Oxun bobo markaziy masjidi
44.8K subscribers
24.7K photos
2.58K videos
10.6K links
Xorazm viloyati, Urganch shahar, "Oxun bobo" markaziy masjidi
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#hafta_dayjesti #jumadan_jumagacha

📺 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (23.10.2026)

00:00 Хабарлар

01:20 Президент Самарқандда муборак қадамжоларни зиёрат қилди

02:01 Ўзбекистоннинг бағрикенглик тажрибаси АҚШда юқори баҳоланди

02:59 Диний идорада тил байрамига бағишланган анжуман бўлиб ўтди

03:57 Халқ дардига қулоқ тутиш – энг олий масъулият

04:56 Халқаро минбардаги эътироф ва хориждаги ёшларимиз билан самимий мулоқот

05:38 Тошкент ислом институти талабалари халқаро олимпиада ғолиби бўлди!

06:33 Юзлаб оилалар ва мурғак қалбларга меҳр улашилди

07:54 Қўшкўпирда янги масжид биносига илк ғишт қўйилди

08:49 Навоийда таълим сифати ва имом-хатиблар масъулиятига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтди

09:40 Тартиб-интизом – муваффақият омили

#yangiliklar

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌷

☘️🌸Умрингизнинг яна бир
қайтарилмас тонги муборак ва
хайрли бўлсин! 

🌸☘️Омонат дунёда омон бўлинг!
Аллоҳим, ҳар бир қилаётган
хайрли ишингиздан, босган ҳар
бир қадамингиздан рози бўлсин.

☘️🌸Жисмингизга соғлиқ, қалб
оламингизга хотиржамлик
тилаймиз!

🌸☘️Топганингиз халол бойлик,
қилган ибодатларингиз ажру
савобларга тўла бўлсин!

☘️🌸 Шанба кунингиз хайрли ва
файзли бўлсин!!!

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад!

✨ https://t.me/oxunbobooficial
Forwarded from Ahli Sunna | Rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖАННАТДАГИ ҲАҚИҚИЙ БАХТ

УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, УЛАМОЛАР КЕНГАШИ АЪЗОСИ


↪️ ВИДЕОНИ УЛАШИНГ

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми?" - дея сўралганда,  "Тонг ёришиб, тун кириши ҳам асл мўъжизадир" - деб жавоб берган экан.

Душанба куни амаллар Оламлар Роббисига кўтарилади.
Бу кунни фақат яхшилик билан безайлик:
🍀  Бир ширин сўз;
🍀 Бир табассум;
🍀  Ва озгина бўлса-да садақа...
Роббимиз сиздан рози бўладиган амалларни қилишга муваффақ айласин!

Аллоҳнинг карами кенг, бугунги кундан мўжиза умид қилган ҳар бандага хайрлиси насиб қилсин.
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга
муборак  бўлсин

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐
https://t.me/oxunbobooficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ҳисоб кунига тайёргарлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#xabar #ilmiy_amaliy_seminar #xorazm
📢 ХОРАЗМДА ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

✅ Шу йилнинг 26-27 октябрь кунлари Хоразм вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилади. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этади.


🤝 Семинарда ўзаро тажриба алмашиш, тарғибот ишларини олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан ўртоқлашилади.

📈 Иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакиллиги фаолияти, янгича иш юритиш тартиби, таъсирчан тарғибот тадбирлари, рақамли молия-хўжалик фаолияти, сифатли медиа контент тайёрлаш ва фуқаролар мурожаати билан ишлашдаги илғор тажрибалари тақдимот қилинади.


✅ Семинар қатнашчилари вилоятдаги “Фахриддин ар Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти, замонавий таълим-тарбия усуллари ва ўқув-методик жараёнлари билан атрофлича танишиб, талабалар билан дилдан мулоқот қиладилар.

✍️ Тадбирлар давомида бош имом-хатиблар ўзларига бириктирилган Хоразм вилоятининг туман-шаҳарларида кенг аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказадилар. Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берадилар.

💬 Илмий-амалий семинар давомида саховат, мурувват ва меҳрибонлик уйлари, зиёратгоҳлар ва охирги йилларда қайта қурилган масжидларга ҳам зиёратлар уюштирилади.

⏺Тадбирлар якунида тўпланган билим ва кўникмалар, янгича иш услублари ва эришилган натижалар муҳокама қилиниб, илғор тажрибалар кенг оммалаштирилади.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook