган нарсаларни егиси келади.
24. Прогестерон, кортизол ва эстрадиол гормонлари, айниқса, овуляция даврида безовталик ва хавф ҳиссини орттиради. Шунинг учун аёллар хавф ҳиссини эркаклардан кўра яхшироқ сезади.
Муҳтарам аёллар, сиз бетакрорсиз. Бу ҳатто организмингизнинг кимёвий таркибида ҳам сезилади.

Замонавий гинекологияни гормонал воситаларсиз тасаввур қилиш қийин. Бироқ гормонларни қўлланила бошлаганига 70 йилдан ортиқроқ вақт ўтган бўлсада, уларнинг ножўя таъсирлари тўғрисидаги фикрлар тингани йўқ. Кимдир уларни ракка сабаб бўлади, деса, кимдир инсультларга дейди. Уларнинг айримлари шунчаки афсона бўлса, айрим фикрлар ҳақиқатга тўғри келади. Лекин энг кўп тарқалган фикр эса – гормон ичганда семиришдир. Бугунги видеода шу ҳақда фикр юритамиз.
https://youtu.be/ZOxVHdiivYc
@OnlineDoctorUz
https://youtu.be/ZOxVHdiivYc
@OnlineDoctorUz
YouTube
Гормонлар семиришга сабаб бўлади(ми?)
Замонавий гинекологияни гормонал воситаларсиз тасаввур қилиш қийин. Бироқ гормонларни қўлланила бошлаганига 70 йилдан ортиқроқ вақт ўтган бўлсада, уларнинг ножўя таъсирлари тўғрисидаги фикрлар тингани йўқ. Кимдир уларни ракка сабаб бўлади, деса, кимдир инсультларга…
❓Нима сабабдан тирноқда оқ доғлар пайдо бўлади?
💅🏻Тирноқ шикастланиши. Жароҳат олган жойларда нуқта белгилари пайдо бўлади.
🥗Озиқавий маҳсулотлар етишмаслиги қатъий диета ва нотўғри овқатланиш оқибати бўлиши мумкин.
🧬Гиповитаминоз ҳолати узоқ вақт давом этса, бир нечта тирноқларда оқ доғлар пайдо бўлиши мумкин. Шу билан бирга, умумий заифлик, гиперкератоз, тери қуруқлашиши, чарчоқ ҳисси қайд этилади.
🔸Ошқозон-ичак тракти касалликлари. Тотал лейкохиния; қўлларда ҳам, оёқларда ҳам оқ доғлар кузатилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Варикоз томирлари учун машқ.
Бу машқлар касалликнинг дастлабки босқичларида энг самарали ҳисобланади. Бу машқни амалга ошириш осон, кўп вақт талаб қилмайди. Асосий нарса мунтазамлик.