Online doctor ( Онлайн доктор )
1.69K subscribers
729 photos
85 videos
21 files
1.62K links
"Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир."
(Абу Али Ибн Сино)

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Админ: @NeyroxirurgO
Download Telegram
Таомни кўп еб қўйганда (бўкиб қолганда) биринчи ёрдам

🗣️ Шикоятлари: кўнгил айниш, безовталик, ошқозон соҳасида оғирлик ва оғриқ ҳисси.

💉 Муолажа:
1. Ошқозонни овқатдан халос қилиш:
— юмшоқ танглайдаги тилчани босиб, рефлектор равишда қайд қилишни чақириш.
— сорбент (актив кўмир, лактофильтрум) аралаштирилган сувдан 2-3 литр ичириш йўли билан қайд қилишни чақириш.
2. Фермент препаратлар (панкреатин) ичириш.
3. Оҳиста сайр қилдириш. Сайр вақтида сақич чайнаш кўпроқ фойда беради.

🙅 Мумкин эмас: югуриш, жисмоний меҳнат қилиш, ётиш.

https://t.me/OnlineDoctorUz
Араб хурмосини кимёвий таркиби
(100 граммида)


Қуввати — 277 ккал
Клетчатка — 7 г
Оқсил — 2 г
Углевод — 75 г

Витаминлар:
K витамини — 5%*
B6 витамини — 12%
C витамини — 1%

Минераллар:
марганец — 15%
калий — 20%
магний — 14%
мис — 18%
темир — 5%

фоизлар кунлик эхтиёжга нисбатан!

https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Эшитишни тиклаш мумкинми?

👂🏼Эшитиш қобилиятини йўқотиш сабаблари:
🔺 Ташқи қулоқ шикастланиши;
🔺 Қулоқдаги тиқин ёки ёт жисмлар ноғора пардани шикастлаши;
🔺 Ўрта қулоқ яллиғланиши;
🔺 Отосклероз;
🔺 Эшитиш суякчалари силжиши;
🔺 Саккизинчи жуфт нервдаги ўсмалар;
🔺 Аминогликозид гуруҳи антибиотиклари;

🟢 Ички қулоқдаги муаммолар сабаб юзага келган карлик қайтмасдир. Уни дори-дармонлар билан даволашнинг иложи йўқ. Бундай ҳолатда сунъий эшитиш мосламаларидан фойдаланилади.

🦻🏼Қолган ҳолларда дори воситалари ёки жарроҳлик усулларидан фойдаланиб, эшитиш қобилиятини яхшилаш мумкин. Ҳозирги кунда ноғора пардани шунтлаш, мирингопластика, тимпанопластика каби жарроҳлик усулларидан фойдаланилмоқда.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Агар 2 ҳафта шакар истеъмол қилишдан воз кечсангиз нима бўлишини биласизми?


🟣 Организм энергияси ортади. Кўп шакар истеъмол қилиш организмда эндорфин ва серотонин гормони ишлаб чиқарилишини камайтиради, бу эса чарчоқ ҳиссини келтириб чиқаради.

🟢 Шакардан воз кечиш томирларда яллиғланиш хавфини камайтиради, диққат ва хотирани яхшилайди.

🟪 Терида яллиғланиш камайиб, юз терисининг ранги чиройли бўлади.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❤1👍1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Мисвокни лозим тутинглар, чунки унда ўнта хислат бордир:

1. Оғизни поклайди.
2. Робб рози бўлади.
3. Шайтон ғазабланади.
4. Раҳмон ва фаришталар уни яхши кўради.
5. Милкни мустаҳкамлайди.
6. Балғамни кесади.
7. Оғиздаги ҳидни хушбўй қилади.
8. Оғиздаги аччиқни кетказади.
9. Кўзни равшанлантиради.
10. Турли ёқимсиз сассиқ ҳидларни йўқ қилади. Мисвок суннат амаллардандир”.
Сўнгра яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мисвок билан ўқилган намоз мисвоксиз ўқилган намоздан етмиш марта афзалдир”, деб айтдилар.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Антибиотик қабул қилиш қоидаларини биласизми?

📍Қачон, қандай қилиб ва қандай дозада қабул қилишни шифокордан сўранг.
📍 Шифокор кўригига ёзилинг.
📍 Баъзи антибиотиклар ҳар 12 соатда 1 кунда 2 маҳал қабул қилинса, баъзилари ҳар 8 соатда 3 маҳал қабул қилинади.
📍 Антибиотиклар аналогини шифокор рухсатисиз қабул қилманг.
📍Антибиотиклар давомийлигини ўзингиз қисқартирманг.
📍Дорини фақатгина сув билан ичинг.
📍Антибиотик қабул қилишни овқатдан олдин ёки кейинлигини билиб олинг.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❤1
Боладаги қобилиятни нималар йўқ қилади?

1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди.

3. Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра, бола қобилиятни онасидан олади.

4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди.

6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85 фоизи сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар сув ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади.

7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим.

