Online doctor ( Онлайн доктор )
1.68K subscribers
729 photos
85 videos
21 files
1.62K links
"Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир."
(Абу Али Ибн Сино)

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Админ: @NeyroxirurgO
Download Telegram
Қон нима сабабдан қуюқлашади?

Бунинг сабаби бисёр. Асосийлари қуйидагича бўлиши мумкин:
• Ошқозон ости бези хасталиги;
• Қон томирлар жароҳати, ундаги ёмон холестерин;
• Асосий хасталиклар – депрессия, невроз, сурункали чарчоқлик;
• Аъзои-танада ташқоллар кўпайиши;
• Нотўғри овқатланиш, қонни қуюқлаштирувчи озиқли моддаларнинг кўп истеъмоли;
• Жигар хасталиги ва унинг иш фаолияти бузилиши;
Тананинг сувсизланиши ва бошқалар.
Қуюқ қонни суюлтириш, қайишқоқлик сабабини билиш учун аниқлик киритиш даркор. Буни шифокор белгилайди. Бироқ, биринчи навбатда киши овқатланиш тартибини ўзгартириши зарур.
https://t.me/OnlineDoctorUz
Картошка босимни камайтиришга ёрдам берадими?

👉🏼 Картошка калийни ўз ичига олади ва бир дона картошка кунлик микроэлементлар нормасининг 10% ни таъминлайди. Калий организмдаги натрийни тўхтаб туришига қарши туради, агар натрий танамизда қолса қон босимнинг ошишига олиб келади.

👉🏼 Шу билан бирга, 100 г қайнатилган ёки пиширилган картошканинг калория миқдори (иккита ўртача картошка) 70-80 ккал.

❗️Юқори қон босимига қарши курашда фақат картошкага таянманг. Дори дармонларни камайтиринг, қайнатилган картошка диетаси босимни назорат қилишга ёрдам беради ва артериал томирларда тўсиқлар пайдо бўлишига мойил бўлган одамларда унинг ўсишига йўл қўймайди. Картошка билан бир қаторда, кўк, яшил сабзавотлар (сельдерей, салат барги, кабачка(кичкина яшил қовоқ), қуритилган ўрик, банан, майизларни ҳам ўз ичига олади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Боланинг ўсишдан ортда қолиши ва вазни камлигининг сабаби нима?

✅ Вазн ва ўсишдан ортда қолишнинг кўплаб сабаблари бўлиб, бунда биринчи навбатда боланинг овқатланиш рациони ва уйқу режимини қайта кўриб чиқиш лозим. Оқсилга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Оқсил бола ўсиши ва ривожланиши учун муҳим ҳисобланади. Бундан ташқари, уйқу ҳам жуда муҳим. Сабаби ўсиш гормони уйқу вақтида яхши ишлаб чиқарилади. Болалар кечки соат 22.00 да уйқуда бўлишлари керак.

🔘 Тўғри овқатланиш рациони ва яхши уйқу боланинг яхши ривожланиши учун асосий омиллар ҳисобланади. Боладаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш учун ҳар 2-3 ойда унинг бўйи ва оғирлигини ўлчаб туриш керак.

🔸Ўсиш ва вазн ортда қолишига организмдаги гижжалар, гормонал ўзгаришлар ва қалқонсимон без касалликлари ҳам сабаб бўлади. Уларни аниқлаш ва даволаш учун мутахассис кўриги лозим.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Ўт пуфагида тош бўлса, нималарга аҳамият бериш керак?

🔷 Ўт пуфаги касаллигининг ривожланишида генетик омил билан бир қаторда овқатланиш ҳам муҳим рол ўйнайди.

✅ Ўт-тош касаллигини даволаш усуллари қуйидагича:
🔻Даволаш турини танлаш клиник белгиларнинг оғирлигига боғлиқ. Шикоятлар бўлмаса, фақат динамик кузатув, тўғри турмуш тарзи ва рационал овқатланишни ташкил этиш талаб қилинади. Aгар аломатлар мавжуд бўлса, консерватив ёки жарроҳлик даволанишни танлаш мумкин.
🔻Ўртача юқори калорияли таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади, кичик бўлакларда, лекин тез-тез (кунига 5-6 марта 2-3 соат ичида) овқатланиш тавсия етилади.
Рацион қуйидагича тузилиши керак:

