Online doctor ( Онлайн доктор )
1.69K subscribers
729 photos
85 videos
21 files
1.62K links
"Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир."
(Абу Али Ибн Сино)

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Админ: @NeyroxirurgO
Download Telegram
Ҳомиладорликка тести қандай ўтказилади?

Ҳомиладорликни аниқлаш учун тестларни бугунги кунда барча дорихоналардан топса бўлади. Мазкур учуннинг аниқлиги 99% гача. Лекин адашишлар ҳам бўлиши мумкин. Бу кўп ҳолларда тест ўтказиш кунига, вақтига, қабул қилинган дори воситаларига, ёндош касалликларга боғлиқ.
Тест пешобда хорион гонадотропин гормони ошишини аниқлашга асосланган. Хорион гонадотропин тухум ҳужайра бачадонга ёпишган вақтдан ишлаб чиқарилади. Одатда бу уруғланишдан 6 кун ўтиб содир бўлади. Унгача ўтказилган тестларда манфий жавоб олинади. Шу муддатдан сўнг хорион гонадотрпин миқдори тез суратда ўсиб боради. Уруғлангандан 8 кун ўтиб лаборатор усулда хорион гонадотропинни аниқлаш имкони бўлса, 10-12 кундан сўнг эса оддий аптекадаги тест воситасида аниқлаш мумкин. Лекин тест ўтказиш учун шошилмаган маъқул. Сабаби овуляция куни сурилиши мумкин. Бу эса адашишга олиб келади. Қуйида тест нотўғри кўрсатишининг айрим сабабларини келтириб ўтамиз:

1. Муддати ўтган ёки яроқсиз тест. Тест-полоскалари хорион гонадотропин таъсирида ранглини ўзгартирувчи махсус моддага эга. Бу модда ўта сезгир бўлиб, тестнинг муддати ўтиши ёки нотўғри сақланиши унинг сифатини бузилишига олиб келади.
2. Паст сезувчанликка эга тест олиш. Тестларнинг сезувчанлиги 10, 20, 25, 30 деб белгиланади. Бу мазкур тест полоскасининг пешобдаги хорион гонадотропин гормони қайси концентрацияда бўлганида аниқлашини кўрсатади. Тестда қанча паст кўрсаткич белгиланган бўлса, унинг сезувчанлиги шунча юқори бўлади.
3. Тестни куннинг иккинчи ярмида ўтказиш. Эрталабки пешобда хорион гонадотропин гормони миқдори кўп бўлади ва тестнинг аниқлигини таъминлайди.
4. Тест ўтказишдан аввал кўп сув ичиш. Кўп миқдорда суюқлик пешобни суюлишига, таркибидаги гормон концентрациясининг камайишига олиб келади. Бу эса хато натижа беради.
5. Жавобни вақтида кўрмаслик. Тестларнинг барчасида қўлланилиши бўйича кўрсатма мавжуд. Аксарият тестларни 4-5 дақиқада баҳоласа бўлади. Бу вақт 15 дақиқадан ошиб кетмаслиги керак. Бу вақтнинг қисқа ёки узоқ бўлиши тест ўзида сақлайдиган модда билан гормоннинг ўзаро реакцияга кириша олмаслиги билан изоҳланади.
6. Дори воситалари ичиш. Сийдик ҳайдовчи воситалар, антигистамин дорилар пешобни суюлтириб, унинг таркибига таъсир қилади. Бунда ёлғон манфий жавоб чиқиши мумкин. Яъни амалда ҳомила борку, тестда аниқланмаслиги. Айрим транквилизаторлар ва уйқу чақирувчилар, антиконвулсив воситалар, ҳомиладорликни яхшилаш учун ичилган дорилар ёлғон мусбат жавобга сабаб бўлиши мумкин.
7. Айрим касалликлар. Агар пешобда оқсил кўп бўлса ёки қон бўлса, тест мусбат натижа бериши мумкин. Бу кўпроқ яллиғланиш касалликларида бўлади.
8. Тухумдон раки. Тухумдонларнинг айрим раклари ҳам тестда мусбат натижа кўрсатади.

https://t.me/OnlineDoctorUz
Хотирани ёмонлаштирадиган одатлар

📌 Бир вақтни ўзида бир нечта вазифани бажарамиз. Бу мияни ҳаддан ташқари кўп ишлашга мажбурлайди. Бу ҳолат ҳотирани пасайишига ёрдам беради, чунки бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсага эътибор қаратамиз.

