Online doctor ( Онлайн доктор )
1.69K subscribers
729 photos
85 videos
21 files
1.62K links
"Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир."
(Абу Али Ибн Сино)

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Админ: @NeyroxirurgO
Download Telegram
❓Бола иситма қилганда, қандай чоралар кўриш мумкин?

🔹Аввало, боланинг тана ҳароратини ўлчанади;
🔹Агар тана ҳарорати 38°С гача бўлса, бола танасини кўпикли (совунли) илиқ сув билан 5 дақиқа оралиғида 2-3 марта артилади.
🔹Парацетамол таблеткаси ва шамчаларини шифокор тавсиясига асосан тана ҳарорати 38 °C дан ошгандагина қўллаш мумкин. У қуйидаги миқдорда болага берилади:
🔻1 ойликдан 3 ойликгача - 50 мг;
🔻3 ойликдан 3 ёшгача - 100 мг;
🔻3 ёшдан катталарга - 250 мг
🔹15-30 дақиқадан сўнг, тана ҳароратини қайтадан ўлчаш мумкин;

✅Тана ҳарорати тушмаган ҳолда, оилавий шифокорга ёки тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарур.

⭕️ Эслатма! Бир кунда 3 дона таблетка ва шамча қўллаш мумкин.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Ўт пуфаги димланишининг қандай белгилари бор?

✅ Ўт суюқлиги димланишига бетартиб, палапартиш овқатланиш, ёғли овқатларни кўп истеъмол қилиш, кам ҳаракатлилик, спиртли ичимликлар сабаб бўлади. Бундан ташқари ўт қопидаги тошлар, кисталар ва ўт қопи аномалиялари ҳам ўт суюқлигининг димланишига сабаб бўлади.

Бунда беморларда:
🔻Эрталаб оғизда аччиқ таъм бўлиши;
🔻Овқатдан сўнг ўнг қовурға остида оғриқ;
🔻Қорин дам бўлиши;
🔻Ич қотиши;
🔻Ёғли овқатларга кўнгил айниши;
🔻Терида сариқлик кузатилади.

🔹 Даволаш учун шифокорга мурожаат қилиш зарур. Бунда касалликнинг сабаби аниқланиб, дoри воситалари ва парҳез тавсия этилади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
ЖАҲЛИНГИЗ СИЗНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ!

😠 Олимларнинг таъкидлашича, жаҳлдорлик, асабийлик, ғазабкорлик айниқса, ўпкага ёмон таъсир қилади. Кўп асабийлашадиган кишиларда бора-бора хавфли ўпка касалликлари ривожланиши ҳам мумкин.

😡 Инсон жаҳл отига минганда:
➖ Киши танасида гормонлар миқдори кўпаяди. Натижада юзага келадиган метаболизм жараёни қон босмини кўтаради;
➖ Бош оғриғини юзага келтиради;
➖ Ошқозонда овқат ҳазм бўлишини қийинлаштиради.
➖ Ва ҳаттоки, терида экзема пайдо бўлишига олиб келади.
➖ Шу билан бирга юрак қисиши, нафас бўғилиши сингари хасталикларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
➖ Натижада тананинг иммун тизими ишдан чиқади, баъзи ҳолларда эса организмда ҳатто саратон хасталигининг дастлабки унсурлари пайдо бўлади.

❗️ Шу сабабли ҳар қандай вазиятда энг аввало асабни сақлаш, жаҳлни тия билиш тавсия этилади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
Surunkali Tonzillit - Bu Nima? Belgilari Va Davolash. Surunkali Tonzillitni Qanday Davolash Mumkin?
Tomoqdagi tanglay murtaklari yilida 2 va undan ortiq yallig'lanishi. Kasallik belgilari:
Yutunganda og'riq
Og'izdan bad bo'y hid kelishi
Tana haroratini ko'tarilishi
Umumiy holsizlik, ishtaxa pasayishi
Ovoz bo'g'ilishi.
Davolash Kasallikning ilk kunlarida og'iz bo'shlig'ini antiseptik vositalar bilan chayish( Loroben, Xlorofilipt, Furotsillin) 7-8 marta kuniga. Septolete total tabletka har 3-4 soatda shimish. Ko'p suyuqlik ichish sovuq ichimliklar va shirinliklarni iste'mol qilmay turish.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Ротавирус инфекцияси нима?