🔹 сабзавотлар, ўтлар, кепак, ёввойи гуруч ва бошқалар;
🔹 ёғ миқдорини камайтириш, гўштли товуқ, курка, кам ёғли сут маҳсулотлари ва кам ёғли балиқ турларини танлаш;
🔹 дудланган гўшт, қовурилган овқатлар, ун маҳсулотлари ва ширинликлардан воз кечиш керак бўлади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
Бачадон бўйни эрозияси аёлларнинг энг кўп учрайдиган касалликларидан бўлиб, у таҳминан 20% аёлда учрайди. Ушбу ҳолат узоқ вақт даволанмаса бачадон бўйни ўсмасига ётиб кетиш эҳтимоли пайдо бўлади. Маълумки, айнан бачадон бўйни раки аёллар репродуктив тизими ўсма касалликлари орасида сут бези ўсмасидан кейин, иккинчи ўринда туради.
Қуйидаги видеода бачадон бўйни эрозиясининг келиб чиқиш сабаблари, касаллик белгилари ва даволаш усуллари тўғрисида гаплашамиз.

https://youtu.be/YUDihJHsKJs

@OnlineDoctorUz
МАШИНАДА КЎНГИЛ АЙНИСА...

✔️ Кўнгил айнишининг биринчи аломатлари бошланиши билан оғзингизга бир бўлак лимон солинг.

✔️ Ялпизли конфет ва сақичнинг самарадорлиги лимонникидан камроқ бўлсада барибир ёрдам беради.

✔️ Агар шахсий машинада юрсангиз, машина ичига ялпиз ва игнабаргли дарахтлар ҳидини таратувчи дезодорантлар ёки воситаларни сотиб олиб қўйинг.

✔️ Бўйин ва чаккаларингизни нам сочиқ билан артиб кўринг.

✔️ Бундай пайтда уқалаш ҳам яхши ёрдам беради. Битта қўлингизнинг кафтини юқорига қилиб тизза устига қўйинг. Бошқа қўлнинг бош бармоғи билан билак остини уқаланг, кейин кўрсаткич ва бош бармоқ билан кафт ўртасини уқаланг.

❗️ Агар шунда ҳам аҳволингиз енгиллашмаса машинани тўхтатиб тоза ҳаводан нафас олинг.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Қайнатилган сув фойдалими ва зарарли?

♨️ Қайнатилган сувнинг асосий фойдаси шундаки, у организмни токсинлардан тозалайди. Сувни бир марта қайнатиш керак, қайта қайнатиш мумкин эмас. Шунда қуйидаги фойдали хусусиятларга эга бўлади.

🌀Кабзиятни олдини олади, озиқ-овқат ҳазм бўлишини яхшилайди.
🌀 Сувни юмшоқроқ қилади.
🌀 Қон микроциркуляциясини яхшилайди.
🌀 Жисмоний фаолликни оширади.
🌀 Мия фаолиятини яхшилайди.

Шу билан бирга қайнаган сувнинг зарарлари ҳам мавжуд:
☑️ хлорли элементлар қайнатилганда канцерогенга айланади.
☑️ оғир металлар, нефт маҳсулотлари йиғилади, аста -секин тўпланади.
☑️ чойнакдаги чўкма агар тозаланмаса, танага киради.
☑️ озуқа моддаларини танадан олиб ташлайди.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Касалланган тиш юрак яллиғланишига сабаб бўладими?

🦷 Тиш касаллиги билан оғриган инсонларнинг аксарияти юрак қон-томиридаги муаммолардан ҳам азият чекишади.

🔻Агар кишининг тиш ёки милки яллиғланган бўлса, у ерда бактериялар мавжуд бўлади. Иммунитет туфайлигина у бошқа органларга зарар етказолмайди.

❎ Касаллик ўз вақтида даволанмаса, тана бактериялар билан курашиб чарчайди ва у қон орқали юракка ҳам бориши мумкин. Шу сабабли юзага келган энг кенг тарқалган касаллик бу - эндокардит бўлиб, у клапанлар функциясига зарар етказиши мумкин.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Гуруч сувининг шифобахшлиги ҳақида биласизми?

🏷 Гуруч суви организмга ижобий таъсир кўрсатади. У ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди, қон босимини меъёрлаштиради, саратон касаллигининг олдини олади.

💢 Таркибидаги фаол моддалар сабабли метаболизмни тезлаштиради.

❇️ Гуруч суви терига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Доимо истеъмол қилиш ва юз ювиш натижасида тери ранги яхшиланади, ажинлар текисланади, ҳуснбузарлар камаяди.

🔷 Бундан ташқари, у сочларни парвариш қилиш воситалари бўлмиш бальзам ва ниқобларнинг ўрнини ҳам боса олади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Коронавирусга қарши вакцина кўз нурига таъсир қиладими?

🔵 Коронавирусга қарши вакцина натижалари ҳали тўлиқ ўрганилмаган бўлсада, ҳали дунёда ҳеч қандай вакцина кўз нурини пасайтириши аниқланмаган.