📌 Доимий равишда мобил иловалардан фойдаланиш. Бу ҳолат мияни бўшаштиради.

📌 Ҳаддан ташқари ташвишланиш. Мия ташвиш билан банд бўлса, унинг диққатини бошқа нарсага қаратиш қийин.

📌 Ҳаракатсиз ҳаёт тарзини олиб бориш. Кам ҳаракатчанлик қон оқимини секинлаштиради, яъни мияга камроқ кислород етказиб берилади, бу эса унинг самарадорлигини пасайтиради.

📌 Ёмон овқатланиш. Тўғрироғи, мияга керакли моддалар бўлган овқатларни истеъмол қилишлик. Масалан, хотирани яхшилайдиган холин. Уни топиш нокни отиш каби осон. Омега-3 кислоталари мия фаолияти учун ҳам зарурдир.

📌 Кашандалик. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, чекувчиларнинг 60% ҳатто яқинда кўрган нарсаларини тезда унутишади.

📌 Етарлича ухламашлик. Кутиш кун давомида миянинг тўғри ишлаши учун жавобгардир.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Болаларни эмлашдан олдин нималарга эътибор бериш керак?

✅ Мамлакатимизда миллий эмлаш календари мавжуд бўлиб, жадвал асосида болаларга турли касалликларга қарши эмлаш олиб борилади.
Ушбу жараённи тўғри ташкил этиш шифокор билан бир қаторда оналарга ҳам боғлиқ.

🔻Эмлаш орасидаги муддат камида 1 ой бўлиши керак.
🔻Эмлаш вақтида бола соғлом бўлиши лозим. Агар болада шамоллаш белгилари бўлса, бола тўлиқ тузалгач, 2-3 ҳафтадан кейин эмланиш керак.
🔻Болани ҳар эмлашдан олдин шифокор педиатр кўригига олиб бориш.
🔻Эмлашдан кейин 1-2 кун болани чўмилтирмаслик керак.
🔻Эмлашдан олдин ва эмлашдан сўнг бир неча кун давомида бола овқат рационига янги маҳсулотлар қўшмаслик.
🔻Эмлашдан кейин бир неча кун болани гавжум жойларга олиб бормаслик лозим.

🔸Агар болада турли дори воситаларига реакциялар, тутқаноқ ҳолатлари кузатилса, эмлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
https://t.me/OnlineDoctorUz
ГАЗЛАНГАН ИЧИМЛИК ҚАРИЛИКНИ ТЕЗЛАШТИРАДИ

▪️Калифорния университети олимлари газланган ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш организмдаги ёшга доир ўзгаришларни тезлаштиради, деган хулосага келишди. Ичимлик қанча ширин бўлса, асорати шунчалик жиддий бўлиши мумкин.

▪️Тиббий кўрикдан ўтказилган 20 дан 65 ёшгача бўлган кишиларда метаболизм, юрак-қон томир билан боғлиқ безовталиклар кузатилган. Ҳар бир беморда махсус текширув ўтказилиб, ҳужайраларнинг ҳаётий фаоллиги, яъни ёшга доир индикатор кўрсаткичлари қайд этиб борилган. Яъни кексалик аломати тезлашганда ҳужайралар ўзига хос тарзда қисқаради. Беморларнинг аксариятида бу ҳолат яққол кўзга ташланган.
Олимлар газланган ичимликларга ружу қўймаслик кексайиш аломатлари олдини олишда ҳам муҳим эканини айтишмоқда.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Қулоқ нерви шамоллашининг (неврит)да қандай даво чоралари бор?