🦠 Буни шифокорлар Ротавирус келтириб чиқарадиган ўта юқумли инфекция деб аташади, бу эса ўз навбатида ошқозон, ичак ва диарея яллиғланишига олиб келади.

🧬 Кўпинча бу вирус 5 ёшгача бўлган болаларга жуда фаоллик билан ҳужум қилади. Ротавируслар дунёдаги болаларда диареянинг энг кўп учрайдиган сабабидир.

♻️ Катталар ҳам инфекцияни юқтиришлари мумкин. Аммо уларнинг касаллиги чақалоқларга қараганда анча осон, камроқ оғир белгилар билан ўтади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
🫀Жағнинг оғриғи юрак муаммоларини кўрсатиши мумкин!

✍🏼 Юрак хуружи, перикардит, ангина пекториси ёки аорта дисекцияси бўлган одамларда кўкрак оғриғи бўлиши мумкин.

📌 Одатда қизиш, орқа бўйин оғриши, базида эса, жағдаги оғриқ, қўлларга ҳам ўтади. Нохуш туйғулар бир неча дақиқа давом этиши ва кучайиши билан намоён бўлади.

⚡️Нафас олишда қийинчилик, совуқ тер босиши, бош айланиши ва заифлик, кўнгил айниши ёки қусиш ҳам баъзан безовта қилади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓ Ҳижама қилдиришнинг зарари йўқми?

✅ Ҳижама - қон олиш (қон чиқариш) жараёни. Ҳижама тиббий муолажа эмас ва уни ўтказишдан олдин ҳеч қандай тиббий текширувлар ўтказилиши шарт эмас.

🔷 У қуйидаги касалликларда қўлланилади:
▪️Тери касалликлари;
▪️Суяк-мушак касалликлари;
▪️Эндокрин касалликлари;
▪️Сийдик йўли касалликлари;
▪️Юрак -қон томир касалликлари;
▪️Аллергик касалликлар;
▪️ЛОР касалликлари;
▪️Асаб тизими касалликлари;
▪️Ҳар хил турдаги оғриқлар.

⭕️ Қарши кўрсатмалар:
🔺Қон босимининг пастлиги;
🔺Юрак нуқсонлари;
🔺Камқонлик касаллиги;
🔺Қон томирлар шикастланиши;
🔺Руҳий зўриқишлар.

❇️ Шуни эсда тутиш керакки, ҳижама қилиш фақат шифокор назорати остида, барча антисептик чораларни қўллаш билан амалга оширилиши керак.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Ўпкамда фиброз аниқланди. Бу қандай касаллик ва қандай даволанади?

✅ Ўпка фибрози - ўпкада фиброз (чандиқ) ҳoсил бўлиши бўлиб, асосан нафас тизимининг бузилиши билан кечади. Бунда беморларда нафас олишнинг қийинлашуви, қуруқ йўтал, кўкрак қафасида оғриқлар кузатилади.

🔸Ушбу касаллик асосан 60 ёшдан катталарда учрайди. Наслий омиллар, ўпкада яллиғланиш жараёнлари, инфекцион касалликлар, нурланиш, касбга боғлиқ таъсирлар, сурункали аутоиммун касалликлар, ўпка касалликлари асоратлари, зарарли одатлар, чекиш касалликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

🔹Касаллик рентген, МРТ, КТ ва ўпка биопсияси ёрдамида ташхисланади. Касалликни даволаш учун шифокор тавсияларига риоя қилиш зарур. Дори воситалари билан биргаликда нафас машқлари, ўпка гимнастикасини бажариш ва касалликни келтириб чиқарувчи ташқи факторларни (нурланиш, зарарли одатлар ва касбга боғлиқ таъсирларни) бартараф этиш лозим.
https://t.me/OnlineDoctorUz
✨Стресс билан курашишнинг 5 та усули

☀️Бахт гормонини ишлаб чиқаринг. Спорт табиий оғриқ қолдирувчи ва ўйин-кулги сифатида ишлайдиган эндорфин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.