✅ Шундай бўлса-да, вакцина олишдан аввал, кўз шифокорингизга кўриниб, касалликнинг ҳеч қандай ўткир даврида эмаслигингизни билиш тавсия этилади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❤1
Паришонхотирмисиз?

Инсон қариган сари унинг аъзои-танасида турли хил ўзгаришлар содир бўла боради. Ва бу ҳар кимсада ҳар хил рўй беради.
Аммо бугунги кунда ёшлар орасида ҳам паришонхотирлик учраб турибди. Бунинг асосий сабаблари киши тановул қилаётган нарсаларнинг витаминларга бой эмаслигида.

Таркибида дармон-дориларга бой, айниқса, В гуруҳи витаминлари бисёр бўлган озиқли таомлар билан бирга, арпа нони истеъмол қилиб юрган кишида паришонхотирлик учрамайди.

Бундан ташқари:
➖ карсиллаган сабзи,
➖ қовоқли шўрва,
➖ гўжа оши,
➖ қўй гўшти шўрваси каби миллий таомлар ҳам паришонхотирликка кўмакчи малҳам бўла олади
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Болада сўлак оқишининг сабаби нима?

🔷 Одатда чақалоқларда пуфакчалар билан сўлак оқиши одатий ҳол эмас, лекин кўп миқдорда сув оқишига олиб келадиган омиллар мавжуд:

🔻 Сўлак ажратувчи тизимнинг фаоллашмаганлиги. Aммо бола бир ярим ойга келганда, кўп миқдорда сув оқиши меъёрий ҳолатга айланади. Сабаби бу вақтда сўлак безлари анча фаоллашади.
🔻Aллергик ринит, бактериал ёки вирусли инфекция.
🔻 Туғилиш нуқсонлари. Бундай ҳолда сиз педиатр билан маслаҳатлашишингиз керак.

☑️ Aгар 2 ойлик боладан сўлак оқаётган бўлса, бу кўпинча уларни юта олмаслиги сабабли юзага келади. Бу жараён табиий равишда фақат кўкрак эмиш вақтида амалга оширилади. Шу пайтда чақалоқнинг танасида эндокрин безлар ва сўлак безлари ишлай бошлайди. Натижада, уч ойлик чақалоқда сўлакнинг доимий оқиши кузатилади, лекин бу табиий ва вақт ўтиши билан уни ютишни ўрганади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Пневмония организмда қандай белгилар билан намоён бўлади?

🔘 Пневмония билан касалланган организмнинг тикланиши ўпканинг шикастланиш даражаси ва интоксикацияси билан боғлиқ бўлади. Пневмонияда кислород ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Шунинг учун тикланиш жараёни бир қанча вақт талаб этади.

🔷 Пневмониядан сўнг кузатиладиган нохушлик ва кучли ҳолсизлик темир танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Темир моддаси яллиғланиш жараёнларида организмда фаол қатнашади. Бундай ҳолатларда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Бемор ҳолатидан келиб чиқиб, мос бўлган препаратни қабул қилиш тавсия этилади.

⭕️ Доимий ҳансираш пневмониядан ташқари юқори нафас йўллари ва ўпка, юрак, қон касалликлари, камҳаракат ҳаёт тарзи, ЎРВИ ёки бошқа инфекцион касалликларда кузатилиши мумкин.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓ Замбуруғни қандай даволаш мумкин?

🔷 Замбуруғ касаллиги - бу микотик касаллик бўлиб, уларни замбуруғлар келтириб чиқаради. Беморда қуйидаги шикоятлар кузатилади?
🔰тери қуриши ва қалинлашиши;
🔰терида ёриқлар пайдо бўлиши;
🔰оғриқ ва ачишишлар;
🔰зарарланган жойда қичишиш;

✅ Даволаш:
🔹маҳаллий малҳамлар суриш;
🔹замбуруғга қарши дори воситалари қабул қилиш;
🔹Лазер терапия;
🔹Фотодинамик терапия;
🔹Жарроҳлик амалиёти.

💢 Давони тўғри танлаш мақсадида дерматолог шифокорга учрашиш зарур.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Ёшим 19 да. Сочим оқаряпти. Сабаби нима?

🔷 Сочнинг эрта оқаришига қуйидагилар сабаб бўлади:

🔸Ирсий омиллар.
🔸Соч озиқланишининг бузилиши – Б, C, Д, Е витаминлари ва мис, йод, темир элементларининг етишмаслиги
🔸Камқонлик ёки овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши.
🔸Психоген омиллар ва гормонал ўзгаришлар.
🔸Стресс натижасида танадаги антиоксидантлар камаяди, натижада бошқа ҳужайраларни ўлдирувчи эркин радикаллар кўпайиб, соч оқариши, витилиго каби касалликлар келиб чиқади.