✅ Эшитиш нервлари неврити асосан қулоқдаги яллиғланиш жараёнларининг асорати кўринишида намоён бўлади. Бундан ташқари бош миядаги турли ўсмалар, узоқ вақт босим таъсири ва тўлиқ даволанмаган қулоқ касалликлари, қон-томир касалликлари ва дорилар турли заҳарли моддалар таъсири ҳам сабаб бўлади.

🔸Даво муолажасини ўз вақтида бошлаш турли асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради. Касалликни даволашда антибактериал терапия тавсия этилади. Антибиотик тури эса организмнинг сезувчанлигига қараб танланади.

❇️ Даволаш жараёнида бемор қулоғини совуқ ҳаво ва совуқ сувлардан, шамолдан асраши керак. Агар касалликка ўсмалар сабаб бўлса, ўсмалар учун хирургик даво амалга оширилади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Гастродуоденит қандай касаллик?

✔️ Гастродуоденит - ошқозоннинг 12 бармоқ ичакка ўтиш қисми ва 12 бармоқ ичакнинг яллиғланиш касаллиги ҳисобланади.

🔶 Сабаблари:

☑️ Генетик омил, овқатланишнинг мунтазам бузилиши, ёғли овқатлар, кам овқатланиш, психоэмоционал бузилиш, ошқозон кислоталилигини оширувчи дориларни кўп истеъмол қилиш.

🔷 Белгилари:

☑️ Қориннинг юқори қисмида оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, тилнинг оқ-сариқ караш билан қопланиши, тилда тиш изларининг бўлиши, ич қотиши ёки диарея, вазн йўқотиш. Ушбу белгилар гастроэнтеролог кўрувини талаб қилади.

✅ Олдини олиш учун: ёшга боғлиқ овқатланиш режимига риоя қилиш, зўриқиш ва стрессдан сақланиш, йилда бир марта ФГДС (фибро-гастро-дуодено-скопия) ва қорин бўшлиғининг УТТ (ультра товуш текшируви)дан ўтказиш керак.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Ўнг биқиннинг оғришига сабаб нима?

🔻Ўнг биқинда оғриқ қуйидаги касалликларда кузатилади.

♻️ Ошқозон-ичак яраси, ичак яллиғланиши, 12 бармоқ ичак яраси, ошқозон ости бези яллиғланиши, ўт қопи касалликлари;
♻️Сийдик йўли касалликларида;
♻️ Жигар касалликларида;
♻️ Аёллар жинсий аъзолари касалликларида:
♻️ Мускуллар жароҳатида;

🔶 Оғриқлар сабабини аниқлаш учун қуйидаги текширувлардан ўтиш лозим: УЗИ текшируви, умумий қон таҳлили, умумий пешоб таҳлили, биохимик таҳлиллар, гормонал текширувлар.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Қон қуюқлашишига нималар сабаб бўлади?

✅ Қон инсон организми учун энг муҳим омиллардан бири бўлиб, барча ички аъзолар ва тўқималарни, ҳужайраларни кислород ва озиқ моддалар билан таъминлайди. Қон қуюқлашиши организмдаги барча жараёнларга таъсир қилади ва турли касалликларни келтириб чиқаради. Узоқ вақт қоннинг қуюқ ҳолда бўлиши юракнинг зўриқишига сабаб бўлади ва натижада инфаркт хавфи янада ошади.

🟠 Организмдаги сувсизланиш жараёнлари, ошқозон-ичак тизими сурункали касалликлари, стресс, нотўғри овқатланиш, спиртли ичимликлар, зарарли одатлар, камҳаракатлилик, турли вирус ва бактериялар ҳам қон қуюқлашишига сабаб бўлади.

🔹Шу сабабли 40 ёшдан катта инсонларга йилда 2 марта умумий қон таҳлили ва қон ивиш даражасини текширтириш тавсия этилади. Агар қон қуюқлиги аниқланса, асосий касалликни аниқлаб даволаш лозим.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Ўн икки бармоқли ичак яраси қандай касаллик?

🔰 Ўн икки бармоқли ичак яраси - ингичка ичакнинг бошланғич қисмининг шиллиқ қаватидаги нуқсон.

🔹Бемордаги шикоятлар:
▪️сиқувчи ва ачитувчи оғриқлар;
▪️овқатлангандан кейин оғриқларни тўхташи;
▪️уйқудаги кучли оғриқ;
▪️овқатлангандан сўнг 2-3 соатда пайдо бўладиган оғриқ;
▪️кўнгил айниши, қайт қилиш;
▪️ахлат рангининг қора бўлиши.

🔸Текширувлар:
🔻Рентгенография:
🔻Қон таҳлиллари:
🔻Ахлат таҳлили:
🔻Эндоскопия.

👩‍⚕️Қайси шифокорга мурожаат қилиш керак? Гастроэнтеролог, терапевт, жарроҳ.
https://t.me/OnlineDoctorUz
УЙҚУ ҲИСОБИГА ИШЛАСА НИМА БЎЛАДИ?

Буларнинг бари организмни зўриқтиради. Натижада иммун тизими 30 фоизга камайиб, ўз вазифаларини қийналиб адо этади. Меъёрий уйқу 8 соатдан кам бўлмаслиги ҳақида биламиз.

Бинобарин, кечки соат 22 дан кейин уйқуга ётишни, эрталаб эса барвақт туришни канда қилмаслик қоидага айланса, умуман, соғлом турмуш тарзига риоя қиладиганлар сафимизда янада кўпайса, сабабсиз чарчоқ, ҳолсизликдан қийналаётганлар камаяди.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Товон нима сабабдан оғрийди?

🔻Сабаблари:
Товон оғришига оёқ кийимнинг пошнаси ҳаддан ташқари баланд ва қаттиқ бўлиши, раққосалар, спортчи, югурувчиларда доимий шикастланишлар, боланинг ёшлигидан юзага келган ясси оёқлик касаллиги, турли юқумли касалликлар, подагра, товон тўқимасининг яллиғланиши, Ахилл пайининг яллиғланиши, товон терисининг қуришиб ёрилиши сабаб бўлиши мумкин.

🔶 Олдини олиш учун: қулай сифатли пойабзал кийиш, жисмоний машқлар билан организмни зўриқтирмасдан шуғулланиш, ётишдан олдин товон терисини юмшатувчи ва озиқлантирувчи геллардан фойдаланиш, кальций, минераллар, А, Д, Е, витаминларига бой маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Гепатит А қандай касаллик?

✅ Гепатит А халқ тилида “сариқ касаллик” деб номланиб, касалликни гепатит А вируси келтириб чиқаради. Касаллик соғлом одамга бемордан ифлос қўллар, яхши ювилмаган мева ва сабзавотлар, ифлосланган сув орқали юқади.

🔷 Касалликнинг яширин даври ўртача 14-35 кунни ташкил этади. Бунда беморларда иштаҳа пасайиши, ҳароратнинг кўтарилиши, тез чарчаш, меҳнат қобилиятининг пасайиши, бош айланиши, пешоб рангининг сарғайиши, ўнг қовурға остида оғирлик ҳиси ва оғриқ, кўз ва терида сарғайишлар кузатилади.

🔸Гепатит А ташхиси қўйилганда шифокор томонидан дори воситалари билан бирга кучли парҳез ҳам белгиланади. Беморга ёғли, қовурилган овқатлар, газли, спиртли ичимликлар, чекиш, консерва маҳсулотлари, ширин, аччиқ маҳсулотлар, ёғли сут ва сут маҳсулотлари тақиқланади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
Бўйин остеохондрозида нима ёрдам беради?