🪴 Йога билан шуғулланинг. Бу оғриқни бошқаришга ва танадаги физиологик жараёнларни тартибга солишга ёрдам беради: иммунитет, қон таъминоти, овқат ҳазм қилиш ва эндокрин тизим.

🫐 Ўз диетангизни кузатиб боринг. Ширинликлар ва тозаланган углеводлар қон шакарининг кескин кўтарилишига ва тушишига олиб келади, бу эса кайфиятнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин.

🥦Рациондаги магний. Буларга қуюқ кўкатлар, ловия, сув ўтлари, ёнғоқлар, уруғлар, тўлиқ доналар ва органик тофу киради. Магний танага стресс билан курашишга ёрдам беради ва тинчлантиради.

🍣 Б витаминини кўпроқ олинг. Кайфиятни яхшилайди. Денгиз лосослари, органик гўштлар, ясмиқ ва тухумларда мавжуд.
https://t.me/OnlineDoctorUz
ТАОМНИ ЯХШИ ЧАЙНАШНИНГ ФОЙДАЛАРИ

➖ Таомни яхши чайнаган, кам чайнаганга нисбатан кам еб-ичади. Чунки таом қувватини камчиликсиз қабул қилган бўлади.
➖ Аралаш ейишнинг зарари камаяди.
➖ Ҳазм жараёни қисқаради.
➖ Ошқозон, ошқозон ости бези, жигар ва буйракларнинг иши осонлашади.
➖ Oз фермент (инсулин ҳам) сарфланади.
➖ Ошқозон, ичак, жигар, ошқозон ости бези, иммунитет тизими, диабет, шиш, саратон, аллергия, тиш чириши, нерв ва руҳий касалликларидан сақланган бўлади.
➖ Мавжуд касалликлар енгиллашади.
➖ Семизликдан қутилади ва ҳоказо. Олимлар наркотик, сигарет ва алкоголга муккадан кетиш ваб ошқа психологик ва нерв касалликларининг негизида ҳам кам чай-н аш ётишига амин бўлишган. Яхши чайналмаган таом жигар, талоқ ва юракка оғир юк бўлади. Аъзоларнинг бу ҳолати руҳий мувозанатни бузади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Говмижжанинг давоси борми?

✅ Говмижжа — қовоқ четидаги ёғ безларининг ва киприк тук пиёзчасининг ўткир йирингли яллиғланиши.

🗣 Говмижжани сиқиш ярамайди, акс ҳолда инфекция қонга ўтиб, кўз косасининг флегмонасига ва менингит, сепсис каби оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

☝️Говмижжанинг олдини олишда озодалик тартибларига қатъий амал қилиш, ифлос, чанг жойларда ишлаганда ҳимоя ойнакларидан фойдаланиш, организмни толиқтирадиган касалликларни ўз вақтида аниқлаб, даволатиш лозим.

✍️ Даволаш учун кўзга антибиотик ва Сульфаниламид препаратларининг эритмалари томизилади ёки мазлари қўйилади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
Пластмасса буюмлар ҳаётимизнинг бир бўлагига айланган. Асосий дастёр буюм бўлишига қарамай, пластмассанинг ҳам кўпгина зарари бор. Хусусан канцероген, яъни ўсма касаллигига сабабчи бўлади.

Хўш, пластмасса нега ракка сабаб бўлади?

Видео шу ҳақда.

https://youtu.be/-4VRAdVbarM

@OnlineDoctorUz
❓Инсон организмида қандай паразитлар учрайди?

✔️ Паразитларнинг 15 мингдан зиёд тури мавжуд ва улардан бир нечтаси инсонларда учрайди.

Энг кўп учрайдиганлари қуйидагилар:
🔻Лямблия
🔻Острица (оддий гижжа)
🔻Аскарида
🔻Трихинелла
🔻Анкилостома
🔻Эхинококк

✅ Агар организмда паразитлар бўлса, қуйидаги белгилар кузатилади:
🔹Вазн камайиши;
🔹Қоринда оғриқ;
🔹Кўнгил айниши;
🔹Ич кетиши ёки ич қотиши;
🔹Бош оғриши, бош айланиши;
🔹Баданда ҳар хил доғлар пайдо бўлиши.

☑️ Касаллик хар бир одамда индивидуал тарзда кечади, шуни ҳисобга олган ҳолда, даволаниш муолажасини олишдан олдин паразитолог ёки инфекционист шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!

🟣 Йилида 2 марта ўзингизга вақт ажратиб, шифокорга мурожаат қилинг.
https://t.me/OnlineDoctorUz
ЮРАК НИМАНИ ЁМОН КЎРАДИ?

❎ АСАБИЙЛАШИШ. Барча муаммоларни юракка яқин оласиз, ҳиссиётларингизни жиловлашингиз қийинми? Иш деганда дам олишни унутасизми? Албатта, кўнгилчанлик яхши фазилат. Аммо бу фазилатингиз ўзингизга панд бериб, юрагингизни хафа қилиб қўймасин.

❎ СЕМИЗЛИК. Ортиқча вазнни нима қиласиз? Имкон борича вазнингизни назорат қилинг. Семизлик, ортиқча вазндан юрак азоб чекади. Шунинг учун ҳам семиз кишиларда инфаркт бошқаларга қараганда 4 баробар кўпроқ учраши қайд этилган.

❎ ТАМАКИ ЧЕКИШ. Сигаретани ҳузур қилиб тортаётган маҳал организмда жиддий ўзгаришлар рўй беради: қон томирларингиз торайиб, юрак уриши 10 мартагача тезлашади, организм керакли С витаминидан жудо бўлади. Натижада қон томирлар бўшашиб, юрак ҳам муддатдан аввал «қарийди». Нафас йўлига тушган никотин тананинг кислородга бўлган эҳтиёжини янада оширади. Бу эса артерияларда тиқилма (тромб) ҳосил бўлишига олиб келади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
⚡️Аптекачи сизга маслахат берса жавобгарликни ўзига юкланг.

Ўзини хурмат қилган аптекачи врач ёзувига асосан дори беради. Рецепт бу врачнинг аптекачига мурожати.

Аммо кўп аптекачилар беморларга тиббий тавсия беришади. Ҳолбуки, уларнинг ваколати ва савияси бунга тўғри келмасада.

Агар аптекачи сизга ўзбилармонлик ила тавсия берса - Жавобгарликни бўйнингизга оласизми деб сўранг. Олмаса ақл ўргатишдан ўзини тийгани маъқул.

Тажрибали аптекачилар дорини ўхшашини таклиф қилишлари мумкин ва албатта врач билан маслахатлашишни таъкидлайдилар.

Яхши врач топинг ва буюрганини қилишга харакат қилинг. Қўшнилар, кўчадагилар ва аптекачиларнинг тавсияларининг таги бўш.

Манбаа: @acramov

Каналга обуна бўлиш:
@OnlineDoctorUz
❓Энергетик ичимликлар танага қандай таъсир кўрсатишини биласизми?

🥤Энергетик ичимликлар меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда қонда глюкоза миқдори кўпайиб кетади. Шакарнинг ортиқча қисми ёғга айланади ва инсулин организмда кўпайиб, қандли диабетга олиб келади. Энг ёмони, одам бу ичимликка беихтиёр боғланиб қолади.

🟣 Шифокорларнинг огоҳлантиришича, қувватбахш ичимликлар қисқа муддатда организмга зарарли таъсир кўрсата бошлайди. Лекин таркибида ортофосфат кислотаси борлиги учун буни сезмайсиз.

