Oxun bobo markaziy masjidi
44.8K subscribers
24.7K photos
2.58K videos
10.6K links
Xorazm viloyati, Urganch shahar, "Oxun bobo" markaziy masjidi
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #xuşxabar #xorazm #masjid
🕌 Хивада қайта қурилган жоме масжид фойдаланишга топширилди

📍Хоразм сафари давомида кўҳна ва қадимий Хива шаҳрида қайтадан қуриб битказилган “Шайх Нажмиддин Кубро” жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.


🌙Ушбу файзли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, уламолар, имом домлалар, нуроний отахонлар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари ҳамда маҳалла аҳли жам бўлди.

💬 Маросимда сўзга чиққан Муфтий ҳазратлари йиғилганларни гўзал масжид ва Аллоҳнинг уйи очилиши билан қизғин муборакбод этдилар. Ўз сўзида бугунги кунда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва улкан саъй-ҳаракатлари билан юртимизда, хусусан, диний-маърифий жабҳада катта ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидладилар.

✅ Хусусан, Самарқанд ва Тошкентдаги йирик илмий-маънавий мажмуалар қурилиши, юртимиздаги 500 га яқин масжид таҳоратхоналарининг қайта қурилаётгани, муборак қадамжолар обод бўлаётгани шукроналик билан тилга олинди. Шунингдек, ушбу маърифат масканига қадам қўйган ҳар бир киши бу ердан олган файз ва маърифат билан жамият ривожига муносиб ҳисса қўшиши, шубҳасиз.


⏺Ушбу қайта қурилган жомега улуғ аллома номи берилиши бежиз эмас. Бу маскан худди Нажмиддин Кубро каби ҳар томонлама етук инсонлар, ватанпарвар авлодлар, хизмат қилувчи маънавият ўчоғи бўлиши таъкидланди. Замонавий талаблар асосида барпо этилган мазкур муҳташам масжид бир вақтнинг ўзида 5000 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.

📚 Мажмуа ҳудудида маъмурият хоналари, китобхонликни ривожлантириш мақсадида кутубхона, бир вақтнинг ўзида 60 кишига хизмат кўрсатадиган замонавий таҳоратхона барпо этилган. Айниқса, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш учун отинойиларга махсус хизмат хонаси ажратилгани эътиборга моликдир.


🤲 Тадбир якунида Қуръони карим тиловат қилиниб, Муфтий ҳазратлари ушбу жоме то қиёматгача Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳ ва хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар янграйдиган ҳидоят ва маърифат маскани бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Zamaxshariy.uz (Шараф Нурметов)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХОРАЗМДА БЎЛИБ ЎТГАН ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Бош имом-хатибнинг каналига аъзо бўлинг
https://t.me/Xayrulladomla 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY SEMINARI XORAZMDA

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Бош имом-хатибнинг каналига аъзо бўлинг
https://t.me/Xayrulladomla 👈
🍀🫂Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!✨ Пайшанба тонги муборак булсин.!🤲✨

✨Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин. ✨

✨Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
✨Кунимизни мазмунли қилиб, хайру барокатларини ёғдирсин.🤲✨
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Омонат бўлган фарзанд
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#xabar #islom_instituti #anjuman
🌙 РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛМОҚДА (ФОТОЛАВҲА)
 
🗣 Айни пайтда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 55 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ҳамда “Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда.


📖 Тадбир анъанага биноан Қуръони карим тиловати ва эзгу дуолар билан бошланди.

⏺Анжуманнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Эргаш Даминов, шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрий уламолар, устоз-мураббийлар, тадқиқотчилар, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

✅ Мазкур нуфузли анжуманда бугунги куннинг энг долзарб маънавий-эътиқодий ва фиқҳий масалалари муҳокама қилинмоқда.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook