ХАДИС ва ХАЁТ 📚
4.95K subscribers
3.91K photos
13.4K videos
75 files
22.5K links
Бешикдан то кабргача илм изла!

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга катта мукофот бор ин шаа Аллоҳ...

Реклама олмаймиз ❌
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Qiyomat kunida odamlar 3 toifaga ajratiladi | Voqea surasi haqida ..


https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
👍4❤2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳақиқат_байроқлари

Ислом байроқлари ҳилпираган буюк ўтмиш, шонли тарих акс этган «Ҳақиқат байроқлари» сериалининг 24-қисми


https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيمْ



Яратган қўлласин, мададкор бўлсин,
Тонгги ниятларимиз ижобат бўлсин.
Биз шундай яшайлик-ки, фоний дунёда,
Васлимизга ЖАННАТ ҳам интизор бўлсин...

БАРЧА МЎМИНЛАР ҲАҚҚИГА ДУО!!!

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади", деганлар.

Шарҳ: Агар бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга яхшилик (савоб) ёзади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

رَبَّنَا ٱغْفِرْ لِى وَلِوَٰلِدَىَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ ٱلْحِسَابُ

Роббанағфирлий валивалидаййа ва лил мўъминина явма яқимул ҳисаб.

"Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин".
(Иброҳим сураси, 41-оят).


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
❤8👍1
Фарзандлари намозхон бўлишини сўраш дуоси

﴿رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ﴾

Ўқилиши: “Роббижъалний муқиймас солаати ва мин зурриййатий Роббанаа ва тақоббал дуъааи”.

Маъноси: “Роббим! Мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин” (Иброҳим сураси, 40-оят).

https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
❤8👍6
Тўрт ҳадис борки, сизни тўртта маҳорат курсида (мастер-класс) таълим олишга эҳтиёж қолдирмайди. Бу (тўрт ҳадис) ўзида хулқ ва одоб усулларини жамлаган бўлиб, ҳар бир мусулмон риоя этиши зарур қоидалардир. 

1. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!», дедилар. (Имом Бухорий ривояти.)
-Бунда тилни тийиш маҳорат дарси бор.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бефойда нарсаларни тарк қилиш киши Исломининг чиройлилигидандир», дедилар. (Имом Термизий ривояти.)
-Бунда ортиқча нарсалардан ўзини тийиш маҳорат дарси бор.

3. Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Менга васият қилинг», деганида, у зот: «Ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта такрорлаганида ҳам у зот: «Ғазаб қилма», дедилар. (Имом Бухорий ривояти.)
-Бунда ўзини тийиш маҳорат дарси бор.

4. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз ўз нафси учун яхши кўрган нарсасини биродари учун ҳам яхши кўрмагунича, мўмин бўла олмайди», дедилар. (Муттафақун алайҳ.)
-Бунда қалбни мусаффо сақлаш маҳорат дарси бор.


https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
❤8🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Аллох Сени Танласа | Янги Маруза 2026 | АБДУЛЛОХ ДОМЛА

https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳақиқат_байроқлари

Ислом байроқлари ҳилпираган буюк ўтмиш, шонли тарих акс этган «Ҳақиқат байроқлари» сериалининг 25-қисми


https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир марта чин дилдан СубҳанАллоҳ десангиз агар!!!


https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
👍7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيمْ💾

Қуёшнинг шуъласи ерни ёритар,
Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар.
Севинч ёшартирар, қайғу қаритар,
Доим кулиб юринг, сизга ярашар!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлиб Жаннатга елтсин...

Аллоҳим!
Дунёмизга, Ватанимизга, хонадонларимизга тинчлик, офият, файзу барокатлар бергин.

Кўрган кечирганларини гуноҳларга каффорат қилгин.

Роббим!
Сендан сўраган гўзал ниятларимизни кўзимиз билан кўришни насиб эт.

Жонимиздан ортиқ кўрган жон - жигарларимиз билан узоқ йиллар бирга бўлишни, байтинга боришни ва кафтларидан зам - зам ичишни насиб эт.

Юртимиз, оиламиз, яқинларимиз, қўни - қўшниларни хотиржамлигини бардавом айла.

Жамики ҳастага, қарздорга, бошига синов тишганга, бефарзандга... ўзинг ёрдам бер.

Биздан ўтган хатоларни авф эт ва бизни ранжитганларни ҳам ўзинг кечир.

Юзимиздан нур ва қалбимиздан хузурни кам қилма!
Амийн.

https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
❤10❤‍🔥2
Сароб исмли қиз
@umarhalil
Азроил гўзалми, доктор?

Саратон (рак) касаллигига чалинган Сароб исмли қизнинг ғаройиб тақдири ҳақидаги ҳикояни эшитинг ва юксак ибратни ўрганинг.

https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Avval payg'ambarlik da'vosi va so'nggida shahidlik │ Tulayha ibn Huvaylid .


https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 DUNYO VA OXIRAT꞉ HAQIQIY HAYOT QAYERDA? | ABDULLOH DOMLA MA’RUZASI .


https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
👍2❤1👌1
Япония. Мамлакат аҳолисини даҳшатга солган зилзила. Ушбу даҳшатли зилзиладан сўнг, қутқарувчилар тирик қолганларни қутқариш мақсадида вайрон бўлган уйларни кўздан кечира бошладилар. Улар ҳали турмушга чиққанига икки йил ҳам бўлмаган ёш жувоннинг уйига киришди. Улар вайрон бўлган уйни кўздан кечиришар экан, қулаган девор тирқишидан танасининг бир қисми кўриниб ётган аёлни кўриб қолишди. Қутқарувчилар зудлик билан ўша томонга шошилишди. Афсуски, қулаган бетон девордан атиги бир қўл сиғадиган жой бор эди. Қутқарувчилар раҳбари тешикдан қарар экан, аёлнинг ётган ҳолати уни таажжубга солди. У худди сажда қилаётган одамдек тиззаси билан чўккала тушиб, қўлларини олдинга чўзиб ниманидир ҳимоя қилиб ётгандек эди, гўё. Қулаган бино бўлаклари унинг бош ва белларини қаттиқ жароҳатлаган эди. Қутқарув гуруҳи раҳбари тирик қолгандир, деган умид билан унинг нафас олишини текширди. Афсуски, аёлнинг танаси аллақачон совиб бўлган эди…

Қутқарув гуруҳи аъзолари вайрон бўлган бошқа уйларни ҳам кўздан кечириш мақсадида, ушбу хонадонни тарк этар экан, бироқ гуруҳ раҳбари негадир ортига қайтди ва аёлнинг жасадини амаллаб жойидан қимирлатди. Не кўз билан кўрсинки, аёлнинг бағрида жажжи болакай ётарди. Бечора она, боласини ҳимоя қилиш учун шу ҳолда жон берган экан… У бақирганча: "бу ёққа келинглар, бу ёққа! Бу ерда болакай бор экан, болакай", дерди.
Қутқарувчилар катта қийинчилик билан аёлнинг атрофидаги бетон деворни парчалай бошладилар. Ваниҳоят чангга беланган оппоқ матога ўралган, ушбу тўполлар ором уйқусини бузмаган 3 ойлик ширин болакайни қутқариб олишди. Жажжи чақалоқ эса қутқарувчилар қўлида сокин ухларди…
Болакайни текшириш учун зудлик билан етиб келган шифокор, тупроққа беланган матони очаркан, мато ичида турган телефон уни диққатини тортди. У телефон экранига ёзилган ёзувларни ўқиб, кўзидан шашқатор ёш оқди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди:

“Болажоним, агар омон қолган бўлсанг, унутмагинки, мен сени жуда ҳам яхши кўраман…онанг…”.

Телефон қўлдан-қўлга ўтаркан, экрандаги:

“Болажоним, агар омон қолган бўлсанг, унутмагинки, мен сени жуда ҳам яхши кўраман…онанг…” деган ёзувни ўқиган ҳар бир қутқарувчи, юм-юм йиғлаганча, жасоратли она муҳаббати қаршисида таъзим қилди…

https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
😢9❤8💔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#аёл

💬 Аёллар шифохонага борганда, шифокор эркак киши бўлса, унга маҳрамдек мурожаат қилишлари керакми?

🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари



https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
👍2
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ОРҚАЛИ ВАФОТ ЭТГАНЛАРНИ ГАПИРТИРИШ

❓ САВОЛ: Бугунги кунда баъзилар сунъий интеллектдан фойдаланиб турли тадбирларда, ҳатто тўйларда вафот этган одамларни гапиртириб видео ясашмоқда. Бу қанчалик тўғри?
 
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай нарсалардан четда бўлиш керак бўлади. Чунки бу каби ишлар кўп жиҳатдан хато саналади.
Биринчидан, инсоннинг, айниқса, ота-онанинг ҳурмати уларнинг вафотидан кейин ҳам давом этади. Унинг суратидан видео ясаб, гапиртириш уларнинг ҳурматига маълум маънода зид ҳисобланади. Чунки улар видеодаги гапларни ҳақиқатда гапиргани йўқ. Демак, ҳақиқатга зид нарса эса ёлғон бўлади.
Иккинчидан, бундай ишнинг хатарли жойи бандалар учун ғайб ишларидан бири бўлган қабрдаги ҳаётга оид ҳолатларга журъат билан аралашиш бўлади. Бу инсон эътиқоди ва иймони учун хавфли саналади. Чунки айрим видеоларда ота-оналарнинг “биз яхшимиз, сизларни кўриб турибмиз, кузатиб турибмиз, сизлардан розимиз”, деган жойлари бор. Уларнинг қабрдаги аҳволи қандай эканини СИ ёки шу видеони ясаётганлар қаердан билмоқдалар?! Балки улар фарзандидан жуда рози эмасдир?!
Учинчидан, мазкур технология баъзи компаниялар томонидан амалга оширилаётган бир турдаги ўйин-кулгидир, аммо келажакда кўз ва бош ҳаракатидан ҳам ўтиб кетиши, киноя ва масхара қилиш, ҳақиқатларни сохталаштириш ва бузишда ишлатилиши мумкин. Янги технология "Deepfakes" (чуқур сохталар) деб номланувчи туркумга мансуб бўлиб, мутахассислар томонидан "номақбул технологиялар" қаторига киритилган.
Қолаверса, асли ғоянинг зарарларидан бири: суратларга ва ўтганларга боғланиб қолиш ҳамда ғам-қайғуларни янгилашдир.
Шунингдек, динимиз ота онани дунё ҳаётида розилигини олиш, вафотидан кейин солиҳ амаллар қилиб, уларнинг руҳларини шод этишга тарғиб қилади. Вафот этганларнинг расм ёки видеосини СИ ёрдамида ўзи хоҳлаганидек гапиртиргани билан улар тириклардан рози бўлиб қолмайди, балки уларнинг қилаётган гуноҳлари туфайли вафот этганлар маҳзун бўладилар. Зеро Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган:
“Албатта сизларнинг амалларингиз вафот қилган қариндош-уруғларингизга кўрсатилади. У(амал)лар яхши бўлса, хурсанд бўладилар. Агар ундай бўлмаса: «Аллоҳ, уларни бизни ҳидоят қилганингдек ҳидоят қилмагунингча вафот эттирмагин», дейишади» (Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
🔥2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз

📹 Бомдоддан олдин қазо намоз ўқиса бўладими?
🎙Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси




https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳақиқат_байроқлари

Ислом байроқлари ҳилпираган буюк ўтмиш, шонли тарих акс этган «Ҳақиқат байроқлари» сериалининг 26-қисми


https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيمْ💾

Тирикликнинг ўзи-асли буюклик!
Тонгни кўрди бугун насиб битганлар,
Бандаси қошида боши баланддир,
Роббиси қошида сажда этганлар,
Намозга уйғониб,  шукр деган тил,
Ҳаққа суюк эрур,  уйғонинг дўстим!
Бу дунёдан ўтди,  неча хон-султон,
Ҳеч бири бўлмади дунёга устун!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.. Бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлиб Жаннатга элтсин...

Қандай кунларда барокот бўлади?!

Бисмиллаҳ билан бошланган кунда..!

Руҳимни менга қайтиб берган, жасадимни офиятда қилган ва ўзини зикр қилиш учун менга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин...!

Яхшилик қалбда нур, юзда ҳусн, танада қувват, ризқда барака ва одамлар қалбида муҳаббат пайдо қилади.

Ҳамиша яхшилар сафида бўлинг,  юзингизни ёруғ,  ризқингизни улуғ қилсин,  ишингиз бароридан келиб юришига тилакдошмиз!🤲

https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
❤12