🔸 Бўйин суягининг узоқ вақт бир хил кўринишда туриб қолиши, бўйин умуртқа суягига зўриқиш беради ва бу соҳада оғриқ қўзғалади. Баъзан шиш юзага келиши ҳам мумкин. Бўйин остеохондрозининг даражасидан келиб чиқиб, дори воситалари ҳамда уқалаш усуллари, даволаш гимнастикаси тавсия қилиниши мумкин.

🔸 Бундай ҳолатда ётоқ каравоти матрасининг юмшоқ бўлмаслигига эътибор бериш зарур. Имкон қадар, ортопедик матрас ва ёстиқлардан фойдаланиш керак. Бўйиннинг орқа қисмига болиш қўйиб ухлаш маслаҳат берилади.

🔸 Сузиш билан шуғулланиш, орқамача сузиш айниқса яхши натижа беради. Эрталаблари жисмоний машқларни бажариш, турникка тортилиш ва бўйин машқларини ҳам канда қилмаслик тавсия этилади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Хитой табобатида қўлланиладиган энг фойдали ичимлик ҳақида биласизми

🧬 Танадаги ёмон ҳужайраларни йўқ қилади ва уларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади
♻️ Уч ой ичида ичинг, соғлиғингиз дарҳол тикланади. Бу мўъжизага ўхшайди
📌 Керак бўлади:
Битта лавлаги, иккита Сабзи ва битта Олма. Махсулотларни тозалаб, бўлакларга бўлиб, шарбат чиқаргичда шарбатини чиқариб олинади ва тайёр ҳолдаги ичимликни дархол ичиш тавсия этилади
Ушбу мўъжизавий ичимлик қуйидаги касалликлар учун самарали:
✅ Саратон ҳужайралари ривожланишининг олдини олишда
✅ Жигар, буйраклар, ошқозон ости бези касалликларининг олдини олиш, шунингдек, ошқозон ярасини даволашга ёрдам беради
✅ Ўпка учун фойдали, юрак касалликлари ва юқори қон босимининг олдини олади
✅ Иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Кўриш: чарчаган ва қуруқ кўзларга ёрдам беради
✅ Оғир жисмоний зўриқиш, машғулотдан сўнг мушак оғриғини йўқ қилади
✅ Токсинларни йўқ қилади, ичак фаолиятини яхшилайди. Тери соғлом ва ёрқин бўлади
https://t.me/OnlineDoctorUz
Лимонни чоракларга бўлинг, устига туз сепинг ва ётоқхонага қўйинг!

🍋 Ароматерапияга кўра, лимон нафақат мева, балки организмдаги маълум физиологик реакцияларни қўзғатиши мумкин бўлган сеҳрли воситадир.

🍋 Ухлашдан олдин тўшак ёнига тўғралган лимон қўйиш нафас олиш муаммоларини енгиллаштириш, ҳаво сифатини яхшилаш ва уйқуни яхшилашга ёрдам беради.

🍋 Лимон антиоксидантларга бой ва антибактериал хусусиятга эга. Уйқу пайтида унинг ҳидини ютиш орқали нафас олиш осонлашади ва бурун йўллари ҳам тозаланади.

🍋 Нафас олишда азият чекаётганлар лимонни каравот ёнига қўйиш одатига амал қилишлари керак, чунки бу ҳам нафас йўлларини тозалашга ёрдам беради.
https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Кафт терлаши касалликми?

🤲🏼 Кафтларнинг терлашидан деярли барча, кўпроқ ўсмирлар азият чекади. Бунда кафтлар нам ва совуқ бўлади, бу ҳолат соғлик учун безарар бўлса-да, психологик жиҳатдан ноқулайлик келтириб чиқаради.

✔️ Сабаблари:
🔹гормонал ўзгаришлар;
🔹дори воситаларининг дозасини ошириб юбориш;
🔹стресслар;
🔹ташқи таассуротларга организмнинг жавоби(ҳарорат, жисмоний меҳнат);
🔹тер безлари фаолиятининг бузилиши.