8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❤1
❓Қулоғимдан суюқлик оқади. Бунинг сабаби нима?

✅ Қулоқдан ажраладиган ажралмалар турлича бўлиб, сув, қон, йирингли ва юмшоқ кўринишда бўлади. Касалликнинг қўшимча белгилари ҳам шунга кўра турлича: қулоқ оғриғи, эшитишнинг пасайиши, ҳарорат кўтарилиши ва бош оғриғи кузатилади.

🔹Чўмилганда қулоқда сувнинг йиғилиши қулоқдан сув келишига сабаб бўлиб, одатда суюқлик чиқиши билан шикоятлар тўхтайди. Агар ўрта ёки ташқи қулоқда йирингли жараёнлар бўлса, қулоқдан йирингли суюқлик ажралиши кузатилади. Ушбу ҳолатда суюқлик ажралгандан кейин ҳам енгиллик кузатилмайди. Аксинча касалликнинг янада авж олиши ва шикоятларнинг кўпайиши кузатилади.

☑️ Ушбу ҳолатни уй шароитида кўр-кўрона даволаш тавсия этилмайди. Бу қулоқ касалликларининг янада зўрайишига ва асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Касалликни даволаш учун ЛОР шифокорга мурожаат қилиш зарур.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❤1
Эрталаб иштаҳа бўлмаслигига 3 сабаб

1. Сиз кечқурун кўп овқат ёки газак егансиз.

Кўпинча ёғли ёки оқсилга бой овқатларни истеъмол қилганда шундай ҳолат кузатилади. Ушбу макроелементлар ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўлади, ҳатто эртаси тонггача ҳазм бўлиб улгурмайди. 

2. Гормонлар бир кечада ўзгариши мумкин. 

Кечаси ва ухлаганда танадаги баъзи гормонлар миқдори ўзгариб туради. Бу сизнинг иштаҳангизга таъсир қилиши мумкин. 

3. Сиз касалсиз.

Касаллик кўпинча иштаҳани пасайишига олиб келади. Хусусан, шамоллаш, грипп ва пневмония каби нафас йўллари инфекцияларида очлик ҳиссини сезмаслигингиз мумкин.

https://t.me/OnlineDoctorUz
👍1
🎤 ҚУРЪОННИ ТИНГЛАШ...

✅ Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон таёқчаларининг тарқалишини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади.

✅ Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади.

✅ Ташаҳудда ишораи саббоба қилиш юракни бақувват бўлишига ёрдам бериш учун қоннинг оқимини, ҳаракатини зиёда қилади.

✅ Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки, ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❤2👍1
❓Гименолепидоз гижжаси нима сабабдан пайдо бўлади?

☑️ Гименолепидоз халқ тилида пакана гижжа деб номланиб, асосан кир кўллар, нотўлиқ термик ишлов берилган озиқ-овқатлар, сабзавотлар, кўкатлар, пашша ахлати билан зарарланган ва чала пишган гўшт истеъмолидан сўнг юқади.

⭕️ Бу касаллик асосан болаларда кўп учрайди. Касаллик белгилари қуйидагича: иштаҳасизлик, кўнгил айниши, асабийлик, хотира ва диққатнинг пастлаши, камқонлик.

🔷 Овқат ҳазм бўлишидаги муаммолар, вазн ва бўй ўсишида тенгдошларидан ортда қолиш, аллергик касалликлар, асаб касалликлари, жумладан тутқаноқ ҳам ана шу белгилар сирасига киради.

✅ Касалликни оилавий даволаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, антигельминт препаратларни ҳар 3-6 ойда қабул қилиб, текширувлардан ўтиш тавсия этилади, бунда сизга шифокор паразитолог ёрдам беради.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❤2👍1
❓Нима сабабдан тишлар совуқ таъсирида қамашади?

🦷 Меъёрий ҳолатда тишлар ҳароратга нисбатан ҳеч қандай реакция кўрсатмаслиги керак. Совуқда тишларнинг қамашиши унга ёрдам кераклигидан далолатдир.

🔷 У асосан икки нарсадан дарак беради: тишда кариес мавжудлиги ёки понасимон нуқсон борлиги.
Иккала ҳолатда ҳам тиш эмалига зарар етади ва тиш нерви очилиб қолиши мумкин.

❎ Биринчи бор тишнинг таъсирчанлигини сезганингиздаёқ тиш шифокорига мурожаат қилинг. Акс ҳолда касаллик кариеснинг ўрта ва чуқур турига ўтиб кетиши мумкин.

https://t.me/OnlineDoctorUz
⚡️5 ёшгача болаларни қўлига шундай юкламалар қилишдан тийилинг.

Билак бўғимининг ўрнидан силжиши ёки Энага тирсаги деган синдром шундан шаклланади.

Болаларни кўтарганда қўлтиқ остидан ушлаб кўтаринг.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Нега аёллар эркакларга қараганда узоқроқ умр кўришади?

✅ Дунё бўйича ўртача умр кўриш ёши аёлларда эркакларга қараганда сезиларли даражада юқори. Тиббиёт жиҳатдан ҳам қиз болалар яшовчан ҳисобланади, бунинг бир қанча сабаблари бор;

▪️ Зарарли одатлар: Эркаклар орасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларига ружу қўйиш ҳолати кўп учрайди.

▪️Генетик омил. Эркакларнинг жинсий ҳужайрасида битта Х хромосома бўлиши икки жинс вакиллари учун хос бўлган касалликларни ҳам эркакларда кўпроқ намоён бўлишига олиб келади.

▪️ Эндокрин омил. Ёш ўтиши билан эркакларнинг асосий гормони тестостерон ва ёғлар алмашинуви орасидаги жараёнлар эркакларнинг ички аъзолари атрофида ёғ тўпланишига сабаб бўлади. Бу эса ҳаёт сифатига таъсир кўрсатади.

▪️ Стресс. Одатда эркаклар оила боқувчиси сифатида ҳаётнинг катта қисмини стрессда ўтказадилар, бу ҳам бир қанча касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

https://t.me/OnlineDoctorUz
👍2
❗Ҳар куни эрталаб ўзингизни мажбурлаб бўлса ҳам нонушта қилишга одатланинг

Агар эрталаб нонушта қилмасангиз, организмингиз уйқудан уйғонмайди ва ҳаракатга киришмайди.

Натижада ёғ йиғилади ва улар соч, юзларингизда акс этади юзингизни тез қариши ажинлар ва юз ва бурун атрофларига зарарли ёғлар йиғилишига сабаб бўлади.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❤2
🚴‍♀️Агар сиз ҳар куни велосипед ҳайдасангиз нима бўлади?

🌙 Мунтазам велосипед ҳайдаш стресс гормони кортизолни зарарсизлантиради, бу эса сизни тез-тез машқ қилиш билан ухлаб қолишингиздан сақлайди.

🍃Иш кунида стрессга осонроқ чидашингиз мумкин, эмоционал фонингиз барқарорлашади.

🧠Ёзувчилар, мусиқачилар, рассомлар ижодий фикрлашни ўзгартириш ва рағбатлантириш учун велосипеддан фойдаланадилар. Мияга кислород оқимининг кўпайиши туфайли асабий фаолият фаоллашади.

🌼Велосипед ҳайдаш коллаген ишлаб чиқариш учун идеал шароит яратади, бу эса ажинлар кўринишини камайтиришга ёрдам беради.

https://t.me/OnlineDoctorUz
👍2
📱Телефон ва кўз

👀 Телефон ва телевизор катталар кўзини хиралаштириши унчалик хақиқатга яқин эмас. Толиқтириши бор гап.

⚫️ Аммо болалар кўз соққаси 20 ёшгача шаклланади. Кўз соққасининг диаметри ўртача 24 мм бўлиши керак. Телефон ва тв ни яқиндан кўриш натижасида кўз соққаси зўриқади ва каттароқ бўлиб шаклланади.

🔎 Каттароқ шаклланган кўз соққаси адаптация ва аккомодация қийинроқ бўлади ва кейинчалик миопия ривожланади. Ана ўшанда кўзойнакли болажонга эга бўласиз.

📌 Миопия бу нарса ва буюмларни яқиндан яхшироқ кўриш хасталиги хисобланади.

Ўртача масофа 25-40 см бўлиши керак. Диққатли бўлинг.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❤2
❗️30 ёшдан кейин қайси маҳсулотларни истеъмол қилмаслик керак?

✔️Шакар, туз
✔️Алкоголь
✔️Кофеин
✔️Ҳайвон ёғлари
✔️Маргарин
✔️Колбаса
✔️Фастфудлар
✔️Ёғли соуслар
✔️Газли ширин сувлар
✔️Оқ ундан тайёрланган нон ва пишириқлар.

https://t.me/OnlineDoctorUz
Идиш ювадиган гупкаларни мунтазам равишда ўзгартиринг

Озиқ-овқат қолдиқлари бўлган нам, илиқ гупка бактерияларни, идеал кўпайиш жойидир.

Шунинг учун, гупкани камида икки ҳафтада бир марта ўзгартиришингиз ёки ҳеч бўлмаганда оқартиргич билан ювишингиз керак.

https://t.me/OnlineDoctorUz
❓Соғлом бўлай десангиз...

▪️ Эрта туринг.
▪️ Тўйиб ухланг.
▪️ Кўпроқ сабзавот истеъмол қилинг.
▪️ Кўпроқ суюқлик ичинг.
▪️ Қуруқ меваларни рационга кўпроқ қўшинг.
▪️ Ҳўл мевалар кўпроқ истеъмол қилинг.
▪️ Меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилинг. Вақти вақти билан дам олинг.
▪️ Доимо яхши, позитив фикрланг.
▪️ Фаол ҳаётни йўлга қўйинг (спорт билан шуғулланинг).
▪️ Кўпроқ пиёда юринг.

https://t.me/OnlineDoctorUz