✅ Оқ сочларни юлиб олманг, бу янги рангсиз тукларнинг ўсишини ва қўшни соч фолликулаларига рангсизланишнинг тарқалишини рағбатлантиради.
https://t.me/OnlineDoctorUz
БУҚОҚ ЙИГИТЛАРДА ҲАМ УЧРАЙДИМИ?

🔹 Бу касаллик ёш болаларда бир хилда ривожланади. Ҳатто бир ёшли болаларда ҳам бу касалликни кузатиш мумкин. Аммо қизларнинг ёши катталашгани сари касаллик аломатлари тобора сезила боради. Сабаби аёлларнинг гормонал ҳолати мураккаб бўлади.

❗️ Ўғил болалар масаласига келадиган бўлсак, касаллик уларда ҳам учрайди. Кўпинча буқоқ уларнинг бўйи ўсмай қолишига олиб келади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Пассив чекишнинг қандай
зарарлари бор?

✅ Бошқа инсон чеккан тамаки тутунидан нафас олишга пассив чекиш дейилади.

❗️Чекмайдиган инсон бошқа бир чекадиган инсоннинг тамаки тутунидан ҳамда чекувчи одам нафас олиб қайта чиқараётган тутундан нафас олиши оқибатида пассив чекувчига айланади.

🔷 Тамаки тутуни ёпиқ бинолар ҳавосини заҳарловчи асосий манба ҳисобланади. Тамаки таркибида 4000 дан ортиқ кимёвий воситалар бўлиб, улардан жуда кўпчилиги заҳарли таъсир кўрсатади.

✅ Пассив чекиш кўплаб касалликлар ривожланишига олиб келади. Аёлларда пассив чекиш оқибатида ўпка раки ривожланиш хавфи 25 фоизга ошади.
✅ Юрак ишемик касаллиги, миокард инфаркти, сурункали бронхит каби касалликлар ҳам кўп учрайди.
✅Пассив чекиш астма ривожланиш хавфини 40-60 фоизга, инсульт хавфини эса 80 фоизга оширириши исботланган.
✅ Кўзларда таъсирчанлик, бош оғриғи, йўтал, бош айланиши, кўнгил айниши кабилар пассив чекувчиларнинг асосий шикоятлари ҳисобланади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Ҳомиладорлик тести қанчалик ишончли?

🔷 Ҳомиладорлик тести - бу аёлда ҳомиладорликнинг эрта даврида ҳомила бор йўқлигини кўрсатувчи белги ҳисобланади. Бу усул орқали қон ёки сийдикда ОХГ гормони аниқланади. Ҳомиладорлик тестининг аниқлик кўрсаткичи 91% га тенг.

🔷 Қуйидаги ҳолатларда ҳомиладорлик тести "ёлғон мусбат" натижа кўрсатиши мумкин:

🔖 Таркибида ОХГ гормони сақлаган препаратлар қабул қилиш.
🔖 Жинсий аъзоларнинг ўсма ва бошқа касалликлари.
🔖 Ҳомила ўз-ўзидан тушганда.
🔖 Абортдан сўнг кам вақт ўтганда.

🔶 "Ёлғон манфий" чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар:

🔹Бу амалиёт жуда эрта ўтказилганда.
🔹Қандсиз диабет, буйрак касалликлари, айниқса ОХГ гормонини сийдик билан кам ажралганда.
🔹Кўп суюқлик ичиш ёки тест ўтказишдан олдин сийдик ҳайдовчи препаратларни қабул қилганда.
🔹Амалиётни нотўғри бажарганда.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Бронхиал астма касаллиги нима ва унинг сабаблари қандай?

🔵 Бронхиал астма касаллиги нафас йўлларининг сурункали ноинфекцион касалликдир.

✅ Сабаблари:
🔺Наслий факторлар
🔺Касбий факторлар
🔺 Семизлик
🔺 Нотўғри овқатланиш
🔺 Микроорганизмлар, ўсимлик, ҳайвон, китоб чанглари
🔺 Тозаловчи воситалар.

🔵 Бу касалликда ҳансираш, нафас олишнинг қийинлашуви, йўтал, кўкрак қафасида қисилиш ҳиси, ҳуштаксимон хириллашлар мавжуд бўлади.

✅ Диагностика қилиш ва даволаш касалликнинг келиб чиқиш сабаби ҳамда касаллик даражасига қараб шифокор аллерголог ҳамда терапевт томонидан тайинланади.

🔶 Тавсиялар: аллергик маҳсулотлардан тийилиш, тоза ҳаволи жойда яшаш, касбингиз сабабли келиб чиқаётган бўлса, касбингизни ўзгартириш, уйда ва ишхонада ҳар хил чанглардан эҳтиёт бўлиш тавсия этилади.
https://t.me/OnlineDoctorUz