✅ Даволаш асосан касалликни келтириб чиқарган сабабни бартараф қилиш орқали амалга оширилади.
https://t.me/OnlineDoctorUz
Бармоқлардаги саломатлик нуқталари ✋🏼

🔸 Бош бармоғидаги нуқталар юрак ва ўпка учун жавобгардир. Ушбу бармоқни массаж қилиш орқали юрак уришини аста-секин тузатиш мумкин.

🔸 Кўрсаткич бармоғи
Овқат ҳазм қилиш трактининг иши учун жавобгардир. Қорин оғриғи, овқат ҳазм қилиш қийинлиги кўрсаткич бармоғини массаж қилиш орқали осонликча енгиш мумкин.

🔸 Ўрта бармоқ
Қон айланиши унинг ташвишидир. Кўнгил айниш, бош айланиши ёки уйқусизлик учун ўрта бармоғни массаж қилиш керак бўлади.

🔸 Узук бармоқ (тўртинчи бармоқ)
Бу бармоқ бизнинг кайфиятимизни бошқаради. Меланхоликми? Ўз-ўзини массаж қилиш билан ёрдам беринг.

🔸 Кичик бармоқ
Белгиланган нуқтанинг оддий массажи уйқуни яхшилайди, стрессни сақлашга ва ундан халос бўлишга ёрдам беради, юрак тезлигини нормаллантиради, ҳиссий кучни оширади ва кучайтиради. Ушбу нуқтада вақти-вақти билан бир хил, пульсацияланувчи босим билан сиз ҳушидан кетиш ҳолатини енгишингиз мумкин.
https://t.me/OnlineDoctorUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

❗Ҳеч қачон болаларни бошидан урманг. Бу сальбий оқибатларга олиб келиши мумкин!

Ҳазиллашиб ҳам асло ура кўрманг ❌


https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Кўкракдаги оғриқ юракданми ёки невралгиядан? Қандай фарқлаш мумкин?

🔸Кўкракда оғриқ кузатилганда жуда кўпчилик, айниқса, эркаклар оғриққа эътибор бермайдилар ёки оғриқ қолдирувчи таблеткалар ичадилар. Лекин шифокорга мурожаат қилмайдилар, бу эса оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

🔸Невралгия ва юрак оғриқларининг асосий фарқи оғриқнинг давомийлигидир, невралгия оғриқлари узоқ давом этади. Юрак билан боғлиқ оғриқлар қисқа муддатли бўлади, масалан стенокардия хуружи 5-10 дақиқадан ошмайди.

🔸Невралгияда оғриқ ўткир бўлади, стенокардияда эса оғриқ эзувчи, куйдирувчи бўлиб, ҳаво етишмаслик ҳиси билан кечади.

🔸Стенокардияда оғриқ кўкрак қафасининг деярли ҳамма соҳасида кузатилади. Шунинг учун бемор оғриқни айнан қайси нуқтада бўлаётганини кўрсата олмайди.
https://t.me/OnlineDoctorUz
Метаболизм жараёнини тезлаштириш мумкинми?

⁃ Метаболизм жараёнини тезлаштириш учун фаол турмуш тарзини юритиш лозим. Кун давомида кўпроқ суюқлик ичиш ва ҳаракатда бўлиш ҳам айни муддао. 5-6 маҳал оз-оздан овқатланиш, ҳазми енгил егуликлар истеъмол қилиш муҳимдир. Асосан мева ва сабзавотларга диққат қилиш керак.

⁃ Шифокор кўригидан ўтганингизда ичаклар фаолиятини яхшиловчи препаратлар буюрилади, ҳар бирини белгиланган вақтда қабул қилишингиз даркор. Эндокрин тизим хасталиклари (қандли диабет)ни истисно этиш мақсадида эндокринолог кўригидан ўтиш мақсадга мувофиқдир.
https://t.me/OnlineDoctorUz