☑️ Масалан, 45 дақиқадан сўнг дофамин ишлаб чиқарилиши ортиб, бош мияда роҳатланиш, қониқиш марказини қўзғатади. 70-80 дақиқадан кейин акс таъсир қилиш вақти бошланиб, организмда ҳолсизлик ҳолатлари юзага келади.

❎ Қолаверса, энергетик ичимликлар асаб тизимини ишдан чиқаради. Руҳий касалликларга чалиниш хавфи ортади, одамларда тажовузкорлик кучаяди.
https://t.me/OnlineDoctorUz
👏1
Метаболизмни қандай тезлаштириш мумкин?

1) Қора шоколад истеъмол қилинг.
Юқори (70% дан) какао таркибига эга шоколад стрессни энгишга ёрдам беради.
Ушбу какао маҳсулотидан кунига 40 грамм истеъмол қилиш кифоя - ва икки ҳафта ичида метаболизмингиз яхши тезлашади.

2. Спортга минимал вақт ажратинг.
10-15 дақиқалик кучли машқ кўпинча метаболизмни кучайтириш нуқтаи назаридан бир соатлик югуришдан кўра самаралироқдир.

3. Чуқур нафас олинг
Чуқур нафас олиш - оғир таомланиш чекловлари эмас, балки вазн йўқотишнинг самарали усули.
Ва мантиқ оддий: сиз қанчалик чуқур нафас олсангиз, қон оқимига кислород шунчалик кўп киради ва озиқ-овқат, шу жумладан ёғлар ва шакарни энергияга қайта ишлаш жараёни фаолроқ давом этади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
👍1
Ҳомиладорликка тести қандай ўтказилади?

Ҳомиладорликни аниқлаш учун тестларни бугунги кунда барча дорихоналардан топса бўлади. Мазкур учуннинг аниқлиги 99% гача. Лекин адашишлар ҳам бўлиши мумкин. Бу кўп ҳолларда тест ўтказиш кунига, вақтига, қабул қилинган дори воситаларига, ёндош касалликларга боғлиқ.
Тест пешобда хорион гонадотропин гормони ошишини аниқлашга асосланган. Хорион гонадотропин тухум ҳужайра бачадонга ёпишган вақтдан ишлаб чиқарилади. Одатда бу уруғланишдан 6 кун ўтиб содир бўлади. Унгача ўтказилган тестларда манфий жавоб олинади. Шу муддатдан сўнг хорион гонадотрпин миқдори тез суратда ўсиб боради. Уруғлангандан 8 кун ўтиб лаборатор усулда хорион гонадотропинни аниқлаш имкони бўлса, 10-12 кундан сўнг эса оддий аптекадаги тест воситасида аниқлаш мумкин. Лекин тест ўтказиш учун шошилмаган маъқул. Сабаби овуляция куни сурилиши мумкин. Бу эса адашишга олиб келади. Қуйида тест нотўғри кўрсатишининг айрим сабабларини келтириб ўтамиз:

1. Муддати ўтган ёки яроқсиз тест. Тест-полоскалари хорион гонадотропин таъсирида ранглини ўзгартирувчи махсус моддага эга. Бу модда ўта сезгир бўлиб, тестнинг муддати ўтиши ёки нотўғри сақланиши унинг сифатини бузилишига олиб келади.
2. Паст сезувчанликка эга тест олиш. Тестларнинг сезувчанлиги 10, 20, 25, 30 деб белгиланади. Бу мазкур тест полоскасининг пешобдаги хорион гонадотропин гормони қайси концентрацияда бўлганида аниқлашини кўрсатади. Тестда қанча паст кўрсаткич белгиланган бўлса, унинг сезувчанлиги шунча юқори бўлади.
3. Тестни куннинг иккинчи ярмида ўтказиш. Эрталабки пешобда хорион гонадотропин гормони миқдори кўп бўлади ва тестнинг аниқлигини таъминлайди.
4. Тест ўтказишдан аввал кўп сув ичиш. Кўп миқдорда суюқлик пешобни суюлишига, таркибидаги гормон концентрациясининг камайишига олиб келади. Бу эса хато натижа беради.
5. Жавобни вақтида кўрмаслик. Тестларнинг барчасида қўлланилиши бўйича кўрсатма мавжуд. Аксарият тестларни 4-5 дақиқада баҳоласа бўлади. Бу вақт 15 дақиқадан ошиб кетмаслиги керак. Бу вақтнинг қисқа ёки узоқ бўлиши тест ўзида сақлайдиган модда билан гормоннинг ўзаро реакцияга кириша олмаслиги билан изоҳланади.
6. Дори воситалари ичиш. Сийдик ҳайдовчи воситалар, антигистамин дорилар пешобни суюлтириб, унинг таркибига таъсир қилади. Бунда ёлғон манфий жавоб чиқиши мумкин. Яъни амалда ҳомила борку, тестда аниқланмаслиги. Айрим транквилизаторлар ва уйқу чақирувчилар, антиконвулсив воситалар, ҳомиладорликни яхшилаш учун ичилган дорилар ёлғон мусбат жавобга сабаб бўлиши мумкин.
7. Айрим касалликлар. Агар пешобда оқсил кўп бўлса ёки қон бўлса, тест мусбат натижа бериши мумкин. Бу кўпроқ яллиғланиш касалликларида бўлади.
8. Тухумдон раки. Тухумдонларнинг айрим раклари ҳам тестда мусбат натижа кўрсатади.

https://t.me/OnlineDoctorUz
Хотирани ёмонлаштирадиган одатлар

📌 Бир вақтни ўзида бир нечта вазифани бажарамиз. Бу мияни ҳаддан ташқари кўп ишлашга мажбурлайди. Бу ҳолат ҳотирани пасайишига ёрдам беради, чунки бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсага эътибор қаратамиз.

📌 Доимий равишда мобил иловалардан фойдаланиш. Бу ҳолат мияни бўшаштиради.

📌 Ҳаддан ташқари ташвишланиш. Мия ташвиш билан банд бўлса, унинг диққатини бошқа нарсага қаратиш қийин.

📌 Ҳаракатсиз ҳаёт тарзини олиб бориш. Кам ҳаракатчанлик қон оқимини секинлаштиради, яъни мияга камроқ кислород етказиб берилади, бу эса унинг самарадорлигини пасайтиради.

📌 Ёмон овқатланиш. Тўғрироғи, мияга керакли моддалар бўлган овқатларни истеъмол қилишлик. Масалан, хотирани яхшилайдиган холин. Уни топиш нокни отиш каби осон. Омега-3 кислоталари мия фаолияти учун ҳам зарурдир.

📌 Кашандалик. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, чекувчиларнинг 60% ҳатто яқинда кўрган нарсаларини тезда унутишади.

📌 Етарлича ухламашлик. Кутиш кун давомида миянинг тўғри ишлаши учун жавобгардир.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Болаларни эмлашдан олдин нималарга эътибор бериш керак?

✅ Мамлакатимизда миллий эмлаш календари мавжуд бўлиб, жадвал асосида болаларга турли касалликларга қарши эмлаш олиб борилади.
Ушбу жараённи тўғри ташкил этиш шифокор билан бир қаторда оналарга ҳам боғлиқ.

🔻Эмлаш орасидаги муддат камида 1 ой бўлиши керак.
🔻Эмлаш вақтида бола соғлом бўлиши лозим. Агар болада шамоллаш белгилари бўлса, бола тўлиқ тузалгач, 2-3 ҳафтадан кейин эмланиш керак.
🔻Болани ҳар эмлашдан олдин шифокор педиатр кўригига олиб бориш.
🔻Эмлашдан кейин 1-2 кун болани чўмилтирмаслик керак.
🔻Эмлашдан олдин ва эмлашдан сўнг бир неча кун давомида бола овқат рационига янги маҳсулотлар қўшмаслик.
🔻Эмлашдан кейин бир неча кун болани гавжум жойларга олиб бормаслик лозим.

🔸Агар болада турли дори воситаларига реакциялар, тутқаноқ ҳолатлари кузатилса, эмлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
https://t.me/OnlineDoctorUz